Бир Донишмандан тоҳарот хақида сўралганда: "Сен жасадингни ювушдан олдин қалбингни, қўлингни ювушдан олдин тилингни юв!. Одамларга чиройлик гумонда бўл!.
Дунё мадрасадир!. Уни мудири замон, устозлари назоратчилар (яни фаришталар), шогирдлари инсонлардир. Биз бу дунёга ғариб бўлиб келганмиз, дўст бўлиб яшамоқдамиз. Бу дунёда қанча яшасакда, фақат вафо қолади холос.
Ботин, гўзал бошлиқдир. Ҳусну хулқ, гўзал йўлдошдир. Ақл, гўзал дўстдир. Одоб гўзал меросдир", деди.
@IYMONLI_QALBLAR_UZ

- (Аёллар) ойга ўхшашга урунманг, ҳар бир қарашда ўзига жалб қиладиган. Қуёш каби бўлинг, бир қараганда кўзни қамаштириб, ерга қаратадиган.
❗️УЛАШИНГ📲👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
❗️УЛАШИНГ📲👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бир киши масжидга кирганида намозда телефони жиринглаб, мусиқа чалиб юборди. Намозхонлар ва имом унга ҳужум қилиб: "Аллоҳнинг уйида ҳам Унга гуноҳ қиласанми? Ахир ер ютиб юборишидан қўрқмайсанми?" деб койишди. У киши ўша куни масжиддан чиқдида қайтиб масжидга бормасдан қаҳвахона (чойхона) томон йўл олди. Қаҳвахонада чилим шишасига кўмир чўғини хато солиб қўйди. Қаҳвахона бошлиғи келиб: "Ҳечқиси йўқ, бунақадан мингтаси сиздан азиз бўлармиди", деб айтди. Мана шу кундан бошлаб у киши қаҳвахонанинг доимий мижозига айланди.
Хушхабар беринглар, бездирманглар, насиҳат қилинглар, шарманда қилманглар, осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар!
Унга жаннатни хоҳлаб, дўзахга равона қилдилар.

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
Омонат дунёда омонмисиз?! Алҳамдулиллаҳ етказганига шукур!
🏔 Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,
🤲 Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.
🏔 Ўша тоғнинг чўққисида оппоқ қор бор дейишади,
🤲 Кўнглингиз шу қордек, оппоқ бўлсин.
🌲Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади,
🤲 Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин.
💦 Янада пастга тушсангиз тоза булоқ бор дейишади,
🤲 Қалбингиз шу булоқдек тоза бўлсин.
🛣 Ўша булоқ ёқасида узун йўл бор дейишади,
🤲 Умрингиз шу йулдек узун ва хайрли бўлсин.!
- Аллоҳ дуомизни даргоҳида қабул қилсин. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🤲
☀️ XАЙРЛИ КУН!

075-Al-Qiyamah
Yasser Al Dossari
#Қуръон
75-''Қияма'' сураси
Яссер Ал-Доссари
Дўстларингизга ҳам юборинг !
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
75-''Қияма'' сураси
Яссер Ал-Доссари
Дўстларингизга ҳам юборинг !
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Қуръон_ўқиб
Баъзида қилаётган дуоларимиз ижобати нега кечикаётганига ҳайрон бўламиз:
وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ
"Ким Аллоҳга таваккул қилса...", яъни, дин ва дунё ишларида, Аллоҳга суяниб, ўзига керакли ҳожатларини Ундан сўраб, етиши мумкин бўлган зарарлардан паноҳ тиласа, машаққатларини аритишида Аллоҳга қатъий ишонса,
فَهُوَ حَسْبُهُ
"У унга (Ўзига таваккул қилган бандага) кифоядир", ишини юзага чиқаришда етарлидир.
Агар Аллоҳ бу ваъдасига кафил эканлиги ҳақида гап кетса, У бандасига барча нарсадан яқинлигини унутмаслигимиз лозим. (Ўзи кифоя қилишини айтдими, демак, аниқ шундай!) Лекин баъзида муайян илоҳий ҳикматга кўра банданинг ҳожати юзага чиқиши маълум бир муддатгача кечикади. Шунинг учун оятнинг давомини ўқиймиз:
إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ
"Дарҳақиқат, Аллоҳ ўз ишини (маромига) етказувчидир", яъни, Унинг қазои қадари, шубҳасиз, амалга ошади. Айни пайтда,
قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا
"Аллоҳ ҳар бир нарса учун ўлчов белгилаб қўйди".
Бу ҳар бир нарсанинг амалга ошиш вақти ва миқдоридир. Бирон иш Аллоҳ белгилаб қўйган қадар(ўлчов)дан олдин содир бўлмайди, ундан кечга ҳам қолмайди".
Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Ас-Саъдий. "Тафсири Саъдий", "Талоқ" сураси, 3-оят тафсири.
-----------------------------------------
Шундай экан, бизга буюрилгани ҳожатларимизни Роббимизнинг Ўзидан сўраш, Унга таваккул қилиш, ишларимиз рўёбга чиқиши кечикса ҳам умидимизни узмасликдир. Зеро, ҳар бир нарсанинг белгиланган ўрни бор.

―Кўрмасдан севиш мумкинми?
―Албатта, мумкин.
―Бирортасини севганмисан?
―Ҳа.
―Кимни?
―Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни.
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ

Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ким таҳорат олсаю, уни гўзал тарзда амалга оширса, сўнгра:
«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу. Аллоҳумма ижъалний минат таввабийн ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн», деб айт¬са, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».
Маъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин»,
Имом Термизий ривояти.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xizr alayhissalom haqida
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimatulloh
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimatulloh
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Шайхим розияллоҳу анҳу билан бирга сафар асносида устоз, доктор Муҳаммад Солим Абу Осийдан, мавлоно доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий хусусларида, ҳеч ким билмайдиган сир ҳақида сўрадим. Чунки Солим шайх Бутийнинг шогирдларидан эдилар. У зот кўзларини олиб қочдилар ва: "Одамлар доктор Бутий ҳақларида жуда кўп нарсани билмайдилар", дедилар.
"Шайх Бутий роҳимаҳуллоҳ жомиага микробусда қатнардилар, чунки машиналари йўқ эди. Ўша вақтлар фарзандларига уй излаётган эдилар. Ногаҳон президент Ҳофиз Асад ўз девонидан шайх билан боғланиб, эҳтиёжлари ҳақида сўрашни буюради. Сўнг президент девонидан шайх Бутий билан боғланиб, у кишига: "Президент айтяпти, сўранг, айтганингиз бажо қилинади, гарчи катта нарса сўрасангиз ҳам", дейилди. Шунда шайх қамоқдагиларни озод қилишни ва мамлакатдан чиқиб кетган уламоларни қайтаришни сўрадилар. Икки кундан кейин доктор Бутийга президент саройидан қўнғироқ қилишди ва президент Ҳофиз Асад ўн минг маҳкумни озод этганини айтишди. Шунингдек, қайтишларини хоҳлаётган уламолар номларини ёзиб беришларини сўрашди".
Шу ерга келганда доктор Солим шайх Бутий мамлакатга қайтишларига сабаб бўлган уламоларнинг номларини санай кетдилар, кейин яна ҳикояларида давом этдилар: "Шайх Бутий президент саройидан берилган совғаларни ҳеч қачон қабул қилмасдилар. Бир марта президент Ҳофиз Асад Mersedes русумли автоуловни олишларига қаттиқ қистади. Узоқ рад этишлардан кейин, шайх Бутий уни бир шарт билан қабул қилишга рози бўлдилар. Яъни, совға сотилади ва унинг пулига уйлана олмаётган талабалар уйлатилади..".
Содиқ, солиҳ ва зоҳид олимлардан Аллоҳ рози бўлсин! Уларнинг суҳбатидан маҳрум этмасин!

Қалбимизи тозалагувчи сўзлар.
Кунимизни зикр билан бошлайлик📿
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Кунимизни зикр билан бошлайлик📿
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Зубайр ибн Аввом ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: «Эй Зубайр! Аллоҳ таоло айтади: “Инфоқ-эҳсон қилсанг, Мен ҳам сенга эҳсон қиламан; берсанг, Мен ҳам сенга бераман; қиссанг, Мен ҳам сенга қисаман. Тилантирсанг (ялинтирсанг), Мен ҳам сени тилантираман (ялинтираман). Ризқ эшиги етти осмондан Аршга қадар очиқдир, кечаю кундуз ёпилмайди”. Аллоҳ таоло ризқни ҳар бир кишига унинг нияти, берган ҳадяси, садақаси ва инфоқ-эҳсонига яраша туширади, ким кўпайтирса, кўпайтиради, ким озайтирса, озайтиради, ким қисса, қисади. Эй Зубайр, еб-ич ва бошқаларни ҳам едириб-ичир... Аллоҳ таоло инфоқни яхши кўради, хасисликни ёмон кўради. Саховат аниқ ишончдан, бахиллик гумон (ишончсизлик)дан бўлади, ишончи комил (имонли) одам дўзахга кирмайди, гумон қилган эса жаннатга кирмайди. Эй Зубайр, Аллоҳ таоло сахийлик қилишни, бир бўлак хурмо билан бўлса ҳам саховат кўрсатишни яхши кўради...» (Ҳаким Термизий, “Наводирул усул”).
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бир кишининг тўққизта қизи бор эди. Хотини ўнинчисига ҳомиладор бўлганида уни туғруғхонага олиб борди. Йўлда эр хотинига: "Агар туғилажак фарзандимиз қиз бўлса, сен билан менинг орам очиқ, яъни ажрашамиз", деб айтди.
Туғруқхонадан телефон қилиб, хотинингиз ўғил бола туғди, дея хабар беришди. Эр туғруқхонага яшин тезлигида етиб борди ва ўғил фарзандини кўриш истагида эканини айтди. У ўғил фарзандини кўргач юзи қорайиб, ғазабини ичига ютди. Чунки туғилган бола ногирон ва юзи таниб бўлмас дарадажада буришган эди. Дўхтир туғилган бола билан табриклаш учун отасининг олдига келганида, отаси: "Мен ўғил бола туғилишини хоҳлардим у, аммо бу каби ногиронни хоҳламаган эдим", деди. Шунда дўхтир: "Агар шу чақалоқ соғлом қиз бўлганида нима дер эдинг? Сен рози бўлармидинг?" деган эди, ота: "Ҳа", деди. Дўхтир соғлом қизни топшириб: "Муборак бўлсин! Қўйнингдаги ногирон болани хотининг туғмаган. Хотининг мана шу чиройли қизалоқни туғган", деб қуйидаги оятни ўқиди.
"Осмонлар ва ерлар Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У ўзи хоҳлаган кишига қизларни ҳадя этур ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғилларни ҳадя этур. Ёки уларни эгизак ўғиллар ва қизлар қилур ва Ўзи хоҳлаган кишини–туғмас (бепушт) қилиб қўюр. Албатта У (барча нарсани) Билгувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) Қодирдир" (Шўро сураси, 49 50 оятлар).

074-Al-Muddaththir
Yasser Al Dossari
#Қуръон
74-''Мудасир'' сураси
Яссер Ал-Доссари
Дўстларингизга ҳам юборинг !
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
74-''Мудасир'' сураси
Яссер Ал-Доссари
Дўстларингизга ҳам юборинг !
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
БУГУН – ҚИЁМАТГАЧА ҚАЙТМАЙДИГАН КУН
Бугунингиздан фойдаланиб қолдингизми? Ўзингиз учун нима қилдингиз? Келажакка нима ҳозирладингиз? Аллоҳ таоло келажакни, яъни қиёмат кунини эртанги кун деган. Зеро, у жуда яқин:
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”. (Ҳашр сураси 18-оят).
Солиҳлардан бири бозорда ишлар ва ўша жойда ҳам нафл намоз ўқирди. Бундан ажабланган одамлар сўрашди:
– Нега бундай қиласиз?
У зот жавоб берди:
– Номаи аъмолимнинг бугунги саҳифаси савоб ёзилмай ёпилишидан қўрқаман.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ҳар тонг отганда Бугун нидо қилади:
– Мен янги кунман, қилган амалларингизга гувоҳ бўламан. Мени ғанимат билинг. Огоҳ бўлинг, қиёмат кунигача қайтмайман”.

Али Тантовий роҳматуллоҳи алайҳ Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида айтади:
- Бу масжиднинг номи “Тавба” бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега “Тавба”? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли хил гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдирган. Бу масжидда етмиш йил Шайх Салим Суютий исмли олим имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонишар, диний ва дунёвий ишларида кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: “жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мукин”, деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек юриши мумкин. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмдида, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақилажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамасдан тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасдан ақли жойига келди: “Толиби илм бўлатуриб, ўғирликка қўл уряпманми-а?. Аллоҳдан паноҳ сўрайман... Ўзин кечир...”. Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақилажонни қозонга ташлаб орқасига қайтди.
Масжидга келиб Шайхнинг илм халқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқлар қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайх ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлни гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: “Уйланганмисан?” деди. Талаба: “Йўқ”, деб жавоб берди. Шайх: “Уйланишни ҳоҳлайсанми?”, деди. Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: “Уйланишни ҳоҳлайсанми?”. Талаба: “Эй ҳожам, менда пул йўқ, нимани эвазига уйланаман?”. Шайх айтди: “Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ, турмушга чиқмоқ ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ ҳавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми?”. Талаба: “Ҳа”, деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: “Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқасанми?”. Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба олдида жуда гўзал ёш қизни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: “Овқатланасизми?” деди. Йигит: “Ҳа”, деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: “Ажаб, кимдир кириб, бақилажонни тишлаб кетибди!”.
Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди.
Йигит иқрорини тинглаган аёл шундай деди:
– Бу омонатдорлик меваси. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз. Эвазига Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато қилди...