Iymonli QalblaR
141 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#савол_жавоб

Оғизга сепилган дори рўзани очадими?

Савол: Ассалому алайкум!
– Рўзадор одам бемор бўлиб қолса, сувсиз дорини ўзини ютуб юборса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Очилади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Савол: Ассалому алайкум!
– Бир дўстимиз бронхиал астма касали билан оғрийди. У доимий – йил давомида бир кунда 4-5 марта салбутамол аэрозолини оғзига сепиши керак. Бу тўғрида сўраганимизда бундай ҳолатда рўза очилади, деган эдингиз. Лекин унинг ҳолати ҳозир шундай: у жисмоний жиҳатдан умуман соғлом, яъни рўза унга ҳечам малоллик келтирмайди, фақатгина томоғига дори сепиб юрса бўлди. Энди савол шундайки: бу бола агар рўза тутмайдиган бўлса, каффоротини қанадай қилади? Ёки дорини сепиб, рўза тутиб юраверса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Аэрозол икки хил бўлади. Биридан сепилган дори одамнинг ичига киради. Буниси бўлмайди. Иккинчисида дори фақат оғизнинг ичида қолади, қоринга кирмайди. Бунда рўза ҳам очилмайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Савол: Ассалому алайкум!
– Нос ва сигарет чекиш рўзани бузадими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Очилади. يفطر بتناول الدخان المعروف ونحوه كالتمباك والنشوق
Сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади (Алфиқҳул Исламий ва Адиллатуҳ). Валлоҳу аълам!

©️savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Audio
#Долзарб

🎙Мусулмонларни таҳқирловчилар эшитсин!!!

©Одилхон қори Юнусхон ўғли

Яқинларингизга ҳам улашинг
- Аёллар эрларига қачондан итоат қилишмайди?
- Эрларнинг Аллоҳга бўлган итоати камайса!

© Шайх Зулфиқор Аҳмад

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Рамазон ойининг фазилатларидан бири, унда ижобат бўлувчи дуо бордир.
Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор", деганлар.
Ушбу дуо ифтор пайтида эканига кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Демак, банда ифтор пайтида, ўзида кўплаб нарсаларни жамлаган дуони қилишга ошиқиши даркор.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИФТОРЛИК ДУОСИ (Тошкент вақти 19:33)

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту»

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ТЕЗКОР❗️
#Тазия

Бугун, 14 май куни Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 88 ёшида оламдан ўтди 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун

Фотиҳа сураси

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқондаги Данғара янги масжиди очилиши. Бу кўзи ожиз биродаримизни куйлаган нашидини бир тинглаб кўринг. Аллох рози бўлсин. 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Рўзанинг ўнинчи куни. 15-май. Оғиз ёпиш вақти ва дуоси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#tonggizikr

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар».
(Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир”).
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Тавсия

Рамазон ойида нималaрни режа қилдингиз?

РАМАЗОН ОЙИ РЕЖАСИ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ👍
Рамазоннинг саккизинчи тонгида:
"Эй Аллоҳ! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг ўша нарсаларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир", деб дуо қиламиз.

Дўстларингиз га ҳам улашинг ! 📲⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#СИНОВ

Замон сенга кулиб боқса хушёр бўл, чунки замон узоқ кулмайди.

“Ҳикматлар чашмаси”дан

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ
#рўза

175-CАВОЛ:
Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффорат вожиб бўлади.

Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:
 Бир қул озод қилиш.
 Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.
Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак.

 Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.
Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:

مَنْ جَامَعَ عَامِدًا فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ أَوْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ مَا يُتَغَذَّى بِهِ أَوْ يُتَدَاوَى بِهِ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَالْكَفَّارَةُ فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا

яъни: “Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёҳуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради (“Раддул муҳтор”).

Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.

Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки, нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).

Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.
Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади. (“Фатавои Ҳиндия”).

Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
011. Рўзадор киши атир, мисвок ишлатиши мумкинми
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Рўзадор киши атир, мисвок ишлатиши мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ (архив)

#Рамазон
РЎЗА БЎЛМАСАНГИЗ, ЕБ КЎРИНГ

Рамазон ойида бозорларда ишлатиладиган энг хунук сўзлардан бири, яъни, мусулмон кишига нисбатан ҳақоратли бўлган сўз – айрим сотувчиларнинг харидорга нисбатан: “еб кўринг” ёки “рўза бўлмасангиз еб кўринг”, дейиши бўлса керак. Унинг ўрнига “Рамазон ойи бўлмаганида еб кўринг деган бўлардим”, деса тўғрироқ бўларди. Чунки Рамазон ойининг рўзаси шаввол, зулҳижжа, муҳаррам ёки шаъбон ойларининг рўзаси каби ихтиёрий нафл рўза эмас. Шунинг учун Рамазон ойида ҳатто рўза тутмасликка бирор узри бўлмаган кишини таомлантириш ёки суғориш ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Бундай қилиш – диннинг ҳаққини, Аллоҳнинг ҳаққини поймол қилиш ҳамда гуноҳ ва маъсиятга ёрдам бериш ҳисобланади. Чунки узрсиз Рамазон рўзасини тутмаган кишини уламолар диннинг устидан истеҳзо қилувчи киши дейдилар. Агар хонадонимизга узрсиз рўза тутмайдиган кимса келиб қолса, хижолат бўлганимиздан уларга дастурхон ёзишга ҳаққимиз йўқ. Ёки Рамазон ойида уста-мардикор ишлатсак, уларга ҳам чой-нон беришга ҳаққимиз йўқ. Уларнинг мусофир бўлиб, муқимликни ният қилмаганлари бундан мустаснодир. Рамазон ойида кундузи таом еб турган мусофир бўлмаган, соғлом эркак мусулмон кишини кўрганда, у ҳақида яхши гумонда бўлишнинг биргина йўли “бечоранинг рўза тутмасликка узр бўладиган мен билмайдиган қандайдир касали бор экан, Аллоҳ унга шифо берсин”, деб гумон қилиш бўлади, холос. Чунки соғ бўла туриб рўза тутмаслик фосиқликдир.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Рўзанинг ўнинчи куни. 15-май. Оғиз очиш вақти ва дуоси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун

Қориъа сураси

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!
👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#САҲАРЛИК
Оғиз ёпиш дуоси

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
10. Саҳарлик ва ифторлик ҳақида савол-жавоблар
@Islomuz_kanal
САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
«Мўминнинг қалқони» китобидан

Сухандон: Бахтиёр Мўминов
Аччиқ ҳақиқат☝️

Дўстларингиз га ҳам улашинг ! 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz