Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Нега ибодат қиламиз?

Шифокор дори ичиши зарурлигини тайинласа, бемор: “Бундан сизга бирор фойда борми?” дейиши мумкинми? Йўқ, албатта. Чунки дорига шифокор эмас, касал муҳтож. Шу сингари, бизга буюрилган ибодатлардан Аллоҳга асло наф йўқ, биз учун фойда бор.
Ер юзини ойналардан иборат деб фараз қилсак, улар ёруғлик ва иссиқликни қуёшдан олиши аён. Бироқ уларда акс этиш ёки этмасликдан қуёшга манфаат ҳам, зиён ҳам йўқ. Бу ҳодиса бўлмаса-да, унинг тафти, нури, етти рангидан ҳеч нима камаймайди. Мазкур жараёнда бутун фойда ойналарга бўлади. Улар қоронғуликдан қутулиб, ойдинланиш учун қуёшга муҳтож.
Ўхшатишни бироз кенгайтириб, қуёшни илм, ирода, қувват ва ҳаёт; ойналарни эса ақл ва шуур эгаси сифатида тасаввур қилайлик. Ақл ва шуур эгалари – ойналарнинг муҳаббати қуёшнинг мукаммаллиги, муҳташамлигига нима қўшади? Ёки исён қилиб, унинг қудратидан нимани камайтира олади? Ўсимлик ва ҳайвонларга ёруғлик, тафт беришдан қуёшга нима наф? Ёхуд бермаслигидан унинг ўзига қандай зиён етади? Албатта, фойда ҳам, зарар ҳам ўсимлик ва ҳайвонларга оиддир.
Худди шу сингари, борлиқларни яратиш билан Аллоҳ таолонинг сўнгсиз камолига бирор даража қўшилгани тушунилмайди. Чунки мавжудотни яратмаса ҳам, У Зотнинг буюклигидан бирор нарса камаймас эди. Ҳақ таоло на яратиқларнинг йўқдан бор бўлишига, на фаришталарнинг ҳамду сано айтишларига ва на инсонларнинг ибодат, итоатига муҳтож эмас. Булар бўлса-бўлмаса, У Зот ҳамду санога лойиқ, шериги, мисоли, тенги бўлмаган Аллоҳдир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

🎥 Баъзида болалар тилидан шундай гаплар чиқадики, уни «ҳазм қилолмай» қоласиз!!!


Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
"" PERFECT TRAVEL ""
Ишонч ва Сифат.

🕋 2020 - Хаж ва Умра
🛣 сафарига мархабо..
📜 Хизматлар литсензияланган
📆10 + 15 + 20 Кунлик...

📮 Умра Виза,
✈️ Авиа билет,
🚞 Транспорт хизмати,
🏩 Мехмонхона, ⭐️🌟
🌎 Малакали Гит, 👳‍♂🧕
🕌 Мадина ва Маккада,
⛵️ Екскурсия,
🍱 Миллий Таом,
🏦 Банк хизмати,
👳‍♀ 24 соат грух боши
🎁 Умра қўлланма, Махсус камзил, Сумка, Қуръон, 5 л, Замзам,

📇 Кафолатли Виза,
🛫Тошкент + Дубай+ Мадина (ўзгариши хам мумкин)
💰Тўлов олдиндан 0%
🧾 Батафсил маълумот
📲 +99893 9777888
📲 +99891 6800202 (тошкент учун)

Фото ва Видеони, кўриш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/CTec-BdGO4gFrfIGYDhKvg

📝 Қабул Декабрь, Январь, ойига бошланган, 🏃‍♂
Шошилинг.. 🏃‍♀🏃‍♂
Аллоҳ таолодан қўрқув ҳиссини доим кўз ўнгингизда сақланг!
– Намозни адо этишдан олдинги азонни эшитаётган пайтда Еру осмоннинг эгаси сиз билан намозда учрашиш учун чақираётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
– Сиз таҳорат олаётганда подшоҳлар подшоҳи билан кўришиш учун тайёргарлик қилаётганингизни биласизми?
– Сиз масжидга қараб йўл олаётганда Улуғ Арш Роббининг чақириғига лаббай деб кетаётганингизни биласизми?
– Сиз намозга кириш олдидан бажариладиган такбири таҳримани айтаётганда билувчи ва эшитувчи Зотнинг муножотига киришаётганингизни биласизми?
– Сиз намоздаги ҳаракатларни амалга ошираётганингизда, сонини фақат Аллоҳ биладиган миқдордаги фаришталарни бир қисми рукуъ ва бир қисми саждада миллионлаб йиллардан бери давом этиб, осмонни нурга тўлдиришларидан хабарингиз борми?
– Сиз сажда қилганингизда якка Аллоҳга яқин бўлиб, энг улуғ ва гўзал маконда эканингиздан хабарингиз борми?
– Сиз намознинг охирида салом берганингизда ар Роҳман ва ар Роҳим сифатли Зот билан келгуси намозда учрашишга ошиқликдан завқ шавқда ёнаётганингиздан хабарингиз борми?
– Аллоҳ билан мулоқот қилишга бўлган завқ шавқ шундай бир майин шамолки, у дунё муҳаббатини аритиш учун қалбда эсувчи шамолдир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Дунё ва охират бахтига эришишни истасангиз, Парвардигорингиздан қочиб юрмай, Унинг ўзига қочиб келинг. Ҳамманинг қайтар жойи Унинг ҳузуридир.

Тонгни Аллоҳга қайтиш билан бошланг яний бомдод намозини адо этиш билан бошланг.

🌅 #Хайрли_тонг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ЭСЛАТМА

• ЕЧИМ

1. Агар шаҳватлар офатига гирифтор бўлиб, ундан қутила олмаётган бўлсанг бунинг ечимини намозларингдан изла!
• Чунки намозларини зое қилган кишилар шаҳватлари исканжасида қолиб, ҳалокатга юз тутадилар.
• Аллоҳ таоло бунга ишора қилиб шундай деган:

<> Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқдилар.<> Марям сураси, 59-оят.

• Демак шаҳват балосидан қутилиш учун намозга эътиборли бўлиш лозим экан.

2. Агар бахтсизликка юз тутиб, тавфиқдан узоқлашиб қолганингни сезсанг бунинг ечимини онанга қилаётган муомалангдан изла!

• Чунки бахтсизликнинг асосий омилларидан бири онанинг ҳақларини адо қилмасликдадир.
• Аллоҳ таоло бунга ишора қилиб Ийсо алаҳис салом тилларидан шундай деган:

<> Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади. <> Марям сураси, 32-оят.

• Демак бадбахтликдан қутилиш учун онага меҳрибон бўлиш лозим экан. Тиригига нисбатан амалий суратда меҳрибонлик қилса, вафот топганига нисбатан эса фарзанд ўзини ислоҳ этиб, онасининг ҳаққида ҳар намозидан сўнг дуода эслаб, яқинларига меҳр кўрсатиш орқали меҳрибонлик қилган бўлади.

3. Агар турмуш ҳаётингда машаққат ва танглик сезаётган бўлсанг, бунинг ечимини Қуръони Каримга бўлган муносабатингдан изла!

• Чунки машаққатли танг ҳаётнинг асосий сабабларидан бири Қуръони Каримдан юз ўгиришдадир.
• Аллоҳ таоло бунга ишора қилиб шундай деган:

<> Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди. <> То Ҳа сураси, 124-оят.

• Демак машаққатли танглик ҳаётидан қутилиб фаровон турмушни истаган киши Қуръони Каримга юзланиши, унинг тиловати, тадаббури, тафаккури ва амалига бел боғлаши лозим экан.

• Азиз биродарим!
• Бу илоҳий кўрсатмани кўпчиликка етиб бориши учун ўз хиссангизни қўшинг!
• Зотан намозларини зое қилиб шаҳватлари истагига гирифтор бўлган ва оқибатда офатларга учраган, онасининг ҳақларига беэътибор бўлиб, бахтсизликка юз тутган ҳамда Қуръони Каримдан бебаҳра қолиб танг ҳаётда диққинафас бўлаётган ва мазкур балоларга ечим топа олмаётган талайгина инсонлар мавжуд.
• Зора улар ҳам ҳаётларида ушбу башоратлардан баҳраманд бўлса ва саодат йўлига ҳидоят, мушкулотларига ечим топса...

• Аллоҳим!
• Бизларни чексиз раҳматинг селобига ғарқ айла!
• Дунё ва охиратимизни саодатли қил!
• Ота-оналаримизга Ўзинг раҳм айла!
• Бизни ҳам доимо яхши амаллари ортидан дуоларида эслайдиган солиҳ фарзандлар билан ризқлантир!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#БЎЙДОҚЛАРГА_ТАВСИЯ

• Хоҳласанг ҳам хоҳламасанг ҳам жуфтинг ахлоқингни ярми бўлади. Бу Роббинг берган ваъдадир:

<> Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир...<> Нур сураси, 26-оят.

• Шундай экан модомики, покизасини хоҳлар экансан ўзингни ислоҳ эт!

Дўстларингизга ҳам юборинг улар ҳам билишсин‼️‼️‼️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
094-Ash-Sharh
Yasser Al Dossari
#Қуръон

94-''Шарҳ'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бир киши буғдой сотар эди. Бир гўзал аёл келиб: "Сизда буғдой борми?" деб сўради. У киши: "Ҳа, деб у аёлга шаҳват ила назар ташлаб, қўлидан ушлади да: "Ичкарида бундан ҳам яхшироқ буғдой бор", деди. Аёл ҳам у билан бирга юрди. Ўша киши (оқшом) уйига қайтса, хотини маҳзун бўлиб ўтирар эди. У хотинидан: "Нима нарса сени хафа қилди?" деди. Хотин: "Мешкопчи (сув ташиб тарқатувчи) ҳар куни сувни келтириб, мешкопидаги сувни идишга қуйиб, у мени кўрмасдан ва мен уни кўрмасдан чиқиб кетар эди. Бугун мешкопчи келганида мен эшик ортида эдим. У мешкопини ерга қўйиб, қўлимдан ушлаб олди. Бу ҳолат биринчи марта содир бўлиши", деди. Шунда ҳалиги киши: "Субҳоналлоҳ! Айни ўзига мувофиқ айни ўзи я?! Агар мен яна қўшимча қилганимда мешкопчи ҳам қўшимча қилар экан!" деди.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Surah Az Zalzalah (الزلزلة), 7

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُۥ Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Роббим! Сенга эхтиёжманд бир фақирман. (Қуръонда) "Садақалар фақирлар учундир" дегансан, менга Жаннатингни садақа қил!
👍👍👍

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
"" PERFECT TRAVEL ""
Ишонч ва Сифат.

🕋 2020 - Хаж ва Умра
🛣 сафарига мархабо..
📜 Хизматлар литсензияланган
📆10 + 15 + 20 Кунлик...

📮 Умра Виза,
✈️ Авиа билет,
🚞 Транспорт хизмати,
🏩 Мехмонхона, ⭐️🌟
🌎 Малакали Гит, 👳‍♂🧕
🕌 Мадина ва Маккада,
⛵️ Екскурсия,
🍱 Миллий Таом,
🏦 Банк хизмати,
👳‍♀ 24 соат грух боши
🎁 Умра қўлланма, Махсус камзил, Сумка, Қуръон, 5 л, Замзам,

📇 Кафолатли Виза,
🛫Тошкент + Дубай+ Мадина (ўзгариши хам мумкин)
💰Тўлов олдиндан 0%
🧾 Батафсил маълумот
📲 +99893 9777888
📲 +99891 6800202 (тошкент учун)

Фото ва Видеони, кўриш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/CTec-BdGO4gFrfIGYDhKvg

📝 Қабул Декабрь, Январь, ойига бошланган, 🏃‍♂
Шошилинг.. 🏃‍♀🏃‍♂
#Қисса

Ривоят қилинишича Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачонки "Тустар фатҳи"ни эсласалар, доим йиғлар эканлар...

Тустар форснинг мустаҳкам ҳимояланган шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар уни қўлга киритиш учун тўлиқ бир ярим йил қамал қилишган ва ниҳоят шаҳар фатҳ қилиниб мусулмонлар қўлига ўтган эди. Ушбу Тустар фатҳи мусулмонлар ғалаба қозонган энг оғир фатҳлардан бўлган эди.

Жанг натижаси шундай бир ажойиб, гўзал суратда мусулмонларнинг ғалабаси билан якун топган бўлса-да, негадир ҳар сафар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Тустар воқеъасини эсласалар йиғлаб юборар эдилар...

Қизиқ, у кишини нима йиғлатган экан, дейсизми?, Бунинг сабабини ҳозир билиб оласиз...

Тустар қалъасининг эшиклари тонг отишига яқин қолган соатларда мусулмонлар томонидан очиб юборилди. Ўттиз (30000) минг кишилик мусулмон лашкари юз эллик (150000) минг кишилик форс қўшини бор бўлган қалъага бостириб киришди ва рақиблар орасида ниҳоятда беаёв, қизғин, қонли жанг бошланиб кетди. Ҳар бир лаҳза мусулмолар учун ўта хатарли бўлиб, улар ўлим билан юзма-юз турар эдилар. Вазият ниҳоятда оғир ва жуда хатарли бўлишига қарамай, жанг охирида Аллоҳ таоло мўминларга шонли ғалабани ато этди, мусулмонлар душманлари устидан ажойиб, улкан ғалабани қўлга киритдилар. Аммо ушбу ғалаба эндигина уфқдан қуёш кўтарила бошланган пайтига тўғри келган эди. Ушбу муборак фатҳ кунида мусулмонлар бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмаганлари маълум бўлди. Фавқулотда хатарли бўлган жанг майдонида, қонсираган қиличлар орасида мусулмонлар бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмаган эдилар.
Шу куни Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳаётида бир мартагина бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмай бой бериб қўйгани учун йиғлар эдилар... Ҳа, у зот ўша ҳолатда маъзур, узрли бўлишлари ва мусулмонлар қўшини ҳам узрли бўлишига қарамай, у зот йиғлаган эдилар...Ваҳоланки, мусулмонлар қўшини ўша соатларда исломдаги амалларнинг энг олийси бўлмиш - жиҳод ибодати билан машғул бўлишган эди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ҳар сафар Тустар воқеъаси зикр қилинганида: "Қўйинг, менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намозининг вақтини бой беришимизга сабаб бўлган. Зеро, жамики дунё бойликларининг менга берилиши биргина бомдод намозини ўз вақтида адо қилишимдан суюкли эмас", - дер эдилар.

Қиссадан ҳисса:

Шу ўринда биз нима учун ўша буюк зотлар душманлар устидан ғалаба қозона олганларининг сабабини тушуниб етган бўлсак, ажаб эмас...!

Энди ўзимизга бир савол берайлик: Биз учун ҳаётимизда бомдод намозининг қадри қанчалик?

Ул муборак зотлар ўзларининг молу жонлари ва ҳаётларини Аллоҳнинг йўлида қурбон қила олган эдилар, аммо биз-чи, ширин уйқумизни тунги намозлар учун Аллоҳ йўлида қурбон қила оляпмизми?
Агар шуни ҳам қила олмасак, унда қандай қилиб нусрат ва нажот ҳақида ўйлашимиз мумкин?!

Агар намознинг қадр-қийматини қалбларимиз ва ҳаётимизда йўқотадиган бўлсак, муқаррар-ки, дунёда иззат-шарафимизни йўқотамиз. Натижада кофир қавмлар бизни қутурган итлар каби ортимиздан қува бошлайдилар, сўнг дунё ҳам бизга тор кела бошлайди.

Аллоҳим, Ўзинг бизларни гўзал амаллар қилувчи бўлган ҳолимизда ҳақ динингга қайтаргин!
Аллоҳим, Ўзинг яхши кўриб, ундан рози бўладиган барча солиҳ амалларга бизларни
муваффақ айла, Я Рабб!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

✦Нажотга эришаман десангиз, кунингизни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошланг!
✦ Истиғфорингизни кўпайтиринг, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.
✦Дуодан узилиб кетманг, чунки у нажот арқонидир.
✦Ёдингизда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингизни ёзиб оладилар.
✦Бўронда қолиб кетсангиз ҳам яхшиликка йўйинг.
✦Бармоқларнинг энг гўзали- тасбеҳ ўгирганидир.
✦Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсангиз, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» айтинг.
✦Ҳошиялик билан қилинган узун сажда, гуллаб-яшнаган қасрлардан-да афзалдир.
✦Бир сўз айтишдан олдин фикрланг, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.
✦Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўлинг.
✦Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқинг.
✦Ўзингизни тоат ибодатга бағишланг, чунки нафс ёмонликка буюради.
✦Ота-онангизнинг хизматларини қилинг, розиликларига эришасиз.
✦Сизнинг эски кийимларингиз фақирлар учун янгидир.
✦Намоз бу, сизни мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мен эзгу хислатлардан юзтасини санаганман. Улардан бирортаси ўзимда борлигини билмайман.

Юнус ибн Убайд роҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ: Энди бу гапни Мен айтиб кўраман:
Мен эзгу хислатлардан юзтасини биламан. Уларнинг ҳаммаси ўзимда бор деб ҳисоблайман ва шунинг учун ўзимни қолганлардан устун билиб; ақл ўргатаман, насиҳат қиламан, устидан куламан, ғийбат қиламан ва ҳақорат этаман ва.. ва..
Абдуллоҳ ибн Умардан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва салам) бундай дедилар: "Мусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм қилмайди, уни ҳалокатга ташламайди. Ким биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким мусулмоннинг бир ғамини аритса, Аллоҳ таоло уни қиёмат кунидаги ғамларнинг биридан халос этади. Ким бир мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло унинг айбини ёпади» (Имом Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ таоло "Дунё аҳлидан кўнгил қўйган одамини қабз қилганимда савоб умидида сабр қилган мўмин бандамга Менинг ҳузуримда жаннатдан ўзга мукофот йўқ", дейди", дедилар".
Бухорий ривоят қилган.
Насиҳат!
Одамларнинг уйларига кўзингни кўр қилган ҳолда киргин, у ердан соқов бўлган ҳолда чиққин.
Агар хоҳлаганингиз бўлмаса, бўлганини хоҳланг..
Бахтли бўласиз
Йўқлигингизда ўрнингизга қоладиган нарсангиз - ахлоқингиздир.
Ҳаё кетса, бало келади..

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Имом Молик айтдилар: «Суннат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди. Ким унга минса, нажот топади. Ким ортда қолса, ғарқ бўлади».👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ИЛИК ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ

4201-савол

Ассалому алайкум! Устозлар, бир танишим илик ейиш харом, сабаби илик суякдан ажралиб уруғ(сперматозоид)га айланади деди. Бу гап канчалик тўғри, илик харомми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ иликни ҳалол қилган. Табиати тортмаса емасин. Аммо асло ҳаром демасин. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
093-Ad-Duha
Yasser Al Dossari
#Қуръон

93-''Духа'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ВОҚЕАЛИК_ФИҚҲИ
• ИЛМ БУ ҲИКМАТДИР
• Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг мажлисида бириси сўради:
- Мен бир қизга совчи қўйдим. У мени рад этиб бошқа бирига тегиб кетди. Рашким келиб, ўша қизни ўлдирдим. Тавбам қабул бўладими?
- Онанг борми?!- сўради саҳобаи жалил.
- Йўқ!- деди ҳалиги одам.
- Ундай бўлса Аллоҳ таолога астойдил тавба қил! У Зот тавбаларни қабул қилувчидир!- деди Ибн Аббос.
У одам кетди. Мажлисдагилар:
- Нима сабабдан онасини сўрадингиз?- дейишди.
Шунда Ибн Аббос розияллоҳ анҳу:
- Мен дунёда ота-онага яхшилик қилишдан ортиқ улуғ савобни билмайман!- деб жавоб берди.
Бир оз ўтиб яна бир киши келди-да:
- Эй Ибн Аббос! Мўъминни қастдан ўлдирганга тавба имкони борми?- деб сўради.
- Йўқ! Мўъминни қастдан ўлдирган киши абадий жаҳаннамда!- дея жавоб берди саҳобаи жалил.
У кетди. Мажлисдагилар ҳайрон бўлишди:
- Эй Ибн Аббос! Ҳозиргина бир қотилга тавба эшиги очиқлигини айтдингиз. Бунисига эса тавба инкони йўқ, деяпсиз. Буни қандай тушуниш мумкин?!- деб сўрашди.
Шунда Ибн Аббос розияллоҳ анҳу жавоб берди:
- Аввалги киши жиноятни қилиб бўлган ва ишидан пушаймонлик туйиб тавбага йўл излаётган эди. Унга йўл кўрсатилмаса умидсизликка тушади ва умитсизлик эса кишини яна жиноятга ундайди.
Иккинчи кишига келсак, у бу саволни бераётганида ҳали жиноятга қўл урмаган лекин кўзлари қизариб турганидан кимдандир ғазабда экани таъйин эди. Агар унга тавба эшикларининг очиқлигини айтсак у, кейин тавба қилиб оларман, дея қотилликка қўл урарди. Биз унинг учун ўша жиноят йўлини тўсдик!
• Бу ҳодиса турли кўринишда, турли манбаларда келган.
Имом Табарий ва Имом Қуртубийлар тафсирларида, Имом Нававий «Мажмуъ»нинг муқаддимасида, Зайлаъий «Кашшоф»да, Имом Ибн Аби Шайба «Мусаннаф»да, Имом Бухорий «Адабул Муфрад»да ва яна бир неча ўринларда келтирилган.
• Олинадиган фойдалар:
1. Савоб ва гуноҳга оид ҳар ишда илм аҳлидан маслаҳат олиш лозимлиги;
2. Билмай қилинган хатоси учун пушаймон бўлиш тавба учун ташланган қадам экани;
3. Ота-онага яхшилик қилиш энг улкан ажрлардан экани;
4. Қастдан қотиллик қилиш кечирилмас гуноҳлардан экани;
5. Фатво берувчи шахс илмли бўлиши лозимлиги;
6. Фатво берувчи шахс воқеаликни ҳам яхши идрок эта билиши лозимлиги;
7. Илм аҳллари вазиятга қараб бир ходиса учун турлича фатво беришлари мумкинлиги;
8. Бир ҳодиса учун турли хил фатвони эшитган киши ўзи тушуна олмаган нарсада шошқалоқлик билан илм аҳлини маломат қилмай бунинг сабабини сўраб, масалани ойдинлатиши лозимлиги;
9. Фатво айтишда зарар ва фойдани ажрата билиш, ҳақни айтиш керак, деган ғурур билан ҳар нарсани атавериш тўғримаслиги;
10. Илм бу ҳикмат, ҳикмат эса ҳар нарсани ўз ўрнина қўйиш экани;
11. Мўъминларни муртадга чиқариб, уларни қатл қилишни оммалаштираётган ИШИДчилар бу ишлари билан жаннатни орзу қилишаётган бўлишса бекорларнинг беш мингтасини еяётганини... ва яна бир қанча фойдаларни олишимиз мумкин...
• Ушбу маълумотни кенг тарқалишида ўз хиссамизни қўшайлик-ки, шояд билмаганларга етказишдаги улкан ажрлардан барчамиз насибадор бўлсак.
(с) Аброр Муҳаммад Нур
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mishari Al Afasy -
Go'zal Nashida🎶

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz