Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!☝️

1️⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)📿

2️⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг! 📖

3️⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 💭

4️⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг! 🙌

У Л А Ш И Н Г 📲

Сиз сабаб бир инсонга
бериладиган савобдан
насибадор бўлинг!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому Алайкум @IYMONLI_QALBLAR_UZ
канал аъзоларига ва барчамизга баҳорнинг биринчи куни муборак бўлсин !

Ⓜ️👉mehrob_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!

👇👇👇📲📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловат айтишни унутманг ....!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Унинг ҳузурида эслатилганимда, менга саловат айтмаган кишининг бурни ишқалансин." (Термизий)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Бахил (шундай киши-ки) мен унинг ҳузурида эслатилсам, менга саловат айтмайди." (Термизий)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради." (Бухорий)

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

56. Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.

Аҳзоб сураси: 56


📚Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ дейдилар:

ЖУМА — ҳам байрам, ҳам ибодат кунидир.

Пайшанба шомидан Жума шомигача бўлган ҳар бир лаҳза ҳасанотлар хазинасига кон вақтдир.

Кимки кўнгли ёришишини,

Гуноҳи мағфират этилишини,

Ғам-қайғуси аришини,

Ташвишлардан қутулишни истаса,

НАБИЙ соллаллоҳу алайҳи васалламга салот (ва салом)ни кўпайтирсин.

Аллоҳумма, солли ва саллим ва барик ва зид ва анъим ала абдика ва набиййика Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ижобат қилинишига ишонган ҳолда Аллоҳга дуо қилинглар. Билингки, Аллоҳ таоло қалби ғофил, бепарво кишиларнинг дуосини қабул этмайди.

Имом Термизийнинг Абу Ҳурайра (р.а.)дан қилган ривояти.
КАҲФ СУРАСИ ҲАҚИДА

Абу Дарда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, Дажжолдан сақланади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Бошқа бир ривоятда:
«Ким Каҳф сурасининг охиридан ёдласа, Дажжолдан сақланади», дейилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади» дедилар.
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», дейилган.
Ҳоким ва Байқақий ривоят қилишган.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
018 Каҳф
Абдулбосит Қобилов
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқаради ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар!
Cавол:
Ассалому алайкум устозлар саволим шундан иборатки инсон вафотидан сўнг руҳи ўзи яшаган жойларга келадими ёки дунёдан узилиб қоладими?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Бундай гаплар йўқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримда руҳ ҳақида шундай деган: “(Эй, Муҳаммад!) Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ фақат Раббимнинг ишидандир». Сизларга эса оз илм берилгандир». (Исро сураси, 85 оят)

ЎМИ фатво ҳайъати.​​

Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳ сен билан бирга эканини билмоқлигинг иймонларни энг афзалидир.

Тобароний ривояти.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
🕋🕌Отангиздан айрилдингизми.

🎙 Нуриддин ҳожи домла Холикназаров.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Албатта_ўқинг
​​​​​​Куръонда «эркак» ва «аёл» сўзлари

Куръонда «эркак» ва «аёл» сўзлари тенг микдорда такрорланган: 23

Шуниси эътиборга моликки, 23 раками, яъни Куръонда эркак ва аёл сўзларининг такрорланиш сони шунингдек, эмбрион шакилланишида катнашадиган хромосомалар сонидир, кайсики улар она организмига эркак спермаси билан киради. Бўлажак бола шакилланишида иштирок этадиган хромосомалар сони уз навбатида 46 га тенг, яъни ота ва онадан тенг микдорда 23 тадан.
«Зиё-Нур» каналидан

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Суқротга:
— Қара, одамлар ортингдан сени ҳақорат қилишяпти, - дейишибди.
Шунда Суқрот:
— Ортимдан бўлса калтаклашса ҳам майли, - деган экан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#УҲУД_ТОҒИ

Абу Абс ибн Жабр ривоят қилган ҳадисда собит бўлганидек:
.جبل أحد يحبنا ونحبه وهو من جبال الجنة» أخرجه أحمد»
«Уҳуд тоғи бизни севади, биз ҳам уни севамиз. У жаннат тоғларидандир».
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Сизга албатта бахт, омад келади.

Сабабини ўзингиз билмайсиз!

Лекин, ишонинг, бунинг учун кимдир ҳаққингизга чин қалбдан дуо қилгани, ёки

Аллоҳ ризоси учун қилган ва эсингиздан чиқарган бирор яхши амалингиз сабаб бўлган бўлади.

Шунинг учун, кичик бўлса ҳам, арзимас санамай яхшиликларда давомли бўлинг!

🤲 Аллоҳ сизга ғам - андуҳ ораламайдиган бахт - саодат беришини сўраб, хайрли тун тилаймиз! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаёт ва биз умматларга айтган муборак сўзларини

Шу каналда кузатинг👇
@Rasululloh_Vasiyatlari
@Rasululloh_Vasiyatlari
@Rasululloh_Vasiyatlari
Тонгингизни Аллоҳни зикри билан бошланг!
🔸СубҳанАллоҳ
🔸Валҳамдулиллаҳ
🔸Вала илаҳа иллаллоҳ
🔸Аллоҳу акбар


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Қур'он қалб шифоси 👇
046 Аҳқоф
Абдулбосит Қобилов
☝️ #Албатта_тингланг🎧

''Аҳқоф'' сураси

(Абдулбосит қори тиловати)

Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин👍

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Шунақа инсонлар борки, ҳурматга лойиқ бўлгани учун ҳурмат қиласиз.

Яна шунақанги одамлар борки, ўзингиз муҳтарам инсон бўлганингиз учун ҳурмат қиласиз.

© https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​🔹Уч нарсани эхтиётлик билан ишлатайлик:
Қадамни,
Қаламни,
Қасамни.

🔹Уч нарсани пок тутайлик:
Танани,
Кийимни,
Ҳаёлни.

🔹Уч нарсани ишга солайлик:
Ақлни,
Ҳимматни,
Сабрни.

🔹Уч нарсадан парҳез қилайлик:
Гуноҳдан,
Афсусдан,
Фарёддан.

🔹Уч нарсани булғамайлик: Қалбни,
Тилни,
Кўзни.

🔹Ҳеч вақт ва хеч қачон унутмайлик:
Аллоҳни,
Ўлимни,
Оқил Дўстни...!!!!!!

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Сен муҳаббатда исрофга йўл қўйдинг.
"Албатта Аллоҳ исрофгарларни севмас!".

Айман Ёғий

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ