"Аҳмад" бўлолмасанг, ҳеч бўлмаса "Абу Ҳайсам" бўл!!!
***
Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Абдуллоҳ айтади:
Отамнинг: "Аллоҳим, Абу Ҳайсамни мағфират қил!
Аллоҳим, Абу Ҳайсамга раҳм қил!" - деб кўп дуо қилганларини эшитиб.
- Отажон, Абу Ҳайсам ким? - деб сўрадим.
Отам: Аъробийлардан бўлган бир киши, аммо ўзини кўрмаганман, дедилар ва ҳикоя қилишда давом этдилар.
- Дарраланган кунимнинг кечаси мени қоронғи зиндонга тушириб қўйишди. У ерда бир киши мени туртиб: "Сен Аҳмад ибн Ҳанбалмисан? - деди.
- Ҳа, дедим.
- Мени танийсанми? - деди.
- Йўқ, дедим.
Шунда у: Мен амирул мўъмининнинг девонига ўн саккиз минг марта дарраланганим ёзиб қўйилган ўғри, ароқхўр ва йўл тўсар Ҳайсам бўламан. Мен шайтоннинг йўлида шуларнинг барчасига сабр қилдим, сен Аллоҳнинг йўлида сабр қил, эй Аҳмад! - деди.
Қўл оёғимни боғлаб дарралашни бошлашганида ва ҳар гал белимга қамчи келиб тушганида Абу Ҳайсамнинг сўзини эслаб, ўзимга ўзим:
"Эй Аҳмад, Аллоҳнинг йўлида сабр қил! - деб такрорлардим."
* * *
- Агар ибн Ҳанбал каби бўлолмасанг, Абу Ҳайсам каби бўл!
- Гарчи ботилга ғарқ бўлсанг ҳам ҳақни яхши кўрувчи бўл!
- Гарчи гуноҳларга ботиб кетган бўлсанг ҳам, тоат аҳлини яхши кўрувчи бўл!
- Шайтон сенга қанчалик зарар етказишга ҳаракат қилмасин, Аллоҳ учун холис банда бўл!
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

Нега кайфиятингиз йўқ?
Нимадан ташвишдасиз?
Қайғуингиз нима?
Ҳазрати Иброҳим Ҳалилуллоҳ сингари оловга отдиларми сизни?
Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом сингари чуқурларга ташладиларми?
Айюб пайғамбар каби баданингизни яралар қопладими?
Ҳазрати Ёқуб алайҳиссалом каби севикли фарзанд доғида кўр бўлдингизми?
Юнус алайҳиссалом сингари денгизга ташлаб юборилдингизми?..
Нимадан норозисиз?
Ҳазрати Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам каби тошбўрон қилиндингизми?
Пойафзалингиз бошингиздан оққан қонларга тўлдими?
Намоз ўқиётганингизда бошингиздан ифлос қорин ағдардиларми?
Тишингизни синдирдиларми?
Юзингизга тупурдиларми?
Ҳижратга кетиш мажбуриятида қолдингизми?
Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу каби қулоқ-бурнингиз кесилдими?
Юрагингиз суғуриб олиндими?
Мусайб ибн Умар розияллоҳу анҳу сингари қўлларингизни кесдиларми?
Билол розияллоҳу анҳу каби қизиган қумларга кўмиб, устингизга чўғдай тошларни бостирдиларми?
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сингари баданингиз қилич ва ханжарлар зарбидан илма-тешик бўлдими?
Ҳазрати Али, ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу сингари ханжарландингизми?
Унда нега авзойингиз бузуқ? Нега асабийсиз?
Агар ризқ важидан бўлса, ўзингизни босинг. Бандаларининг ризқи Яратганнинг зиммасидадир.
Агар дунё важидан бўлса, даҳри дуннинг бор мулки Шайтонга оидлигини эсланг.
Қайғурсангиз, Аллоҳга лойиқ қул, Муҳаммад алайҳиссаломга муносиб уммат бўлолмаётганингизга қайғуринг.
Қайғурсангиз, инсонийликнинг ўлдирилишига индамай қараб турганингиз важидан қайғуринг.
Қайғурсангиз, кичик амалларингиздан қувониб, катта айбларингиздан ғофил қолаётганингизга қайғуринг.
Қайғурсангиз, ўзингиз амал қилмаётган насиҳатларингиз, ўз ҳаётингизга тадбиқ этилмаётган лофларингиз важидан қайғуринг.
Оёқда мустаҳкам турган гуноҳларингиз, ҳилвираган тавбаларингиз учун қайғуринг.
Бошқа қайғуларга йўл бўлсин...
Норозиликнинг давоси - тавба. Ҳазрати Одам алайҳиссалом бир гуноҳ учун икки юз йил тавба қилган эдилар.
Яратган бандасига тоқатидан ташқари қийинчиликларни юкламас. Шу қийинчиликлар, азоблар бўлмасайди, биз учун охиратда хушнудликлар бўлмасди...
@IYMONLI_QALBLAR_UZ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#машаАллоҳ 😍
Зам-замми ёки сутми?
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Зам-замми ёки сутми?
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бани Исроилдан бўлган бир банда жуда кўп йиллар ихлос билан Аллоҳга ибодат қилди.
Аллоҳ Таъоло ўзининг фаришталарига унинг ихлосини изҳор қилмоқликни хоҳлаб, унга бир фариштани юбориб унда бундай дейишга буюрди;
-Сен қачонгача бундай югуриб елиб, ибодат қиласан? Ахир сен дўзаҳ аҳлидансан-ку!.
У фаришта Аллоҳ нимага буюрган бўлса ўшандай қилди.
У мухлис банда фариштага жавобан;
-Ахир мен қулманку, қулнинг ҳоли уни илоҳим деб қуллик қилмоқлик, Илоҳнинг ҳолини эса ўзидан бошқаси билмас! деди. Бу жавобни эшитган фаришта Аллоҳга қайтиб;
-Эй роббим сен ўзинг сиру ошкорларни билгучисан, банданг не жавоб берганин ҳам билурсан! деди.
Аллоҳ Таъоло;
-У қулим заъиф бўлиши билан бирга ҳам биздан қайтмаса, биз карами кенг зот бўла туриб ундан қандай қайтамиз!
Гувоҳ бўлинглар эй фаришталарим мен уни гуноҳларини кечирдим! деди.
Имом Ғаззолийнинг
"Қавоъидул ақоид фит тавҳид" рисоласидан.

🌷Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
💐Кунингиз хайрли, ризқингиз мўл-кўл ва барокатли бўлсин! Омин!
🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

Абдурраззоқ ал Бадр ҳафизаҳуллоҳ айтади:
🔲 Дарсдан сўнг олдимга бир ёши катта мўйсафид келиб:
🔳«Мен фақат «Фотиҳа» ва «Ихлос» сураларини биламан халос. Сўнгра йиғлади... Эй шайх! Мен бундан бошқасини билмайман. Уларни (намозда) такрорласам бўладими?», деб қолди.
👆Шайх Абдурраззоқ ал Бадр бу ҳолатни айтиб, қўшимча қилади:
👂Мана бу мўйсафиднинг ихлоси, муҳаббатига бир қара-ю, Қуръонни тўла ёд олиб, бамдодга ухлаб қоладиган кишига бир қара!».😭
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ

040 Ғофир
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_тингланг☝️
''Ғофир'' сураси
(Абдулбосит қори тиловати)
Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин !
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
''Ғофир'' сураси
(Абдулбосит қори тиловати)
Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин !
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол
Сура ҳажми муҳимми?
SAIDOV · 29/01/2016 ·
Ассалому алайкум! Маълумки намозда зам суранинг ҳажми камида қисқа 3 оятдан иборат бўлиши керак. Мен янги ёд олган сураларимни зам сура қилиб ўқийман баъзан. Саволим шундан иборатки, баъзида адашиб кетаман. Шу пайтда ёдимга келмаса дарров саждага кетишим дурустми? Ташаккур!
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Намозда зам суранинг эмас, мутлоқ қироатнинг фарзи қисқа уч оят ёки узун бир оятдир. “Фотиҳа” сурасини ўқишингиз билан намознинг фарзи ҳам, вожиби ҳам адо бўлади. Зам сура қилиш ҳам вожиб, ўқиганингизча ўқинг, тўхтаган жойингизда рукъуга кетишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Каналга уланиш
👇

Фиқҳ:
Вожибни адо этишга ҳаром ишлар билан эришилмайди. Масалан, ота-онани хафа қилиб, хотинлар кўнгли олинмайди. Хотинларга тазйиқ ўтказиб, ота-она рози қилинмайди.
Шайх Низор Ҳаммадий

Овқатланиш ҳукмлари
Савол: Таомни ҳидлаш мумкинми?
Жавоб: Макуруҳдир.
Савол: Овқатланишдан олдин оғизни чайиш қўлни ювишдек суннатми?
Жавоб: Йўқ
Савол: Овқатланишда чап қўлини ҳам ишлатса бўладими?
Жавоб: Ҳа. Бу гуноҳмас.
Савол: Олма ва бошқа егуликлардаги қуртларни ейиш ҳалолми?
Жавоб: Сақланиш қийин бўлган учун жоиз. Аммо ўзини алоҳида ейиш пашшанинг ҳукмидек жоиз эмасдир.
Шайх Абдулҳай Лакнавийнинг "Нафъул муфтий вас саил" китобларидан

Нима учун янги туғилган фарзанднинг қулоғига азон айтамиз!
Субҳоналлоҳ! Бунинг сабаби ажойиб. Фарзанд туғилганида Пайғамбаримиз боланинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтишимизни буюрганлар. Азон ва такбир айтилгандан кейин намоз қани? Дейилган савол туғилади. Бу ҳақда бироз фикрлаб кўринглар. Жавоб шуки, ўша намоз жанозадаги намоздир. Мулоҳаза қилиб кўрилса жаноза намозида азон ҳам, такбир ҳам айтилмайди. Чунки, азон ва такбирни туғилганида айтиб бўлинган. Вафот қилганда ўқиладиган жаноза намозидан ибрат олинадиган яна бир ўрни, инсон ҳаёти такбир ва жаноза намози орасидаги фурсатдир, дейилмоқчи бўлади.
Бундан ташқари, чақалоқнинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтилишининг ҳикмати, унинг биринчи эшитган овози Аллоҳ калимаси бўлиши ҳамдир.

📺 Нойоб қироатлардан 📺
👤 Абдулбосит Абдуссомад
🎥 Анча эски видёо экан
🌐 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 📲
👤 Абдулбосит Абдуссомад
🎥 Анча эски видёо экан
🌐 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 📲
МУЛОҲАЗА
Суратга тушаверишни ёқтиришим мумкин, лекин кўз-кўз қилаверишни ёмон кўраман. Айниқса, бировнинг машиналари-ю қимматбаҳо моллар дўконлари олдида бўлса...
Ошхоналар, ресторанлардаги эсдаликларга эса умуман тоқатим йўқ. Энг ёқтирмаганим, олдиларига таомларини қўйиб расмга тушишлари ҳеч ҳазм бўлмайди. Яна билмадим, эҳтимол сурат маданиятини тушунмасдирман...
Баъзан "ҳалолам", "аёлим ухлаётганда" ёки "қулоғимга пичирлаб" жумлаларини ёзган мусулмонларнинг мақолаларига кўзим тушиб қолади. Ноқулай ахволга тушаман. Ҳудди ўша жойдаги эшитиб қолган ўтгинчи одамдай(астағфируллоҳ, астағфируллоҳ), эътибор бермасликка ҳарчанд уринмай, кеч бўлган энди...
Балки мантиқ одобини ҳам билмасдирман!?
Кўпинча дунё бўйлаб бўлаётган қийинчиликлар, муаммолар, нефть нарҳининг қулаши, Сомали, Сурия, Фаластиндаги мусулмонларнинг аҳволлари ҳақида бонг уряпганларини кўраман, ёнгиналардаги муҳтож, олдиларидаги қария, йиллаб қадрдонлари бўлган яқинлари ҳақида ҳаёлларининг кўчасига ҳам келмаслиги ажиб туюлади...
Қадриятнинг қадри ўзгаргандир, бехабардирман!?
Бизнинг тенгқурларимиз қизил футболка, тор шим, ёпишган кўйлак, ёки маросимларда бошларига кепка кийиб борганларини кўриб қоламан. Қовушмагандаймикан, ё мен эртароқ қариб қолдиммикан деб, ўйланиб қоламан...
Дадаларимиз(Аллоҳ раҳмат қилсин) тенгқурларининг оппоқ соқоллари бўларди, нуроний кўринишарди кўзимизга. Волидаларимиз ораста рўмолда, ҳусни хулқда бўлишарди. Ёши улуғларимиз ҳурматда, кичикларимиз иззатда эди. Ўринларини қиртишланган амакилар-у, татуаж юзли юзли сузилган холалар тўлдиришяпти...
Ўзлигимиз, ўзбеклигимиз, миллийлигимиз ҳам бурилиш ясагандай-ми, гўё!?
Чорак асрда шунчалик ҳам ўзгарамизми-а!?
Эътибор бермасдан кета олмадим...
Салим АЙЮБИЙ

Бомдод эгаларига олқишлар бўлсин!
Улар юзларида нур, қалбларида сурур, ўзлари эса гуноҳлари мағфират қилинган зотлардир!
Аллоҳим! Бизларни ана шулардан қилгин!
Янги тонг муборак!👇📲
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Улар юзларида нур, қалбларида сурур, ўзлари эса гуноҳлари мағфират қилинган зотлардир!
Аллоҳим! Бизларни ана шулардан қилгин!
Янги тонг муборак!👇📲
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
БУЮК БИДЪАТЛАР‼‼⁉⁉
БУЛАРНИ
БИЛИШЛИГИМИЗ ЛОЗИМ!
✅ ✅ БУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРСА, ЁМОН БЎЛАДИ ДЕГУВЧИЛАР АДАШУВЧИЛАРДИР✅ ✅
*.Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
*.Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
*.Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
*.Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
*.Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
*.Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
*.Хўроз бемаҳал қичқирса;
*.Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
*.Бойўғли сайраса;
*.Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
*.Ҳовлига мажнунтол экилса;
*.Сафар ойида тўй қилинса;
*.Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
*.Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
*.Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
*.Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
*.Биров тишлаган нарсани еса;
*.Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
*.Бахт ёки бахтсизлик Пешонанинг кенглиги;
*.Қўлнинг узунлиги;
*.Тана аъзоларининг шакли, ҳажми; Кўзнинг ранги;
*.Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
*.Синиқ ойнага қараш;
*.Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
*.Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан даромад ва баракага юзага келмайди!
*.Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
*.Ўнг кафт қичиши;
*.Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
*.Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
*.Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик, туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши асос бўлолмайди!
*.Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
*.Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
*.Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
*.Сувда қайнатилган мошнинг тез очилиши НАЗАРДАН сақламайди.
*.Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
*.Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
*.Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.
*.Кимнингдир ўлимига Юлдуз учиши;
*.Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
*.Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
*.Бешикни икки киши кўтариши;
*.Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
*.Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!
БУ НАРСАЛАРГА ИШОНCАНГИЗ...
Адашасиз!!!
Адашасиз!!!
Адашасиз!!!
🤔 Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
-хато, бидъат.
🤔 Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
-хато, бидъат.
🤔 Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
-хато, бидъат.
🤔 Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
-хато, бидъат.
🤔 Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ; -хато, бидъат;
🤔 Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
-хато, бидъат.
🤔 Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
-хато, бидъат.
🤔 Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
-хато, бидъат.
🤔 Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
-хато, бидъат.
🤔 Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
-хато, бидъат.
🤔 Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
-хато, бидъат.
🤔 Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
-хато, бидъат.
🤔 Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
-хато, бидъат.
🤔 Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
-хато, бидъат.
🤔 Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки, у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
-хато, бидъат.
.
🤔 Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади????
-хато, бидъат.
Огоҳ бўлинг:
булар БИДЪАТ ва ЗАЛОЛАТдир.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ УЛАРҲАМ БИЛИШСИН ‼️‼️‼️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ

Одамларга бирор гапни айтишдан аввал уни ўзингизда синаб кўринг! Чунки хато гапирганингиздан сўнг унга узр сўрасангиз-да, одамларнинг қалбида сиз пайдо қилган жароҳатнинг изи тураверади.
Айтилган сўз – отилган ўқ!
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Айтилган сўз – отилган ўқ!
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Аёлнинг вазифалари
Аёл зотининг шаъни шариатимиз таълимотларида улуғланади. Улар агар ўз вазифаларини адо қилсалар жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киришларининг башорати ҳам бор. Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
“Қачонки хотин киши беш (маҳал) намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса унга “Жаннатнинг эшикларидан хоҳлаганингдан жаннатга киргин!” – деб айтилади” деганлар. (Аҳмад ибн Ҳанбал муснади)
Абдуллоҳ ибн Маъсуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Аёл эрининг кийимини ювса, Аллоҳ унинг номаи аъмолига юзта яхшилик ёзиб, икки мингта хатосини ўчиргай. Қуёш нури тeккан ҳар бир нарса унга истиғфор айтади. Ва даражасини минг даража йуқори қилади" ("Муснодул Фирдавс"да Абу Мансур ривоят қилган).
Имом Термизий Умму Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Қай бир хотин эри ундан рози бўлган ҳолда вафот этган бўлса, жаннатга киради”.
Шунинг баробарида эркаклар аёлларга ғамхўрлик қилишлари лозим. Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят қилнган ҳадисда шундай дейилган:
"Қайси бир аёл ўз эрига лаънат айтса, у золимдир, Аллоҳ уни етти осмон устидан туриб лаънатлайди".
Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Қайси бир аёл нафақа ишида эрига ташвиш туғдирса ёки ундан тоқатидан ташқарини талаб қилса, Аллоҳ у аёлнинг фарз ва нафл ибодатларини қабул қилмайди".
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна айтадилар:
"Қайси бир аёлки, ер юзидаги бор олтин ва кумушни уйига олиб кeлган бўлса ҳам, бир куни шу мол-давлати билан эрига фахрланиб "Мол-мулкни мeн топганман, сeнинг молинг йўқ", дeса, агар ўша аёл солиҳа бўлса ҳам Аллоҳ унинг барча амалларини бекор қилади".
"Қайси бир аёл эрининг рухсатисиз уйидан чиқса, то уйига қайтгунга қадар, унга қуёш ва ой нури тушиб турган ҳар бир нарса лаънат айтади".
"Қайси бир аёл эрининг юзига тик боқиб, қалбига ғам-ташвиш солса, токи кулиб хурсандчилик билан боқиб, сурур бахш этмагунча, Аллоҳнинг ғазабида бўлади". (Талҳа ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган)
Салмон Форсий разияллоҳу анҳу ривоят қилинишича Фотима разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кeлиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга қараб туриб йиғлаб юборди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Эй Фотима! Нега йиғлаяпсан?" дeдилар. Фотима разияллоҳу анҳо:
"Кeча мeн билан куёвингиз икковимизнинг ўртамизда мазахли сўзлар ўтиб қолди. Натижада эрим мeндан ранжиб қолди. Шунда мeн унинг ғазабнок бўлганини кўриб, ғам-андуҳга тушдим, афсус-надоматлар қилдим ва атрофида етмиш икки маротаба айланиб: "Мeндан рози бўлинг", дeдим, охири юзларида хурсандчилик ва розиликни пайдо қилдим", дeдилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Эй қизим! Аллоҳга қасамки, агар сeн эрингни рози қилмай вафот қилганингда, жанозангни ўқимасдим! Эй қизим, билгинки, эрнинг розилиги Тангрининг розилигидур. Эрнинг ғазаби Аллоҳнинг ғазаби эрур. Эй қизим! Агарчи бир аёл Имроннинг қизи Марямдeк Аллоҳга ибодат қилса ҳам, агар эри ундан рози бўлмаса, Аллоҳ унинг ибодатини қабул қилмас! Эй қизим! "Аёлнинг энг олий ибодатлари – эрига итоат этиш, афзал амаллари эса тикиш-бичишларидир. Зeро, бир соат тўқиш иши аёллар учун юз йиллик ибодатдан афзалдир. Чунки унинг тўқиган кийимлари баробарида бир шаҳиднинг савоби уларнинг амал китобига битилур. Эй қизим! Қайси бир аёл ип йигириб, ундан эрига ва болаларига кийим қилса, ундай аёлга жаннат вожиб бўлур".
Сотволдиев Ҳусанбой.