Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Аллома Аҳмад Бошо Усмоний ўта зукко ва ҳозир жавоб эдилар.

Бир мажлисда Европалик сиёсатдон
танишларидан бири:
“Нима учун шарқнинг аёллари ҳануз
эркаклардан тўсилиб, уларга аралашмай,ҳаёти давомида уйларини лозим тутишадилар?”, - дебди.

Аллома дарҳол жавоб бериб:
“Чунки улар эридан ўзгалардан фарзанд кўришни истамаслар”, - дебди.

Бу жавоб унга бошидан муздек сув
қуйгандек бўлди. Гўёки оғзига тош солиб олган киши каби лом-мим демай, эшитган жавобдан бесаранжом бўлиб қолди.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ётишдан олдинги ният:
-Ёттим ё Аллоҳ.,
-Турсам иншааллох,
-Агар тура олмасам,
-Ла Илаҳа иллаллоҳ Мухаммада Расулуллоҳ ! 😊

Хайрли Тун👍

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак сўзларида ахлоқларидан тарбия олишни истасангиз 📲👇
@Rasululloh_Vasiyatlari
https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
#Савол

Бомдод намозининг вақти ҳақида

Савол:
Мен Москвадан мурожаат киляпман.Хозирги кунда интернетда берилган "москва вақти"га қараб намоз ўқийман. Бомдод намози Москва вақти билан 07.11 да берилган, лекин кун ёришиб кетади. 2-сменада ишлаганим учун аранг улгириб ўқийман. Ана шу вактда укишлигим тўғрими?

Жавоб:
Кун ёришиб кетиши билан бомдод вақти чиқиб кетмайди. Қуёш чиқмаган бўлса бўлди. Лекин имкон топа олсангиз бомдодни аввалги вақтидан бироз ўтиб яъни қуёш чиқишидан камида 30-40 минут олди ўқишга ҳаракат қилинг!
Валлоҳу Аълам!

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Қур'он қалб шифоси 👇
016 Наҳл
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_тингланг☝️

''Наҳл'' сураси

(Абдулбосит қори тиловати)

♻️ Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин ! 📲

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
- Сени алдашаётган...
- Сенга хиёнат қилишаётган...
- Сенга таъна этишаётган...
- Сени ташлаб кетишаётган бўлишса, надомат қилма!
- Модомики, қалбсиз инсонлар орасида қалбини кўтариб юрганлардан бири экансан бундан фахрлан!

Доктор Салоҳуддин Кўфтару.
Уч нарса сабрдандир:
1. Мусибатини бировга айтмаслик.
2. Оғринганини кўрсатмаслик.
3. Ўзини оқламаслик.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ
Савол: Агар таом ёки нон нажас бўлиб қолса, уни гўшти ҳалол ҳайвонларга едирса бўладими?

Жавоб: Йўқ. "Қуня"да келади: Агар нон нажас* бўлиб қолса уни гўдакка, ногиронга ва гўшти ҳалол ҳайвонларга бериш жоизмас.

Имом Абдулҳай Лакнавийнинг "Нафъул муфтий вас саил" китобларидан
----
* Қон, бавл ёки ароққа ўхшаш нарсалар тегиб нажосат бўлиши назарда тутилмоқда.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар - ўшаларга Аллоҳ мағфиратини ва улуғ ажрини тайёрлаб қўйгандир»

🌸Аҳзоб:35

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди:

مَثَلُهُمْ كَمَثَلِ الَّذِي اسْتَوْقَدَ نَارًا فَلَمَّا أَضَاءَتْ مَا حَوْلَهُ ذَهَبَ اللَّهُ بِنُورِهِمْ وَتَرَكَهُمْ فِي ظُلُمَاتٍ لَا يُبْصِرُونَ

"Улар мисоли ёққан ўти энди атрофини ёритганида Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғу зулматларда қолдирган кишиларга ўхшайдилар. Улар кўрмайдилар". ("Бақара" сураси, 17-оят).

Тасаввур қилинг: бир киши олов (ўт) ёқди. Оловда иссиқлик ва нур-ёруғлик бор. Оловни ёққан киши унинг ҳар иккала фойдасини ҳам ишлатиб турганида бирдан унинг нури (ёруғлиги) йўқолиб қолди. Иссиқлик, ҳарорат бор, тафти ҳам куйдиридиган даражада. Лекин нур йўқ, йўл топишга ёруғлик йўқ. Демак, бундай оловдан фойда йўқ.

Мунофиқларнинг қилмишлари ҳам шунга ўхшайди. Улар Аллоҳнинг Китоби, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини эшитишади. Мусулмонлар ичида мусулмон каби юришади. Лекин қалбларида иймон йўқ. Ҳидоят манбаси етиб келган – оловнинг иссиқлиги бор, лекин қалбга кирмаган – нур йўқ. Демак, бундай юзаки Исломдан ҳам фойда йўқ.

Аллоҳ барчамизни нифоқдан сақласин.


📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Imom Hasan va Husan
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Имом Хасан ва Хусан.

29,1 МБ 💾

01:03:35

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Салаф олимлар уч сўзни васият қилган эканлар.Агар бу сўзлар олтин билан ўлчанса, албатта бу сўзлар олтиндан оғир келар эди.
1- Ким Аллох билан ўзини орасини ислоҳ қилса (тузатса),Аллох инсонлар билан уни орасини ислоҳ қилади.
2-Ким ичини (қалбини) ислоҳ қилса,Аллоҳ уни зоҳирини ислоҳ қилади.
3-Ким охират ишларига аҳамият берса, Аллоҳ уни бу дунёси ва охиратига кифоя қилади.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир.
Наҳл:53

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
√ СЕН:

— Фалончи мени фақат муҳтож бўлсагина эслайди-да! - демагин!

√ Балки:

—Менга одамларнинг эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! - дегин!

√ Зотан:

— Одамларнинг Аллоҳга энг маҳбуби одамларга фойдаси тегадиганидир!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳ бўлинг! Аллоҳ ёзуви тушурилган туалет қоғозлари сотувга чиқибди 😡

Яқинлани огоҳлантиринг☝️

⤵️👍⤵️📲⤵️👍⤵️📲⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талоқ қилинган аёл эри билан яшаса


🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Дўст танлашда адашманг☝️
Барчамизга солиҳ дўст насиб этсин 🤲

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ТУНГИ ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ!!!

Табиийки, гоҳида инсон кечаси бирор сабаб билан уйқудан уйғониб кетади. Сўнгра яна қайтиб уйқуга кетади. Мана шу – кечаси уйқудан уйғониб кетилган вақтда жудаям улуғ фазилат борки, бундан кўпчилигимиз бехабар бўлсак керак. Бу ҳақда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

مٓن تَعَارَّ مِن الليلِ فقال :

لا إلهَ إلَّا اللهُ وحدَهُ لا شٓريكَ لهُ ، لهُ المُلْكُ ولهُ الحٓمدُ ، وهوَ على كلِّ شَيٍء قديرٌ ، الحمدُ للهِ ، وسُبحانَ اللهِ ، ولا إلهَ إلَّا اللهُ ، واللهُ أكبرُ ، ولا حولَ ولا قُوةَ إلا باللهِ

ثم قال : اللهمَّ اغفرْ لي ، أو دٓعا ، استُجِيبَ لهُ ، فإن توضَّأَ وصلَّى قُبِلَتْ صلاتُهُ .

"Кимки, кечаси уйқудан уйғониб кетса ва:
"Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай'ин қодийр. Субҳааналлооҳ, валҳамдулиллааҳ ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ",– деб айтса, сўнгра "Аллоҳуммағфирлий" деса ёки бирор (ўзи ҳоҳлаган) дуони Аллоҳдан сўраса, дуоси ижобат бўлгай. Агар туриб таҳорат олгач намоз ўқиса, намози қабул бўлади",- дедилар. (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳу Акбар!!!

*
Азиз биродарим!!! Муслима синглим!!!

Кечаси уйқудан уйғонганингизда ушбу дуони ўқиб, Аллоҳдан дунёю охират яхшиликларидан нимаики сўрасангиз, албатта, Аллоҳ сўраган нарсангизни беришлигини Аллоҳнинг Расули Муҳаммад алайҳиссалом башорат бермоқдалар!!!

Аллоҳ сизу бизга Ўз фазлидан берсин! Аллоҳ гуноҳларимизни кечириб, дуоларимиз ижобат қилиши мунчаям осон экан-а!!!

Бунинг учун кечаси уйқудан уйғонган вақтимизда Ватсап, Телеграм, Фейсбук, Твиттердаги янгиликларни ўқишга ошиқиш ўрнига, биргина нарса – қалбимизни ва ақлимизни Аллоҳга боғлаб ушбу қисқагина дуони ўқишимизнинг ўзи кифоя қилар экан, иссиқ ўрнимиздан туриб таҳорат қилишимиз ҳам шарт эмас экан. Агар ғайрат қилиб таҳорат олинса ва намоз ўқилса, нур устига аъло бўлади, иншааллоҳ.

*

Эй Аллоҳ! Қалбларимизни ёлғиз Ўзингга боғла, токи Сенинг зикрингни эртаю-кеч унутмайлик! Барчамизни бу дуони ўқишимизга Ўзинг муяссар айла!!!
Дуода эсланг...

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бомдод намозини ўқимай тарк қилувчи кимсалардан бахт саодат тушунчаси ҳақида сўрамай қўяқолинг. Ахир ёстиққа ошиқ бўлган кимса билан Аллоҳ учун намозга турган киши баробар бўлурми?!

Хайрли Тонг👍
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Қур'он қалб шифоси 👇