Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум! Хайрли тонг Қадрдоним!

Бугунги кунингиз олдинги кунларингиздан кўра яхшироқ бўлсин.

Янги кунни яхши ниятлар билан, эзгуликка интилиш билан бошланг.


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Савол
Ассалому алайкум! Излаш хизматидан фойдаланиб анча саволларимга жавоб топтим, Аллох мехнатилани ажрини берсин! Саволим, Фарз намозлардан сунг Астагфируллох 3марта, Аллохумма анта салам ... айтилишини савоби катиа болишини билдим, Суннат намозлари, Витр намози ва Нафл намозларидан сунг килинадиган амаллар еки дуолар бизни мазхабда борми? Масжидда домлага караб билиб ололмадим. Жавобингиз учун Рахмат!

Жавоб

Ва алайкум ассалом! Қолган намозлардан сўнг ҳам ўша амални такрорлашнинг савоби улкандир.

ЎМИ фатво ҳайъати.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Агар бир инсонни аслида қандай эканлигини билмоқчи бўлсанг, ўзидан кўра заиф одамлар билан муомала қилишига боқ.
Мансаби, ўзидан юқори бўлган одамлар билан муомала қилишига эмас!

⤵️⤵️⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#БИЛИБ_ОЛИНГ

Ота-онага оқ бўлишнинг кўриниш-суратлари

1. Хоҳ сўз билан, хоҳ амал билан бўлсин, Уларни йиғлатмоқ, хафа қилмоқ,.
2. Овозни кўтариш ва қўпол гапириш билан уларга ўдағайламоқ, дўқ-пўписа қилмоқ..
3. Уларнинг ишларидан уф тортиб, сиқилмоқ.
4. Уларнинг олдида қовоқ солиб, пешонани тириштирмоқ.
5. Ота-онага беписандлик ва таҳқир билан қараш.
6. Уларга иш буюрмоқ.
7. Она тайёрлаган таомни танқид қилиш.
8. Уй ишларида уларга ёрдам бермаслик.
9. Улар сўзлаётганда юзни бурмоқ.
10. Уларнинг фикрларини кам ҳисобга олмоқ.
11. Уларнинг ҳузурига кириш чоғида изн сўрамаслик.
12. Уларнинг олдида муаммоларни сўзламоқ.
13. Ота-онага одамлар олдида таъна қилиш, уларни ҳақоратлаш, айбларини айтиш.
14. Уларни сўкиб, лаънатлаш.
15. Ота-онанинг обрўсини тўкмоқ.
16. Кўп талаблар қўйиб, уларга юк бўлмоқ.
17. Ота-онадан кўра хотинга хизмат қилишни муқаддам қўйиш.
18. Муҳтожлик, ёки кексалик чоғларида уларни ёлғиз қолдирмоқ.
19. Уларга бўлган бўйнидаги масъулиятдан тонмоқ, улар зикр қилинишидан, ёки уларнинг фарзанди бўлганидан ҳаё қилмоқ.
20. Уриш билан уларга тажовуз қилмоқ.
21. Уларни қариялар уйига ташламоқ
22. Агар улар баъзи бир гуноҳларга аралашиб қолсалар улардан воз кечмоқ, уларга яхшилик қилишни, насиҳат қилишни тарк этмоқ.
23. Уларга бахиллик, хасислик қилмоқ.
24. Уларга қилган яхшиликларини миннат қилмоқ
25. Уларнинг молида берухсат олмоқ
26. Улар олдида оҳ-воҳ вилиб дардларини достон қилмоқ.
27. Уларнинг ўлишини орзу қилмоқ.
28. Уларни ўлдирмоқ, улардан қутулишга ҳаракат қилмоқ.

🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Aллоҳдан У Зотнинг ғазаби ва ёмон оқибатидан паноҳ сўраймиз.
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️⤵️⤵️⤵️👍👍👍⤵️⤵️⤵️


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
048-Al-Fath
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

48-''Фатҳ'' сураси

Яссер Ал-Доссари.


Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Митти мавжудотнинг катта дуоси

Абу Сиддиқ ан-Ножийдан ривоят қилинади: “Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Довуд ўғли Сулаймон инсонлар билан ёмғир сўрагани чиқди. Шунда оёқларини осмонга кўтариб, чалқанчасига ётган бир чумоли олдидан ўтди. Чумоли: “Аллоҳумма инна холқун мин холқика лайса лана ғинан ан ризқика фаимма ан тасқияна ва имма ан туҳликана” (“Эй Аллоҳ! Биз Сенинг бир халқингмиз. ризқингдан беҳожат эмасмиз.  Ё бизга сув берасан, ё ҳалок қиласан”), дея дуо қилаётган эди. Сулаймон одамларга: “Орқангизга қайтинг. Батаҳқиқ, бошқаларнинг дуоси ила сизга сув берилди” деди”, дедилар” (Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»да ривоят қилган).

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Она болам катта бўлсин деб қарайди, бола эса...
@qalbdavosi
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Она болам катта бўлсин деб қарайди, бола эса... 🎼


⤵️⤵️👍👍👍⤵️⤵️⤵️⤵️👍⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Масжид ул-Ҳаром учун янги архитектуравий ғоя кўриб баҳо беринг...


Дўстларингиз га ҳам улашинг !

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
​​​​​​#Ҳикмат

Яхшиликка йўйинглар!
Ғам-ташвишлар худди булутлар кабидир - ёмғир ёғдириш учунгина тўпланади, қуюқлашади.

© Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий.


👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
👆Бола тарбия қилувчиларга зарур тавсиялар.

🔷Бола тарбия қилаётган ота-оналар эътибор берадиган баъзи жиҳатлар борки, уни билмаслик ёки унга амал қилмаслик бола тарбиясига жиддий, салбий таъсир кўрсатади.
Болаларда шундай хусусиятлар бўладики, унга риоя қилмоқ даркор. Дарвоқеъ, хусусият-бу бир нарсадагина топиладиган, бошқаларда учрамайдиган ишлар, ҳолатлар демакдир.
🔵 Биринчи хусусият: Серҳаракат, бир жойда ўтира олмайдиган бўлади. Бу яхши ҳолат. Бола серҳаракат бўлса ота-она хурсанд бўлиши керак. Нимага дейсизми? Бу башорат, яхшилик белгиси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Боланинг ёшлигида терлаши катта бўлганда ақли зиёда (бўлишини белгисидир)», деганлар.
Яъни: бола қачонки, кўп ҳаракат қилса терлайди.
Бизда тек ўтира олмайдиган, ҳаракатчан болалар койилади, индамай, бир чекада ўтирадиган болалар эса мақталади.
Демак, боламиз иккинчи тоифа-суст болалар қаторига кирса хурсанд бўлиб, уни мақташ ўрнига қўлидан тутиб, баъзи енгил машқлар қилдириб ҳаракатга солиб қўйишимиз керак.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Нима учун ҳар куни эрта тонгда муаззин: "Ас-солату хойрум-минаннавм" яъни: "Намоз уйқудан яхшироқдир", дея нидо қилади?

• Чунки, уйқу нафснинг нидосига, намоз эса Аллоҳнинг нидосига ижобат этишдир.

• Чунки, уйқу - ўлим, намоз эса ҳаётдир.

• Чунки, уйқу бадан учун, намоз эса руҳ учун роҳатдир.

• Чунки, уйқуда мўмин ҳам, кофир ҳам муштаракдир. Аммо, намозни фақатгина мўмин адо этади.


#Хайирли_тонг


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
БУГУН – ҚИЁМАТГАЧА ҚАЙТМАЙДИГАН КУН
Бугунингиздан фойдаланиб қолдингизми? Ўзингиз учун нима қилдингиз? Келажакка нима ҳозирладингиз? Аллоҳ таоло келажакни, яъни қиёмат кунини эртанги кун деган. Зеро, у жуда яқин:
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”. (Ҳашр сураси 18-оят).
Солиҳлардан бири бозорда ишлар ва ўша жойда ҳам нафл намоз ўқирди. Бундан ажабланган одамлар сўрашди:
– Нега бундай қиласиз?
У зот жавоб берди:
– Номаи аъмолимнинг бугунги саҳифаси савоб ёзилмай ёпилишидан қўрқаман.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ҳар тонг отганда Бугун нидо қилади:
– Мен янги кунман, қилган амалларингизга гувоҳ бўламан. Мени ғанимат билинг. Огоҳ бўлинг, қиёмат кунигача қайтмайман”.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
047-Muhammad
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

47-''Мухаммад'' сураси

Яссер Ал-Доссари.


Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

1. Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).
2. Кишига салом бериш.
3. Саломга алик олиш.
4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.
5. "Уҳ", "уф", "оҳ" каби товушлар чиқариш.
6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).
7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).
8. Акса урганга жавоб қайтариш (яъни "Ярҳамукаллоҳ", дейиш).
9. Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.
10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).
11. Намозни жамоат билан ўқиётганда ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.
12. Қироатини Мусҳафга қараб қилиш.
13. "Амали касир" қилиш (яъни кўрган одам "Намоз ўқимаяпти" деб ўйлайдиган даражадаги амалларни қилиш).
14. Нажосат устига сажда қилиш.
15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш.
16. Саждадаги ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.
17. Қироатини маъно ўзгарадиган даражада бузиш.
18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.
19. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.
20. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.
21. Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.
22. Намоз асносида ҳушидан кетиши.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

⤵️⤵️⤵️⤵️👍👍👍👍↙️↙️↙️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулбосит Абдуссомаддан гўзал тиловат👍👍👍

⤵️⤵️⤵️⤵️👍👍👍⤵️↙️↙️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
📝 Зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган гаплар💰

☝️Уч муаммонинг уч ечими👍

1-муаммо. Шаҳватларга берилган ёки муҳаббатинг бўлса?

❗️Ечим: Намозни кўриб чиқиб, ҳисобингни қил.

☝️Далил:    

Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йўлиқдилар. Марям, 59.

2-муаммо. Ўзингни бадбахт, бетавфиқ
эканингни ҳис қилсанг?

❗️Ечим: Онанг билан муомаланга қараб, ҳисобингни қил.

☝️Далил:

Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади. Марям, 32.

3-муаммо. Қийинчилик ва ризқда танглик?

❗️Ечим: Қуръон ва зикрларинг қараб, ҳисобингни қил

👆Далил:

Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди. Тоҳа, 124.


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жумадаги_зикр

ҒАМ-ҚАЙҒУДА ЎҚИЛАДИГАН ЗИКР

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
**Эртага пайшанба!**Агар кодир булсангиз рузадорлар карвони билан бирга. булинг! Агар кодир була олмасангиз - бошка диндошларимизга эслатинг .....Сиз билмайсизки сизнинг эслатишингиз сабаб, кимлар рузага койим булишини** ...
🌷🌷🌷🌷🌷

Душанба ва пайшанба кунлари рўзаси.

ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻗَﺘَﺎﺩَﺓَ ﺍﻷَﻧْﺼَﺎﺭِﻱِّ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ
ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺳُﺌِﻞَ ﻋَﻦْ ﺻَﻮْﻡِ ﻳَﻮْﻡِ ﺍﻟِﺎﺛْﻨَﻴْﻦِ
ﻗَﺎﻝَ : « ﺫَﺍﻙَ ﻳَﻮْﻡٌ ﻭُﻟِﺪْﺕُ ﻓِﻴﻪِ ﻭَﻳَﻮْﻡٌ ﺑُﻌِﺜْﺖُ ﺃَﻭْ ﺃُﻧْﺰِﻝَ ﻋَﻠَﻲَّ
ﻓِﻴﻪِ » ( ﺭﻭﺍﻩ ﻣﺴﻠﻢ )
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам душанба куни рўзаси ҳақида
сўралганларида: «Бу мен туғилган кун, мен
пайғамбар қилиб юборилган ва менга
Қуръон нозил қилинган кун», дедилар
(Имом Муслим ривояти).

ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻗَﺎﻝَ : « ﺗُﻌْﺮَﺽُ ﺍﻷَﻋْﻤَﺎﻝُ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻻﺛْﻨَﻴْﻦِ ﻭَﺍﻟْﺨَﻤِﻴﺲِ ﻓَﺄُﺣِﺐُّ
ﺃَﻥْ ﻳُﻌْﺮَﺽَ ﻋَﻤَﻠِﻲ ﻭَﺃَﻧَﺎ ﺻَﺎﺋِﻢٌ » ( ﺭﻭﺍﻩ ﺍﻟﺘﺮﻣﺬﻱ ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар
душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга)
кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор
бўлган ҳолимда кўрсатилишини
истайман» (Имом Термизий ривояти).

ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﻗَﺎﻟَﺖْ ﻛَﺎﻥَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻳَﺘَﺤَﺮَّﻯ ﺻَﻮْﻡَ ﺍﻻﺛْﻨَﻴْﻦِ ﻭَﺍﻟْﺨَﻤِﻴﺲِ ( ﺭﻭﺍﻩ ﺍﻟﺘﺮﻣﺬﻱ ).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят
қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
ва саллам душанба ва пайшанба кунлари
рўза тутишга эҳтимом берардилар» (Имом
Термизий ривояти).

ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ ﺃَﻭْﺻَﺎﻧِﻲ ﺧَﻠِﻴﻠِﻲ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺑِﺜَﻼﺙٍ ﺻِﻴَﺎﻡِ ﺛَﻼﺛَﺔِ ﺃَﻳَّﺎﻡٍ ﻣِﻦْ ﻛُﻞِّ
ﺷَﻬْﺮٍ ﻭَﺭَﻛْﻌَﺘَﻲْ ﺍﻟﻀُّﺤَﻰ ﻭَﺃَﻥْ ﺃُﻭﺗِﺮَ ﻗَﺒْﻞَ ﺃَﻥْ ﺃَﻧَﺎﻡَ ( ﻣﺘﻔﻖ
ﻋﻠﻴﻪ ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар:
«Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда)
икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда
ухлашдан аввал витр намозини ўқишни
менга васият қилдилар» (Муттафақун
алайҳ).

ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﻤْﺮﻭ ﺑْﻦِ ﺍﻟْﻌَﺎﺹِ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻤَﺎ
ﻗَﺎﻝَ ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : « ﺻَﻮْﻡُ ﺛَﻼﺛَﺔِ
ﺃَﻳَّﺎﻡٍ ﺻَﻮْﻡُ ﺍﻟﺪَّﻫْﺮِ ﻛُﻠِّﻪِ » (ﻣﺘﻔﻖ ﻋﻠﻴﻪ ).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан
ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар: «(Ҳар ойдан)
уч кун рўза тутиш умрбод рўза тутиш
(билан баробар)»

(Муттафақун алайҳ).

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Аллоҳ таоло янги куни барчамизга файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!


Каналга уланиш👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#БИЛАСИЗМИ?

1) 100 грамм асал йиғиш учун асалари 46 минг километр масофани учиб ўтади. Бу бутун ер шарини экватор бўйлаб кезиб чиқиш билан тенгдир.

2) Капалаклар таъмни оёқлари орқали ҳис қилишади.

3) Тошбақалар думи орқали ҳам нафас олиши мумкин экан.

4) Энг тез учадиган ҳашарот ниначи ҳисобланади. Унинг ҳаракати тезлиги соатига 57 км.

5) Дунёдаги энг йирик капалак Аттаcус Алтас. Қанотлари ёйилганда 30 см га етиши боис кўрганлар уни қуш деб ўйлайди.

6) Сариқ ўрмон чумолилари дарахтларга зиён етказувчи ҳар хил ҳашаротларни қиради. Битта чумоли оиласи 0,25 дан 1 гектаргача ўрмонни зараркунандалардан ҳимоя қилади.

7) Қундузлар ухлаганларида оқим олиб кетмаслиги учун бир-бирининг қўлларини ушлаб олишади.

БУЛАРНИНГ ҲАММАСИ АЛЛОҲНИНГ ҚУДРАТИДАНДИР.
Атроф-олам сир-синоатларга бой. Уларни ўрганишга инсон умри етмайди. Лекин самимий табиат туҳфаларидан боҳабар бўлиш ёқимли, кайфиятни кўтаради.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланишинг!

⬇️⬇️⬇️ обуна бўлинг

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Сенга ғамхур бўлганларнинг ҳаммаси ҳам самимий бўлмайди.

⤵️⤵️⤵️⤵️👍👍👍👍↙️↙️↙️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz