Iymonli QalblaR
141 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
ҚАЧОН НАМОЗНИ БУЗИШ МУМКИН
#намоз

20-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Баъзи пайтларда хуфтон намозини ўқиётганимда мени чақириб қолишади. Мен шундай вазиятда фарз ёки суннат намозини бузсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ушбу масаладаги асл қоида шуки, киши ўқий бошлаган фарз ёки суннат намозларини бузиши жоиз эмас. Бундан бир қанча ҳолатлар истисно қилинади.

Аллома Шурунбулолий ўзининг “Нурул изоҳ” номли асарида шундай деган:
“Намоз ўқувчига муҳтож одам, оғир вазиятда нажот истаб чақириши сабабли намозни бузиши вожиб бўлади. Лекин (одатий ҳолатда) ота-онасининг чақириши билан намозни бузмайди (“Имом Таҳовий: "Бу гап фарзларга тегишли. Нафл намозларда бўлса, Ота-онаси унинг намозда эканини билиб чақирса, жавоб қайтармаса (намозни бузмаса), зарари йўқ. Агар ота онаси уни намоздалигини билмасдан чақирса, намозни бузиб, жавоб қайтаради"” “Мароқул фалаҳ”);

Доя туғиладиган боланинг ўлиб қолишидан қўрқса, намозни бузиши вожиб бўлади.

Намозни бузиш жоиз бўлган ўринлар қуйидагилар:

Ўзининг ёки ўзганинг бир дирҳам (тақрибан саксон минг, юз минг сўм)га тенг моли ўғирланса;

Қўйларига бўри ҳужум қилишидан қўрқса (ва шунга ўхшаш ҳолатларда);

Кўр киши чуқурга тушиб кетишидан қўрқиб уни қутқариш учун ёки шунга ўхшаган нарсалардан қўрқса (намозни бузиш жоиз)” Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмонлар, огоҳ бўлинг!

Ҳитойда қўй ва чўчқани чатиштириш оқибатида қўйсимон чўчқа пайдо бўлибди. Буни қўй гўшти деб ҳам сотила бошланибди.

улашинг☝️

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
👉 Ҳаётингизда сизга нафи тегадиган қуйидаги маслаҳатларни ёдда тутинг.

👉 Бахтли бўлишни истасангиз... Намозни ўз вақтида ўқинг...

👉 Юзингиз нурли бўлишини истасангиз... Ярим тунда қиём бўлинг...

👉 Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз... Қуръонни тиловат этинг...

👉 Соғлом бўлишни истасангиз... Унда рўза тутинг...

👉 Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз... Истиғфор айтинг...

👉 Ғам қайғу сизни тарк этишини истасангиз... Дуо қилинг...

👉 Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз... «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтинг...

👉 Баракангиз бўлишини истасангиз... Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг...

👉 Осон савобга эга бўлишни истасангиз буни яқинларингизга ҳам улашинг!



⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
موبينا يوسرا:
🦋Энг гўзал амал.🦋

🔘Кўп одамлар (дунёга рағбат қилиб) Аллоҳнинг сўзидаги:

🔹«Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир» (Каҳф сураси, 46-оят)ни далил қилишади.
Лекин жуда ҳам озчилик оятни охиригача ўқиб, қуйидаги оятдан
улкан маънони тушунишади. 

🔹«Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир» (Каҳф сураси, 46-оят). 
🍃Ўта ажойиб тушунча!🍃
Кўпчилигимиз бу ҳақда
билмаймиз.
«Боқий қолгувчи солиҳ амаллар»
нима дегани?
Унинг савоби
қандай? Боқий қолгувчи солиҳ амаллар:
💧«Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа илллалоҳу валлоҳу акбар»💧, калималарини айтиб юриш. Буни боқий қолгувчи солиҳ амаллар деб номланишига сабаб, чунки уларнинг савоби абадий қолиб, мукофоти бардавом бўлади.
🔹Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

💧«Субҳоналлоҳи
валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа илллалоҳу валлоҳу акбар»,💧 деб айтинглар, чунки у қиёмат куни нажот бўлиб олдинга чиқади, шу калималар ҳақиқий боқий
қолувчи солиҳ амаллардир», деб айтганлар. 
🔹Имом Ҳоким ривояти.

🦋Энг гўзал ниҳоя! 🦋

🔹«Мени мусулмон ҳолимда вафот этдиргин ва солиҳларга қўшгин» (Юсуф сураси, 101-оят).

🔹«Ғамгин бўлиб, кўзларидан ёшлари тўкилиб, орқага қайтиб кетганлар...» (Тавба сураси, 92-оят). 

🔸Саҳобалар тоат-ибодат ўтиб
кетгани учун йиғлашар эди. Агар гуноҳ ва маъсият содир қилишганида қандай йиғлашган экан?!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерали Жўраевнинг ажойиб сўзлари 👏👏👏

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ибрат_вақти

Ҳаммамиз биламизки жаннатга кирган инсонларга албатта дўзаҳ ҳам кўрсатилади, шунда дўзаҳда бир гуруҳ инсонлар бўлар экан шунда жаннатийлар уларни кўриб :
~ Сизлар дўзаҳга қандай кириб қолдиларинг? Аҳир сизларнинг айтганингизни қилиб жаннатга кирдик ку...
Шунда дўзаҳийлар :
~Биз сизларга амри маруф қилиб лекин ўзимиз амал қилмаган эдик деб жавоб беришади............!

#Мулоҳаза :

Барчамиз динни яҳши тушинамиз.
Қандай ишга буюрган ва қандай ишдан қайтарган дин жуда яҳши биламиз!
Лекин амал қилишга келганда..........
Кўчаларда бировга гап бермай юрамиз, ўзимизни ҳамма нарса ни биладиган дек кўрсатамиз.Лекин аслида унақа эмас.Шунинг учун ўзимизни камтар тутиб кунимизни илм олишб ва шу олган илмимизга амал қилалиганларлан болайлик!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ канал аъзолари учун маҳсус Аҳмаджон Одилов таёрлади!

< Илм > каналига обуна бўлинг ⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Iymonli QalblaR
Photo
#Жаҳаннамда учта водий бор:

1. Ғойй водийси. Унга намозни қазо қилишга одатланиб, ҳаммасини кечқурун бир қилиб ўқийдиганлар тушади.

2. Вайл водийси. Унга намозларни кечиктирадиганлар тушади.

3. Сақар водийси. Унга намозни тарк қилганлар тушади.

Ғафлат уйқусидан уйғон, дўстим!


#Бошқаларга ҳам улашиб, Аллоҳдан бўлган ажрга эга бўлинг

Дўстларингизга ҳам эслатинг!

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
👍 #Ҳайирли_тонг☝️

АЛЛОХ УЙИНГИЗГА НУР🌹🌹🌹😊🌙🌼🌼🌼
ДАРДИНГИЗГА ХУЗУР🌹🌹🌹🌙😊🌺🌺🌺
ОИЛАНГИЗГА БАХТ🌺🌺🌺😊🌙🍀🍀🍀
УМРИНРИЗГА ВАКТ🌳🌳🌳🌝🌙🌲🌲🌲
ИШИНГИЗГА ОМАД 🌹🌹🌹🌙😋🌷🌷🌷
КУЛИНГИЗГА ДАРОМАД 🌺🌺🌺😙🌙🍀🍀🍀
ЯКИНЛАРИГИЗГА КУВОНЧ🌸🌸🌸🌙🌞🌹🌹🌹
БИР БИРИМИЗГА ИШОНЧ 🌺🌺🌺🌞🌙🍀🍀🍀
ДАСТУРХОНИМИЗГА БАРОКАТ АТО ЭТСИН🐣🐣🐣🌷🌷🐓🐓🐓
ХАР ДОИМО АЛЛОХИМ СИЗНИ УЗИГА ЯКИН БАНДАЛАРИ КАТОРИДА АЙЛАСИН🍀🍀🍀🌝🌙🌺🌺🌺

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Қур'он қалб шифоси 👇
078 Набаъ
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_тингланг🎧

''Набаъ сураси''

(Абдулбосит қори тиловати)

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
☝️☝️ #Албатта_ўқинг☝️☝️

👨‍💼👩‍💼Эр-хотин ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамловчи омиллар:

🍀 Бир-бирлари билан хушмуомала бӯлиш;

🌸 Ҳуда-беҳудага аразлашмаслик;

🌸 Ғазаб келганда икки тарафнинг сукут сақлаши. Чунки шайтон ғазаб орқали эру хотиннинг ўртасини осонлик билан бузади;

🌸 Баҳс-тортишувлардан узоқлашиш;

🍀 Турмушда икки тараф муросаи мадора қилиб, бир-бирларининг хато- камчиликларини кечиришлари;

🌸 Эру хотин бир-бирига ёмон гумонда бўлмасликлари. Чунки баъзи гумонлар гуноҳга ҳам олиб боради;

🍀 Эркак киши уйига келганда сакина – хотиржамлик топиши учун аёл киши барча чора-тадбирларни кўриши. Чунки, эр уйида топмаган ҳаловатини "кўча"дан излаб қолиши мумкин;

🌸 Иложи борича фарзандлар олдида жанжаллашмаслик;

🌸 Оталар зинҳор болалари олдида уларнинг онасини сўкмаслиги ва
ҳақоратламаслиги, чунки бу фарзандлар ёдида бутун умр қолади;

🍀 Энг кераклиси, оилани мустаҳкамлаш йўлида эру хотин бир-бирларига меҳр-муҳаббат сўраб кўп дуода бўлишлари.
Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир». («Рум» сураси, 21-оят)


⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#УНУТМАНГ

Агар сиз қуръонни ўзингизга дўст билиб, хақларини тўлиқ адо қилсангиз, Қуръон ҳам қабр хаётида, қиёмат кунида, махшар майдонида, жоннатда сизга дўстлик хаққини адо қилади.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
📄БЕНАМОЗ (Шеър).

Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз,
Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз.
Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз
Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз.
****
Кунлар ўтди, қаршиладим ўнта баҳорни,
Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни.
Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни,
Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз.
****
Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон,
Иймон эмас қалбда севги бўлди султон,
Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон,
Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз.
****
Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат,
Елиб- учдим тўплай дея молу давлат.
Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат,
Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз.
****
Олтмиш баҳор ўтди, олтмиш кун мисол,
Кеч англадим, азиз умрим бўлибди увол.
Ибодатга турай десам йўқдир мажол,
Ўз жонимга жабр айлаб бўлдим бенамоз.
****
Саксонимда дард тўшакга қўйди жойлаб,
Қўл оёғим қимирламас йиллаб, ойлаб,
Ҳайҳот, ўлим фариштаси турар пойлаб,
Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз..
****
Бугун ҳасратдаман, изтиробдаман,
Қабримда на бўй бор, на бордир эни.
Ягона ўтинчим сўрайман Сендан
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!
****
Умримни совурдим ел-шамолларга,
Берилдим сафсата, хом хаёлларга,
Бугун юзим тутдим минг заволларга,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!
****
Кўзимни яратдинг, лекин кўрмадим,
Ҳақ йўлни эшитиб, унда юрмадим,
Умрим бўйи ухлаб, асло турмадим,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!
****
Бугун ҳаётимнинг зиёси сўнмиш,
Қоп-қора қарғалар қабримга қўнмиш,
Танимни юлажак тиконлар унмиш,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!
****
Тақвони эгнимга қилайин либос,
Барча гуноҳлардан бўлайин халос,
Ягона ўтинчим – Сендан, илтимос,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!
****
Не йўқотар эдим, қилсам ибодат,
Наҳотки, шунчалар босибди ғафлат,
Алам билан сўрай фақат ва фақат,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!
****
Танимни бир кўринг – қоп-қора кўмир,
Баданим нимталар қизиган темир,
Оҳ, афсус, берилмас қайтатдан умр,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!
****
Аллоҳим, изн бер, қабримни ўяй,
Иймон лаззатини қалбимда туяй,
Бир бора бошимни саждага қўяй,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!!!

Илтимос шу шерни бе намозларга тарқатинглар!

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Биз билган ва билмаган:
#Савол_жавоблар:

1.Савол: Қайси намозда 4 марта руку ва тўрт марта сажда қилинади?
Жавоб: Кусуф (қуёш тутилганда ўқиладиган намоз) ва хусуф (ой тутилганда) намозларида.

2.Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдиришга ҳаракат қилган яҳудийя аёлнинг исми нима?
Жавоб: Зайнаб бинту Ҳорис.

3.Савол: Отаси, бобоси ва ўғли мусулмон бўлган саҳобийя аёлни айтинг
Жавоб: Асмо бинту Абу Бакр. Отаси Абу Бакр Сиддиқ, бобоси Усмон ибн Омир, ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайр.

4.Савол: Ер юзида энг биринчи ва иккинчи қурилган масжидлар номини ёзинг. Биринчи масжид қурилганидан кейин неча йил ўтиб иккинчи масжид бино қилинган?
Жавоб: Масжидул Ҳаром ва Масжидул Ақсо. Уларнинг орасида 40 йил бор.
Абу Зарр р.а.дан ривоят қилинади: Мен: Ё Расулуллоҳ ер юзида қурилган илк масжид қайси?, деб сўрадим. У зот Масжидул Ҳаром, дедилар. Мен: Сўнгра қайсиси?, дедим. У зот: Сўнг Масжидул Ақсо, дедилар. Икковининг орасида қанча бор?, дедим. Қирқ йил дедилар.

5.Савол: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг кўп ўхшайдиган 5 кишини ёзинг.
Жавоб: 1. Жаъфар ибн Абу Толиб
2. Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмоттолиб
3. Соиб ибн Убайд ибн Абдуманоф
4. Қусам ибн Аббос ибн Абдулмоттолиб
5. Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Эълон:

Фарғона вилояти Умра сафарига бормоқчи бўлганлар диққатига☝️

⤵️⤵️⤵️👍👍👍⤵️↙️↙️⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Намозингни ҳаёт билан видолашаётган каби ўқи! Яна бир бор ўқий олишингни ўйлама. Шуни билки, мўмин киши бири бажарилган ва бири ортда қолган икки яхшилик ўртасида бўлади

⤵️⤵️⤵️⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўришни тавсия этамиз.
Жудаям аниқ изох берилган.

Масжид ва болалар (энг кўп саволли мавзуга энг аниқ жавоб)

Манба: Islom.uz

Каналга уланиш👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
"САДАҚА ҚИЛИШНИНГ БИР НЕЧА ТУРЛАРИ"

Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг.
Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ..

Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг..

Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқаинг..

Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг..

Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким кирганда ва чиққанда ўқиса ажри сизга ҳам боради..

Маошингиздан бир қисмини етимларни таъминлаш учун олиб қўйинг..

Агар уйингизни олдида ишчилар ишлаётган бўлса, уларга муздек сув ва шарбат тақдим этинг. Бу ишингиз сиздан на вақт, на пул ва на меҳнат талаб қилади..

Бензин олишга кирдингиз. Сизга қайтимини қайтаришаётган маҳал у ишчидан аввал сўранг, агарда мусулмон бўлса, қайтимини унга қолдириб "садақам бўлсин" деб айтинг. Агарда мусулмон бўлмаса, қайтимини унда қолдириб, динингизни унга чиройли тарзда кўрсатинг..

Масжидлардан бирига мусҳафни олиб бориб қўйинг. Ҳар сафар ўқишганларида сизга ажри бораверади. Қуръондаги ҳар битта харф учун ўнта ҳасанот ёзилади. Энди ундан келаётган ажрларни тасаввур қилаверинг..

Агарда сув идишингизда озгина бўлса ҳам сув қолган бўлса, олдингиздан чиққан ўсимликни суғориб, вафот этганлар руҳига бағишланг..

Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бағишланг. Айниқса ғамга ботганларнинг дилини хушнуд этинг..

Ўтган кетганга табассум қилинг, ўтирганларга салом беринг. Чунки биргина ширин сўзнинг ўзи бир дунё садақадир..

Бу мақолани бошқалар билан улашинг. Эҳтимол кимдир бундан фойдаланса, сиз ҳам савобга қоласиз.

Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар.. Субҳаналлоҳул азийм..



Аллоҳим, бу ишим мени хаққимга ва ота онамнинг хаққиларига садақам бўлсин, ҳамда буни бошқалар билан улашганларга ва уларнинг ота оналари хаққиларига ҳам садақалари бўлсин..

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ канал аъзолари учун маҳсус Аҳмаджон Одилов таёрлади 👍

<Илим> каналига обуна бўлиш учун манзил⤵️⤵️⤵️⤵️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тангри ёмонликка дучор этмасин,
Номардлар қўлида ночор этмасин.
Ҳеч инсон дилига бермангиз озор,
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин.

Аллоҳга омонатсиз узоқдаги яқинларим!
Хайрли тун.