Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Агар болаларни қўрқитмоқчи бўлсангиз даҳшатли ҳикоялар тўқиб ўтирманг. Ҳаётни шундоғича кўрсатинг, шунинг ўзи етади.

Айман Ёғий

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Қур'он қалб шифоси 👇
038 Сод
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_тингланг🎧

''Сод'' сураси

🎤(Абдулбосит қори тиловати)

♻️Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин ! 📲

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
-- Дадаси, мени ёқтирасизми ?
— Ҳа, албатта. Биласанми , баъзида қилган ишинг учун жуда-жуда яхши кўриб кетаман.
— Наҳотки ?! Қайси маҳалда ?
— Ўзинг топиб кўрчи !
— Ҳм , янги кўйлак кийганимдами ?
— Йўқ .
— Балки, чиройли пардоз-андоз қилиб , сизни кутиб олганимдадир.
— Йўқ .
— Ҳа бўлди топдим , мазали таом тайёрлаб , олдингизга олиб келганимда .
— Унда ҳам эмас .
— Ие , унда қачон экан , ҳа-я эсим қурсин , менимча болаларимизга тарбия бераётганимни , улар билан дарс тайёрлаётганимни , уст-бошларини ювиб тараб мактабга жўнатаётганимни кўриб , мени яхши кўриб кетасиз , шундайми ?
— Йўқ , ундай эмас, булар учун ҳам сендан миннатдорман албатта , балки ўзинг сезмасдирсан , лекин яна бир жиҳатинг борки , мен уни кўриб туриб , сендан хурсанд бўлиб кетаман , сенга уйланганимга ва сени менга рўпара қилган Аллоҳга шукроналар келтираман .
— Ростанми ?!
— Рост !
— Унда ўзингиз айтингчи, қайси жиҳатим экан ўша сизга мени қаттиқ севдирадиган ?
— Онамга қилаётган муомаланг, онамга бўлган меҳринг ва у кишини кўнглини олишларинг.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Журналист бу қизчани суратга оламан деб яқинлашганида, қизча уни ҳам оч қолган деб ўйлаб таомидан улашяпти.
Аллоҳим! Бошпанасиз, ҳимоясиз ва очликда қолган Уммати Муҳаммадга Ўзинг қушойиш бер...😢
Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Абдуллоҳ айтади:
Отамнинг: "Аллоҳим, Абу Ҳайсамни мағфират қил!
Аллоҳим, Абу Ҳайсамга раҳм қил!" - деб кўп дуо қилганларини эшитиб.
- Отажон, Абу Ҳайсам ким? - деб сўрадим.
Отам: Аъробийлардан бўлган бир киши, аммо ўзини кўрмаганман, дедилар ва ҳикоя қилишда давом этдилар.
- Дарраланган кунимнинг кечаси мени қоронғи зиндонга тушириб қўйишди. У ерда бир киши мени туртиб: "Сен Аҳмад ибн Ҳанбалмисан? - деди.
- Ҳа , дедим.
- Мени танийсанми? - деди.
- Йўқ , дедим.
Шунда у: Мен амирул мўъмининнинг девонига ўн саккиз минг марта дарраланганим ёзиб қўйилган ўғри, ароқхўр ва йўл тўсар Ҳайсам бўламан. Мен шайтоннинг йўлида шуларнинг барчасига сабр қилдим, сен Аллоҳнинг йўлида сабр қил, эй Аҳмад! - деди.
Қўл оёғимни боғлаб дарралашни бошлашганида ва ҳар гал белимга қамчи келиб тушганида Абу Ҳайсамнинг сўзини эслаб, ўзимга ўзим:
"Эй Аҳмад, Аллоҳнинг йўлида сабр қил! - деб такрорлардим."

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Баъзилар "Дуо қилишдан бошқа иложимиз қолмади", дейишади. Во ажаб! Аслида бундан кўра кучли нарса борми дунёда?!

Айман Ёғий

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ТУШДА КЎРИШ НАМОЗИ БОРМИ?


Ассаламу алайкум! Мен аҳлисунна.уз сайтида қуйидаги ҳадисни ўқидим. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумадан “Васоил”нинг 471-саҳифасида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мўминки, жума кечасида икки ракаат намоз ўқиса ва ҳар бир ракаатида Фотиҳа сурасидан кейин 25 мартадан “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиб, унинг ортидан минг марта “Соллаллоҳу ъала Муҳаммадин ан-Набиййил-уммий”, деб саловат айтса, кейинги жумагача албатта мени тушида кўради. Ва ким мени кўрса, Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират қилади". Шу ҳадис саҳиҳми?

#ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ даражасида эмас. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бу шовқинда қалбингнинг шивирларини эшитмайсан. Хилватларда унга қулоқ солгин.

Айман Ёғий

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
«ЕТТИ НАРСА КЕЛИБ ҚОЛИШИДАН АВВАЛ АМАЛ ҚИЛИБ ҚОЛИШГА ШОШИЛИНГЛАР!!
.
.
1 Сизларга тоатни эсдан чиқартириб қўядиган камбағалликни,
.

2 ёки туғёнга солувчи бойликни,
.

3 ёки путурдан кетказувчи касалликни,
.

4 ёки ақл-ҳушни заифлаштирувчи кексаликни,
.

5 ёки эса бир зумда келиб олиб кетувчи ўлимни,
.
6 ёки кутилаётганлар ичида энг ёмони бўлмиш Дажжолни,

7 ёки Қиёмат соатини кутиб турибсизлар холос. Қиёмат энг даҳшатли ва энг аччиқ кулфатдир».

(Ҳадис. Термизий ривоятлари)

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#албатта_ўқинг

Қуръони Каримда зикр этилган ва амалга ошмайдиган ОРЗУлар…

(Қиёматдаги афсус надоматлар)

• Кошки тупроқ бўлиб кетсам..
(Набаъ сураси, 40-оят)

• Кошки (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарсани тақдим қилганимда эди..
(Фажр сураси 24-оят)

• Кошки менга китобим берилмаса эди..
(Ҳааққа сураси, 25-оят)

• Кошки фалончини дўст тутмасам эди..
(Фурқон сураси, 28-оят)

• Кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Росулига итоат қилсак эди..
(Аҳзоб сураси, 66-оят)

• Кошки пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди..
(Фурқон сураси, 27-оят)

• Кошки эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим..
(Нисо сураси, 73-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Ватанни ким сотаётганини билмайманку, лекин товонини ким тўлаётганини биламан.

Айман Ёғий

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳақиқий эркак - хотини фақат у вафот этгандагина йиғлаган эркакдир.

Айман Ёғий

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Insonni boshiga olib keladigan balolar
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Инсонни бошига
олиб келадиган
балолар.

4,44 МБ 🎧


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Халқда бир гап юраркан,
Гуноҳ қилса гар аёл
Боласига ураркан
Ёмон албатта бу ҳол!


Айниқса бу фаҳш бўлса,
Қаттиқдур азоби ҳам
Гар тавба қилмай ўлса
Жойи бўлмиш жаҳаннам!


Эркакларнинг кўнгли тўқ
Сени гап-сўз қилишар,
Дерлар: бизда айб йўқ
«Йигитчилик» дейишар!

  
Аёл сен нобоп бўлсанг
Ҳеч ким ғамингни емас.
Оқламас хатто ўлсанг,
«Аёлчилик» да  демас!..

   

Шунинг учун эй аёл,
Вақт борида тавба қил!
Қочсин ёмон ўй ҳаёл
Нафсингни поклашни бил!

 

Гуноҳдан қил надомат,
Юргин истиғфор айтиб.
Шул сенга эрур омад
Фақат қолмагин қайтиб!


 Тавба қила оласан,
Ўйла виждон роҳатин!
Шунда топа биласан
Иймоннинг ҳаловатин!...


 АБДУЛҲОЛИҚ АБДУСАТТОР

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Субҳаналлоҳ...😱

Балиқни тупурганини кўрганмисиз... 😆

У Л А Ш И Н Г !

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳикоя 📚

☝️Етти кунлик зино ва нон воқеаси.
©Абдулазиз домла.
Мегабайтиларга рози бўлинглар mp3 форматини ҳам юборамиз..
#маруза🎵
#улашинг

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ёруғ кунларни кутиб яшаш ҳам ибодат. Синов давомли бўлмайди.

Айман Ёғий

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз диндошим

Ухлашдан олдин қуйидаги муҳим ишларни бажаргин:
– Таҳорат қил;
– Витр ўқи;
– «Оятал курсий»ни ўқи;
– Ётишдаги зикрларни айт;
– Мулк сурасини ўқи;
– Одамларни кечир;
– Тавба қил
Эр: Аср намозингни ўқидингми?

Хотин: Йўқ

Эр: Нега?

Хотин: Ишдан чарчаб келган эдим, дам олдим.

Эр: Яхши, дам олиб бўлган бўлсанг, тезда ўқиб ол, хозир шом кириб қолади. Иккинчи куни эр командировкага кетибди.
Одатга кўра хар доим, манзилга етганидан сўнг, аёлига қунғироқ қилиб қўяр эди, бу сафар қўнғироқ қилмади. Хотинини хавотири кучайиб, эрига қўнғироқ қила бошлабди, аммо гўшакни хеч ким кўтармас эди. Аёлни хавотири ошгандан ошди, бунақа бўлиши мумкин эмас, ахир хар доим манзилга етиб бориши билан қунғироқ ёки хабар юборган бўлар эдику. Ванихоят икки соатдан сўнг, аёлни телефони жиринглади, аёл гўшакни кўтариб: Яхши етиб олдингизми дадаси?

Эр: Ха яхши етиб келдим Алхамдулиллах.

Хотин: қачон етиб бордингиз?
Эр: Тахминан 4 соат бўлди.
Хотинни жахли чиқиб:
Борганингизга 4 соат бўлибди, қўнғироқ қилиш эсингизга келмадими?

Эр: Чарчабман бирпас дам олдим.

Хотин: 2 дақиқа вақт ажратиб манга қўнғироқ қилсангиз бўлмасмиди, ман сиздан роса хавотир олдим ахир. Ёки мани қўнғироғимни эшитмадингизми?

Эр: Нега энди эшитдим.

Хотин: Нега гўшакни кўтармадингиз, сиз мани хеч қачон ўйламайсиз деди йиғлаб. қачон ўйламайсиз деди йиғлаб.

Эр: Сен хам кеча азонни овозини эшитиб, хотиржам дам олиб ўтирдинг, ахир Аллох ўзи билан мулоқотга чақирган эдику.

Хотин: Ха тўғри айтасиз мени кечиринг илтимос.

Эр: Мендан эмас, Аллохдан кечирим сўрагин ягонам бошқа бундай хол такрорланмасин, ахир мен сен билан Жаннат эшиги олдида бир умрга учрашишни хохлайман.

Шундан сўнг аёл намозларини тўлиқ адо этишни мақсад қилиб қўйибди🕊

https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Яна бир тонга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!🌺

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ