Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Раҳмдиллик фақат қалбда бўлмайди. Раҳмдиллик тилда ҳам бўлади. Шундай экан, фақат яхши гап айтгин ёки жим тур.👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ассаламу алайкум! ☀️

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин! 🤲

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ОЛҒА

• Аллоҳ таоло бирор нарсани ҳаром қилган бўлса албатта унинг муқобилида ундан кўра яхшироқ ва фойдалироқ нарсаларни ҳалол қилган:

- Зинони ҳаром қилган Зот унинг муқобилида никоҳни ҳалол қилиб қўйди;
- Рибо ва қиморни ҳаром қилган Зот савдони ҳалол қилиб қўйди;
- Тўнғиз кабиларни ҳаром қилган Зот қўй, мол, туя, от каби бир қанча жонлиқларни ҳалол қилди;
- Қонни ҳаром қилган Зот жигарни ҳалол қилди;
- Маст қилувчи моддаларни ҳаром қилган Зот унинг муқобилида бир қанча покиза неъматларни ҳалол қилди;

• Аллоҳ бир нарсани қилма деса, албатта ўрнига бошқа нарсани қилишга буюрди.

• Ҳаргиз муқобили бўлмаган нарсаларни ман қилгани йўқ.

• Банда учун бирор эшик ёпилса, Аллоҳ таоло албатта унга бошқа бир қанча эшикларни очди.

• Ҳаром қилинган ва ман этилган нарсаларни санаб қўйди.

• Ҳалол неъматларнинг эса санаб адоғига ета олмаслигимизни алоҳида эслатди.

• Саноқсиз неъматлардан юз ўгириб, саноқли ҳаромга ўзини урган инсон раҳматдан маҳрумликка лойиқдир.

• Шундай экан, ха деб ёпиқ эшикка бош уравермай, очиқ эшик сари •ОЛҒА• !

(•) Аброр Мухтор Алий.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳ севган инсонига сабр беради☝️

Дўстларингиз га ҳам улашинг бу ҳам бир даъват!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ФОЛБИНЛАР ЭРТАГА НИМА БЎЛИШИНИ БИЛАДИМИ?
#ақида

130-CАВОЛ:
Фарзандим беморлиги сабабли уни табибга олиб борган эдим. Кейин билсам у табиб эмас, фолбин экан. Қизимга қандайдир нарсаларни ўқиб, дам солгандай бўлди-да турмуш ўртоғим ҳақида сўз очиб, унинг умри ва ризқи тугаб бораётганини айтди. Агар у бир неча кун эримга дам солса, эримнинг умри узайиши, ризқи чақирилиши мумкинлигини айтди. Мен у билан суҳбат жараёнида ҳаёлимдан “Сен одам бўлсанг, буни қандай ҳам қила олардинг”, деб ишончсизлик қилсам, у ҳаёлимда ўйлаган гапларимни ҳам айтиб, ўзига ишонишим кераклигини таъкидлади. Ҳурматли устозлар бундай вазиятда мен қандай йўл тутишим керак? Бу каби фолбинлар ёки бахшиларнинг гапига ишонса бўладими? Ростдан ҳам улар эртага нима бўлишини олдиндан биладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғайб илми, инсонларнинг тақдири борасидаги илмлар фақат, ёлғиз Аллоҳ таологагина маълумдир. Қуръони каримда шундай дейилган:

قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ

яъни: “Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас”. Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар” (Намл сураси, 65-оят).
Ҳар бир мусулмон фолбинларнинг гапига ишониш, уни тасдиқлаш динимиз ақидасига зид эканлигини билиб олмоғи лозим. Зеро, Имом Абу Жаъфар Таҳовий аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасини баён қилиб, шундай деган:

وَلَا نُصَدِّقُ كَاهِناً وَلَا عَرَّافاً وَلَا مَنْ يَدَّعِيْ شَيْئاً يُخَالِفُ الْكِتَابَ وَالسُّنَّةَ وَإِجْمَاعَ الْأُمَّةِ

яъни: “Фолбин ва башоратчиларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ва ижмои умматга хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” (манба: “Ақидатут Таҳовия” китоби).

Оиша онамиз разияллоҳу анҳо: “Кимки ўзини эртага нима бўлишидан хабар бера олади, деб ўйласа, Аллоҳга жуда катта ёлғон тўқибди”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинларга бориш ва уларга ишонишдан қайтаришга оид кўплаб ҳадислар ворид бўлган.

عَنْ أَبِيْ هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ (رَوَاهُ الامَامُ التِّرْمِذِيُّ).

яъни: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким фолбинга ёки башоратчига борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ علَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكُهَّانِ؟ فَقَالَ: لَيْسُوا بِشَيْءٍ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُمْ يُحَدِّثُونَ أَحْيَاناً بِالشَّيْءِ يَكُونُ حَقًّا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: تِلْكَ الْكَلِمَةُ مِنَ الْحَقِّ يَخْطَفُهَا الْجِنِّيُّ فَيُقِرُّهَا فِي أُذُنِ وَلِيِّهِ، فَيُخْلِطُونَ فِيْهَا أَكْثَرَ مِنْ مِائَةِ كَذِبَةٍ (رواهُ الإمامُ البخاريُّ).

яъни: “Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда У зот: “Улар ҳеч ким эмас”, дедилар. Эй Расулуллоҳ, уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади? – дейишди. Расулуллоҳ: “Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фолбин эса, унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради”, деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий ривояти).

Юқоридаги ояти карималар ва ҳадиси шарифлар “Ғайб илмини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди”, дейишга етарли далилдир.

Шунга кўра сиз фолбиннинг гапларига эътибор берманг. Энди ҳаргиз унинг олдига борманг. Аввал билмай борган бўлсангиз дарров тавба қилиб, Аллоҳдан кечиришини сўраб, дуолар қилинг. Шариатимиз буюрган ишларни қилиб, қайтарган ишлардан сақланиб, ибодатда, покиза ҳаёт кечириб юрган инсонга ҳеч ким зиён етказа олмайди. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Video Ibratlik Вакти.
Oramizda shunaqalar xam bor afsuski🤦‍♀

👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Tavbani xosili.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Тавбани хосили.

864 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
​​Ушбу маълумот мени тунда бир ракъат бўлса ҳам
таҳажжуд ўқишга ундади.

Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон
аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар
ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз
ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради.
Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни
кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени
сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар.
Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади.
Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар
ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг
сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар.
Сиз агар уйғоқ бўлсанниз албата таҳажжуд намозиўқинг‼️

Дўстларингизга ҳам улашинг савоб бўлади☝️☝️☝️

Каналга уланиш учун !👇👇
https://telegram.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ризқ_Аллоҳдан

Тўрт нарса ризқни жалб қилади:
- Қиёмул-лайл (тунги намоз);
- Тонг-саҳарларда кўп истиғфор айтиш;
- Садақа беришга одатланиш;
- Куннинг аввалию охирида зикр қилиш.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мустафо Ғолваш.
@Audio_suralar
🎧 ГЎЗАЛ ҚИРОАТ 🎧

🌐 Мустафо Ғолваш.

Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин ! 👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ЭРКАКЛАРНИНГ СОЧ ОЛДИРИШИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

136-CАВОЛ:
Ҳозирги кунда кўпчилик ёш йигитлар орасида сочининг икки ён томонини олдириб, тепа қисмини қолдириш мода бўлган. Баъзилар бундай қилиш жоизмас дейишяпти. Динимизда бу жоиз эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Эркак киши сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириши араб тилида – “қазаъ”, дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ " أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نهَى عَن القَزَعِ ". قَالَ عُبَيْدُ الله: قُلْتُ لِنَافِعٍ: "مَا القَزَعُ؟" قَالَ: "حَلْقُ بَعْضَ رَأسِ الصَّبِيِّ ، وَيُتْركَ بَعْضٌ". مُتَّفق عَلَيْهِ .

Бу ҳақда Нофеъдан ривоят қилинади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар”, деган”, деди. (Ҳадисни ровийси) Убайдуллоҳ айтади: “Мен Нофеъдан: “Қазаъ нима?”, деб сўрадим. Шунда Нофеъ "У – ёш боланинг сочини баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини ўз ҳолича қолдириш", деди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Уламолар ҳадисда зикр қилинган тарзда соч олдириш макруҳ эканига иттифоқ қилишган. Ҳадислардаги қайтариқ ёш болалар ва катталарга баробар эканини таъкидлашган.

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ “қазаъ”нинг шариатда нима учун манъ қилингани борасида уламолар турлича фикр билдирганларига ишора қилиб, бундай деган:

وَالْحِكْمَةُ فِى كَرَاهَتِهِ أَنَّهُ تَشْوِيْهٌ لِلْخَلْقِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ أَذى الشَّرِّ وَالشَّطَارَةِ وَقِيْلَ لِأَنَّهُ زَيُّ اليَهُودِ

“Сочни баъзи жойларини олиб, баъзи жойларини қолдириш макруҳ эканининг ҳикмати шуки, у яратилган ташқи қиёфани бузиш ҳисобланади. Баъзилар: у айёр ва ёмон одамларнинг азият беришига ўхшашлиги учун манъ этилган, дейишган. Яна баъзи аҳли илмлар эса: Унда яҳудийларнинг ташқи кўринишига ўхшашлик бўлгани учун мумкин эмас, деганлар” (Манба: “ал-Минҳож шарҳу Саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож”).

Соч олдиришда ҳаммасини бирдек қолдириш ёки бирдек олдириш керак. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон танасининг ярми сояда, ярми қуёш нурида бўлиб ўтиришдан ҳам қайтариб: “Танасининг ҳаммаси сояда ёки ҳаммаси қуёш нурида ўтирсин”, деганлар.

Демак, сочни олдирганда ёки қисқартирганда ҳар тарафидан бир хил қилиб калталатиш мақсадга мувофиқдир. Минг афсуски, ҳозирги кунда баъзи ёшларимиз ўртасида ғарбда кенг тарқалган одатларга эргашган ҳолда, сочнинг бир қисмини бутунлай олдириб, бир қисмини эса қолдириш урф бўлмоқда. Мусулмон киши бундан эҳтиёт бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Керакли саволга жавоблар!

Дўстларингиз га ҳам улашинг уларҳам билишсин‼️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Инсоф ҳақида. Мансабга эришиш учун гапирма, савоб учун қил.
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Инсоф ҳақида. Мансабга эришиш учун гапирма, савоб учун қил. 🎼

Бошқаларга хам эслатинг‼️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sevgi...

Дўстларингиз га ҳам улашинг ! ⤵️⤵️⤵️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум!

Баъзи инсонлар гуноҳларимизга каффоратдир. Баъзилар эса қилган савобларимизга мукофотдир...
Аллоҳ атрофингизни яхшиларла буркасин!

Баракотга тўла кун бўлсин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ:
"Қиёмат куни мўмин кишининг тарозусига энг аввало аҳли аёлига ҳалолдан инфоқ қилган нарсаси қўйилади", деб айтдилар.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
САЖДАИ САҲВ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

145-CАВОЛ:
Саждаи саҳв қайси ҳолатларда ва қандай тартибда қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Саждаи саҳв қилиш вожиб амаллардан бўлиб, намоздаги маълум бир тартиб-қоида бузилган пайтда бажарилади. Саждаи саҳв билан, намозда қилинган хато тузатилган ҳисобланади.

Саждаи саҳв қилиш тартиби қуйидагича:
- Охирги қаъдада ташаҳҳуд ўқигандан кейин ўнг томонга салом берилади;

- сўнгра икки марта сажда қилинади;

- саждадан қайтиб ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади;

- сўнгра икки тарафга салом бериб намоз тугатилади. Бу ҳақида қуйидаги ҳадиси шариф ривоят қилинган:

عَنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ "لِكُلِّ سَهْوٍ سَجْدَتَانِ بَعْدَ مَا يُسَلِّمُ" (رواه الإمام أبو داود والإمام ابن ماجة)

Савбон разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир адашиш сабабли, салом бергандан кейин икки сажда бор”, дедилар. (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

Саждаи саҳвни қуйидаги ҳолларда бажариш вожибдир:

- Агар намоз ичидаги фарзлардан бири ўз ўрнидан олдин бажарилса. Масалан, қироат қилмай рукуга кетиб, рукудан қайтиб қироат қилса;

- Бир фарз ўз ўрнидан кечиктирилса. Масалан, тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида ташаҳҳуддан сўнг учинчи ракатга турмай салавотни энг камида “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад”гача ўқиса (аммо ундан оз бўлса саждаи саҳв лозим бўлмайди). Бу ерда намознинг фарзларидан бири учинчи ракатнинг қиёми кечиктирилган ҳисобланади.

- Бир фарзни такрор қилса. Масалан, икки марта руку қилса, ёки уч марта сажда қилса;

- Бирор вожиб амални ўзгартирса. Масалан, махфий қироат қилинадиган жойда жаҳрий қироат қилса ёки акси бўлса;

- Бирор вожибни бажармаса. Масалан, тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида ўтирмаса (“Фатҳу бабил иная”) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Muxabbat bilan bir marttalik salovatni afzalligi.
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Мухаббат билан бир мартталик саловатни афзаллиги. 🎼

1,52 МБ 💾

Бошқаларга хам эслатинг уларҳам Хақни билиб олишар!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жумадаги_зикр

ҒАМ-ҚАЙҒУДА ЎҚИЛАДИГАН ЗИКР

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Бuсмuллаҳ

🌸...АССАЛАМУ АЛАЙКУМ...🌸
🌺 ...ва Роҳматуллоҳи... 🌺
🌼...ва Барокатуҳ!...🌼
🌤Хайрли тонг тиламоқ бўлдик,
🤲Дуо қилиб эгам Раҳмонга.
🏠Хонадони файзга тўлсин.