Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Савол

Ассалому алайкум. Рассом одам дўзахийми? Расм чизиш гуноҳми? Жонли мавжудотни чизиб бўлмайди деб эшитганман, фақат табиатни ёки жонсиз нарсани чизса бўладими?

Жавоб

Табиат ва жонсиз нарсаларнинг суратларини чизса бўлади.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир АҲМАД

🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Audio
Муҳаммадлоиқ қори
Худ сураси, 113-117-оятлар
Муҳаммадлоиқ қоридан гўзал тиловат😊

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📺 Нойоб қироатлардан 📺

👤 Абдулбосит Абдуссомад

🎥 Анча эски видёо экан

🌐 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 📲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен излаган қироат...
👍👍👍

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
"" PERFECT TRAVEL ""
Ишонч ва Сифат.

🕋 2020 - Хаж ва Умра
🛣 сафарига мархабо..
📜 Хизматлар литсензияланган
📆10 + 15 + 20 Кунлик...

📮 Умра Виза,
✈️ Авиа билет,
🚞 Транспорт хизмати,
🏩 Мехмонхона, ⭐️🌟
🌎 Малакали Гит, 👳‍♂🧕
🕌 Мадина ва Маккада,
⛵️ Екскурсия,
🍱 Миллий Таом,
🏦 Банк хизмати,
👳‍♀ 24 соат грух боши
🎁 Умра қўлланма, Махсус камзил, Сумка, Қуръон, 5 л, Замзам,

📇 Кафолатли Виза,
🛫Тошкент + Дубай+ Мадина (ўзгариши хам мумкин)
💰Тўлов олдиндан 0%
🧾 Батафсил маълумот
📲 +99893 9777888
📲 +99891 6800202 (тошкент учун)

Фото ва Видеони, кўриш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/CTec-BdGO4gFrfIGYDhKvg

📝 Қабул Декабрь, Январь, ойига бошланган, 🏃‍♂
Шошилинг.. 🏃‍♀🏃‍♂
Музний айтадилар: "Имом Шофеъий вафотларига яқин олдиларига кирдим ва: "Эй Абу Абдуллоҳ, қандай тонг оттирдингиз?", дедим. У киши айтди: "Дунёдан ўтувчи, биродарлардан айрилувчи, ўлим косасидан сипқорувчи, Аллоҳ сари борувчи ва ёмон амалларимга йўлиқувчи бўлиб тонг оттирдим. Билмам, нафсимни жаннатга бориш билан табриклайми ёки дўзахга қулашига таъзия айтайми?".
"Менга насиҳат қилинг", дедим.
Имом дедилар: "Аллоҳдан қўрқ, охиратни қалбингда гавдалантир. Ўлим кўз ўнгингда бўлсин ва Аллоҳнинг олдида туришингни унутма!
Аллоҳ азза ва жалладан хавфда бўл. Ҳаром қилганларидан узоқ бўлиб, фарзларини адо эт. Аллоҳ азза ва жалла билан бўл. Ҳақиқат қайси томонда бўлсаям, шу томонда тур!
Кам бўлсаям Аллоҳнинг неъматини ҳақир санама, балки унга шукр билан қучоқ оч!
Сукутинг тафаккур, каломинг зикр ва қарашинг ибрат бўлсин! Сенга зулм қилганни кечир. Сендан алоқани узганга ула. Ёмонлик этганга яхшилик қил. Синовларга сабр қил ва Аллоҳга тақво билан дўзахдан паноҳ тила.'

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🔅Ассалому алайкум!🔅
☝️Ҳеч бир кунингиз Аллоҳнинг зикрисиз ўтишига йўл қўйманг!
📿Зикрли кун диндошлар!

🔆 Хайирли тонг! 🔆

#Улашинг

"Илм" каналига уланин👇

👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
096-Al-'Alaq
Yasser Al Dossari
#Қуръон

96-''Алақ'' сураси

Яссер Ал-Доссари.

‼️ Эслатиб ўтамиз бу сурани охирги ояти (19-оят) сажда ояти ҳисобланади у оятни тиловат қилсангиз ёки тингласангиз сажда қилишни унутманг, сажда қилмасангиз гуноҳкор бўласиз‼️

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#СОЛИҲЛАР

• Сиз солиҳларни бегуноҳ деб ўйлайсизми?!
• Йўқ! Улар ҳам гуноҳ қиладилар.
Фақат улар:
- гуноҳларини ошкора қилмай беркитадилар;
- гуноҳлари учун истиғфор айтадилар, унда бардавом бўлмайдилар;
- гуноҳларини эътироф қиладилар, ўзларини оқламайдилар;
- гуноҳ қилиб хотиржам юравермайдилар, балки унинг ортидан яхшилик ҳам қилиб қўядилар;
- гуноҳларидан ҳам холис тавба орқали ажр қозона оладилар...
• Солиҳлар ана шундай бўлишади.

• Аллоҳим! Биз ғарибларни ҳам солиҳларга қўшгин!
• Омин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Саволим_бор

Жамоат намозига кеч қолганлар ўзлари алоҳида жамоа бўлиб намоз ўқишлари жоизми?

Савол:
Ассалому алайкум, масжидда жамоат намозига кеч қолганлар ўзлари алоҳида жамоа бўлиб намоз ўқишлари жоизми?

Жавоб:
Агар масжид катта йўл бўйида бўлса, иккинчи жамоат билан ўқиш жоиз. Аммо йўлдан ичкаридаги маҳалла масжиди бўлса, жамоат бўлиниб қолиш хавфи борлиги учун иккинчи жамоатнинг кароҳияти бор.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир АҲМАД

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш ⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Кимнинг кулгиси кўпайса, ҳурмати кетади.
Кимнинг ҳазили кўпайса, қадри кетади.
Ким бир иш билан кўп машғул бўлса, ўша билан танилади.
Кимнинг гапи кўпайса, хатоси кўпаяди. Кимнинг хатоси кўпайса ҳаёси камаяди. Ҳаёси камайганнинг парҳези* озаяди. Парҳези озайганнинг қалби ўлади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
---
* Парҳез, парҳезкорлик - ҳаром ишлардан қўрққани учун, шубҳали ишларни ҳам тарк этиш.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мухсин бандаларни ОЛЛОҲ яхши кўради.
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Мухсин бандаларни
ОЛЛОҲ яхши кўради.

740 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болам соқов эди

Матнни Сардор Раҳимхон ўқиди.
Ⓜ️ mehrobuz

Каналга уланиш👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 🕋
"" PERFECT TRAVEL ""
Ишонч ва Сифат.

🕋 2020 - Хаж ва Умра
🛣 сафарига мархабо..
📜 Хизматлар литсензияланган
📆10 + 15 + 20 Кунлик...

📮 Умра Виза,
✈️ Авиа билет,
🚞 Транспорт хизмати,
🏩 Мехмонхона, ⭐️🌟
🌎 Малакали Гит, 👳‍♂🧕
🕌 Мадина ва Маккада,
⛵️ Екскурсия,
🍱 Миллий Таом,
🏦 Банк хизмати,
👳‍♀ 24 соат грух боши
🎁 Умра қўлланма, Махсус камзил, Сумка, Қуръон, 5 л, Замзам,

📇 Кафолатли Виза,
🛫Тошкент + Дубай+ Мадина (ўзгариши хам мумкин)
💰Тўлов олдиндан 0%
🧾 Батафсил маълумот
📲 +99893 9777888
📲 +99891 6800202 (тошкент учун)

Фото ва Видеони, кўриш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/CTec-BdGO4gFrfIGYDhKvg

📝 Қабул Декабрь, Январь, ойига бошланган, 🏃‍♂
Шошилинг.. 🏃‍♀🏃‍♂
КАЪБА ҚАРШИСИДА

У Каъбага қараб йиғлаб турар ва бақувват қўлларини кўтариб тинмай дуо қилар эди:
– Эй Аллоҳим, нафсимни ислоҳ қилгин! Роббим, ризқимни кенгайтир! Илоҳим, қарздорман, нажот бер!..

Шу пайт унинг ёнига аравада, бир ногирон турк аёли келиб, нола қила бошлади:
– Эй Каъбанинг Эгаси, Сурияни Ўзинг қутқар! Эй Иброҳим алайҳиссаломнинг Робби, Фаластин аҳлига ёрдам бер! Эй Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Илоҳи, мусулмонларга раҳм қил!..

Фақатгина ўзига эминлик сўраб йиғлаётган соппа-соғ эркак ногирон аёлнинг дуоларини эшитиб ўзидан уялиб кетди...

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ...

🌺 Кунларнинг энг гўзали гуноҳ амаллардан ҳоли бўлган кундир.

Ассалому Алайкум Кунингиз Ҳайрли Эзгу Савобли Амаллар билан ўтсин ☺️


👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ 📲
#НАСИҲАТ

• Дўстим!
• Инсонларнинг ўзаро алоқалари модомики, бир-бирларининг айбларидан кўз юмишар экан бардавом бўлади.
• Улар модомики бир-бирларини рози қилишар экан алоқалари мустаҳкамлашиб бораверади.
• Модомики бир-бирларидан майда камчиликларни ҳам излайверсалар алоқаларга путур етади.
• Ҳар доим ҳақиқатни талаб қилавериш орқали эса алоқалар ўлади.

• Табассум қилсанг маҳзунлик ўтиб кетади;
• Сабр қилсанг ташвишларинг ўтиб кетади;
• Сукут қилсанг аҳмоқлик ўтиб кетади;
• Чиройли сўз айтсанг кўнгилсизлик ўтиб кетади!

• Хоҳлаган нарсангни аниқласанг ҳам фақат ҳеч қачон такаббурлик қилма!
• Хоҳлаган нарсангни ёзсанг ҳам фақат ҳеч қачон фитнани қўзғама!
• Хоҳлаган кимсангни танқид қилсанг ҳам фақат ҳеч кимга таъна қилма!

• Инсоннинг қадри у молик бўлган нарсасида эмас, балки бера олган нарсасидадир.
• Қуёш ҳам оловга молик аммо унинг қадри оламга нур таратишида.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳ сени суйган нарсангда мудом қилишини хоҳласанг, сен ҳам Аллоҳ суйган нарсада мудом бўл.

Имом Аҳмад.

👉http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бокс ҳақида
Савол: Саволим бокс ва унинг ҳукми ҳақида. Пайғамбар (с.а.в.) курашаётган икки кишини кўриб, уларга юздан сақланмоғлик кераклиги тўғрисида хабар берганлар. Шунга биноан мусулмон киши асосан юзга уриш билан беллашиладиган бокс билан шуғулланиши жоизми?
Жавоб: Инсониятни унга рўбарў бўладиган ҳар қандай ёмонликлардан муҳофаза этиш шариатнинг мақсадларидандир. Зеро зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ. Шунингдек фиқҳий қоидага кўра, зарар кетказилади. Булар фиқҳнинг олтин қоидаларидан.
Бокс танани кучайтирадиган, қувватли қиладиган спорт турларидандир. У билан шуғулланадиганлар давомли соғлик ва мустаҳкам жисмга эга бўлишади. Бу шариатда севилган ишдир. Зеро кучли мўмин, Аллоҳга заиф мўминдан яхшидир.
Аммо профессионал боксчилик номи билан танилган спорт тури ислом шариатида кариҳ кўрилгандир. Чунки у рақибга зарар бериш асосига қурилгандир. Шунингдек, у ҳар қандай озор бериш наҳий қилинган юзга уришга йўналтирилгандир. Яна у инсон ҳурматини ерга урадиган, уни масхаралайдиган ҳолатлардан холи эмас.
Ҳаваскорлар боксига келсак, у билан шуғулланадиганларга барча ҳавфсизлик қоидалари кафолатланган. Шунинг учун унинг фиқҳий ҳукми олдингисидан бироз фарқланади.
Ислом таълимот ва қоидалари бокснинг юқоридаги шафқатсиз кўринишини бир неча сабабларга кўра қоралайди: 1. Зарар кетказилади, қоидасига кўра кўп хатар ва зарарларга боис бу спорт турининг шафқатсиз кўринишига барҳам бериш керак. 2. Боксда иложи борича юзга кучли зарба берилади ва юзга зарба бериш бошқа жойларга зарба беришдан кўра кўпроқ очко йиғилишига сабаб бўлади. Ваҳоланки Расулуллоҳ (с.а.в.): "Агар бировингиз уришсангиз, юздан эҳтиёт бўлинг”, деганлар. Имом Бухорий ривоятлари. Ҳофиз айтадилар: “Бу наҳийга ҳад, таъзир ёки одоб бериш учун уришлар киради. Имом Абу Довуд Абу Бакра ва бошқалар (р.а.)дан ривоят қилган ҳадисларида айтилишича, Набий (с.а.в.) зино қилган аёл қиссасида уни тошбўрон қилишга буюра туриб: “Отинглару, юздан сақланинглар!”, дедилар. Демак, ҳалоки маълум аёл ҳақида шундай бўлгач, ундан бошқаларда юздан эҳтиёт бўлиш аъло тариқда лозим экан.
Имом Нававий айтадилар: “Уламолар юзга уриш наҳий қилинишининг сабабини изоҳлаб шундай дейдилар: Чунки у гўзалликларни ўзига жамлаган нозик аъзодир. Идрок қилиш воситаларининг аксари унда жойлашган. Уни уришда ўша воситалар ишдан чиқиши, юз ҳунук бўлиб кетиши мумкин. Юз ҳамиша кўриниб турганидан, унга берилган кучсиз зарба ҳам билиниб, ошкор бўлиб туради. Шундан имом Муслим ривоят қилган ривоятда болани урган кишини кўрганда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Кўриниш эҳтиромли эканини билмасмидинг?!”, дедилар.
Шундай экан, бокс юқоридаги иллатлардан холи ҳолдагина жоиз.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
095-At-Tin
Yasser Al Dossari
#Қуръон

95-''Тин'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz