Iymonli QalblaR
141 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
БУГУН – ҚИЁМАТГАЧА ҚАЙТМАЙДИГАН КУН
Бугунингиздан фойдаланиб қолдингизми? Ўзингиз учун нима қилдингиз? Келажакка нима ҳозирладингиз? Аллоҳ таоло келажакни, яъни қиёмат кунини эртанги кун деган. Зеро, у жуда яқин:
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”. (Ҳашр сураси 18-оят).
Солиҳлардан бири бозорда ишлар ва ўша жойда ҳам нафл намоз ўқирди. Бундан ажабланган одамлар сўрашди:
– Нега бундай қиласиз?
У зот жавоб берди:
– Номаи аъмолимнинг бугунги саҳифаси савоб ёзилмай ёпилишидан қўрқаман.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ҳар тонг отганда Бугун нидо қилади:
– Мен янги кунман, қилган амалларингизга гувоҳ бўламан. Мени ғанимат билинг. Огоҳ бўлинг, қиёмат кунигача қайтмайман”.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Юрак сиқилишининг сабаблари:
– Аллоҳдан юз ўгириш.
– Қалбнинг Аллоҳдан бошқага боғлиқ бўлиши.
– Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолиш.
– Намозни вақтидан кечиктириш.

Аллоҳим, бу гуноҳлардан паноҳ бергин!
ШИЯЛАР ҲАҚИДА

Ассалому алайкум! Шиялар тўғрисида ўқиб қолдим. Булар хақида исломни ҳукми қанақа? Умуман шиялар хақида малумот бeрсангизлар. Улар Аллоҳ ва расули юборган динга талуқлими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Шиаларнинг баъзи ғулувга кетганлари “Қуръон ўзгартирилган” деб даъво қилишади. Аслида бу эътиқодий масала бўлиб, аҳли сунна валжамоа уламолари номи шия бўлса ҳаммасини куфрга ҳукм қилмайдилар. Шия фирқасига мансуб бўлиб, динда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам тарафидан келтирилганига иймон келтириш зарур бўлган нарсалардан бирортасини инкор қилмаса, кофир дейилмайди. Шиалар ҳижрий биринчи асрдаёқ пайдо бўлган. Лекин уларда куфр даражасидаги эътиқод бўлмаган. Имоми Бухорийнинг ровийларидан йигирмадан ортиғи шиялардан бўлиб, куфрга олиб борувчи эътиқодда бўлмаганлари ва ўз фирқаларига тарғиб қилувчи бўлмаганлари учун уларнинг шиаликлари ҳадисларини олишга тўсиқ бўлмаган.
Шунинг учун олдинги уламолар уларни куфрга ҳукм қилишмаган ва сўйишларини ҳалоллигида шубҳа қилишмаган.

Лекин кейинчалик улардан эътиқодда ғулувга кетувчилари ҳам чиқди.
1. «Исно ашарийя» фирқасига мансуб шиалар «Қуръонни ўзгартирилган, ундан бир неча оятлар олиб ташланган» деб эътиқод қилишади. Тафсирул бурҳон номли китобларининг муқаддимасида шундай дейилган.

2. Уч тўрт саҳобийдан бошқасини кофир ва муртад санашади. “Равзаи кофи” номли китобларида Абу Жаъфардан ёлғон тўқишиб у киши : “Набий солаллоҳу алайҳи васалламдан кейин уч кишидан бошқаси муртад бўлишган” деган ривоят келтиришади.

3. Биҳорул анвор китобларида Ҳазрати Али ва ундан кейинги ўн икки имомни гуноҳлардан маъсум, итоатлари фарз ва анбиё алайҳимус саломлардан ҳам афзал дейишган. Бундай эътиқод уларнинг барча эътимод қилган китобларида мавжуд.

Бундай эътиқод қилувчилар шубҳасиз мусулмон эмасдир ва уларнинг сўйгани ҳам ҳалол эмас. Уларга жаноза ҳам ўқилмайди ва мусулмонлар қабристонига кўмилмайди. Улардан бирортаси: “Мен бундай эътиқодда эмасман”, деса, улардан бароат яъни улар эътиқодига қаршилигини ҳамда уларни кофир деб билишини изҳор қилиши керак. Чунки уларда тақия деган нарса бор. Яъни улар ўз эътиқодини яшириш мақсадида ҳийла ишлатиб мен ундай эмасман деса бўлаверади дейишади. Қачонки у ундай эътиқоддаги кишиларни кофир деб биламан демас экан тақия қилаётган ҳисобланади. Аҳли сунна вал жамоа уламолари бундай эътиқоддагилар ҳақида куйидагиларни айтишган.
«Рофизийларни «Ўликлар дунёга қайтишади….. ва Жаброил алайҳиссалом ваҳийни Алийга олиб келишда хато қилиб Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламга олиб келган» деган гаплари туфайли куфирга ҳукм қилиш вожибдир. Улар исломдан ташқаридир. Улар муртаднинг ҳукмидадир. Шиалардан ким юқорида келтирилгандек эътиқодда бўлса, уларни куфирга ҳукм қилинмасдан иложи йўқ. Сўйганини ҳам ейилмаслигида шак йўқ. Инъомул Борий. Валлоҳу аълам!
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний.

МАНБА: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Шиалар ҳақида уламолар икки турга кўра фатво берадилар. Баъзи уламолар Шияларнинг каттаю кичиги, олимию жоҳили кофирдир деб айтсалар, баъзи уламолар юқорида келтирилган фатвога кўра шиаларни эътиқодини билмайдиган авомини кофир деб айтилмайди аммо кофир бўлиши мумкинлигини айтадилар. Агар бир инсон шиаларни эътиқодини билмаса ҳам у адашганларни тўғри дейиши билан энг катта гуноҳни қилган бўлади. Тавба қилиши ва Исломга "Аҳли сунна ва жамоа"га қайтиши лозим.

Бу адашган тоифа 👉 Самарқандда ва Бухорода кўпаймоқда. Бошқа вилоятларда ҳам борлиги айтилмоқда. Бу тоифа Пайғамбаримиз қилмаган, Саҳобалар қилмаган нирсалар билан ҳар хил ботил қилиқлар қилиб ибодат қиладилар. Эътиқодлари ҳам қайси тарафидан қараса куфр ва ширкга булғанган, юқорида баъзилари келтирилди. Яқинларингизга бу маълумотларни жўнатиб огоҳлантиринг. Ўзингиз ҳам огоҳ бўлинг.

©Iymonli_Qalblar_uz

Каналга обуна бўлиш!👇


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Билиб билмай хароми у ундоқ, бундоқ дейишни ёмонлиги. Хозирги инсонларга…
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Билиб билмай хароми у ундоқ, бундоқ дейишни ёмонлиги. Хозирги инсонларга тегишли. 🎼

1,46 МБ 💾

Бошқаларга хам эслатинг!

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Масжид остонасида жинлар ойок кийимларни отиб ташаябди 😯😯😯

ASTAHFURULLOH 😱😱😱

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​📘Иброҳим Фақийдан 10 та насиҳат📘

1⃣ Ризо (Аллоҳ таоло берган ризққа рози бўлиш, қаноат) билан ҳаёт ширин бўлади.
2⃣ Табассум сабабли мушкулотлар енгиллашади.
3⃣ Истиғфор сабабли ҳожатлар раво бўлади.
4⃣ Дуо сабабли қийин ишлар амалга ошади.
5⃣ Ким нуқсонсиз дўст хоҳласа, дўстсиз яшайди.
6⃣ Ким нуқсонсиз жуфт хоҳласа, бўйдоқ яшайди.
7⃣ Ким муаммоларсиз қадрдон хоҳласа, умри қидириш билан ўтади.
8⃣ Ким комил қариндош хоҳласа, қариндошсиз, ноқис ҳолда яшайди.
9⃣ Агар сизни бошқаларнинг иши ташвишга солса, билингки, сиз асл табиатли инсон экансиз.
🔟 Агар бошқа кишида гўзалликни кўрсангиз, билингки, сизнинг ичингиз гўзал экан.

📚 “Ховатир роқия журнали” саҳифасидан.
© Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Дўстларингиз га ҳам улашинг бу ҳам бир даъват! 👇👇👇👇

📲 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 📲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум!

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бу ўта қизиқ воқеа Францияда содир бўлган экан. Танишимнинг айтишича, озиқ-овқат магазинида бир ҳижоб ва ниқоб таққан мусулмон аёл, олган нарсаларининг ҳақини тўлаш учун кассага яқинлашди. Кассада аёл киши ўтирар эди. У ҳам мусулмон эди. Аммо, харидор аёлдан фарқли ўлароқ, кассир, кўпчилик маҳаллий одамлар сингари, ярим яланғоч кийимда эди. Ҳижобли аёлга очиқдан-очиқ норози оҳангда, шубҳали назар билан, овозини баланд кўтариб деди:
---«Сенга ўхшаганларнинг касрига, бизнинг мусулмонларимиз қийналишмоқда. Бизда шундоқ ҳам муаммоларимиз оз эмас. Биз бу ерда бизнес учун яшаяпмиз. Яшашимиз учун пул топяпмиз. Динингни амалиётда синамоқчи бўлсанг, ўз ватанингга бориб бу ишларингни қилавер. Бу ерда сени ҳеч ким ушлаб тургани йўқ....»
Олган нарсаларини сумкасига солаётган мусулмон аёл, кутилмаганда, юзидан ниқобини олди. Бу нарсани умуман кутмаган ярим яланғоч кассир ҳанг-манг бўлиб қолди. Унинг рўбарўсида ёшгина, оппоқ юзли, кўзлари мовий, малласоч қиз турар эди.
Харидор кассирга сал эгилиб деди:
---«Мен француз аёлман. Бу менинг ватаним, ва менинг Исломим. Сиз ўз динингизни дунё учун сотдингиз. Биз эса, унга эга чиқдик...!»
Шу сўзларни айтиб, мусулмон аёл, виқор билан эшик томон юрди. Ярим яланғоч дўкон кассири эса, ўзини бутунлай йўқотиб, бахтиёр мусулмон аёлнинг орқасидан анграйганча қотиб қолди.👇

📲 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 📲📲📲📲
Кичиклик пайтингда онанг наздидаги мавқеъинг мана шундай эди. Сен ҳам онанг кекса ёшга етганида уни кўз олдингда, яъни диққат марказингда бўлишига ҳаракат қил.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
НИМА УЧУН МУСУМОНЛАР ГУНОҲ ИШЛАРНИ ҚИЛИШМОҚДА?
#руҳий_тарбия

153-CАВОЛ:
Баъзи ҳажга бориб келган ҳожи акаларни гуноҳ ишларни қилиб юрганларини кўрамиз. Баъзилари эса бировлардан пул олиб, вақтида қайтармай фирибгарлик қиладилар. Бизга диндан, ҳадисдан гапириб, насиҳат қилаётган кишиларнинг турли гуноҳ ишларини қилиб юрганларини кўрамиз. Ислом дини ҳақ дин. Инсонларни тўғри йўлга бошловчи дин. Буни эътироф этамиз. Лекин нима учун ҳозирги кунда баъзи мусумонларда бу каби ҳолатлар учрамоқда?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало Ислом дини ва унга эътиқод қилувчи мусулмон шахс ўртасидаги алоқани яхши билиб олиш керак. Мусулмоннинг хато ва гуноҳ ишлари сабабли Ислом динини қоралаш катта хатодир!
Аслида Ислом динининг моҳияти ва мусулмон шахси бошқа-бошқа масалалардир. Ислом дини мукаммал дин бўлса, мусулмон шахсиёти худди бошқа одамлар каби хато қилиши табиий бўлган оддий инсон. Унинг қилган айбу хатолари Исломнинг ноқислигидан эмас! Шу сабабли Аллоҳ таоло бизга ким мутлақ ўрнак бўла олишини баён қилади.
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
“(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир”.
Демак, бизга Пайғамбаримиз алайҳиссалом мутлақ ўрнак бўладиган инсондирлар. У зот қилган табиий, инсоний одатларга алоқаси бўлмаган барча ишлар - диндир. Ислом қандай дин эканини билмоқчи бўлганлар у зотнинг ҳаётларини ўргансин. Ваҳолангки, ҳеч бир доҳийнинг ҳаёти у зотнинг ҳаётларичалик ўрганилмаган.
Аллоҳ таоло Ислом дини орқали ўзининг адолат мезонини ўрнатиб қўйган. Қиёмат кунида ҳар бир инсон, у ким бўлишидан қатъий назар, барча амаллари учун ана шу мезон асосида жавоб беради. У амаллар куфр, зино, одам ўлдириш ва бировларни молини ноҳақ ейиш каби катта гуноҳлар бўладими, ёки улардан бошқа кичик гуноҳлар бўладими ҳисоб кунида жавобсиз қолмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ
"Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар" (Залзала сураси, 7-8 оят).
Дунёда баъзи бир инсонлар қилмишларининг жазосидан қутилиб қолишлари мумкин. Аммо Қиёмат куни ҳеч бир ҳақ зое бўлмайди. Бунда фақат одамлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқларгина эмас, балки барча махлуқотлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқлар ҳам адолат билан ўз эгасини топади.
وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَتُؤَدَّنَّ الْحُقُوقُ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنَ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ" (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилурсиз. Ҳаттоки шохсиз қўйга шохли қўйдан ўч олинади” деганлар” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
Шунинг учун мусулмон киши доимо ўзини тергаб туриши, назорат қилиб, айб ва камчиликларини тўғирлашга ҳаракат қилиш лозим бўлади.
Сиз саволда сўраган ҳолатларнинг учраб туриши бугунги кунда биз мусулмонлар руҳий тарбияга, қалб касалликларини даволашга қай дарада муҳтож эканимизни кўрсатмоқда! Албатта, қалб танадаги барча аъзоларнинг подшоҳи ва йўлбошчисидир.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"أَلاَ وَإِنَّ فِي الجَسَدِ مُضْغَةً : إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الجَسَدُكُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الجَسَدُ كُلُّهُ، أَلاَ وَهِيَ القَلْبُ" (رَوَاهُ البُخَارِيُّ).
“Огоҳ бўлинглар, жасадда бир парча гўшт бор. У ислоҳ бўлса, жасаднинг бошқа аъзолари ҳам ислоҳ бўлади. Агар у бузилса, тананинг бошқа аъзолари ҳам бузилади. Огоҳ бўлингларки, ўша бир парча гўшт –қалбдир” (Имом Бухорий ривояти).👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Эрини ранжитган аёллар эшитсин.
@Baraka_uuz
Эринии ранжитган аёллар эшитсин❗️

👤Отабек қори Холмуродов

•┈•┈•┈•┈•❁🍂❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҒИЙБАТ


🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

📥 5.8 мб 04:26 мин

Каналга обуна бўлиш!👇

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
t.me/Iymonli_Qalblar_Uz
👆👆👆👆👆
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак сўзларида ахлоқларидан тарбия олишни истасангиз 📲👇
@Rasululloh_Vasiyatlari
https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
#АДОЛАТ

• Барча нарсанинг ҳисоби Қиёмат кунига қолиши мумкин.

• Фақат одамларга қилинган зулмнинг жазоси шу дунёнинг ўзидаёқ кўринади.

• Аллоҳ таоло золимдан мазлумнинг қасосини дунёнинг ўзида олади.

• Одамлар золимнинг жазосини охиратга боришдан олдин дунёнинг ўзидаёқ кўришади ва натижада ҳаётий мезон мўътадиллашади...

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан шуни таъкидлаб айтган эдилар:

- Мазлумнинг (бад)дуосидан эҳтиёт бўлинглар! Чунки унинг дуоси билан Аллоҳ орасида парда бўлмайди. Аллоҳ унинг дуосини булутлар устига кўтаради ва:
- Иззатим ва Жалолимга қасам-ки, гарчи вақтлар ўтса ҳам албатта-албатта сенга ёрдам бераман!-, дейди*.

• Золимга муҳлатини бериб кузат, у аниқ жазосиз қолмайди.

(•) Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

___

* Саҳиҳ Жомеъ 117.👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
من سورة يونس 1417 هـ
@Shayx_Mishari_Rashid
YASIN SURASIDAN AJOYIB TILOVAT❗️❗️❗️
ALBATDA ESHITING QALBINGIZ SOKINLASHSIN❗️❗️❗️

👤Shayx Mishari Rashid Alafasy


3:15
Hajmi 3.0 MB

🆔 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 📲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбингиз иймонга 📿
Уйингиз қувончга 🙂
Юзингиз нурга ☝️
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин! 🤲

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Али Тантовий роҳматуллоҳи алайҳ Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида айтади:

- Бу масжиднинг номи “Тавба” бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега “Тавба”? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли хил гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдирган. Бу масжидда етмиш йил Шайх Салим Суютий исмли олим имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонишар, диний ва дунёвий ишларида кўп мурожаат қилишарди.

Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: “жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мукин”, деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...

Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек юриши мумкин. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмдида, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақилажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамасдан тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасдан ақли жойига келди: “Толиби илм бўлатуриб, ўғирликка қўл уряпманми-а?. Аллоҳдан паноҳ сўрайман... Ўзин кечир...”. Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақилажонни қозонга ташлаб орқасига қайтди.

Масжидга келиб Шайхнинг илм халқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқлар қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайх ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлни гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: “Уйланганмисан?” деди. Талаба: “Йўқ”, деб жавоб берди. Шайх: “Уйланишни ҳоҳлайсанми?”, деди. Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: “Уйланишни ҳоҳлайсанми?”. Талаба: “Эй ҳожам, менда пул йўқ, нимани эвазига уйланаман?”. Шайх айтди: “Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ, турмушга чиқмоқ ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ ҳавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми?”. Талаба: “Ҳа”, деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: “Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқасанми?”. Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба олдида жуда гўзал ёш қизни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: “Овқатланасизми?” деди. Йигит: “Ҳа”, деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: “Ажаб, кимдир кириб, бақилажонни тишлаб кетибди!”.

Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди.

Йигит иқрорини тинглаган аёл шундай деди:

– Бу омонатдорлик меваси. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз. Эвазига Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато қилди...👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Юзта эмас, юз йиллик дўстни истайди кўнгил.

Дўстларингиз га ҳам улашинг ! 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
САЖДАИ ТИЛОВАТ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
#саждаи_тиловат

154 -CАВОЛ:
Сажда оятларини эшитган киши қандай тартибда сажда қилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:

1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 107
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 25
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 37
12. Нажм – 61
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19

Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши (форсча ўқиса ҳам) маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا قرأ بن آدم السجدة اعتزل الشيطان يبكي يقول يا ويله أمر بالسجود فسجد فله الجنة وأمرت بالسجود فعصيت فلي النار

“Одам боласи сажда (ояти)ни ўқиганда шайтон ундан йиғлаб узоқлашади. Айтадики, эй воҳ! (инсон) саждага буюрилди ва сажда қилди, унга жаннат бўлди. Сажда қилишга буюрилдим ва осийлик қилдим, дўзахий бўлдим” (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

Тиловат саждасини қилиш учун худди намоздаги каби, таҳоратли ҳолатда, бадан, кийим, жой пок бўлиши шарт. Қиблага қараб турилади. Қалб билан ният қилиниб, тил билан: “Аллоҳ таоло учун тиловат саждаси қилишни ният қилдим”, дейилади ва қўл кўтармасдан “Аллоҳу акбар”, деб саждага борилади. Худди намоздагидек суннатга мувофиқ бир марта сажда қилинади, саждада камида уч марта “Субҳана роббиял аъла”, айтилади. Саждадан бош кўтарганда “Аллоҳу акбар” деб ўриндан туриш, кейин яна ўтириш мустаҳабдир. Тиловат саждасида ташаҳҳуд ўқилмайди, салавот ва салом берилмайди.

Тиловат саждасини намозни бузувчи нарсалар бузади.
https://t.me/diniysavollar/180

Сажда оятларини ёзиш билан тиловат саждаси вожиб бўлмайди. Намозда ўқилган сажда ояти намозда адо қилинади. Сажда оятига келганда битта сажда қилиб, сўнг турилади ва қироат келган жойидан давом эттирилади. Намоздан ташқарида эса, сажда оятини ўқиган киши олдинга чиқиши, эшитганлар орқада саф бўлиб сажда қилишлари мустаҳабдир.

Битта оятни бир жойда ўтириб қанча ўқиса ҳам битта сажда қилинади. Лекин, бир оят турли жойларда ўқилса, жойнинг сони, ёки битта жойда турли оятларни ўқиса, оятларнинг сонига қараб сажда қилинади.

Битта хона ва масжиднинг турли жойлари ҳам битта жой ҳисобланади. Бир жойда кўп ўтирса, бир луқма еса ёки бир қултум сув ичса, ўрнидан турса, ёки бир-икки қадам юрса ҳам жой битта ҳисобланади. Тасбеҳ, таҳлил ва қироатга машғул бўлиб қолса ҳам, жой ўзгарган ҳисобланмайди.

Кўп ишга киришса: кўп еса, чалқанча ётиб ухласа ёки савдо қилса, жой ўзгарган ҳисобланади ва кейинги тиловатига яна сажда қилиши вожиб бўлади (“Мароқил фалаҳ”, “Фатавои ҳиндия”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Audio
Одилхон қори Юнусхон ўғли
🎙Аёлларимз ва қизларимиз тарбиясига эътибор берайлик

👤Устоз Одилхон қори


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш учун линкни босинг!👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ