Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

💐🌸🌞ХАЙРЛИ КУН!😊🌸💐

☝️✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!🍃

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
​​БОМДОД НАМОЗИГА УХЛАБ ҚОЛМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Савол: Мен бомдод намозига туришга қийналаман, кўпинча ибодатни ўтказиб юбораман. Бунинг олдини олиш учун қандай маслаҳат берасиз?

Жавоб:,

Бомдод намозига вақтида туриш учун:
1. Вақтилироқ ухлаш, телевизор, компютер, телефон каби нарсаларга кўп чалғимаслик.
2. Ухлашдан олдин таҳорат қилиб, дуоларни ўқишга одатланиш.
3. Эрталаб намозга туришга қатъий ният қилиш.
Аниқланишича, агар одам ўз миясига “Фалон вақтда туришим керак”, деб буйруқ берса, ўша вақтда биров уйғотмаса ҳам уйқудан турар экан. Шу билан бирга соат, телефон каби воситалардан фойдаланса ҳам бўлади.
4. Банда намозга турмасдан ухлаб ётаверса, шайтон унинг устидан кулишини унутмаслик.
5. Шунинг учун бомдодга турганда Аллоҳ зикр қилинади. Бу билан шайтон тугган туганлардан бири ечилади. Агар “Бироз мизғиб олай, ҳали вақт бор-ку”, деб ётаверса, шайтон бандани ўзига бўйсундиради.
6. Бомдод намозини ўқимасдан қуёш чиққунча ухлаш дангасаликка, лоқайдликка сабаб эканини, ризқни торайтиришини ёдда тутиш.
7. Тунги намозга турадиганлар ибодатни чўзиб юбормаганлари маъқул. Чунки кечаси таҳажжуд намозида толиқиб, бомдодга яқин ухлаб қолиши эҳтимоли бор. Ваҳоланки, бомдод намози фарз, таҳажжуд эса суннатдир. Суннатни ўқийман, деб фарзни тарк этиш тўғри эмас.
8. Кечаси камроқ овқат ейиш. Чунки кўп овқат еган одамнинг тана аъзолари оғирлашади, чарчайди. Натижада уйқучи бўлиб қолади, уйқудан вақтида тура олмайди. Тиббиётда ҳам ётишдан олдин кўп таом ейишдан қайтарилади, енгилроқ тамадди қилиш тавсия этилади.
9. Суннатга мувофиқ ухлаш. Яъни, аввал таҳорат қилинади. Кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган дуолар ўқилади, Оятул курсий, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини қироат қилиб, ўзига дам солинади. Сўнг ўнг томони билан ётилади. Шунда эрталаб туриш қийин бўлмайди.
10. Энг асосийси, намоз нақадар муҳимлигини билиш, бир маҳал намозни узрсиз тарк этиш қанчалик оғир гуноҳлигини тушуниб етиш лозим. Мунофиқлар учун хуфтон билан бомдод намози энг оғир юмуш экани маълум. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, агар саҳобалар бирон кишини бомдод ёки хуфтон намозида кўрмай қолишса, ундан (“Фалончи мунофиқ эмасмикан?” деб) бадгумон бўлишар экан.
Эътибор берсангиз, одам арзимас моддий фойда олиш учун ҳар қандай машаққатга чидайди, турли қийинчиликларни енгишга, эрталаб вақтлироқ туришга ҳаракат қилади. Нега энди ўткинчи дунёнинг арзимас матоҳига эришиш йўлида қилинган жидду жаҳдни абадий охиратимиз саодати йўлида қила олмаймиз?!
Имони мустаҳкам банда намозга бепарво бўлмайди, Аллоҳ фарз қилган намозни ўқишдан кўра юмшоқ тўшакда ухлашни афзал билмайди. Албатта, уйқу ўз вақтида бўлади, намоз ўз вақтида ўқилади. Уйқу вақтида телевизор кўриб, фойдасиз машғулотлар билан банд бўлган, намоз вақтида ухлаган одамнинг ҳаётида ҳузур-ҳаловат бўлмайди, хонадонидан файз-барака кўтарилади. Бундай киши қабрда ёлғиз қолганда, Аллоҳга ҳисоб берадиган кунда ҳоли не кечишини кўз олдига келтирса, нуқсон-камчиликларини ўнглашга ҳаракат қилади.
Сўзимиз охирида Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зот оила аъзоларига, саҳобаи киромларига, суннатларига ихлос-ла эргашганларга салавотлар, саломлар йўллаймиз!

"Намозда хушуъ" китобидан
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бир-бирингизга ҳадя беринг, муҳаббатли бўласизлар ва қўл бериб сўрашинглар, шунда сизлардан наф­рат ва ғазаб кетади.

Ибн Асокир ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

📲 👇👇👇👇👇👇👇👇 📲

006-Al-An'am
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

6 -''Ан'ам'' сураси

Яссер Ал-Доссари
.

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Усмонли салтанатнинг султонларидан Абдулазиз Мадинаи мунавварадан келадиган ҳар қандай варақ ва ҳужжат солинган мактубни таҳорат олмасидан аввал қўлига ушламас эди. Чунки, ушбу варақ, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳарларидан ўзи билан ғубор ва хушбўй ҳидни олиб келган, деб билар эди. Шунинг учун аввал мактубни ўпар, сўнгра пешонасига қўйиб, ички ҳовур билан ҳидлар, сўнгра уни очиб ўқир эди.
Субҳоналлоҳ! Энг оддий деб қаралган ишда ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шавқ, эҳтиром ва муҳаббатни намоён қилмоқда!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
nafs
@qalbdavosi
🌸🌸

Устоз ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Нафс ҳақида

18,4 МБ 💾

40:21

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

🕋 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
**ТАҚВО - МЎМИНЛИК АЛОМАТИДИР

Аллоҳ таолога тақво қилиш мўминликнинг аломатидир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда иймоннинг саҳиҳ бўлишига Ўзидан қўрқишни шарт қилиб келтирган:

“Агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангиз, Мендан қўрқингиз!” (Оли Имрон сураси, 175-оят)

“Агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга лойиқ зот Аллоҳдир!!!” (Тавба сураси, 13-оят)

Шунингдек, Аллоҳ таолодан қўрқиш банданинг ҳидоят йўлида эканини ҳам билдириб туради. Бунга Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавнга айтган қуйидаги сўзи далолат қилади:
“Мен сени Роббинг (йўли)га ҳидоят қилсам, шояд қўрқсанг” (Назиъат сураси, 19-оят)

Бу оят Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳидоятда бўлишнинг шартларидан бири эканига далолат қилади.

Барча хайрли ишлар тақво сабабли амалга ошади.

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

Жаннатдаги илк тонг қандай бошланаркин?

Қасринг айвонида турибсиз. У ердан туриб олтин кумуш конлар, дарёлар ва боғ-роғларни томоша қиласиз. Осмону ерлар мутлақо бошқача. Бир анҳордан сут, бир анҳордан асал, бир анҳордан шарбат, бир анҳордан мусаффо сув оқиб турибди. Тилло ва кумушдан ясалган қасрлар, кўзингиз етганча гавҳар тошли ерлар. Атрофни мушки анбар тепалигидан таралган муаттар ҳидлар чулғаган. Ҳаммаёқда дарахтлар… Шохлари тиллодан… Шохларида анвойи мевалар… Атрофингизда хизматкорлар… Баланд маконда эса Буюк Подшоҳ. Абадий қолувчи ҳурлар, ёш хизматкор болалар. У дунёда жудо бўлган яқинларингизнинг барчаси ҳузурингизда жамулжам...
Мана шу неъматларнинг барчаси ўткинчи дунё фитналарига сабр қилишга, нафсни Аллоҳ йўлида кўп тоат-ибодат қилишга, гуноҳ-маъсиятлардан йироқ бўлишга арзимайдими?

#улашинг

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Нафл садақа қанақа садақадир?

– Закот, ушур, фитр садақаси, фидя ва каффоратлардан бошқа, кишига фарз ё вожиб ёки лозим бўлмаган садақадир.

– Нафл садақа бермак лозимми?

– Фарз ё вожиб эмас, лекин ғоятда савобли, мустаҳаб амалдир. Гуноҳларнинг авф қилинишига, балолардан сақланишга сабаб бўлади.

– Фақирлиги сабабидан садақа сўраган кишига қанақа муомала қилинади?

– Оз бўлса-да, бирор нарса бериб юборишга ҳаракат қилиш керак. Бермаганда ҳам унга қаттиқ сўз айтмай, берганини миннат қилмай, юмшоқ сўз билан кўнглини кўтариб юбориш лозим. «Hар иккимизга Аллоҳ таоло хайрли давлат берсин», деб дуо қилган яхши
.

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
005-Al-Ma'idah
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

5 -''Моида'' сураси

Яссер Ал-Доссари.

Дўстларингизга ҳам юборинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#САВОЛ_ЖАВОБ

САВОЛ: Ассалому алайкум, Мен 2йил муқаддам қайнопамни моддий қийналиб қолганида Россияга акамни олдига ишлашга жўнатганман. Ишлайдиган жой эгаси христиан намоз ўқишига қарши эмас. Исломга зид ишларни буюрмайдиган деб келишилган эди. Фақат уй тозалиги ишларини бажарадиган эди. “Илтимос мени жўнатинг“ деб туриб олганига жўнатган эдим. Ва бироз муддат ўтгандан сўнг хато қилганимни англадим. Унга тел қилиб орқага қайтинг йўл харажатлари мени бўйнимда дедим, лекин у қайтмади ва ҳамон ишламоқда. Гуноҳ мендан соқит бўлдими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом.

Ҳа, соқит бўлган. Лекин сиз ундай ерда ишлаш хатаридан тез-тез огоҳлантириб, турли ваъз-насиҳатлардан топиб жўнатиб туринг.

© Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир биродардан ушбу видео етиб келди. Сўзловчи ўзи мутахассис вирусолог экан. Унинг айтишича, занжабил (имбирь)ни тановул қилиб юрадиган кишига бу вирус юқмас экан, юқа олмас экан.
Сўзига кўра, вируснинг занжабилга "аллергияси" бор эмиш.

Оллоҳ таоло барчамизни турли касалликлардан, жумладан бу вирусдан узоқ қилсин.

ИЛОВА. Гапирувчи Торсунов ўз соҳасида машҳур киши экан.

Оллоҳ билади, лекин видеони кўриб қўйиш фойдадан холи бўлмас.

Аммо фақат бу видеога суяниб бошқа эҳтиёт чораларини қўлдан бой бериб қўйманг. Бу бир кишининг тажрибаси, тўғрироғи тахмини, холос.

Асосий чоралардан бири - Оллоҳга суяниш, унга ёлвориш.

Сайфуллоҳ Носир

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ҳазрати Умар (р.а.)нинг Аллоҳ қўрқуви:
Бир куни ҳазрати Умар (р.а.) бозорда кетиб турса, бир ўғри бошига ўраб олган рўмолини олиб қочади. Унинг ортидан қувиб кетган ҳазрати Умар (р.а.) ўғрига қарата баланд овозда:
Ҳой, тўхта! Аллоҳ гувоҳ, мен уни сенга ҳадия қилдим, сен «мен қабул қилдим», деб айт! Шундай дегинки, эртага дўзах олови сенга тегмасин! - деб бақирар эди.

«Ҳазрати Умар (р.а.) ҳаёти» китобидан

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус:
Илтимос, уйда қолинг! -

Шифокор илтижоси - BBC

Uzbek. 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
БИР ФИКР ҚИЛИБ КЎРИНГ!

Асли бор эдингмики, энди йўқ бўлишингдан қўрқасан?

Форобий

👍 Дўстларингизга ҳам улашинг ! 📲

🔊⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️🔊

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Имом Молик роҳимаҳуллоҳ Масжиди Набавийда илм ҳалқасида ўтирар эканлар, бир киши фатво сўраб у зотнинг олдиларига келиб: “Эй имом! Мен хотинимга “агар ойдан чиройли бўлмасанг талоқсан”, дедим. Энди нима бўлади?”-деди. Имом Молик бироз ўйга толиб, сўнг шундай деди: “Ҳа, ойдан чиройлироқ нарса йўқ. Бу гапинг билан хотинингга бир талоқ тушибди. Қайтиб бундай гапни гапирма”.
Бу орада имомнинг шогирди бўлмиш имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ масжиддаги устунлардан бирига суяниб ўтирар эди. У имом Молик билан мазкур киши ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан бехабар эди. Илм ўрганишга бениҳоят интилувчан Имом Шофеий ҳалиги аъробийнинг олдига бориб имом Молик билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат мазмуни ҳақида сўради. Мақсади илм ўрганиш эди. Аъробий Шофеийга имомдан сўраган саволи ва унинг “ҳа, ойдан чиройлироқ нарса йўқ. Бу гапинг билан хотинингга бир талоқ тушибди”, деган гапини айтиб берди.
Бу гапни эшитган Шофеий аъробийга шундай деди: “Аксинча, хотининг ойдан чиройлидир”. “Нима, сен уни кўрганмисан!?”-деди аччиқ аралаш ажабланган аъробий. “Йўқ, ахир сен Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини эшитмаганмисан: “Дарҳақиқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик.” [Тийн: 4] Инсон хилқати энг чиройли, энг тўғри ва энг мўътадил хилқатдир”, - деди Шофеий.
“Ундай бўлса буни имом Моликка айтайлик!” - деди аъробий. “Айтамиз”, -деди Шофеий. Улар имом Моликнинг олдиларига бориб, Шофеийнинг фикрини унга билдирдилар. “Ҳақ эргашмоқликка ҳақлироқдир. Молик хато қилди, Шофеий тўғри топди”, -деди имом Молик.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум!

🌫 🌤 Хайрли тонг 🌥

Кунингиз хайрли баракали бўлсин.

🤲Аллоҳ паноҳида бўлинг!

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуни Басрага волий қилиб юборганида, у киши Басра аҳлини йиғиб, уларга: «Мўминларнинг амири Умар мени сизларга Роббингизнинг китобини, пайғамбарингизнинг суннатини ўргатишим ва йўлларингизни тозалашим учун юбордилар», деди. Одамлар оғзи очилиб, лолу-ҳайрон қолдилар. Чунки улар одамларга таълим-тарбия беришлик, уларга динининг таълимотларини ўргатишлик волийнинг зиммасидаги ишлардан эканини билишар эди. Аммо йўлларини тозалаб беришни ҳам волий ўз зиммасига олгани улар учун янги гап эди. Улар волий ўзини халқнинг хизматкори деб биладими?, деб ҳайрон қолишди. Ҳа, Исломни яқиндан билмайдиган кишиларга бу иш жуда ҳам ғалати туюлади. Аслида бу оддий ҳолдир. Чунки динимиз поклик динидир. Динимизда поклик иймондандир. Атроф-муҳитни пок сақлаш эса ҳар бир мусулмоннинг бурчидир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
004-An-Nisa'
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

4-''Нисо'' сураси

Яссер Ал-Доссари.

Дўстларингизга ҳам юборинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz