Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ишлари тушиб турган пайтда "УКАМИЗ" дея мурожаат қилишди. Ишлари битганидан кейин эса "ЎҒЛИНГ" дейишга ўтишди.

Ҳа, кўпларимизнинг тилларимиздан чиқаётган сўзлар манфаатларимизга қараб ўзгараверяпти.

Яхши кўрган кишимиз оғриб қолса, "синов экан-да", деймиз.
Ёмон кўрган кишимиз оғриб қолса, "жазосини олибди", деймиз.
Яхши кўрган кишимизга мусибат етса, "яхшига кун йўқ экан-да", деймиз.
Ёмон кўрган кишимизга мусибат етса, "ўзи одамларга зулм қилганди", деймиз.
Аллоҳнинг қадарларини ҳавойи нафсимизга қараб ажратишдан эҳтиёт бўлайлик. Ҳаммамизда айб бор. Айбларимиз Аллоҳ ато этган парда билан тўсилиб турмаганида ҳаммамиз, ер ёрилсаю, ерга кириб кетсам, деб қолардик.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ahmad ibn Hanbalning qanday uylangani haqida.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳақиқий муҳаббат яширин бўлади, ошкор эмас.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен саждада қирқта биродарим ҳаққига, исмларини бирма-бир айтиб чиқиб, дуо қилардим.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бир киши бир чўпоннинг ёнидан ўтиб кетаётиб, ундан сўради:
- Эй чўпон, нималарни ўргангансан?
- Беш нарсани ўрганганман, сен ҳам беш нарсани ўргатиб қўйсанг, илмим ортарди.
- Нима экан у беш нарса?
- 1. Рост турганда ёлғонни ишлатмайман;
2. Ҳалол турганда ҳаромга қадам босмайман;
3. Ўзимда айб бўла туриб, ўзгалар айбини гапирмайман;
4. Мени кўриб турган Аллоҳга осийлик қилмайман;
5. Кунимга яраб турган неъматга нонкўрлик қилмайман.
- Сен олдингилару кейингиларнинг илмини эгаллаб бўлибсан. Шу беш илмингга амал қилиб юравер. Дунёда улардан ортиқ илм йўқ.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгингиз хайрли бўлсин қадрлигим!

Тириклик бу — имконият!..
Хуш келибсиз бугунги имкониятга!..

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИБЛАНИ АНИҚЛАШ
#қибла

12-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Аввалги пайтда уламоларимиз томонидан қибла қандай аниқланган, шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бизнинг диёримизда Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қибла тўғрисида берган фатвоси асос қилиб олинган. Имом Сарахсий ўзининг “Мабсут”ида нақл қилишича Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй! Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй! Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, чап томондан энг биринчи ва иккинчи бўлаклар туташган чизиққа юзлансанг, шу қибладир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#насиҳат
Тўрт нарсани кундалик ҳаётингизда тарк қилманг!
1. Фарз намозни ўз вақтида ўқинг.
2. Тонг ва кечки зикрларни тарк қилманг.
3. Қуръон тиловатида бардавом бўлинг.
4. Ота она ҳаққига дуо қилиш

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бу дин нақадар ажойиб!
Раббимиз нақадар буюк!!!

• Қаранг, сиз жойингизда ўтирасиз...
- гуноҳларингиз кечирилади;
- хатоларингиз ўчирилади;
- ҳасанотларингиз зиёда бўлади;
- Аллоҳнинг ҳузуридаги даражангиз кўтарилади.

• Қандай дейсизми?

• Биродарингизнинг сиз учун қилган ғойибона дуоси билан.
• Холис Аллоҳ учун қилган хайр-эҳсонингиз билан.
• Қилган садақаи жориянгиз билан.
• Бирон қалбга сурур киритишингиз ёки бир оғиз ширин сўз айтишингиз билан.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
061-As-Saff
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

61-''Соф'' сураси

Яссер Ал-Доссари


Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ТАРБИЯ

• Фарзандингиз тортинчоқми демак сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпар экансиз.
• Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими демак сиз уни шижоатлантирмас экансиз.
• Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими демак сиз унга қайсарлик қилар экансиз.
• Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими демак сиз унга кўп бақирар экансиз.
• Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми демак сиз уни кам эркалайсиз экан.
• Фарзандингиз ўғирлик қилдими демак сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз.
• Фарзандингиз бахилми демак сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз.
• Фарзандингиз заифми демак сиз унга кўп таҳдид қилар экансиз.
• Фарзандингиз доимо ғазабланадиган бўлиб қолганми демак сиз уни мақтамай қўйгансиз.
• Фарзандингиз қўрқоқми демак сиз уни ҳаддан зиёд кўп ҳимоя қилар экансиз.
• Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими демак сиз кўп нарса талаб қилиб юборяпсиз экан.
• Фарзандингиз ёлғон гапиряптими демак сиз уни кўп тергаяпсиз экан.
• Фарзандингиз гапиришда нўноқми демак сиз у билан кам гаплашар экансиз.
• Фарзанд тарбиясида эътиборли бўлинг, у сизнинг келажагингиз!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ОЛЛОҲни ахди бузилган жойда
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

ОЛЛОҲни ахди
бузилган жойда 🎧

1,62 МБ 🎧

________

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shayx Abdulbasid Abdussomadni uy muzeylari


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Астағфируллоҳ. Ичволиб намоз уқияпти 😡👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#МУҲАББАТ

• Макка фатҳи куни саййидимиз Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг оталари Абу Қуҳофа мусулмон бўлди. У анча кексайган ва кўзи эса кўр бўлиб қолганди. Абу Бакр у кишини етаклаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига байъат учун олиб келдилар.
- Эй Абу Бакр! Кекса кишини овора қилибсиз, ўзимиз уйларига борсак ҳам бўлардику?!- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
- Олдига боришга энг ҳақли зот сизсиз, эй Аллоҳнинг Расули!- дея жавоб қайтарди Абу Бакр.
• Абу Қуҳофа мусулмон бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берганида Абу Бакр Сиддиқ хўнграб йиғлай бошладилар.
- Нимага йиғлаяпсиз? Ахир отангиз мусулмон бўлди, жаҳаннамдан нажот топди-ку. Бугун хурсанд бўладиган кунинггиз эмасми?!- дейишди.
Шунда у зот:
- Қани эди ҳозир иймонга келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берган отам ўрнида Абу Толиб бўлганида эди, унинг иймонга келишидан ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўлардилар!- дея жавоб берди.

• Яна Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтадилар:
- Қаттиқ чанқаган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув (ёки сут) ичганларини кўриб чанқоғим босилди.

• Мана буни ҳақиқий муҳаббат дейилади!
• Аллоҳим! Биз ғарибларга ҳам шу каби муҳаббат ато эт!
• Аллоҳим! Бизни ҳам ҳабибимиз ила жаннатларда бирга айла! Биз комил уммат бўла олмаяпмиз аммо у зоти муҳтарамга муҳаббатимиз бор. Бизни маҳбубимизга етиштир!
• Омин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Биласизми Аллоҳ сизга омадни ҳамроҳ қилган! Ҳозир сизга буни исподлаб берамиз!

😊 Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!

😊 Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!

😊 Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!

😊 Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!

😊 Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!

😊 Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!

😊 Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Шундай экан, нега жимсиз?!
Шукр қилмайсизми?!
Алҳамдулиллаҳ денг!


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Гуноҳкорларни шарманда қилманглар. Зеро, ҳаммамиз Аллоҳнинг пардаси остида яшаймиз. Агар У Зот пардани кўтарса, ҳаммамиз шарманда бўламиз. Гуноҳларимиз ҳам, тойишларимиз ҳам нақадар кўп!

Яхшиси унинг ўзига алоҳида насиҳат қилинглар. Насиҳатни ҳам ўзингларни юқори олишу уни паст кўриш билан эмас, муҳаббатдан келиб чиқиб қилинглар.

"Шарманда эмас, насиҳат қилинг. Шикаст эмас, танбеҳ беринг. Ўз тоатингизга керилманг. Ўзганинг гуноҳи устидан кулманг".

Ибн Қаййим (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) шундай дейди:

Қай бир банда биродарини бирон гуноҳи учун айблайдиган бўлса, ўзи ҳам ўша гуноҳга мубтало бўлмай қолмайди. Кимнингдир бирон гуноҳидан воқиф бўлсангиз, Аллоҳ уни ҳам, бизларни ҳам кечирсин, деб айтинг.

Шундай экан, одамларни кузатманг, гуноҳ қилишларини пойламанг, яширганларини ошкор қилманг, жосус бўлманг.

Ўз устингизда ишланг. Айбларингизни ислоҳ айланг. Зеро, сиз ўзгалар гуноҳига эмас, ўзингизга жавоб берасиз. Аллоҳ уларга сиздан ҳам ва ҳатто ўзларидан ҳам Раҳмлироқ.

Биронтасининг гуноҳ қилаётганини кўрсангиз, унга берган балодан мени саломат айлагани учун Аллоҳга ҳамд бўлсин, Парвардигорим, уларни ислоҳ, бизни эса собитқадам айла, деб айтинг.

Покиза динимизнинг гуноҳкорларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш ҳақидаги таълимоти мана шу бўлиб турган бир пайтда биродарига йўқ жойдан айб ахтараётган одам ким бўлди? Сизни ҳам, бизни ҳам шундай одам бўлиб қолишдан Аллоҳ асрасин. Салафларнинг бир-биримизни айбламаслик учун етмиш хил баҳона қидириш ҳақидаги васиятларини эсдан чиқармайлик. Бу гап Жаъфар Содиқ ва Муҳаммад ибн Сириндан ривоят қилинган.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
060-Al-Mumtahinah
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

60-''Мумтаҳана'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
НИМА УЧУН ЎЛИМНИ ЁҚТИРМАЙМИЗ?

Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Абдулмалик ҳажга кетаётиб, йўлда Мадинага кириб бир неча кун истиқомат қилди.Мадина аҳлидан: “Бу ерда саҳобаларни кўрган кимса борми?”, деб сўради. "Ҳа, Абу Ҳазим бор", дейишди. Уни айтиб келиш учун бир кишини юборди. Абу Ҳазим Сулаймоннинг ҳузурига келганда, Сулаймон унга: “Эй Абу Ҳазим, биз нима учун ўлимни ёқтирмаймиз”, деди.
Абу Ҳазим: "Чунки сизлар охиратингизни хароб қилдингиз, дунёнгизни эса обод қилдингиз. Шунинг учун обод бўлган жойдан хароб бўлган жойга кўчиб ўтишни ёқтирмайсизлар", деди.
Сулаймон: "Аллоҳнинг ҳузурига бориш қандай бўлади, эй Абу Ҳазим?", деди.
Абу Ҳазим: "Эй мўминларнинг амири, муҳсинлар (яъни, яхши амаллар қилувчилар) худди йўқолган киши аҳлининг ҳузурига қайтиб боргани каби бўлади. (яъни, яхши кутиб олинади.) Аммо ёмон амалларни қилувчи киши эса, қочган қулнинг хожаси ҳузурига қайтариб олиб келингани каби бўлади", деди.
Сулаймон йиғлади ва: "Эртанги кунда Аллоҳнинг ҳузурида менга нима ҳозирлаб қўйилганини билганимда эди!", деди.
Абу Ҳазим: "Нафсингни (яъни, амалларингни) Аллоҳнинг китобига солиштириб кўр, “Aлбaттa, яxшилaр (мўминлaр) нeъмaт (жaннaт)дaдирлaр. фoжирлaр эсa дўзaxдaдирлaр” (Инфитор;13-14), деди.
Сулаймон: "Унда, Аллоҳнинг раҳмати қаерда?", деди.
Абу Ҳазим: "Мўминларга яқиндир. (Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир. Аъроф;56)", деди.
Сулаймон: "Аллоҳнинг қайси бандалари мукаррамроқдир, эй Абу Ҳазим?", деди.
Абу Ҳазим: "Яхшилик ва тақво аҳли бўлганлари", деди.
Сулаймон: "Амалларнинг энг яхшиси қайси?", деди.
Абу Ҳазим: "Фарзларни адо қилмоқ ва ҳаромлардан сақланмоқликдир", деди.
Сулаймон: "Қайси сўз энг тўғри сўздир?", деди.
Абу Ҳазим: "Ундан қўрққан ва умид қилган кимсанинг ҳузурида айтилган ҳақ сўз", деди.
Сулаймон: "Қайси мўмин энг зийрак (яъни, ақлли)дир?, деди.
Абу Ҳазим: "Аллоҳнинг тоатида амал қилган ва одамларни ҳам шунга чақирган киши", деди.
Сулаймон: "Қайси мўмин энг зарар кўрувчи (яъни, аҳмоқдир)дир?", деди.
Абу Ҳазим: "Золим бўлиб турган биродарининг истак-хоҳишида қадам қўйган, натижада ўзганинг дунёсини деб ўзининг охиратини сотган киши", деди.
Сулаймон: "Биз ҳақимизда нима дейсан?", деди.
Абу Ҳазим: "Рухсат берасанми?", деди.
Сулаймон: "Албатта, ахир бу сенинг менга айтаётган насиҳатинг-ку!", деди.
Абу Ҳазим: "Эй мўминларнинг амири, отангизлар одамларни қилич билан бўйсундирди. Бу ҳукмронликни мусулмонлар билан маслаҳат қилмасдан, уларнинг розилигисиз, куч билан эгаллашди. Ҳатто улардан кўпчилигини қатл қилиб юборишди. Улар ўтиб кетишди. Уларнинг нима деганини ва улар ҳақида нима дейилганини билганингда эди!", деган эди, шу ерда ўтирган кишилардан бири “бунча ҳам ёмон гап гапирдинг!”, деди.
Абу Ҳазим: "Албатта, Аллоҳ таоло уламолардан инсонларга ҳақни баён қилишга, уни яширмасликка аҳду-паймон олган", деди.
Сулаймон: "Бу фасодни қандай тўғирлашимиз мумкин?", деди
Абу Ҳазим: "Ҳалолидан олиб, ҳақдор жойга қўймоғинг билан", деди.
Сулаймон: "Бунга ким ҳам қодир бўлади?", деди.
Абу Ҳазим: "Дўзахдан қўрқиб, жаннатни талаб қилган киши", деди.
Сулаймон: "Менга дуо қил", деди.
Абу Ҳазим: "Аллоҳим, агар Сулаймон дўстинг бўлса, уни дунё ва охират яхшилигига муяссар қил! Агар Сулаймон душманинг бўлса, уни пешонасидан тутиб, Ўзинг яхши кўрган ва рози бўлган нарсага қўй!", деб дуо қилди.
Сулаймон: "Менга васият қил", деди.
Абу Ҳазим: "Қисқагина васият қиламан; Роббингни улуғла ва У қайтарган жойда сени кўришидан, У буюрган жойда сени йўқотиб қўйишидан Уни поклагин!", деди.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик эрталабдан 😊😁👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушганлари учун фаришталар ичида энг афзали бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига тушгани учун Муҳаммад уммати энг яхши умматга айланди.
– Қуръон рамазон ойида тушгани учун Рамазон ойи энг яхши ойлардан бўлди.
– Қуръон қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кечага айланди.
Агар энди шу Қуръон қалбингга тушса нималар юз беришини ўйлаб кўр?!
Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ