Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Дунёда одам боласини қўлидан келмаган иш йўқ...
Ўлимдан бошқа барча нарсани иложиси бор...
Фақатгина сабр, меҳнат, қунт билан ўрганмоқ, интилмоқ керак...
Аллоҳга таваккал ва умид қилиб, ўзингизга ишониб фақат олдинга интилинг..
Яхши ният, умид ва ишонч ярим омадингиздир...

Унутманг!...
Ҳеч ким, ҳеч қачон, ҳеч нарсада сизга ёрдам бермайди..
Ҳеч кимдан, ҳеч қачон... Ҳеч нарсада ёрдам беришини кутманг...
Ҳаётда ҳар бир синовни ўзингиз енгиб, ютуқларга фақат ўз кучингиз билангина эришасиз..
Фақат Аллоҳга ва ўз кучингизга ишонинг...
Бошқа ҳеч кимга, асло таслим бўлманг..
Ҳаётда сизга имкониятлар кўп бора берилади аммо, бир бора яшайсиз...
Факат олдинга интилинг, орқага асло йўл йўқ
!!

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Сўрарим жуда оғир. Лек, Сенга ўта енгилдир..
Ноумид шайтон
.

👇📲👇📲👇📲👇📲👇📲👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.


Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

•┈•┈•┈•┈•❁📲❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
040-Ghafir
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

40-''Ғофир'' сураси.

Яссер Ал-Доссари
.

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳга бир киши:
"Бу замонда биродарлар ноёб экан. Аллоҳ йўлида ўзимга қаердан биродар топай", деб нолиб қолди. У уч бор айтса ҳам Жунайд ундан юз ўгирди. У кўпайтирворганда Жунайд:
"Агар сенинг рўзғоринга кифоя қиладиган, сенинг азиятларингни кўтарадиган биродарни истаётган бўлсанг, бундайлар умримга қасам, камдир.
Агар унинг рўзғорини сен ўзинг кўтаришинг лозим бўладиган, унинг азиятларига сен ўзинг сабр қилишинг лозим бўладиган биродарни истаётган бўлсанг, у ҳолда, ҳузуримда шундайлардан бир жамоаси бор. Истасанг таништириб қўяман", деди.

Тавфиқ Аллоҳдан

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик билмаган тарихий воқеа 👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
🍀🌼🍃 🍃🌼🍀
🌼🌸 🌸🌼
🍃 Ассаламу 🍃
алайкум
вараҳматуллоҳ!

Аллоҳ бу кунда
бизга хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр
қилсин! Кутаётган хуш
хабарларимиз билан
шодлантирсин! Шифо
излаётганларимизга,
шифо, раҳмат истаёт-
ганларга раҳм қилсин!

Аллоҳ, бу кунда биздан
оғриқларни аритсин!
Зулуматларимизни
ёритсин! Бизни нажоти
ила суғорсин! Яхшилик-
нинг барча туйнуклари-
дан ризқлантирсин!
АМИН
!

🕋ЖУМА АЁММИ МУБОРАК!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz


🍃
🍃🌸
🍃🌸🌹
🍃🌸🌸🌸
🍃🍃🍃🍃🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Субханаллох😊

🎥Рус аскари Қуръон тиловати қилмоқда☝️

"Илм" канали 👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Улашинг 👍

Бугун Жума Набий салолоху алайхи васаламга саловат айтиб иймонни қуватга ту́лдирайлик ☝️☝️☝️

🇺🇿"Илм" канали👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ИНСОН АЪЗОЛАРИНИ КЎЧИРИШ (ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШ) АМАЛИЁТИ
#ҳалол-ҳаром

157-CАВОЛ:
Ҳурматли фатво ҳайъати, Шариатимизга кўра тирик инсоннинг тана аъзосини кўчириш мумкинми? Ёки бирор киши вафотидан кейин ўз тана аъзосини бировга ўтказилишига рухсат бериб, васиятнома ёзган бўлса вафотидан кейин ўша инсоннинг тана аъзосини бошқа инсонга кўчириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло инсонни жонзотлар ичида мукаррам қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят).
Демак, инсон ва унинг аъзолари мукаррам, ҳатто вафот этган кишининг ҳукми ҳам шундайлигича қолади, яъни вафот этган кишининг жасадини хўрлаш ёки бирор аъзосини кесиб олиш катта гуноҳ саналади.
Инсон аъзоларини сотиш жоиз эмас, чунки у савдо моли ҳисобланмайди. Инсон аъзолари мулк эмас, уни сотишга шаръан рухсат берилмайди, эваз ҳам олинмайди, чунки бу мулкида бўлмаган нарсани сотишдир. Худди шундай, инсоннинг аъзолари ворисларига ҳам мулк эмас, улар ҳам маййитнинг аъзоларини сота олмайдилар.
Одам аъзоларини сотиш унинг ҳурматига, мукаррамлигига зид келади.
Шариатимиздаги яна бир асл қоида: мусулмон киши хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин унга жароҳат ёки кесиш билан озор бериш ҳаром ҳисобланади. Ана шу қоидадан бошқасига ўтиш ёки истисно қилишга мажбур қиладиган далил бўлмаса, асл қоида ўз ҳолида қолади.
Уламолар инсон аъзоларини трансплантация қилиш (кўчириш) амалиётининг жоизлигига “инсонга манфаат бериш ва ундан зарарни даф қилиш” шаръий қоидасини асос қилиб олганлар. Ушбу қоидага биноан амалиёт жараёнида бошқа бир инсонни ҳалокатга дучор қилмаслик шарт бўлади.
Бу амалиётни бажаришда бошқанинг ҳаёти учун жуда катта манфаат борлиги сабаб ўз аъзоларини олиб, муҳтожга қўйишга рухсат берилиши инсоннинг аъзолари муккаррам эканини сақлаш тушунчасига зид эмас. Икки тараф мувофиқ келган тақдирда қуйидаги шартлар асосида аъзони кўчириш амалиёти мумкин бўлади:
1. Бирор аъзосини ҳадя қилувчи одамнинг аъзоси олинганда унинг ҳаёти хавф остида қолмаслиги;
2. Ўз аъзосини ҳадя қилувчи одам ихтиёрий равишда бўлиши, ҳеч ким томонидан мажбур қилинмаслиги;
3. Аъзонинг кўчирилишига сабаб ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган беморнинг касаллиги тиббиёт жиҳатидан фақат шу йўл билангина тузалиши мумкин деган хулосага келинган бўлиши;
4. Аъзоси олинаётган ва янги аъзо қўйилаётган икки тараф учун ҳам жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ўтиши ва кутилган натижага эришилиши тажрибаларда кузатилган ва унга ишонч ҳосил қилинган бўлиши зарур.
Кўчириш мумкин бўлмаган аъзолар:
- бир инсоннинг насли бошқасига ўтишига сабаб бўладиган ирсий аъзолар (эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари), шу сифатларни ташувчи ва ҳомилага сабаб бўлувчи аъзолар;
- инсоннинг яшашига бевосита боғлиқ бўлган юрак каби аъзолар;
- инсоннинг тўкис яшашига билвосита боғлиқ бўлган кўз қорачиғи каби аъзо;
Умуман, инсон шаъни, обрўси ва ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган тиббий амалиётларнинг барчаси шаръан таъқиқланади.
Юқорида зикр қилинган, аъзоларни зарурат бўлганда кўчиришга бир нечта шартлар қўйилмоқда. Энг муҳим нуқта – аъзо кўчирилганда ҳам сотилмайди, балки табарруъ (эҳсон) қилинади.
Энди баъзида қулоққа чалиниб қоладиган болаларни ўғирлаш ва уларнинг тана аъзоларни сотиш ҳолатларида бир нечта катта гуноҳлар жам бўлади. Бу ерда одамнинг жонига қасд қилиш бор. Қуръони каримда бир одамни ноҳақ ўлдириш барча одамларни ўлдиришга баробарлиги айтилган. Бунинг устига шариатимизда мол (товар) деб ҳисобланмаган нарса (одам аъзолари)ни сотиш – ҳаром пул топишдир. Бундай жирканч гуноҳга қўл урадиган кимсаларни агар тавба қилмасалар, дунёда хорлик ва охиратда аламли азоб кутади. (Манба: Робититул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг фатвоси) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

"Кифоя" китобидан.

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈•┈•┈•┈• ❁ ✿ ❁ •┈•┈•┈•┈•

Каналга Уланиш👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг
🎧

"Илм" канали 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Агар одамлар ҳақида фикр қилсангиз уларни тўрт турли эканини топасиз:
1. Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бахтиёр.
2. Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бебахт.
3. Аллоҳга осий ва ҳаётда бахтиёр.
4. Аллоҳга осий ва ҳаётда бебахт.
Агар (1) рақамга оид киши бўлсангиз бу табиий нарса. Чунки Аллоҳ таоло: "Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган энг чиройли амаллари сабабли бериладиган ажр-савоблар билан мукофотлаймиз" (Наҳл сураси, 97 оят), деб айтган.
Агар (4) рақамга оид киши бўлсангиз бу ҳам табиий. Чунки Аллоҳ таоло: "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз", (Тоҳа сураси, 129 оят) деб айтган.
Агар (2) рақамига оид бўлсангиз икки ҳолатдан бирининг эҳтимоли бор:
– Ёки Аллоҳ таоло сизни яхши кўриб, сабрингизни синаб, даражангизни кўтаришни истабди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:
"Албатта биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бирон мусибат келганида: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз»,- дейдиган сабрли кишиларга хушхабар беринг!" (Бақара сураси, 155 оят) деб айтган.
– Ёки ибодатдаги камчилик, ғафлатда қолинган гуноҳ ёки тавбани ортга сурилган бўлиши мумкин. Аллоҳ Ўзи томон қайтишингиз учун синовга учратишни истаган.
"Албатта Биз улар шояд ўз (исёнларидан) қайтсалар, деб уларга (Қиёмат Кунидаги) улуғ азобдан илгари яқин азобни (яъни, дунё азобини — турли кулфат-балоларни, мусибатларни) тотдирурмиз" (Сажда сураси, 21 оят).
Агар (3) рақамига оид бўлсангиз эҳтиёт бўлинг! Чунки бу истидрож – арқонни узун ташланишидир. Бу, инсон тушадиган ўриннинг энг ёмонидир. Бунинг оқибати ҳам хатарлидир. Бунинг учун Аллоҳ томонидан келадиган азоб нақддир. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Энди – қачонки улар ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, биз уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, биз уларни тўсатдан (азоб билан) ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар" (Анъом сураси, 44 оят), деб айтган.
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз намоз ни ўз вақтида ўқий олмаябмиз ку бу инсон эса....


Дўстларингиз га ҳам улашинг уларҳам билишсин! 📲👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,

Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан,

Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,

Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билaн
.

🌙 Тунингиз осуда ўтсин

Манба 👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши масжидда: "Ким қизил туяни қидирган эди?", деб овозини кўтарди. Шунда Набий саллоҳу алайҳи васаллам:
"Топмагин! Дарҳақиқат, масжидлар нима учун қурилган бўлса ўшангадир", дедилар.
Муслим ривояти.
Ушбу набавий кўрсатмага биноан уламолар масжидларни Аллоҳнинг зикрини қоим қилиш, намоз ўқиш, эътикоф ўтириш, илм тарқатиш, хайр-эзгу ишларида музокара қилиш каби амаллар учун барпо бўлганини айтиб ўтишган.
Шунга кўра қачон масжидда бу каби ишлар амалга оширилаётганини кўрсангиз кўзингиз қувнайди.
Аллоҳим! Юртимиз масжидларини ҳам мана шундай гўзал амаллар ила зийнатла!

Тавфиқ Аллохдан

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
☘️ Ассаламу алайкум

🌺 Бу янги бошлаган кунингиз борокатли бўлсин🍀🌾💐

☀️Омад ва Бахт сиз ва бизни ҳеч қачон тарк этмасин.


#ХАЙРЛИ_ТОНГ


👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
039-Az-Zumar
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

З9-''3умар'' сураси

Яссер Ал-Доссари
.

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ўтган асрнинг машҳур шоири Аҳмад Шавқийнинг тулки ҳақида бир зарбулмасал шеъри бор, бугун ўша шеърни ўқиб туриб ўзбекчага енгил таржима қилишга ҳаракат қилдим.

Воиз насиҳатгўй тўнини кийиб,
Тулки томоқ қирди қовоғин уйиб,

Ер маккорга тўлди, дея дод солди,
Улар ҳийласидан кўзга ёш олди.

Сўнгра хитоб қилди халққа қараниб,
Ҳамду сано бирла сўзлади ёниб.

Деди: Эй бандалар! Тавба қилингиз!
Қушларни истаманг, зоҳид бўлингиз!

Хўрозга айтинглар, қўйсин аразин,
Азон айтиб саҳар, ёйсин овозин..

"Зоҳидлар имоми" йўллади элчи,
"Муаззинга ушбу таклифни қил-чи"..

Жавоб берди хўроз: еткиз маккорга!
Мен ундан қилмадим ҳазар бекорга!

Зеро неча тождор, хушхон боболар,
Қорнида ем бўлмиш, бесас-садолар..

Уларнинг олтинга тенг бир гапи бор:
Тулкининг дини бор, деган гап бекор
!!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ