Юзта эмас, юз йиллик дўстни истайди кўнгил.
Дўстларингиз га ҳам улашинг ! 👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Дўстларингиз га ҳам улашинг ! 👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
САЖДАИ ТИЛОВАТ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
#саждаи_тиловат
❓154 -CАВОЛ:
Сажда оятларини эшитган киши қандай тартибда сажда қилади?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:
1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 107
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 25
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 37
12. Нажм – 61
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19
Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши (форсча ўқиса ҳам) маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا قرأ بن آدم السجدة اعتزل الشيطان يبكي يقول يا ويله أمر بالسجود فسجد فله الجنة وأمرت بالسجود فعصيت فلي النار
“Одам боласи сажда (ояти)ни ўқиганда шайтон ундан йиғлаб узоқлашади. Айтадики, эй воҳ! (инсон) саждага буюрилди ва сажда қилди, унга жаннат бўлди. Сажда қилишга буюрилдим ва осийлик қилдим, дўзахий бўлдим” (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
Тиловат саждасини қилиш учун худди намоздаги каби, таҳоратли ҳолатда, бадан, кийим, жой пок бўлиши шарт. Қиблага қараб турилади. Қалб билан ният қилиниб, тил билан: “Аллоҳ таоло учун тиловат саждаси қилишни ният қилдим”, дейилади ва қўл кўтармасдан “Аллоҳу акбар”, деб саждага борилади. Худди намоздагидек суннатга мувофиқ бир марта сажда қилинади, саждада камида уч марта “Субҳана роббиял аъла”, айтилади. Саждадан бош кўтарганда “Аллоҳу акбар” деб ўриндан туриш, кейин яна ўтириш мустаҳабдир. Тиловат саждасида ташаҳҳуд ўқилмайди, салавот ва салом берилмайди.
Тиловат саждасини намозни бузувчи нарсалар бузади.
https://t.me/diniysavollar/180
Сажда оятларини ёзиш билан тиловат саждаси вожиб бўлмайди. Намозда ўқилган сажда ояти намозда адо қилинади. Сажда оятига келганда битта сажда қилиб, сўнг турилади ва қироат келган жойидан давом эттирилади. Намоздан ташқарида эса, сажда оятини ўқиган киши олдинга чиқиши, эшитганлар орқада саф бўлиб сажда қилишлари мустаҳабдир.
Битта оятни бир жойда ўтириб қанча ўқиса ҳам битта сажда қилинади. Лекин, бир оят турли жойларда ўқилса, жойнинг сони, ёки битта жойда турли оятларни ўқиса, оятларнинг сонига қараб сажда қилинади.
Битта хона ва масжиднинг турли жойлари ҳам битта жой ҳисобланади. Бир жойда кўп ўтирса, бир луқма еса ёки бир қултум сув ичса, ўрнидан турса, ёки бир-икки қадам юрса ҳам жой битта ҳисобланади. Тасбеҳ, таҳлил ва қироатга машғул бўлиб қолса ҳам, жой ўзгарган ҳисобланмайди.
Кўп ишга киришса: кўп еса, чалқанча ётиб ухласа ёки савдо қилса, жой ўзгарган ҳисобланади ва кейинги тиловатига яна сажда қилиши вожиб бўлади (“Мароқил фалаҳ”, “Фатавои ҳиндия”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш👇👇👇

Audio
Одилхон қори Юнусхон ўғли
🎙Аёлларимз ва қизларимиз тарбиясига эътибор берайлик
👤Устоз Одилхон қори
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш учун линкни босинг!👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
👤Устоз Одилхон қори
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш учун линкни босинг!👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЧАҚАЛОҚНИ_ЙЕРГА КЎМИБ КЕТИШИБДИ😢
АХИР У ТИРИК БЎЛСА
ЮРАГИ БЎШЛАР КЎРМАСИН☝️
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈ T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

🕋Илоҳий мадхия - янграса азон,
🕋Рухинг енгиллашса, сен бахтли инсон
🕋Тавба қил, фурсатинг бор эй инсон
🕋Гунохинг ювмоққа бугун зўр имкон
🕋Хажжул Масокин, Жума муборак🕋
👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🕋Рухинг енгиллашса, сен бахтли инсон
🕋Тавба қил, фурсатинг бор эй инсон
🕋Гунохинг ювмоққа бугун зўр имкон
🕋Хажжул Масокин, Жума муборак🕋
👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Агар бомдодга ухлаб қолувчилар унда қанчалар буюк неъмат борлигини билишганида шу неъматга етишиш учун умрларини ухламай ўтказишарди.
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бомдоднинг икки ракъат(суннат)и дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир", дедилар. (Имом Муслим, 725).
Бу ҳадис бомдоднинг суннати ҳақида айтилган экан, фарзининг даражаси қанчалик деб ўйлайсиз?
Бомдод намози кунингизнинг нуридир. Ўзингизни бу нурдан маҳрум қилманг!

Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧
"Илм" канали 👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧
"Илм" канали 👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз С.А.В га саловат айтишнинг фазилати
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.
Пайғамбаримиз
С.А.В га саловат
айтишнинг фазилати.
1,18 МБ 🎧
Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.
Пайғамбаримиз
С.А.В га саловат
айтишнинг фазилати.
1,18 МБ 🎧
Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ИНСОН АЪЗОЛАРИНИ КЎЧИРИШ (ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШ) АМАЛИЁТИ
#ҳалол-ҳаром
❓ 157-CАВОЛ:
Ҳурматли фатво ҳайъати, Шариатимизга кўра тирик инсоннинг тана аъзосини кўчириш мумкинми? Ёки бирор киши вафотидан кейин ўз тана аъзосини бировга ўтказилишига рухсат бериб, васиятнома ёзган бўлса вафотидан кейин ўша инсоннинг тана аъзосини бошқа инсонга кўчириш мумкинми?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло инсонни жонзотлар ичида мукаррам қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят).
Демак, инсон ва унинг аъзолари мукаррам, ҳатто вафот этган кишининг ҳукми ҳам шундайлигича қолади, яъни вафот этган кишининг жасадини хўрлаш ёки бирор аъзосини кесиб олиш катта гуноҳ саналади.
Инсон аъзоларини сотиш жоиз эмас, чунки у савдо моли ҳисобланмайди. Инсон аъзолари мулк эмас, уни сотишга шаръан рухсат берилмайди, эваз ҳам олинмайди, чунки бу мулкида бўлмаган нарсани сотишдир. Худди шундай, инсоннинг аъзолари ворисларига ҳам мулк эмас, улар ҳам маййитнинг аъзоларини сота олмайдилар.
Одам аъзоларини сотиш унинг ҳурматига, мукаррамлигига зид келади.
Шариатимиздаги яна бир асл қоида: мусулмон киши хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин унга жароҳат ёки кесиш билан озор бериш ҳаром ҳисобланади. Ана шу қоидадан бошқасига ўтиш ёки истисно қилишга мажбур қиладиган далил бўлмаса, асл қоида ўз ҳолида қолади.
Уламолар инсон аъзоларини трансплантация қилиш (кўчириш) амалиётининг жоизлигига “инсонга манфаат бериш ва ундан зарарни даф қилиш” шаръий қоидасини асос қилиб олганлар. Ушбу қоидага биноан амалиёт жараёнида бошқа бир инсонни ҳалокатга дучор қилмаслик шарт бўлади.
Бу амалиётни бажаришда бошқанинг ҳаёти учун жуда катта манфаат борлиги сабаб ўз аъзоларини олиб, муҳтожга қўйишга рухсат берилиши инсоннинг аъзолари муккаррам эканини сақлаш тушунчасига зид эмас. Икки тараф мувофиқ келган тақдирда қуйидаги шартлар асосида аъзони кўчириш амалиёти мумкин бўлади:
1. Бирор аъзосини ҳадя қилувчи одамнинг аъзоси олинганда унинг ҳаёти хавф остида қолмаслиги;
2. Ўз аъзосини ҳадя қилувчи одам ихтиёрий равишда бўлиши, ҳеч ким томонидан мажбур қилинмаслиги;
3. Аъзонинг кўчирилишига сабаб ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган беморнинг касаллиги тиббиёт жиҳатидан фақат шу йўл билангина тузалиши мумкин деган хулосага келинган бўлиши;
4. Аъзоси олинаётган ва янги аъзо қўйилаётган икки тараф учун ҳам жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ўтиши ва кутилган натижага эришилиши тажрибаларда кузатилган ва унга ишонч ҳосил қилинган бўлиши зарур.
Кўчириш мумкин бўлмаган аъзолар:
- бир инсоннинг насли бошқасига ўтишига сабаб бўладиган ирсий аъзолар (эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари), шу сифатларни ташувчи ва ҳомилага сабаб бўлувчи аъзолар;
- инсоннинг яшашига бевосита боғлиқ бўлган юрак каби аъзолар;
- инсоннинг тўкис яшашига билвосита боғлиқ бўлган кўз қорачиғи каби аъзо;
Умуман, инсон шаъни, обрўси ва ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган тиббий амалиётларнинг барчаси шаръан таъқиқланади.
Юқорида зикр қилинган, аъзоларни зарурат бўлганда кўчиришга бир нечта шартлар қўйилмоқда. Энг муҳим нуқта – аъзо кўчирилганда ҳам сотилмайди, балки табарруъ (эҳсон) қилинади.
Энди баъзида қулоққа чалиниб қоладиган болаларни ўғирлаш ва уларнинг тана аъзоларни сотиш ҳолатларида бир нечта катта гуноҳлар жам бўлади. Бу ерда одамнинг жонига қасд қилиш бор. Қуръони каримда бир одамни ноҳақ ўлдириш барча одамларни ўлдиришга баробарлиги айтилган. Бунинг устига шариатимизда мол (товар) деб ҳисобланмаган нарса (одам аъзолари)ни сотиш – ҳаром пул топишдир. Бундай жирканч гуноҳга қўл урадиган кимсаларни агар тавба қилмасалар, дунёда хорлик ва охиратда аламли азоб кутади. (Манба: Робититул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг фатвоси) Валлоҳу аълам.

Telegram
☆Iymonli QalblaR★
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар
Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг
🕋
📆 10.04.2018 yil

Алкама сахоба Онажоним
Фозил кори
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.
Алқама сахоба Онажоним. 🎼
4,06 МБ 💾
Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар!
👇🏻
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Алқама сахоба Онажоним. 🎼
4,06 МБ 💾
Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар!
👇🏻
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз намоз ни ўз вақтида ўқий олмаябмиз ку бу инсон эса....
Дўстларингиз га ҳам улашинг уларҳам билишсин! 📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Дўстларингиз га ҳам улашинг уларҳам билишсин! 📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
АГАР ЎЛИМ БЎЛМАГАНИДА...
Машҳур ҳикмат бор, "Ҳакийм Зотнинг ҳар бир иши ҳикматдан холий эмас!". Агарчи ўлим ғамгин қилувчи нарса бўлса-да, аммо унда баъзи ҳикматлар мавжуд:
1. Ўлим орқали қиёматда жазо ва сазо амалга оширилади.
Агар ўлим бўлмаганида солиҳ бандаларнинг риёзати ва амалларининг ажру савоби қандай берилар эди? Ва яна, золимлар ва қотилларнинг қилмишларининг жазосичи?
2. Агар ўлим бўлмаганида (бутун инсониятнинг) ер юзида яшаши қийинчилик туғдирарди. Бугунги кунда беш миллиард (ҳозир эса етти миллиард) аҳоли устида дунё наслни кесиш ҳақида бонг урмоқда. Агар уч юз миллиард аҳоли бўлганида нима бўлар эди?! Ҳадисда келган: Ал-Мийсоқ кунида бутун инсонлар Одам алайҳиссаломнинг пуштидан чиқарилди. Жисмлари чумоли каби кичик эди. Фаришталар инсонлар ададининг кўплигини кўриб, ҳайрон бўлишиб: "Шунча одам қаерга сиғади?" дейишди. Аллоҳ Таъоло: "Ер юзига", деди. Фаришталар "Ер танглик қилади-ку?", дейишганида, Аллоҳ Таъоло: "Уларга ўлимни мусаллат қилиб қўяман. Олдингилари кетаверади, кейингилари келаверади, ер танг бўлмайди", деди. Фаришталар: "Унда уларга ҳаёт аччиқ бўлади. Ҳар вақт ўлим қўрқуви билан яшайдилар", дейишганида, Аллоҳ Таъоло деди: "Мен уларга умид бахшида этиб қўяман".
3. Агар ўлим бўлмаганида ва қариялар доимо тирик яшаб юраверганларида ёшларнинг салоҳият, қобилияти зоҳир бўлмас эди. "Каббароний мавту-л-кубаро", яъни, "Катталарнинг ўлими мени каттага айлантирди", деган машҳур мақол бор.
Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дунёдан риҳлат қилмаганларида Абубакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг жавҳари очилмас эди. Ва дунё Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг адолатини кўрмас эди. Муфассир, муҳаддис ва фуқаҳолар силсиласи давом этмас эди. Диннинг ҳимоясида Уламои киромга жонкуярлик қилиш имкони насиб этмаган бўлар эди.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ. "Ўлимга тайёргарлик" китобидан.

☀️ Субханаллох
☀️ Алхамдулиллах
☀️ Алоҳу Акбар
🌤 Тонгни зикр билан бошлайлик☝️
🔆 ХАЙРЛИ ТОНГ🔆
♻️ Дўстларингизга хам улашинг👍
Илм канилига қўшилиш учун👇
👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
☀️ Алхамдулиллах
☀️ Алоҳу Акбар
🌤 Тонгни зикр билан бошлайлик☝️
🔆 ХАЙРЛИ ТОНГ🔆
♻️ Дўстларингизга хам улашинг👍
Илм канилига қўшилиш учун👇
👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бугун бир шаҳар ҳақида маълумот излаётиб қуйидаги ҳикояга дуч келиб қолдим:
Ёқут Ҳамавий ўзининг "Мўъжамул Булдон" (5/116) китобида ҳикоя шундай қилади:
"Бу шаҳар (Марви Шоҳижон шаҳри)га Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ Абубакр Қаффол Марвазий мансубдирлар, у зот ўз замонасида фиқҳу илмда ягона эди. Уламоларга қатнаб илм олиб, китоблар ёзган, баракалари зоҳир бўлиб, шофеий мазҳам устунларидан бирига айланганлар. Қўлларида кўплаб шогирдлар чиқиб, илмлари турли томонга ёйилган бўлиб, бу зотнинг илм билан шуғулланиши ёшлари катта бўлгандан кейин бошланган эди. Мазкур шаҳар атрофидаги қишлоқлардан бири - Фанинлик фуқаҳолардан бири менга шундай ҳикоя қилиб берди: Машҳур Қаффоли Шоший вазни бир дониқ (0,5 грамм) бўлган митти бир қулф ясаган бўлиб (қаффол - қулфсоз дегани), буни кўриб одамлар жуда ҳайратга тушган, бу хабар атрофга ёйилиб, Абубакр Қаффол (ҳикоя қаҳрамони) гача Марвга етиб келган эди. Буни эшитиб, бу киши вазни бир тассуж (0,125 граммлик, дониқнинг чорагича)лик бир қулф ясаб, одамларга кўрсатади. Буни кўриб одамлар яхши, дейишадию, юқоридагичалик довруғи чиқмайди. Бир куни ўзининг сирдошларидан бирига: "Кўрмайсизми, ҳамма нарса ҳам омадга боғлиқ эканда, Шоший вазни бир дониқлик қулф ясадию, довруғи оламни тутди, мен унинг тўртдан биричалик митти қулф ясадим, бир киши ҳам гапирмади!" дейди. Шунда шериги унга: "Довруқ қулф билан эмас, илм билан" дейди. Ўша вақтда қирқ ёшга кирган эди. Марв аҳли машойихларидан бирининг олдига бориб (ўша вақтларда у ерда шофеий мазҳаби машҳур эди), илмга рағбати борлигини айтади. Мазкур шайх унга Музаний китобининг бошидан "Бу китобни мухтасар қилдим" деган жумласини ёдлашга буюради, Қаффол Марвазий уйининг томига чиқиб, мазкур сўзларни хуфтондан то тонг отгунча қайтариб, охири кўзи илашиб уйқуга кетади. Дарҳол чўчиб уйғониб, нимани ёдлаётганини эслашга қанчалик уринмасин, бир сўзни ҳам эслаёлмайди. Юраги сиқилиб: "шайхга нима дейман энди?", деб уйидан чиқаётганда, қўшни кампирлардан бири "Эй Абу Бакр, кечадан бери "Бу китобни мухтасар қилдим" дейвериб, одамнинг уйқусини ўчириб юбордингиз" дейди. Кампир айтганидан кейин эсига келиб, шайхига бориб, бўлган воқеани ҳикоя қилади. Шайх унга "Бу нарса сени илмни ўрганишдан тўсмасин, ёдлашга қаттиқ тиришсанг, доим ҳаракатда бўлсанг, бу сенга одатга айланади" дейди. Шундай қилиб, қаттиқ шуғулланиб катта аллома бўлиб етишади. Саксон йил яшаб, қирқ йилини жоҳиллик билан ўтказган зот қолганини олим бўлиб ўтказади. 417-ҳижрийда вафот этган".
Иқтибос тугади.
Ҳиммат-ғайрат нечоғли бўлишини ўргатадиган ибратли ҳикоя экан.

#Ибрат:
Шукур килайлик :
Бемор болсак бизданда бемори бор,
Камбагал болсак бизданда камбагали бор,
Ишимиз юришмаяккан болса бизданда иши юришме карзга кирганакансан бор.......

НАБИРАЛАР МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос
❓190-CАВОЛ:
Яқинда қайнотам вафот этдилар. У кишидан уй-жой ва машиналар мерос қолган. Иккита қизлари, иккита ўғил набира ва битта қиз набиралари ҳамда келини бор (бу набиралар қайнотамнинг вафот этган ўғлидан). Мана шу набираларнинг меросда ҳаққи борми? Шу ҳолатда мерос қандай тақсимланади?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтганлардан бошқа меросхўрлар бўлмаса, набираларнинг меросда ҳаққи бор. Бу ҳолатда маййитнинг ўғли ҳам вафот этгани учун унинг фарзандлари, яъни набиралар мерос олади. Лекин қизнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди.
Мазкур ҳолатда маййитнинг икки қизи мероснинг учдан икки (2/3) қисмини олади. Уларни мерос илмида фарз эгалари, яъни ҳаққи қатъий белгилаб қўйилганлар, дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Робеънинг икки қизига отасининг меросидан учдан иккисини (2/3) берганлари ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).
Ибн Мунзир: “Икки қизга мероснинг учдан иккиси (2/3) берилишига ижмоъ қилинган”, - деганлар.
Мероснинг қолгани (яъни 1/3 қисми) икки ўғил набира ва бир қиз набирага маййитга эркак томондан боғланганлар сифатида берилади. Бу ерда “эркакка аёлдан икки баробар ортиқ” қоидасига биноан ўғил набира қиз набирадан икки ҳисса кўпроқ олади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ
яъни: “Аллоҳ фарзандларингизга (мерос тақсимида) бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида (беришни) буюради” (Нисо сураси, 11-оят).
Шуни таъкидлаш керакки, келинлар ва куёвлар қайнотадан мерос олмайди. Демак, мерос моли ёки унинг қиймати ўн беш қисмга бўлинади: икки қизга ўн қисм, яъни ҳар бирига беш қисмдан берилади. Учта набирага беш қисм, яъни иккки ўғил набирага икки қисмдан, қиз набирага бир қисм берилади. Масалан, мерос қолган мол 150 млн сўм бўлса, қизлар 50 млн дан олади (жами 100 млн), икки ўғил набира 20 млн дан (жами 40 млн), қиз набира эса 10 млн мерос олади.
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, бу ерда саволингизга мувофиқ жавоб бердик. Агар Сиз айтган меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илмни иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти ёки қарзи ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#мерос
❓190-CАВОЛ:
Яқинда қайнотам вафот этдилар. У кишидан уй-жой ва машиналар мерос қолган. Иккита қизлари, иккита ўғил набира ва битта қиз набиралари ҳамда келини бор (бу набиралар қайнотамнинг вафот этган ўғлидан). Мана шу набираларнинг меросда ҳаққи борми? Шу ҳолатда мерос қандай тақсимланади?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтганлардан бошқа меросхўрлар бўлмаса, набираларнинг меросда ҳаққи бор. Бу ҳолатда маййитнинг ўғли ҳам вафот этгани учун унинг фарзандлари, яъни набиралар мерос олади. Лекин қизнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди.
Мазкур ҳолатда маййитнинг икки қизи мероснинг учдан икки (2/3) қисмини олади. Уларни мерос илмида фарз эгалари, яъни ҳаққи қатъий белгилаб қўйилганлар, дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Робеънинг икки қизига отасининг меросидан учдан иккисини (2/3) берганлари ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).
Ибн Мунзир: “Икки қизга мероснинг учдан иккиси (2/3) берилишига ижмоъ қилинган”, - деганлар.
Мероснинг қолгани (яъни 1/3 қисми) икки ўғил набира ва бир қиз набирага маййитга эркак томондан боғланганлар сифатида берилади. Бу ерда “эркакка аёлдан икки баробар ортиқ” қоидасига биноан ўғил набира қиз набирадан икки ҳисса кўпроқ олади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ
яъни: “Аллоҳ фарзандларингизга (мерос тақсимида) бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида (беришни) буюради” (Нисо сураси, 11-оят).
Шуни таъкидлаш керакки, келинлар ва куёвлар қайнотадан мерос олмайди. Демак, мерос моли ёки унинг қиймати ўн беш қисмга бўлинади: икки қизга ўн қисм, яъни ҳар бирига беш қисмдан берилади. Учта набирага беш қисм, яъни иккки ўғил набирага икки қисмдан, қиз набирага бир қисм берилади. Масалан, мерос қолган мол 150 млн сўм бўлса, қизлар 50 млн дан олади (жами 100 млн), икки ўғил набира 20 млн дан (жами 40 млн), қиз набира эса 10 млн мерос олади.
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, бу ерда саволингизга мувофиқ жавоб бердик. Агар Сиз айтган меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илмни иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти ёки қарзи ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Telegram
☆Iymonli QalblaR★
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар
Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг
🕋
📆 10.04.2018 yil
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар
Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг
🕋
📆 10.04.2018 yil
АЛЛОҲдан астойдил сўраш ва қўрқиш.
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли
АЛЛОҲдан астойдил сўраш ва қўрқиш. 🎼
2,15 МБ 💾
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
АЛЛОҲдан астойдил сўраш ва қўрқиш. 🎼
2,15 МБ 💾
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Президент Қурбон ҳайитини кенг нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Ўзбекистонда Қурбон ҳайити санаси маълум
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 август, якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олинган.
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин», дейилади ҳужжатда.