Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 #Албатта_кўринг 🎥

Аллоҳнинг ҳар бир яратган нарсасида ҳикмат бор☝️

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Банда Роббидан ғафлатда юриб, ниҳоят Роббини унутиб ҳам қўяди. Шунда Робби унга муштоқ бўлиб, Ўзини эслатиш учун бало юборади. Натижада банда ғафлатдан уйғониб, Аллоҳни яхши кўриб қолади. Шунда Аллоҳ ҳам уни яхши кўриб қолгач, ундаги балони аритади ва покиза ризқ билан сийлайди.

Мулоҳаза:
Ҳалиҳам ғафлатда бўлсангиз тезроқ тавба қилинг зеро аллоҳ тавба қилганларни яҳши кўради!
Агар намоз ўқимаётган бўлсангиз албатта ўқинг,
Намоз~жаннамтнинг калитидир!

Агар намоз ўқисангиз ўқисангиз намоз ўқимаётганларга ҳидоят сўранг☝️


@IYMONLI_QALBLAR_UZ канал аъзолари учун маҳсус Аҳмаджон Одилов таёрлади!


Каналимизга кўшилиш учун манзил⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Барча канал аъзоларига катта раҳмат бизни кузатишда давом этинг!

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Яқин инсонларингизни биринчи бўлиб эртанги жума айёми билан табрикланг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Кунларнинг шоҳидир ЖУМА айёми,
🕋Шу сабаб улуғдир бу куннинг номи.
🕋Улуғ зот бормикан Аллоҳдан бўлак,
🕋Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК!🕋

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ЖУМА КУНИНИНГ ЯНА БИР УЛУҒЛИГИ ҲАҚИДА

Эй, Азиз биродарим!
Эртанги жума кун яна нимаси билан улуғлигини биласизми?
Бомдод намозини масжидда жамоат билан бирга ўқилиши билан улуғдир.
Ушбу гўзал саҳиҳ ҳадисга эътибор беринг!
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳнинг ҳузурида намозларнинг энг афзали – жума куни бомдод намозини жамоатда (бирга) ўқишликдир", дедилар
(Имом Термизий ривояти).
Субҳаналлоҳ, ушбу ҳадисга амал қилиш учун тайёр фурсат борлигини эслатиш биз, мўминларнинг бурчимиздир.
Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Умр берди Аллоҳим шукрлар бўлсин.
Исломни яратди зикрлар бўлсин.
Қалбингиз илм - нурларга тўлсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Жумъа кунида дуо қилайлик!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин.

Дўстларингиз га ҳам улашинг савоб бўлади!

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
👁 НОМАҲРАМ АЁЛГА ТЎСАТДАН БЎЛАДИГАН ҚАРАШЛИКДА САВОБ БЎЛИШИ МУМКИНЛИГИ ҲАҚИДА!

▪️Жарир ибн Абдуллоҳ (р.а) дан ривоят қилинди.

Айтдиларки: Росулуллоҳ ﷺ дан тўсатдан бўладиган қарашлик ҳақида сўрадим.
У киши ﷺ: Юзимни буришлигимга буюрдилар.

(📚 Термизий ривояти)

▪️Шарҳ: Уламолар ҳадиснинг шарҳида: Инсон номаҳрамларга кўзи тушадиган йўллардан сақланиши лозим. Аммо кўчада, йўлда юрганида номаҳрам аёлга кўзи тушиб қолса ва ундан юзини бурса, кўзи тушгани учун гуноҳ олмайди, юзини бургани учун савоб олади дейдилар.

▪️Шу ҳақида Бурайда (р.а) дан ҳам ривоят қилинади.

Росулуллоҳ ﷺ : "Эй Али бир қарашга бошқа қарашликни эргаштирмагин. Албатта биринчиси сен учундир, охиргиси сен учун эмас" дедилар.

(📚 Термизий ривояти)

▪️Шарҳ: Биринчи кўзи тушиб кетишлиги инсоннинг ўзи учундир, яни кўзи тушиб кетса гуноҳкор бўлмайди, кўзи тушиб кетгандан кейин яна қараса бу унинг учун эмас, гуноҳкор бўлади. Қиёматда Аллоҳ таоло қараганлиги учун сўрайди.

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
БУГУН ЖУМА

😊 Келинг, 2 дақиқа вақт ажратиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтинг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!👇

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Ажрларга, савобларга шерик бӯлинг!
Унутманг, хар бир саловат учун 10 гуноҳингиз ӯчирилади, даражангиз 10 га кӯтарилади (ҳадисдан).

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтида бугунги жума маъвизасининг мавзуси эълон қилинди. Порталда таъкидланишича, бугун юртимиз масжидларида “Элга хизмат - олий ҳиммат” мавзусида маъвиза қилинади.

Тезис матнида жумладан шундай дейилади: Муҳтарам жамоат! Маълумки, 2018 йил 28-декабрь куни муҳтарам Юртбошимиз Парламентга мурожаат қилдилар. Ушбу мурожаатномада кўтарилган барча масалалар халқимизнинг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг фаровонлигини зиёда қилишга қаратилди. Унда Юртбошимиз томонидан 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, деб номланди. Бу эса, 2018 йилда бошланган ишларни мантиқий давом эттириш, юксак босқичларга кўтариш, тадбиркорлик, савдо-сотиқ ишлари ҳамда тобора куч-қувватга тўлиб бораётган ислоҳотларнинг давоми бўлади. Бошқача қилиб айтганда, 2019 йил жамиятимиз ҳаётида иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги ривожланишнинг янги босқичига кўтарилиш йили бўлади, иншааллоҳ.

Муқаддас динимизда ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон киши дунё ҳаётида фаровон яшаши ва Аллоҳ берган ризқини ҳалол йўллар билан топиши учун меҳнат ва ҳаракат қилиши кераклиги баён этилган. Чунки, инсон доимо ҳаёти учун зарур бўлган уй-жой, улов, озиқ-овқат, рўзғор анжомлари ва кийим-кечакка эҳтиёж сезади. Буларнинг барчаси касб-ҳунар ва меҳнат қилиш орқали ҳосил бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ ذَلُولًا فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

яъни: “У (Аллоҳ) сизларга Ерни хоксор (бўйсунувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан тановул қилингиз! (Қиёмат куни) тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир” ("Мулк" сураси, 15-оят).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам меҳнаткаш ва касб- ҳунарли кимсаларни мақтаб шундай деганлар:

"اِنَّ اللهَ يُحِبُّ الْعَبْدَ المْحْتَرِفَ"

(رواه الإمام الترمذى)

яъни: “Аллоҳ таоло касб-ҳунарли кишини яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).

Киши ўзга юртдан ўз юртидаги мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотларни жалб қилиши савобли ишлардан экани ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

الْجَالِبُ مَرْزُوقٌ وَالْمُحْتَكِرُ مَلْعُونٌ

(رواه الإمام ابن ماجة والإمام الدارمي)

яъни: “Жалб қилувчи – ризқи мўл, “эҳтикор қилувчи” – Аллоҳнинг раҳматидан узоқдир” (Имом Ибн Можа ва Имом Доримий ривояти).

Ҳадисдаги “Жалб қилувчи” киши – бошқа юртдан ўз юртига керакли нарсаларни олиб келувчи тадбиркор инсондир. Демак, бундай кишининг ризқи улуғ бўлади. “Эҳтикор қилувчи” киши эса – ўз юрти бозоридан энг керакли нарсаларни сотиб олиб, бироз муддат ушлаб туриб, сунъий равишда нархини орттирувчи монополиячи кишидир. Ундай киши эса ризқ берувчи Зотнинг раҳматидан узоқдадир. Чунки у аҳолини ноилож ҳолга қўйиб, ўзи ишлаб чиқармай ёки бошқа ҳудуддан маҳсулотлар олиб келмай фойда топишга уринган, оддий халқ ҳисобига бойлик орттиришга ўтган кимсадир.

Бизга қўшилинг
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
018 Каҳф
Абдулбосит Қобилов
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқаради ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар!
Барча мўмин масжидда бугун,

Ҳар юракда ўзгача тугун.

Ул тугунни ечмоқлик учун,

Эй биродар, кетдик жумага!

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУР ЭКАНИ ҲАҚИДА
#ижтиҳод

14-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Бугунги кунда масжидларимизда намозхонлар ҳар хил шаклда намоз ўқишмоқда. Ҳар ким ўз ихтиёри билан хоҳлаган мазҳабига эргашиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Мутааххир (кейинги) уламолар мусулмонларни муайян бир мазҳабга эргашишлари вожиб, деганлар. Чунки ҳар бир мусулмон ўзи тўғридан-тўғри Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни олиш имкониятига эга эмас. Ва яна ҳар ким ўзи билганича амал қиладиган бўлса, омма ўртасида турли ихтилоф ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълоус-сунан” китобларида шундай деганлар: “Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.

Агар бир юртда барча мазҳаблар тарқалиб, машҳур бўлган бўлса, ҳамда у мазҳабларнинг уламолари ҳам етарли бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши учун истаган мазҳабига эргашиш жоиз бўлади”.

Машҳур аллома Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатаво” китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларни ҳам, ҳанбалийларни ҳам, моликийларни ҳам мазҳаби йўқ, ушбу мазҳаб китоблари ҳам топилмайди. Шунинг учун ушбу шаҳарларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиши вожиб бўлади. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада яшагувчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда жами мазҳабларни топиш имконияти бор”.

Демак, бизнинг юртимизда фақатгина Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайнинг мазҳабига амал қилиш, турли ихтилофлар келиб чиқишига сабабчи бўлмаслик лозим экани маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
💍 Қайдан топай муслима қизни

Бўйдоқликнинг тугади вақти,
Енгил-елпи ишқнинг суҳбати,
Уйланишнинг келди фурсати,
Қайдан топай муслима қизни?

Мана бундан чиқар зўр келин,
Хижолатдир ҳатто ой – тўлин”.
Рекламани, бўлди, бас қилинг,
Қайдан топай муслима қизни?

Ерга боқар қаро кўзлари,
Иймон сабаб нурли юзлари,
Оят, ҳадис – айтган сўзлари,
Қайдан топай муслима қизни?

Гар билсангиз айтинг бериё,
Қалб қаъридан сочилсин зиё,
Манзил беринг, кезайин дунё,
Қайдан топай муслима қизни?

Хабар беринг атроф, ёнларга,
Бухорою-Шош томонларга,
Уйланмайман таннозхонларга,
Қайдан топай муслима қизни?

Уйланиш ҳам келмоқда малол,
Наҳот, ҳаё топмоқда завол,
Сизга берай жиддий бир савол,
Қайдан топай муслима қизни?

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир ёш йигит Саждада жон Берди
Аллоҳ таоло бизга хам гузал хотимани насиб килсин 🌺

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Jannat Ahli 🕋 (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СубҳанаАллоҳ! Самарқандда Аллоҳ ва Муҳаммад ёзуви билан қўзичоқ туғилди. Уй эгаларига қўзичоқ учун ҳатто автомобиль таклиф этишди! 😳

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
https://t.me/Jannatahli
Iymonli QalblaR
СубҳанаАллоҳ! Самарқандда Аллоҳ ва Муҳаммад ёзуви билан қўзичоқ туғилди. Уй эгаларига қўзичоқ учун ҳатто автомобиль таклиф этишди! 😳 ⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️ https://t.me/Jannatahli
"Қўзичоқ "Аллоҳ" ёзуви билан туғилибди, эгаси уни машинага алиштирмабди".
"Товуқ арабча ёзуви бор тухум туғаётган экан".

Шунақа хабарлар ҳатто ТВда ҳам берилаётгани одамнинг ғашини келтиради.
Ўша одам қўзичоғини машинага алмашганда ақлли иш қилган бўларди. Чунки бундай "фазилатли" қўзичоқ ё тухум Қиёмат куни эгасига ҳеч қандай манфаат беролмайди, лоақал бу дунёда фойда берсин.

Жаноблар, қолаверса, бундай услубда динга чақирилмайди. Зеро ислом, юзаки мўъжизаларга муҳтож эмас.


⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Тазия:

Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов бугун, 18 январь куни 88 ёшида вафот этди. 

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
📘 Иброҳим Фақийдан 10 та насиҳат

1⃣ Ризо (Аллоҳ таоло берган ризққа рози бўлиш, қаноат) билан ҳаёт ширин бўлади.

2⃣ Табассум сабабли мушкулотлар енгиллашади.

3⃣ Истиғфор сабабли ҳожатлар раво бўлади.

4⃣ Дуо сабабли қийин ишлар амалга ошади.

5⃣ Ким нуқсонсиз дўст хоҳласа, дўстсиз яшайди.

6⃣ Ким нуқсонсиз жуфт хоҳласа, бўйдоқ яшайди.

7⃣ Ким муаммоларсиз қадрдон хоҳласа, умри қидириш билан ўтади.

8⃣ Ким комил қариндош хоҳласа, қариндошсиз, ноқис ҳолда яшайди.

9⃣ Агар сизни бошқаларнинг иши ташвишга солса, билингки, сиз асл табиатли инсон экансиз.

🔟 Агар бошқа кишида гўзалликни кўрсангиз, билингки, сизнинг ичингиз гўзал экан.

📚 "Ховатир роқия журнали" саҳифасидан.

© Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ