Iymonli QalblaR
143 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ҳакимлардан бири мусибатга дучор бўлганида, дўстлари тасалли бериш учун унинг зиёратига киришди. Шунда ҳаким: "Мен олти қоришмадан дори ясадим", деди. Зиёратчилар: "У қандай дори?" деб сўрашган эди, ҳаким:
Биринчи қоришма: Аллоҳга бўлган ишонч.
Иккинчиси: Барча тақдир қилинган нарсалар содир бўлувчи эканини билиш.
Учинчиси: Синовга учраганларнинг ишлатадиган энг яхши нарсаси бу сабрдир.
Тўртинчиси: Агар сабр қилмасам унда нима нарсага амал қиламан. Мен нафсимнинг бесабрлик қилишида ёрдамчи бўлмайман.
Бешинчиси: Ҳозирги ҳолатимдан ҳам ёмонроқ бўлишим мумкин эдику?!
Олтинчиси: Соат миллари юргани сари рўшнолик, яъни очиқ ва яхши кунлар сари чиқилади.
Шундай бўлгач ғам ғуссага не ҳожат!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
055-Ar-Rahman
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

55-''Ар-Роҳман'' сураси

Яссер Ал-Доссари


Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Савол

Шимларнинг тиззасини кўтариб саждага бориш

Баъзида намоз ўқиётган биродарларимиз саждага кетишдан олдин шимларини (шимни тизза қисмидан) ушлаб тортиб саждага боришади. Бу билан намозда ортиқча харакат юзага келмайдими? Бу ҳолат уч бора (ҳар ракатда) такрорланса ва сони учтага етса, намоз бузиладими? Анча вақт олдин, қайсидир китобдан (эслолмаяпман), ўқиган эдим, янада мукаммалроқ жавобни (ўзим учун) билиб олмоқчи эдим?

ЖАВОБ:

- Албатта, бу ишни қилиш яхши эмас. Намоз учун алоҳида тайёргарлик
кўриб, сиз айтган нуқсонларни унда қилмаслик учун барча чораларни кўриш керак.
Аммо сиз айтган ҳаракатлар ила намоз бузилмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон фариштадан юқори бўлиши мумкинми?

Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳ.

📘«Илм»
каналга уланиш учун 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Жаннатда асло йиғламаймиз!

Жаннатда асло маҳзун бўлмаймиз!

Жаннатда асло ажралмаймиз!

Жаннатда асло кек сақламаймиз!

Жаннатда асло рашк қилмаймиз!

У ерда оғриқ ҳам йўқ, кутиш ҳам йўқ!

Жаннат бирдан-бир орзу қилинадиган нарсаки, унинг салоҳияти тугамайди!

Аллоҳим! Сендан розилигингни ва жаннатни сўраймиз!
Ғазабинг ва дўзахингдан паноҳ тилаймиз!


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун

Исро ва меърож воқеаси ҳақида.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🕋 ХАЖ ва УМРА сафарига боришни ният қилганмисиз? Ота-онангиз ва оилангизда унутилмас тааcсуротлар қолдиришни истайсизми?

<УМРА 2020> Февраль, Март, Ойларига қабул кетмоқда 🏃‍♂🏃‍♂🏃‍♂🏃‍♂🏃‍♂
📆 12 кун 1850$
📆 18 кун 2000$
📆 20 кун 2200$

батафсил...
📲+998 93 977 78 88
📲+998 91 680 02 02
Сиз ва яқинларингиз учун имкониятлар
📣телеграм 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEnfxHD9iy4wGQ2lvA
👆👆
Аллоҳ розилиги учун насиҳат!
Хотинингиз, фарзандларингиз ва атрофингиздаги кишиларни ҳар қанча яхши кўрсангизда, лекин асло уларга эътимод қўйманг ва суянманг. Сиз фақат танҳо Аллоҳга суянинг, фақат Аллоҳга ишонинг, орзуларингизни ҳам Аллоҳдан кутинг, эътиборингиз фақат Аллоҳ розилиги учун бўлсин!
Бир кишининг Султон Абдулҳамид девонида ишлайдиган қариндоши бор эди. У киши камбағал бўлиб қолгани сабаб иш қидириш ниятида ўша мансабда ўтирадиган қариндошининг ҳузурига борди. Қариндоши уни кутиб олди. У киши қариндоши ҳузурида узоқ вақт турди. Қариндоши: "Ҳар гал муҳр босиш учун варақни қўйилса, Султон ўттиз кун мобайнида ҳам муҳр босмади", деди. Кўринишидан қариндоши бу кишининг қалби Аллоҳга эмас, қариндошига суяниб қолганини ва Аллоҳни унутиб қўйганини билгач танбеҳ бериш мақсадида ходимлардан бирига бу қариндошига нисбатан қўпол муомала қилишини таъйинлади. Ходим қовоғини солиб: "Бўлди етар, ўттиз кун турдингиз, қариндош зиёрати уч кун холос", деб у кишига қўпол муомала қилди. Бечора киши ғамгинлик билан йиғлаган ҳолда у ердан чиқиб кетди. Қариндоши хизматчига: "Ортидан боргинчи, у қаерга борар экан", деб айтди. Қараса, у бечора киши карвон саройга бориб, улардан иш талаб қилди. Шу аснода Султон Абдулҳамид унинг талабномасига имзо чекади ва қариндоши у кишини чақиртирди. Шунда қариндоши: "Ўттиз кун давомида сиз менга суяндингиз. Уйдан ғамгин ҳолатда чиқиб кетгач Аллоҳга суянишни бошладингиз, шу аснода Султон талабномангизга имзо чекди", деб хатосини тушунтирди.
Гоҳида инсон, орзусини ўзига ўхшаган бир инсонга боғлаб қўяди. Айнан ўша орзу қилинган инсон барча умидларингизни пучга чиқариб, қўпол муомала қилади. Аслида унинг муомаласи Аллоҳ томонидан сизни адабингизни бериб қўйиш эди. Чунки инсонга боғланиб, эътимод қилиш ҳам махфий ширк сирасига киради.
Сен одам боласидан ҳожатингни ҳаргиз сўрама.
Балки, эшиги асло ёпилмайдиган Зотдан сўра.
Агар сўровни тўхтатсанг Аллоҳ ғазаб қилур.
Одам боласи эса, сўраманг ғазаб қилур!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассаламу алайкум! 🌸

Хайрли тонг!☀️

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ҚУРЪОНДАН ҲУКМ ОЛИШ ҲАҚИДА
#ижтиҳод

8-CАВОЛ:
Араб тилини яхши билган киши Қуръондан ўзича ҳукм чиқарса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Йўқ, Араб тилини яхши билишнинг ўзи Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм чиқариш учун кифоя қилмайди. Балки, бунинг учун киши бир қанча шаръий илмларни ҳам билиши шарт. Жумладан, биринчи навбатда араб грамматикасини (наҳв, сарф) ва балоғат илмини мўтабар манбалар асосида таълим олган бўлиши даркор. Кейин Қуръон ва ҳадис илмини, ундаги оятларнинг нозил бўлиш сабабларини билмоғи, носих-мансуҳ, мутлақ ва муқайяд, омм ва хос каби усулул-фиқҳ қоидаларини пухта билиши ва улардан ўз ўрнида фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши лозим. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўз фикрича тафсир қилса, дўзахдан ўзига жой тайёрласин”, – деганлар (Имом Термизий ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
فَبِاَیِّ اٰلَآءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبٰنِ

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?

👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#НАСИҲАТ

• Инсонларни ҳурмат қилишинг уларга муҳтожлигингдан эмас, балки дининг таълимоти ва олган тарбиянг самарасидан бўлсин!...
• Сен шу асосда ҳар кимнинг ҳурматини жойига қўй-ки, сенинг ҳам ҳурматинг жойига қўйилади.

- Ахлоқинг билан йўлчи юлдуз;
- Қаноатинг билан бадавлат;
- Тавозеъинг билан улуғвор;
- Иффатинг билан жозибали;
- Ихлосинг билан самимий;
- Амалинг билан илмли БЎЛ!

• Маломатчиларнинг маломатини ўзларига қўйиб бер!
• Ҳар ким ўз ишини қилиши, ҳар ким ўз ҳаёти сувратини чизиши керак.

• Кимнинг суврати қандай чиқишига қараб унинг сийратига баҳо берилади...

• Асл сийратлар эса Мезон кунидагина ошкор бўлади .
• Унга қадар фахрланмай тура-тур!

Дўстларингиз га ҳам улашинг бу ҳам бир даъват 👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
054-Al-Qamar
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Хар куни мунтазам битта сурадан ташлаб борамиз.

54-''Қамар'' сураси

Са'ад Ал-Ғомидий


Дўстларингизга ҳам улашинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
• Аёл учун арзимас нарсалар ҳам улкан аҳамиятга эга эканини кўп эркаклар билмайди, шунинг учун доим тутилиб қолади.
© Маҳбубий.

• Аёлда фикр бўлмайди, деганлар адашади, чунки аёлда ҳар куни янги фикр бўлади.
© Бернард Шоу

• Аёл икки нарсага ҳеч қачон ишонмайди:
эркакка ва атирга.

© Ҳинд бинт Маҳлаб.

• Аёл машъалага ўхшайди, эркак уни қандай тутишни билса йўлини ёритади, тутишда хато қилса куйдиради!
© Анис Мансур.

• Эркак ўтиндир, аёл олов. Шайтон эса олов ва ўтин орасидаги пуфланган ҳаводир.
© Фаранг мақоли.

• Хиёнатни аёл энг охири билади лекин энг биринчи сезади.
© Маҳбубий.

• Аёл қудратини менсимайдиганлар менимча онасиз катта бўлишган.
© Нажиб Маҳфуз.

• Аёл латофатини уч нарса йўққа чиқаради:
- қайсарлик;
- асабийлик;
- баланд овоз.
© Вильям Шекспир

• Аёлнинг гўзаллиги кўринмайди, у кашф этилади.
© Маҳбубий

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿|| Ўзбек қорияси

🎤|| Энг гўзал қироатлардан

🎧|| Тингланг #УЛАШИНГ!

Каналга обуна бўлиш!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Subhanalloh

Turkiyada hilol va yulduz ko‘rinishida masjid qurilmoqda (foto).

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Фазилатли шайх Аҳмад Куфтару раҳимаҳуллоҳнинг Жамил Абу Ҳарб ҳожи исмли шогирди бўлиб, бир кун ҳажга боришга шайхидан изн сўради.
Шайх ундан: "Олдин ҳаж қилганмисан?" деб сўраганида, у "ҳа", деб жавоб берди.
Шайх: "Ундай бўлса фарз ҳажни адо қилиб бўлибсан. Энди ундан каттароқ ва буюкроқ фарзни адо қилишинг зиммангда турибди", деди ва камбағаллардан бир нечтасини исмлари ва манзиллари рўйхатини бериб: "Ҳажинг ҳаражатларини шуларга бер, сенга Аллоҳ таъолонинг изни ила ажрдан ҳаж ва умранинг савоби бўлади", деди.
У бажариб келиб шайхига етказди сўнг яна ҳажга боришга изн сўради.
Шунда шайх унга: "Сенга рухсат бермайман, фалончига бор қарзини уз. Фалончига бор, у муҳтож бўлиб турган жарроҳлик амалиёти ҳаражатларини кўтар", деди.
У бажариб келди сўнг яна ҳажга боришга изн сўради.
Шунда шайх унга: "Энди сенга инз бердим", деди.
У кетгач, шайх: "Агар учинчисини ҳам тўртинчисини ҳам бажаришини билганимда эди фарз ҳажидан кейингисига тоабад изн бермаган бўлар эдим. Агар мен унинг иймони ва муҳаббати бундан кўпроғини кўтаришини билганимда ва у менга келиб ҳажга бориш учун юз марта изн сўраса ҳам нафл ҳажнинг ҳаражатларини камбағалларга, муҳтожларга ва толиби илмларга сарфлашини талаб қилар эдим", деди.
Бугунги кунда шу каби ўгит ва насиҳатларга аҳли-илмларимиз ва имом-домлаларимиз томонидан айтилишига ҳамда омма-халқ ичидан буни қабул қилишларига қанчалик ҳам муҳтожмиз.
Аллоҳ барчамизни ҳолимизни ислоҳ этишини ва розилиги томон қадам қўйишимизга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

Тавфиқ Аллоҳдан.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳар тонг муаззин "Нажотга келинглар!" дея чақирадиган уфқда қуёш суръатла кўтарилади.Кунингизни бомдод билан бошланг!

😊 #Ҳайрли_тонг☺️

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️↙️↙️↙️↙️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ИСТИНЖО ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?

#таҳорат

CАВОЛ:
Истинжонинг тартиб қоидалари қандай бўлад? Ҳар доим сув билан ювиш шартми ёки сув билан ювмасдан ҳам таҳорат олиб намоз ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

“Истинжо” – “нажосатни кетказиш”, дегани. Истинжо олд ва орқа авратлардан нажосат чиққанда қилинади. Уйқу ва ел чиқиши сабабли истинжо қилинмайди. Истинжо тош, кесак, махсус қоғоз ва шунга ўхшаш нарсалар билан қилинади ва унда маълум бир адад белгилаб қўйилмаган, поклик ҳосил бўлса бас. Суяк, шиша, тезак, пишиқ ғишт каби нарсалар билан истинжо қилинмайди.

Фуқаҳоларимиз истинжонинг ҳукми борасида шундай деганлар: “Истинжонинг ҳукми ҳолатга қараб беш хил бўлади:
1. Жунублик, ҳайз ва нифосдан покланиш учун ғусл қилаётганда бадандаги нажосатни ювиш вожиб;
2. Олд ва орқа авратдан чиққан нажосат атрофидаги пок жойга тарқалган ва у кўп бўлса, истинжодан кейин ювиш вожиб. (Кўплик миқдори қуюқ нажосатларда 4,25 гр. билан, суюқ нажосатларда танга кенглиги миқдори билан белгиланади);
3. Нажосат чиққан жойидан атрофга тарқалмаган бўлса, истинжодан кейин уни ювиш суннат;
4. Фақат пешоб қилганда жинсий аъзосини ювиш мустаҳаб;
5. Ел чиққанда олд ва орқа авратларни ювиш бидъатдир (яъни, мумкин эмас)” (манба: “Ал-Ихтиёр” китоби).
Юқоридаги биринчи ва иккинчи ҳолатларда сув билан ювмасдан таҳорат қилиш мумкин эмас. Учинчи ва тўртинчи ҳолатларда эса фақат истинжо билан кифояланиш ҳам мумкин, сув билан ювиш шарт бўлмайди балки афзал бўлади.

Истинжодан кейин сув билан покланиш ҳақида Қуръони каримда шундай ишора қилинади.

فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَنْ يَتَطَهَّرُوا وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ

Яъни: “Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар” (Тавба сураси, 108-оят).
Ҳадиси шарифларда келишича, ояти каримада мақталган “покланишни хуш кўрадиган кишилар” – Мадина шаҳридаги Қубо маҳалласида яшайдиган саҳобалар бўлган. Улар истинжодан кейин сув билан покланардилар.
Сув билан ювишнинг адади белгилаб қўйилмаган. Кўнглида пок бўлди деган қаноат ҳосил бўлгунча ювади. Лекин қанча ювса ҳам кўнгли тўлмайдиган, васвасага учраган киши бўлса, унга уч марта ёки етти марта ювсин, деб белгилаб берилган.

Истинжо қилаётган одам ўнг қўли билан сув қуяди, чап қўли бармоқлари ичи билан авратини ювади.

Истинжо масаласида кўпинча хатога йўл қўйиладиган жойи шуки, баъзи таҳорат қилмоқчи бўлган одамлар ҳожатга бормаса ҳам албатта олд ва орқа авратларини ювиш шарт деб тушунадилар ва ҳар таҳоратда сув билан ювадилар. Бунинг устига жинсий аъзоларнинг ҳамма жойи, сонлардан ҳам бироз қўшиб ювадилар. Натижада қисқа муддатда турли касалликларга чалиниб, ибодатдан ҳам узоқда қолиб кетадилар. Аслида, пешоб қилган ёки катта ҳожат қилган киши нажосат чиққан жойнинг ўзини ювиши кифоя қилади. Унга бошқа аъзоларни қўшиб ювмаслик керак (манба: “Ҳидоя” ва “ал-Ихтиёр” китоблари). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Болға ҳаётдан дарс олмоқда.
Бировларга берилган оғриқни ўзимизда ҳам ҳис қилишимиз керак..

Дўстларингизга ҳам юборинг!

📲 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz