Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
☀️ Субханаллох
☀️ Алхамдулиллах
☀️ Алоҳу Акбар
🌤 Тонгни зикр билан бошлайлик☝️

🔆 ХАЙРЛИ ТОНГ🔆

♻️ Дўстларингизга хам улашинг👍

Илм канилига қўшилиш учун👇
👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бугун бир шаҳар ҳақида маълумот излаётиб қуйидаги ҳикояга дуч келиб қолдим:
Ёқут Ҳамавий ўзининг "Мўъжамул Булдон" (5/116) китобида ҳикоя шундай қилади:
"Бу шаҳар (Марви Шоҳижон шаҳри)га Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ Абубакр Қаффол Марвазий мансубдирлар, у зот ўз замонасида фиқҳу илмда ягона эди. Уламоларга қатнаб илм олиб, китоблар ёзган, баракалари зоҳир бўлиб, шофеий мазҳам устунларидан бирига айланганлар. Қўлларида кўплаб шогирдлар чиқиб, илмлари турли томонга ёйилган бўлиб, бу зотнинг илм билан шуғулланиши ёшлари катта бўлгандан кейин бошланган эди. Мазкур шаҳар атрофидаги қишлоқлардан бири - Фанинлик фуқаҳолардан бири менга шундай ҳикоя қилиб берди: Машҳур Қаффоли Шоший вазни бир дониқ (0,5 грамм) бўлган митти бир қулф ясаган бўлиб (қаффол - қулфсоз дегани), буни кўриб одамлар жуда ҳайратга тушган, бу хабар атрофга ёйилиб, Абубакр Қаффол (ҳикоя қаҳрамони) гача Марвга етиб келган эди. Буни эшитиб, бу киши вазни бир тассуж (0,125 граммлик, дониқнинг чорагича)лик бир қулф ясаб, одамларга кўрсатади. Буни кўриб одамлар яхши, дейишадию, юқоридагичалик довруғи чиқмайди. Бир куни ўзининг сирдошларидан бирига: "Кўрмайсизми, ҳамма нарса ҳам омадга боғлиқ эканда, Шоший вазни бир дониқлик қулф ясадию, довруғи оламни тутди, мен унинг тўртдан биричалик митти қулф ясадим, бир киши ҳам гапирмади!" дейди. Шунда шериги унга: "Довруқ қулф билан эмас, илм билан" дейди. Ўша вақтда қирқ ёшга кирган эди. Марв аҳли машойихларидан бирининг олдига бориб (ўша вақтларда у ерда шофеий мазҳаби машҳур эди), илмга рағбати борлигини айтади. Мазкур шайх унга Музаний китобининг бошидан "Бу китобни мухтасар қилдим" деган жумласини ёдлашга буюради, Қаффол Марвазий уйининг томига чиқиб, мазкур сўзларни хуфтондан то тонг отгунча қайтариб, охири кўзи илашиб уйқуга кетади. Дарҳол чўчиб уйғониб, нимани ёдлаётганини эслашга қанчалик уринмасин, бир сўзни ҳам эслаёлмайди. Юраги сиқилиб: "шайхга нима дейман энди?", деб уйидан чиқаётганда, қўшни кампирлардан бири "Эй Абу Бакр, кечадан бери "Бу китобни мухтасар қилдим" дейвериб, одамнинг уйқусини ўчириб юбордингиз" дейди. Кампир айтганидан кейин эсига келиб, шайхига бориб, бўлган воқеани ҳикоя қилади. Шайх унга "Бу нарса сени илмни ўрганишдан тўсмасин, ёдлашга қаттиқ тиришсанг, доим ҳаракатда бўлсанг, бу сенга одатга айланади" дейди. Шундай қилиб, қаттиқ шуғулланиб катта аллома бўлиб етишади. Саксон йил яшаб, қирқ йилини жоҳиллик билан ўтказган зот қолганини олим бўлиб ўтказади. 417-ҳижрийда вафот этган".
Иқтибос тугади.

Ҳиммат-ғайрат нечоғли бўлишини ўргатадиган ибратли ҳикоя экан.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ибрат:
Шукур килайлик :
Бемор болсак бизданда бемори бор,
Камбагал болсак бизданда камбагали бор,
Ишимиз юришмаяккан болса бизданда иши юришме карзга кирганакансан бор.......

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
НАБИРАЛАР МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

190-CАВОЛ:
Яқинда қайнотам вафот этдилар. У кишидан уй-жой ва машиналар мерос қолган. Иккита қизлари, иккита ўғил набира ва битта қиз набиралари ҳамда келини бор (бу набиралар қайнотамнинг вафот этган ўғлидан). Мана шу набираларнинг меросда ҳаққи борми? Шу ҳолатда мерос қандай тақсимланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтганлардан бошқа меросхўрлар бўлмаса, набираларнинг меросда ҳаққи бор. Бу ҳолатда маййитнинг ўғли ҳам вафот этгани учун унинг фарзандлари, яъни набиралар мерос олади. Лекин қизнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди.

Мазкур ҳолатда маййитнинг икки қизи мероснинг учдан икки (2/3) қисмини олади. Уларни мерос илмида фарз эгалари, яъни ҳаққи қатъий белгилаб қўйилганлар, дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Робеънинг икки қизига отасининг меросидан учдан иккисини (2/3) берганлари ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).

Ибн Мунзир: “Икки қизга мероснинг учдан иккиси (2/3) берилишига ижмоъ қилинган”, - деганлар.

Мероснинг қолгани (яъни 1/3 қисми) икки ўғил набира ва бир қиз набирага маййитга эркак томондан боғланганлар сифатида берилади. Бу ерда “эркакка аёлдан икки баробар ортиқ” қоидасига биноан ўғил набира қиз набирадан икки ҳисса кўпроқ олади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ

яъни: “Аллоҳ фарзандларингизга (мерос тақсимида) бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида (беришни) буюради” (Нисо сураси, 11-оят).

Шуни таъкидлаш керакки, келинлар ва куёвлар қайнотадан мерос олмайди. Демак, мерос моли ёки унинг қиймати ўн беш қисмга бўлинади: икки қизга ўн қисм, яъни ҳар бирига беш қисмдан берилади. Учта набирага беш қисм, яъни иккки ўғил набирага икки қисмдан, қиз набирага бир қисм берилади. Масалан, мерос қолган мол 150 млн сўм бўлса, қизлар 50 млн дан олади (жами 100 млн), икки ўғил набира 20 млн дан (жами 40 млн), қиз набира эса 10 млн мерос олади.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, бу ерда саволингизга мувофиқ жавоб бердик. Агар Сиз айтган меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илмни иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти ёки қарзи ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
АЛЛОҲдан астойдил сўраш ва қўрқиш.
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли

АЛЛОҲдан астойдил сўраш ва қўрқиш. 🎼

2,15 МБ 💾

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Билол Абдулхолиқов қироатларидан. 👍


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Президент Қурбон ҳайитини кенг нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Ўзбекистонда Қурбон ҳайити санаси маълум

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 август, якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олинган.

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин», дейилади ҳужжатда.
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌙🌙🌙🌙
Хамроҳ бўлиб қалбларга иймон,
Аллоҳ тонга етказсин омон.
Иймон билан уйғонинг тонгда,
#Хайрли_тун иймонли инсон.
🌙🌙🌙🌙🌙

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Доктор Мустафо Маҳмуд роҳимаҳуллоҳ ўзининг худосизлик даври ҳақида мана бундай деган:
"Мен Аллоҳга ибодатни рад этгандим. Чунки ўшанда мен нафсим ибодатига ғарқ бўлгандим".
---
Бу - фақат нафсни ўйлаб, унга ибодат қилавериш оқибати ҳақида даҳшатли сўз эди. Ўзимизни тафтиш қилайлик.

Дарҳақиқат, жуда ҳам даҳшатли сўз экан! Демак, инсон агар Аллоҳга ибодат қилиб яшамаса, барибир кимгадир ёки нимагадир сиғиниб яшар экан-да?! Шахсга сиғиниш ҳам шулар жумласидан бўлса керак. ...

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Ассалому алайкум
Ва Рохматуллохи
Ва Барокатуху🌺

#Хайирли_Тонг🌞 Азизлар!

🌞Кунингиз хайирли ва файзли ўтсин!

#Улашинг

"Илм" каналига уланиш учун👇👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ОДОБ

• ХОТИН ОДОБИ

• Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» каби чиройли сўзлар билан қаршилайди.

• Эрининг уст кийимини, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров қўлидан олади.

• Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.

• Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.

• Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам изн олиши яхши.

• Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.

• Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.

• Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.

• Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.

• Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.

• Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.

• Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.

• Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.

• Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.

• Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.
• Бундай аёли бор эр дунёдаёқ жаннатга эришибди. Бу каби аёлининг қадрига етмаган эр кўр бўлгани яхши.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Аллоҳ таолога яхши гумон қилишдан тўсар даражада гуноҳингни катта санама! Албатта ким Раббисини таниса, Унинг карами ёнида гуноҳи кичрайиб кетади.

Ибн Атоуллоҳ

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Имом Қуртубий айтадилар: "Кимнинг гуноҳи кўп бўлса одамларга сув тарқатсин. Аллоҳ итга сув берганни мағфират қилган. Энди мўмин кишига сув берганни мағфират қилмасинми?!".

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Çèíî
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Зино.

1,60 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота ва онамизга шундай хизмат қилиш бизга хам насиб қилсин🤲👆

"Илм" канали👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф гапириб бергандилар:
"Урдунга сафарларида шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳам ҳамроҳ бўлганлар. Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган суратдаги дарахтни зиёрат қилган кунлари кечки пайт шайх Муҳаммад Саид Бутийнинг Димашқда дарслари бор экан. Дарсни қолдирмайман, деб қаттиқ турвоганларида ҳокимнинг буйруғи билан суратдаги вертолёт шайх Бутийни Сурия чегараси олиб бориб қўйган, чегарада кутиб турган машина эса Дамашққа, дарсларига элтиб қўйган экан. Дарсни деб шайх Бутий бир давлатдан иккинчи давлатга шошиб етиб борган эканлар.
Улуғларимиз ваъдаларига, таълим масалаларига шунақа масъулият билан қарашган.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Xayrli tong...!

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#САДОҚАТ

• Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ буюк муҳаддислардан, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг шайхларидан бири бўлган. Бу зоти шариф тижорат билан шуғулланар эдилар. Тижорат ортидан жуда катта бойликка эришардилар. Йиллик даромадлари етмиш минг дирхам(!)дан ошар, лекин закотга қодир булмасдилар. Етмиш минг дирхамнинг миқдори уч юз элликта нисоб миқдорига тенг. Яъни бу зот топган маблағларини дарҳол сарфлар, йил айланиб келганида яна фақир ҳолда қолаверардилар. Айримлар: «Сиз аҳли илмсиз, тижоратдан тушган фойдангизни жамғариб қўйиб, илм тарқатиш билан шуғулланишга ўтирсангиз бўлмайдими?!» дейишганида у зот: «Агар ушбу беш киши бўлмаганида тижорат билан шуғулланмаган бўлардим», дея жавоб берганлар.
«У беш киши ким?» деб сўрашди.
«Суфён Саврий, Суфён ибн Уяйна, Фузайл ибн Иёз, Муҳаммад ибн Саммок, Ибн Улайя», дедилар.

• Бу улуғларнинг ҳам ҳар бири Ислом тарихида ўчмас из қолдирган забардаст алломалардир.
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ буюк шараф, чуқур илм ва юксак маконат соҳиби бўла туриб бошқа уламолар хизмати учун юрт кезиб тижорат қилдилар, уларнинг илм билан машғул бўлишларига, келажак уммат учун илмий меросни қолдиришларига шароит яратиш учун уриндилар.

• Шундай зотларнинг олий ҳимматлари, фидокорликлари шарофати ила бу илм бизгача етиб келди.

• Аллоҳим, ўтган азизларимизни раҳматинг файзи ила чўмдиргин!

• Аллоҳим, бизларни дунёда уларга муҳаббатли қил, охиратда эса ўша улуғлар зумрасида тирилтир!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қачоники дарахтлар
(барглари тўкилиб)ялонғоч бўлса дунё оловига ўтин бўладилар.

Қачонки аёллар ялонғоч
(авратларини тўсмай юрсалар)
охират оловига ўтин бўладилар.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
НАМОЗДА БЕЛ ОЧИЛИБ ҚОЛИШИ
#намоз

186-CАВОЛ:
Бир отахон намозда бел очилиб қолса намоз бузилади, дедилар. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Намоз дуруст бўлиши учун аврат аъзоларининг барчаси ёпиқ бўлиши шарт. Чунки, аврат ёпилиши намознинг фарзларидан бири ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ

яъни: “Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!” (Аъроф сураси, 31-оят).
Маълумки, намоздаги бирор бир фарз амал бажарилмаса намоз дуруст бўлмайди. Эркак киши намозда киндигининг остидан бошлаб тиззасининг остигача ёпиши фарздир (Манба: “Шарҳун нуқоя”).

Уламоларимиз аврат аъзолардан бирининг тўртдан бир қисми бир муддат очилиб қолса намоз бузилади, деганлар. Бунда аёл кишининг соқи (яъни болдири), эркак кишининг сони алоҳида аъзо ҳисобланади. Бир муддат миқдори эса уч марта тасбеҳ айтиш миқдорича экани билан изоҳланган (манба: “Ҳошиятут-Таҳтовий”).
Ҳозирги пайтда эса баъзи ёшлар калта ва тор кўйлак билан намоз ўқиб, руку ва саждага борганларида мана шу аъзоларининг тўртдан бири тугул ярмидан кўпроғи кўриниб қолиб, натижада шунча ҳаракат қилиб ўқиётган намозлари ўзлари билмаган ҳолда бузилишига олиб келмоқда. Бу ҳам етмагандай орқа сафдаги намозхонларнинг кўзлари аврат аъзоларга тушишига сабабчи бўлмоқдалар.

Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда баъзилар калта шим (шортик)да намоз ўқимоқдалар. Ундай калта кийимда белни ёпганда, тизза очилиб қолиши, тиззани ёпганда эса бел очилиб қолиши табиий. Ваҳоланки, тиззанинг ўзи ҳам аврат аъзо ҳисобланиб, уни тўртдан бирини очилиб қолиши намозни бузади.
Шунинг учун ҳар бир намозхон ўзига қулай бўлган ва аврат аъзоларни ёпадиган кенг ҳамда узун кийимда намоз ўқиши динимиз талабидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Номаю Амон бекилмайдиган иш қолдиринг.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Номаю Амон бекилмайдиган
иш қолдиринг.

1,63 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ