Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#савол
Сура ҳажми муҳимми?

SAIDOV · 29/01/2016 ·

Ассалому алайкум! Маълумки намозда зам суранинг ҳажми камида қисқа  3 оятдан иборат бўлиши керак. Мен янги ёд олган сураларимни зам сура қилиб ўқийман баъзан. Саволим шундан иборатки, баъзида адашиб кетаман. Шу пайтда ёдимга келмаса дарров саждага кетишим дурустми? Ташаккур!

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Намозда зам суранинг эмас, мутлоқ қироатнинг фарзи қисқа уч оят ёки узун бир оятдир. “Фотиҳа” сурасини ўқишингиз билан намознинг фарзи ҳам, вожиби ҳам адо бўлади. Зам сура қилиш ҳам вожиб, ўқиганингизча ўқинг, тўхтаган жойингизда рукъуга кетишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Каналга уланиш
👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: "Энди масжидларда худди биринчи синф алифбосидан мўминларга ўргатамиз!"

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш!👇🏻

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
НАРХ КЎТАРИЛДИ...
Салафлардан бирига: " Нархлар кўтарилиб кетаяпди"-дейишганда у зот: " Истиғфорни кўпайтиринг" -деган эканлар.
Бир аъробийга: " Бир дона нон бир динор бўлибди"-дейилди. У шундай жавоб қилди: "Аллоҳга қасамки , агар бир дона буғдой бир динор бўлса ҳам бу мени ташвишга солмайди. Мен Аллоҳ буюрганидай Унга қуллик қиламан. У эса ваъда қилганидек менга ризқ беради".
Бир неча киши Салама ибн Динорнинг ҳузурига келиб шундай дейишди:
"Эй Абу Ҳозим, нархларни кўтарилиб кетганини кўрмаяпсизми?!". У киши дедилар:
" Бу сизни нега ғамга солади? Арзончиликда бизга ризқ берган зот қимматчиликда ҳам ризқ беради".
Муҳаммад Ротиб Набулсий.
--------------------
Истиғфорни кўпайтирайлик.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум! 🌸

☀️ Хайрли тонг ⛅️

Кунингиз хайрли барокатли савобларга бой бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг 🤲
Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Олдинига халифа Маъмун, унинг вафотидан кейин унинг укаси Мўътасим мўътазила фирқасининг таъсирида имом Аҳмадга нисбатан фитна уюштиришади ва уни икки йилдан ортиқроқ қамоқда ушлаб туришади. Ҳар гал Имомнинг иродасини синдириш учун Мўътасим одамлари билан келиб уни ўзи сўроқ қилар, гапига кўндира олмагач, дарра уришга буйруқ берар эди. Калтак зарбидан ҳушидан кетган олимни яна қамоққа олиб кетишар, эртасига бу иш яна такрорланарди. Тарихчилар шу иш билан боғлиқ ушбу ривоятни келтиришади: “Бир куни калтак зарбидан ҳушидан кетаёзган Имомнинг қулоғига фитнабоши Ибн Абу Довуд: “Эй Аҳмад, қулоғимга “Қуръон – махлуқ” деб қўйгин, сени халифанинг қўлидан қутқариб қоламан”, дейди. Шунда Имом Аҳмад бошини аранг кўтариб: “Эй Ибн Абу Довуд, қулоғимга “Қуръон – Аллоҳнинг каломи, махлуқ эмас” деб қўйгин, сени Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоламан”, дедилар. Бу воқеа халифанинг тавба қилиши, фитнабоши Ибн Абу Довуд ва шеригининг қатл қилиниши ҳамда имом Аҳмаднинг эъзозланиши билан тугади.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Модомики биродаринг ёрдамида экансан, Аллоҳ сенинг ёрдамингда бўлади.
Кўрдингми, Аллоҳнинг ёрдами қандай жалб қилинади?!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
"Аҳмад" бўлолмасанг, ҳеч бўлмаса "Абу Ҳайсам" бўл!!!

***

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Абдуллоҳ айтади:

Отамнинг: "Аллоҳим, Абу Ҳайсамни мағфират қил!
Аллоҳим, Абу Ҳайсамга раҳм қил!" - деб кўп дуо қилганларини эшитиб.

- Отажон, Абу Ҳайсам ким? - деб сўрадим.

Отам: Аъробийлардан бўлган бир киши, аммо ўзини кўрмаганман, дедилар ва ҳикоя қилишда давом этдилар.

- Дарраланган кунимнинг кечаси мени қоронғи зиндонга тушириб қўйишди. У ерда бир киши мени туртиб: "Сен Аҳмад ибн Ҳанбалмисан? - деди.

- Ҳа, дедим.

- Мени танийсанми? - деди.

- Йўқ, дедим.

Шунда у: Мен амирул мўъмининнинг девонига ўн саккиз минг марта дарраланганим ёзиб қўйилган ўғри, ароқхўр ва йўл тўсар Ҳайсам бўламан. Мен шайтоннинг йўлида шуларнинг барчасига сабр қилдим, сен Аллоҳнинг йўлида сабр қил, эй Аҳмад! - деди.

Қўл оёғимни боғлаб дарралашни бошлашганида ва ҳар гал белимга қамчи келиб тушганида Абу Ҳайсамнинг сўзини эслаб, ўзимга ўзим:

"Эй Аҳмад, Аллоҳнинг йўлида сабр қил! - деб такрорлардим."

* * *

- Агар ибн Ҳанбал каби бўлолмасанг, Абу Ҳайсам каби бўл!
- Гарчи ботилга ғарқ бўлсанг ҳам ҳақни яхши кўрувчи бўл!
- Гарчи гуноҳларга ботиб кетган бўлсанг ҳам, тоат аҳлини яхши кўрувчи бўл!
- Шайтон сенга қанчалик зарар етказишга ҳаракат қилмасин, Аллоҳ учун холис банда бўл!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Audio
Тилинг билан дилинг бир бўлсин
Тилинг билан дилинг бир бўлсин

Ҳадиси Қудсий
Имом Ал Ғаззолий

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ 📲
Нега кайфиятингиз йўқ?
Нимадан ташвишдасиз?
Қайғуингиз нима?

Ҳазрати Иброҳим Ҳалилуллоҳ сингари оловга отдиларми сизни?
Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом сингари чуқурларга ташладиларми?
Айюб пайғамбар каби баданингизни яралар қопладими?
Ҳазрати Ёқуб алайҳиссалом каби севикли фарзанд доғида кўр бўлдингизми?
Юнус алайҳиссалом сингари денгизга ташлаб юборилдингизми?..

Нимадан норозисиз?

Ҳазрати Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам каби тошбўрон қилиндингизми?
Пойафзалингиз бошингиздан оққан қонларга тўлдими?
Намоз ўқиётганингизда бошингиздан ифлос қорин ағдардиларми?
Тишингизни синдирдиларми?
Юзингизга тупурдиларми?
Ҳижратга кетиш мажбуриятида қолдингизми?
Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу каби қулоқ-бурнингиз кесилдими?
Юрагингиз суғуриб олиндими?
Мусайб ибн Умар розияллоҳу анҳу сингари қўлларингизни кесдиларми?
Билол розияллоҳу анҳу каби қизиган қумларга кўмиб, устингизга чўғдай тошларни бостирдиларми?
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сингари баданингиз қилич ва ханжарлар зарбидан илма-тешик бўлдими?
Ҳазрати Али, ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу сингари ханжарландингизми?

Унда нега авзойингиз бузуқ? Нега асабийсиз?

Агар ризқ важидан бўлса, ўзингизни босинг. Бандаларининг ризқи Яратганнинг зиммасидадир.
Агар дунё важидан бўлса, даҳри дуннинг бор мулки Шайтонга оидлигини эсланг.

Қайғурсангиз, Аллоҳга лойиқ қул, Муҳаммад алайҳиссаломга муносиб уммат бўлолмаётганингизга қайғуринг.
Қайғурсангиз, инсонийликнинг ўлдирилишига индамай қараб турганингиз важидан қайғуринг.
Қайғурсангиз, кичик амалларингиздан қувониб, катта айбларингиздан ғофил қолаётганингизга қайғуринг.
Қайғурсангиз, ўзингиз амал қилмаётган насиҳатларингиз, ўз ҳаётингизга тадбиқ этилмаётган лофларингиз важидан қайғуринг.
Оёқда мустаҳкам турган гуноҳларингиз, ҳилвираган тавбаларингиз учун қайғуринг.

Бошқа қайғуларга йўл бўлсин...

Норозиликнинг давоси - тавба. Ҳазрати Одам алайҳиссалом бир гуноҳ учун икки юз йил тавба қилган эдилар.

Яратган бандасига тоқатидан ташқари қийинчиликларни юкламас. Шу қийинчиликлар, азоблар бўлмасайди, биз учун охиратда хушнудликлар бўлмасди...

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#машаАллоҳ 😍

Зам-замми ёки сутми?

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бани Исроилдан бўлган бир банда жуда кўп йиллар ихлос билан Аллоҳга ибодат қилди.
Аллоҳ Таъоло ўзининг фаришталарига унинг ихлосини изҳор қилмоқликни хоҳлаб, унга бир фариштани юбориб унда бундай дейишга буюрди;
-Сен қачонгача бундай югуриб елиб, ибодат қиласан? Ахир сен дўзаҳ аҳлидансан-ку!.
У фаришта Аллоҳ нимага буюрган бўлса ўшандай қилди.
У мухлис банда фариштага жавобан;
-Ахир мен қулманку, қулнинг ҳоли уни илоҳим деб қуллик қилмоқлик, Илоҳнинг ҳолини эса ўзидан бошқаси билмас! деди. Бу жавобни эшитган фаришта Аллоҳга қайтиб;
-Эй роббим сен ўзинг сиру ошкорларни билгучисан, банданг не жавоб берганин ҳам билурсан! деди.
Аллоҳ Таъоло;
-У қулим заъиф бўлиши билан бирга ҳам биздан қайтмаса, биз карами кенг зот бўла туриб ундан қандай қайтамиз!
Гувоҳ бўлинглар эй фаришталарим мен уни гуноҳларини кечирдим! деди.
Имом Ғаззолийнинг

"Қавоъидул ақоид фит тавҳид" рисоласидан.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌷Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

💐Кунингиз хайрли, ризқингиз мўл-кўл ва барокатли бўлсин! Омин!

🕋 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Абдурраззоқ ал Бадр ҳафизаҳуллоҳ айтади:

🔲 Дарсдан сўнг олдимга бир ёши катта мўйсафид келиб:

🔳«Мен фақат «Фотиҳа» ва «Ихлос» сураларини биламан халос. Сўнгра йиғлади... Эй шайх! Мен бундан бошқасини билмайман. Уларни (намозда) такрорласам бўладими?», деб қолди.

👆Шайх Абдурраззоқ ал Бадр бу ҳолатни айтиб, қўшимча қилади:

👂Мана бу мўйсафиднинг ихлоси, муҳаббатига бир қара-ю, Қуръонни тўла ёд олиб, бамдодга ухлаб қоладиган кишига бир қара!».😭

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
040 Ғофир
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_тингланг☝️

''Ғофир'' сураси

(Абдулбосит қори тиловати)

Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин !

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол
Сура ҳажми муҳимми?

SAIDOV · 29/01/2016 ·

Ассалому алайкум! Маълумки намозда зам суранинг ҳажми камида қисқа  3 оятдан иборат бўлиши керак. Мен янги ёд олган сураларимни зам сура қилиб ўқийман баъзан. Саволим шундан иборатки, баъзида адашиб кетаман. Шу пайтда ёдимга келмаса дарров саждага кетишим дурустми? Ташаккур!

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Намозда зам суранинг эмас, мутлоқ қироатнинг фарзи қисқа уч оят ёки узун бир оятдир. “Фотиҳа” сурасини ўқишингиз билан намознинг фарзи ҳам, вожиби ҳам адо бўлади. Зам сура қилиш ҳам вожиб, ўқиганингизча ўқинг, тўхтаган жойингизда рукъуга кетишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Каналга уланиш
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Фиқҳ:
Вожибни адо этишга ҳаром ишлар билан эришилмайди. Масалан, ота-онани хафа қилиб, хотинлар кўнгли олинмайди. Хотинларга тазйиқ ўтказиб, ота-она рози қилинмайди.

Шайх Низор Ҳаммадий

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Овқатланиш ҳукмлари
Савол: Таомни ҳидлаш мумкинми?
Жавоб: Макуруҳдир.

Савол: Овқатланишдан олдин оғизни чайиш қўлни ювишдек суннатми?
Жавоб: Йўқ

Савол: Овқатланишда чап қўлини ҳам ишлатса бўладими?
Жавоб: Ҳа. Бу гуноҳмас.

Савол: Олма ва бошқа егуликлардаги қуртларни ейиш ҳалолми?
Жавоб: Сақланиш қийин бўлган учун жоиз. Аммо ўзини алоҳида ейиш пашшанинг ҳукмидек жоиз эмасдир.

Шайх Абдулҳай Лакнавийнинг "Нафъул муфтий вас саил" китобларидан

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Нима учун янги туғилган фарзанднинг қулоғига азон айтамиз!
Субҳоналлоҳ! Бунинг сабаби ажойиб. Фарзанд туғилганида Пайғамбаримиз боланинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтишимизни буюрганлар. Азон ва такбир айтилгандан кейин намоз қани? Дейилган савол туғилади. Бу ҳақда бироз фикрлаб кўринглар. Жавоб шуки, ўша намоз жанозадаги намоздир. Мулоҳаза қилиб кўрилса жаноза намозида азон ҳам, такбир ҳам айтилмайди. Чунки, азон ва такбирни туғилганида айтиб бўлинган. Вафот қилганда ўқиладиган жаноза намозидан ибрат олинадиган яна бир ўрни, инсон ҳаёти такбир ва жаноза намози орасидаги фурсатдир, дейилмоқчи бўлади.
Бундан ташқари, чақалоқнинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтилишининг ҳикмати, унинг биринчи эшитган овози Аллоҳ калимаси бўлиши ҳамдир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📺 Нойоб қироатлардан 📺

👤 Абдулбосит Абдуссомад

🎥 Анча эски видёо экан

🌐 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 📲