Iymonli QalblaR
140 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Ассаламу алайкум! 🌸

Хайрли тонг!☀️

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Шу кунларда агар бирор жамоат жойларида йиқилиб тушсангиз, ўрнингиздан турмасданоқ, дарҳол фейсбукка киринг, қандай йиқилганингизни кўриш имконингиз бор. Чунки ахлоқ жиҳатидан насибаси камроқ бўлган “азаматлар” сиздан сўрамасдан ноқулай ва хижолатли ҳолатингизни расмга ёки видеотасвирга олиб, омма кўриши учун фейсбукка жойлаб қўйган бўлади. Ёки бироз сабр қилиб турсангиз, ўша ҳолатингизнинг расми ёки видеотасвири сизга телеграмм орқали ҳам етиб келади.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга инсоф ва тавфиқ берсин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
فَبِاَیِّ اٰلَآءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبٰنِ

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?

👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ҚУРЪОНДАН ҲУКМ ОЛИШ ҲАҚИДА
#ижтиҳод

8-CАВОЛ:
Араб тилини яхши билган киши Қуръондан ўзича ҳукм чиқарса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Йўқ, Араб тилини яхши билишнинг ўзи Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм чиқариш учун кифоя қилмайди. Балки, бунинг учун киши бир қанча шаръий илмларни ҳам билиши шарт. Жумладан, биринчи навбатда араб грамматикасини (наҳв, сарф) ва балоғат илмини мўтабар манбалар асосида таълим олган бўлиши даркор. Кейин Қуръон ва ҳадис илмини, ундаги оятларнинг нозил бўлиш сабабларини билмоғи, носих-мансуҳ, мутлақ ва муқайяд, омм ва хос каби усулул-фиқҳ қоидаларини пухта билиши ва улардан ўз ўрнида фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши лозим. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўз фикрича тафсир қилса, дўзахдан ўзига жой тайёрласин”, – деганлар (Имом Термизий ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳ билан ўзинг орангдаги муносабатда ростгўйликни сақла. Ўзинг билан халқ орасида эса, мулойимликни асра.
Абу Бакр ал Варроқ роҳимаҳуллоҳ.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ ЎҚИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ
Қуръоннинг тўғри қироат қилиш жуда ҳам муҳим бўлгани учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ҳам ҳар йили Жаброил фариштага уни ўқиб бериб, ўтказиб турганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: ... Жаброил алайҳиссалом Рамазоннинг ҳар кечасида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан учрашиб, Қуръонни ўзаро бир бирига ўқиб берар эдилар. Имом Бухорий ривоят қилган.
Уламолар ушбу ҳадисни шарҳлаб шундай деганлар: Жаброил алайҳиссаломнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан дарс қилишларининг сабаби - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръонни тажвид билан ўқишни ва ҳарфларини ўз махражларидан чиқаришни ўргатиш ҳамда Қуръонни устоздан оғизма-оғиз ўтказиб олиш лозим эканини умматга билдириш учун бўлган эди. Чунки Қуръон мустақил ўрганиб бўлмайди. Қуръон - шогирд устоздан оғизма-оғиз таълим олиб ўрганиши лозим бўлган китобдир.
Ҳар бир мусулмонга Қуръон ўқишни билиши зарур бўлгани сабабли, балоғатга етмаган ёш болаларга Қуръони каримни ҳатто таҳоратсиз ушлашга ҳам рухсат берилган. Бунинг сабаби шуки, агар Қуръон ёдлаётган ёш болалар ҳам таҳорат олишга буюрилса, улар таҳорат қилишга малолланиб, Қуръон ўқишдан тўсилиб қолади. Қуръонни ёдлаш ўта аҳамиятли бўлгани боис динимиз ёш болалар Қуръондан узоқлашиб кетмасин деб, уларга Қуръонни таҳоратсиз ушлашга ҳам рухсат берди.
* Ҳаммамиз яхши биламизки, намозда Қуръони каримдан қироат қилиш намознинг рукни ҳисобланади. Шунга кўра, намозда қироат сабабли йўл қўйилган айрим хатолар намозни бузади. Бизнинг оғриқли нуқталаримиздан бири ҳам шуки, айрим намозхонлар намознинг қироати ва баъзи зикрларини нотўғри талаффуз қилишади. Шу унутмайликки, қироат, сано, такбир ва шу каби зикрлардаги баъзи камчиликларимиз намозимизни буткул бузиб юборади. Ҳатто баъзи жойларда намозга иқтидо қилганимизда, имомликка ўтган кишининг қироати, ҳатто такбирларидаги камчиликлари сабабли намозни яна қайта ўқишга мажбур бўлиб қоламиз. Бунга эътиборсиз бўлмаслик керак. Чунки Қиёматда иймондан кейин намоздан сўраламиз.
Умуман олганда барча мусулмонлар, хусусан жамоатга намоз ўқиб берадиган масжид ходимлари бу нарсаларга ўта аҳамият беришлари лозимдир. Чунки оддий киши фақат ўзининг намозига жавоб берса, имомлар уларга эргашган барча муқтадийларнинг намозларига жавоб берадилар.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Фозил кори Темирчи
Бугунги кун
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Темирчи

👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайруллоҳ домла Турматов: Гуноҳларнинг онаси

#Қалб_шифохонаси 1

1:15 дақ

#Видеолавҳа

Улашинг ⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🕋Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
🕋Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
🕋Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
🕋Жума аёми муборак бўлсин!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Audio
-Гўзал нашида араб қизчалардан mp3 ҳолатда.
💾Ҳажми- 841.7 Кб
#нашида🎵
#улашинг

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧

"Илм" канали 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ЖИНЛАРДАН САҚЛАНИШ ЙЎЛИ
#ақида

11-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Жинларнинг таъсиридан қандай сақланиш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Жинларни инсонлар кўра олмайди. Чунки улар жуда латиф ва тезда ўзгара олиш қобилиятига эгадир. Киши билмаган ҳолида қайноқ сув сепиб юбориб, бавл қилиб ва ҳоказо ишлар билан уларга озор етказганида жинлар унга зарар бериш билан интиқом олади.

Жинлардан сақланишнинг йўли эҳтиёткорликдир. Улар кўпинча шомдан кейин, яъни қоронғи тушаётган маҳалда чиқишади, нажосат, ахлатхоналарда озиқланади.

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар:
«Хуфтонда идишларнинг устини ёпиб, мешлар оғзини боғлаб, эшикларни тамбалаб ва болаларингизни (уйда) ушлаб ўтирингиз, чунки (шу вақтда) жинлар атрофга тарқалишади...» (Имом Бухорий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш ⤵️⤵️⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Дўстларингиз га ҳам улашинг ! 👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
zikr.arabic.uz.zikrlar_6.apk
12.8 MB
Зикр ва дуолар (аудиоси билан)

Дўстларингиз га улашиб савобга қолинг☺️

<Илм> каналига уланинг⤵️⤵️⤵️⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бутун дунёни ҳайратга солган чақалоқ..👍

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀Ассаламу алайкум!🍀

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Пайғамбарлар (алайҳимуссалом) исми Ғарбда қандай қўлланади?

1. Одам – Адам.
2. Иброҳим – Авраам.
3. Исҳоқ – Исаак.
4. Яъқуб – Жекоб (ёки Якуб).
5. Юсуф – Иосиф, Жозеф.
Руслар мазкур исмни “Иосиф”, “Осип”, данияликлар “Зеф”, португаллар “Хосе”, “Зе”, Зезе”, испанлар “Хосе”, “Пепе”, “Пепито” шаклида қўллайдилар.
6. Айюб – Жоб.
7. Мусо – Мосес.
8. Ҳорун – Арон.
9. Довуд – Девид, Давид.
Европада бу исмнинг 21 хил шакли мавжуд.
10. Сулаймон – Соломон.
11. Яҳё – Жон.
Бу исм Ғарбда жуда оммалашган. Унинг 100 га яқин тури бор. Жумладан, инглизлар уни “Жон”, руслар “Иоанн”, “Иван”, “Ваня”, испанлар “Хуан”, “Юван”, “Юванито”, арманлар “Йоҳаннес”, данияликлар “Йенс”, “Йанник”, греклар “Йаннис”, италянлар “Жаванни”, “Гиян”, “Гиянни”, “Нино”, “Ванни” шаклида қўллайдилар.
12. Исо – Исос, Жесус, Хесус.
13. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) – Мухаммад, Мухаммед.
“Муҳаммад” исми Озарбайжонда “Маҳаммад”, Эронда “Мўҳаммад”, Туркияда “Муҳаммет”, “Меҳмет”, “Меҳмед”, Боснияда “Муҳамед”, Ғарбий Африкада “Мамаду” шаклида қўлланади.

(Ijtimoiy tarmoqdan)👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон фариштадан юқори бўлиши мумкинми?

Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳ.

📘«Илм»
каналга уланиш учун 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУР ЭКАНИ ҲАҚИДА
#ижтиҳод

14-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Бугунги кунда масжидларимизда намозхонлар ҳар хил шаклда намоз ўқишмоқда. Ҳар ким ўз ихтиёри билан хоҳлаган мазҳабига эргашиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Мутааххир (кейинги) уламолар мусулмонларни муайян бир мазҳабга эргашишлари вожиб, деганлар. Чунки ҳар бир мусулмон ўзи тўғридан-тўғри Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни олиш имкониятига эга эмас. Ва яна ҳар ким ўзи билганича амал қиладиган бўлса, омма ўртасида турли ихтилоф ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълоус-сунан” китобларида шундай деганлар: “Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.

Агар бир юртда барча мазҳаблар тарқалиб, машҳур бўлган бўлса, ҳамда у мазҳабларнинг уламолари ҳам етарли бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши учун истаган мазҳабига эргашиш жоиз бўлади”.

Машҳур аллома Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатаво” китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларни ҳам, ҳанбалийларни ҳам, моликийларни ҳам мазҳаби йўқ, ушбу мазҳаб китоблари ҳам топилмайди. Шунинг учун ушбу шаҳарларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиши вожиб бўлади. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада яшагувчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда жами мазҳабларни топиш имконияти бор”.

Демак, бизнинг юртимизда фақатгина Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайнинг мазҳабига амал қилиш, турли ихтилофлар келиб чиқишига сабабчи бўлмаслик лозим экани маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz