Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
011. Рўзадор киши атир, мисвок ишлатиши мумкинми
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Рўзадор киши атир, мисвок ишлатиши мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ (архив)

#Рамазон
РЎЗА БЎЛМАСАНГИЗ, ЕБ КЎРИНГ

Рамазон ойида бозорларда ишлатиладиган энг хунук сўзлардан бири, яъни, мусулмон кишига нисбатан ҳақоратли бўлган сўз – айрим сотувчиларнинг харидорга нисбатан: “еб кўринг” ёки “рўза бўлмасангиз еб кўринг”, дейиши бўлса керак. Унинг ўрнига “Рамазон ойи бўлмаганида еб кўринг деган бўлардим”, деса тўғрироқ бўларди. Чунки Рамазон ойининг рўзаси шаввол, зулҳижжа, муҳаррам ёки шаъбон ойларининг рўзаси каби ихтиёрий нафл рўза эмас. Шунинг учун Рамазон ойида ҳатто рўза тутмасликка бирор узри бўлмаган кишини таомлантириш ёки суғориш ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Бундай қилиш – диннинг ҳаққини, Аллоҳнинг ҳаққини поймол қилиш ҳамда гуноҳ ва маъсиятга ёрдам бериш ҳисобланади. Чунки узрсиз Рамазон рўзасини тутмаган кишини уламолар диннинг устидан истеҳзо қилувчи киши дейдилар. Агар хонадонимизга узрсиз рўза тутмайдиган кимса келиб қолса, хижолат бўлганимиздан уларга дастурхон ёзишга ҳаққимиз йўқ. Ёки Рамазон ойида уста-мардикор ишлатсак, уларга ҳам чой-нон беришга ҳаққимиз йўқ. Уларнинг мусофир бўлиб, муқимликни ният қилмаганлари бундан мустаснодир. Рамазон ойида кундузи таом еб турган мусофир бўлмаган, соғлом эркак мусулмон кишини кўрганда, у ҳақида яхши гумонда бўлишнинг биргина йўли “бечоранинг рўза тутмасликка узр бўладиган мен билмайдиган қандайдир касали бор экан, Аллоҳ унга шифо берсин”, деб гумон қилиш бўлади, холос. Чунки соғ бўла туриб рўза тутмаслик фосиқликдир.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Рўзанинг ўнинчи куни. 15-май. Оғиз очиш вақти ва дуоси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун

Қориъа сураси

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!
👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#САҲАРЛИК
Оғиз ёпиш дуоси

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
10. Саҳарлик ва ифторлик ҳақида савол-жавоблар
@Islomuz_kanal
САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
«Мўминнинг қалқони» китобидан

Сухандон: Бахтиёр Мўминов
Аччиқ ҳақиқат☝️

Дўстларингиз га ҳам улашинг ! 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бир ой тўла рўза тутгандан кейин танангизда нималар содир бўлишини биласизми?!
1. Баданингиздан саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.
2. Ошқозон ости бези катта ҳажмда ишлайди. Шу сабаб қанд диабети касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.
3. Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса сигаретани ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос қилади.
4. Қаришни уч ой ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.
5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.
6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва таркибида носоғлом бўлганларини чиқариб юборади.
7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек жигар, қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни рўза сабабли қўлга киритади.
8. Рўзадаги фойдаларнинг энг буюги аксар гуноҳлардан халос бўлишингдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар", деб чин сўзни айтганлар.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 72 ёшида вафот этди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз ва ҳамдардлик билдирамиз.
– Рўзага ниятни тил билан қилиш керакми ёки фақат дил билан ният қилса кифоями?

– Тил билан ҳам ният қилиш афзалдир, лекин фақат дил билан ният қилса ҳам кифоя. Аммо огоҳ бўлиш керакки, фақат тил билан ният қилиб дилнинг бехабар қолиши ният эмас, чунки ният дилнинг ишидир. Чунончи, аксар авом одамлар тил билан бўлган ниятни ният деб эътиқод қиладилар. Масалан, намозда «ният қилдим»ни тил билан айтишни ният, дейдилар, ҳолбуки, ният фарз бўлган ибодатларнинг ҳаммаларига фақат тил билан ният қилиш ила ибодат дуруст бўлмайди. Мўътабар ният фалон амал ва фалон ибодатни қиламан, деб дилда қасд қилиш, дилдан ўтказишдир.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Қурт босган ТАБАКА 😳
Кўчада тайёр грилл ёки товуқ маҳсулотини олаётганингизда эҳтиёт бўлинг👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 72 ёшида вафот этди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз ва ҳамдардлик билдирамиз.
Audio
#Долзарб

🎙Ноумид бўлиш гуноҳдир!!!

©Одилхон қори Юнусхон ўғли

Яқинларингизга ҳам улашинг

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ИФТОРЛИК
Оғиз очиш дуоси

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исмоил Муҳаммад Содиқнинг «шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидидаги илк маърузалари
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#САҲАРЛИК
Оғиз ёпиш дуоси

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🕋Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
🕋Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
🕋Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
🕋Рамазон Жумаси муборак бўлсин!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Жумага тайёрмисиз?

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Жума куни келгани учун қувонадиган мўминга қиёматгача ҳар куни шу қадар мўл савоб бериладики, ададини фақат Аллоҳ таоло билади”.

Жума кунининг суннат ва одоблари бор:

Жумани пайшанбадан бошлаб кутиш. Масалан, янги ва тоза либосларни тайёрлаш;

Жума намози учун ғусл қилиш;

Тирноқларни олиш;

Масжидга эртароқ бориш;

Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатламаслик;

Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтмаслик;

Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой эгаллаш;

Хутба ўқилаётганда сукут сақлаш;

Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқиш;

Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидириш;

Кўп салавот айтиш;

Каҳф сурасини ўқиш;

Озми-кўпми садақа бериш;

Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилиш;

Оила аҳлига ширинликлар тарқатиш;

Қазоси бўлмаганларнинг нафл намоз ўқиши;👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧

"Илм" канали 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
Бугун жума

Ким суннатга амал қилишни хоҳлайди, унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирсин!

Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни хоҳлайди, унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирсин!

Ким жаннатда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлишни хоҳлайди, унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирсин!

Бугунги ибодатларимизни, дуоларимизни ва саловату саломларимизни Аллоҳ азза ва жалла Ўз даргоҳида қабули мақбул айласин. Aмин!

@Muhsin_Media

Дўстларигизга ҳам
ушбуларни илининг!➡️

https://telegram.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
РАМАЗОН ОЙИ КЕЧАЛАРИДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТЛАРИ МУМКИНМИ
#рўза

171-CАВОЛ:
Рамазон ойида рўзадор киши ифторликдан сўнг, яъни кечқурун аёли билан яқинлик қилса бўладими. Одобсиз савол берганим учун минг бор узр.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ислом дини келган илк даврларда Рамазон ойида рўзадорларга кечалари ҳам жинсий алоқа ман этилган эди. Лекин бунга кўпчилик риоя қила олмай қолгани учун бунга рухсат берилган ва қуйидаги ояти карим нозил бўлган:

أُحِلَّ لَكُمْ لَيْلَةَ الصِّيَامِ الرَّفَثُ إِلَى نِسَائِكُمْ هُنَّ لِبَاسٌ لَكُمْ وَأَنْتُمْ لِبَاسٌ لَهُنَّ عَلِمَ اللَّهُ أَنَّكُمْ كُنْتُمْ تَخْتَانُونَ أَنْفُسَكُمْ فَتَابَ عَلَيْكُمْ وَعَفَا عَنْكُمْ فَالْآَنَ بَاشِرُوهُنَّ وَابْتَغُوا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَكُمْ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الْأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الْأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ

яъни: “Сизларга рўза кечасида хотинларингиз билан қовушиш ҳалол қилинди. Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсиз. Сизларнинг ўзингизга хиёнат қилаётганингизни Аллоҳ билди ва тавбангизни қабул қилиб, сизларни афв этди. Энди, улар билан (рўза кечаларида бемалол) қовушиб, сизлар учун Аллоҳ ёзган (тақдир этган) нарсани (фарзандни) умид этаверингиз. Шунингдек, тонггача, яъни оқ ипнинг қора ипдан (тонгнинг тундан) ажраладиган вақтигача еб-ичаверингиз. Сўнгра, рўзани кечгача (қуёш ботгунча) мукаммал тутингиз!” (Бақара сураси, 187-оят).

Шундан келиб чиқиб, Рамазон ойида қуёш ботгандан бошлаб тонг отгунча бўлган муддатнинг орасида эр-хотинлик алоқаси бўлиши мумкин. Бунга шариатимиз рухсат берган. Ушбу ҳукм Ҳанафий мазҳабидаги мўътабар фиқҳий китобларда ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, Имом Алоуддин Косоний “Бадоиъус саноъе” китобида шундай дейди:

وَأَمَّا رُكْنُهُ: فَالْإِمْسَاكُ عَنْ الْأَكْلِ ، وَالشُّرْبِ ، وَالْجِمَاعِ لِأَنَّ اللَّهَ تَعَالَى أَبَاحَ الْأَكْلَ ، وَالشُّرْبَ، وَالْجِمَاعَ فِي لَيَالِي رَمَضَانَ".

Яъни: “Рўзанинг рукни: кундузида ейиш-ичиш ва жинсий алоқадан тийилишдир. Зеро, Аллоҳ таоло ейиш-ичиш ва жинсий алоқани Рамазон кечаларида ҳалол қилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ @IYMONLI_QALBLAR_UZ