Iymonli QalblaR
143 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Кун_ҳикмати:👇

Аллоҳдан қўрқасанми деб сўрашса жавоб берма ☝🏻
“Ҳа” десанг ёлғончи бўласан, “Йўқ”десанг кофир бўласан.

Фузайл ибн Иёз

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Iymonli QalblaR
Photo
ФАРЗАНД

Совғанг шартмас асли онангга,
Кифоядир мавжудлигинг, ҳа.
Зўр сўзларни ёдлаб ўтирма,
Унга лозим эмас бадиҳа.

Ранглар ила безалган хатни
Тутма унга, ўчира олмас.
Кўзларида топилган ўтни
Бошқа кўзлар кўчира олмас.

Бўлолмайди бошқача, сенга
Бериб бўлган юрак парчасин.
Нимаики хислат бор сенда,
Муаллифи удир барчасин.

Ажиб, ажиб, кўздаги ёшинг
Оқмоқдаю, жойига эмас --
Етибди-да қуёшга бошинг,
Аммо онанг пойига эмас!!!

Ўйланма кўп дўкон олдида,
Кир, чўнтакда қолмасин танга.
Нималигин, қандайлигин қўй --
Совғанг жуда керак онангга.
Х.Хамидов.

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳақиқий бойлик ҳаммасидан беҳожат бўлмоқ.

Ҳақиқий подшоҳлик ҳеч ким сенга хўжайинлик қилмаслиги, сени рағбат эгаллай олмаслиги ва хоҳиш олдига солиб ҳайдай олмаслиги.

Ҳақиқий салтанат қалблар давлатида ҳар куни бир қирот* муҳаббат қозонмоқдир.

Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукм сурмоқда" китобидан.
------
Қирот - масофа миқдори


⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Унутма!☝️☝️☝️☝️

Сенинг кичкина амалинг – Аллоҳнинг наздида каттадир

Каналга уланиш⤵️👍⤵️👍
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Савол_жавоб:

#Савол
Устоз, муслималар учун велосипед ҳайдаш мумкинми ? Мен олдин берилган саволлар архивидан бу ҳақда савол жавобни топдим унда Сиз ҳолатга қаралади деган экансиз. Мана шу ҳолатни қандай тушунсак бўлади?

#ЖАВОБ:

- Шариат қоидаларини бузмаган ҳолда минсалар бўлади. Кийим масaласида ва номаҳрам эркаклардан ўзини олиб қочиш бўйича ўхшаш ишларни ўрнига қўйгандан кейин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳазрати Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳ таоло дебдиларки: - Еттита сўз инсонни йўлдан чиқара олади.

1️⃣Кишиларнинг сўзига аралашиш

2️⃣Меҳмон бўлган вақтда мезбонга ҳукм (амр) қилиш

3️⃣Чақирилмаган жойга бориш

4️⃣Бир мажлисда ҳеч кимдан беижозат юқорига ўтиб, бориб ўтириш

5️⃣Ёмон одам билан дўстлашиш

6️⃣Бехайр ва қаттиқ бойдан ёрдам сўраш

7️⃣Эшитишга тайёр бўлмаган одамга хитоб қилиш

Каналга уланиш учун !👇👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
8 ёшли бола 8 ойда Қуръонни тўлиқ ёдлади

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Iymonli QalblaR
8 ёшли бола 8 ойда Қуръонни тўлиқ ёдлади ⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
8 ёшли бола 8 ойда Қуръони тўлиқ ёдлади
Ғазо секторида яшайдиган Али Иваз саккиз ёшида Жабалия шаҳридаги Ал Амри масжидида Қуръонни ёдлашди бошлаган эди. Бу ҳақда International Quran News Agency хабар берди.

Саккиз ой аввал Қуръони каримни ёд олишни бошлаган Али бошида Қуръондан ҳар куни бир бетни эшитиб ёд олган. У аста-секинлик билан ёд олинадиган саҳифалар сонини ошириб борган ҳамда бир кунда 16 бет ёд олишга муваффақ бўлган.

У ҳар куни Қуръони каримнинг 45 бетини ёддан такрорлаб боради. У Ғазо секторидаги энг ёш ҳофизи Қуръонлардан бири ҳисобланади.
ҚАБР АЗОБИ ВА РОҲАТИ

Аҳли сунна вал жамоа ақидасига кўра, барча кофирлар, гуноҳларига тавба қилмай ўтиб кетган мусулмонлар қабрда азобланишади. Умрларини тоат-ибодатда, Аллоҳга итоатда ўтказган мўминлар эса қабрда роҳатда бўлишади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтишларича, қабр жаннат боғларидан бир боғ ёки дўзах чоҳларидан бир чоҳдир.
“Ақидатут таҳовия” китоби шарҳида шундай дейилган: “Қабр азоби барзах азобидир. Азобланишга муносиб ҳар бир маййит азобдан ўз улушини олади. У дафн этилган, этилмаган, йиртқичлар еб кетган, ўтда куйдирилган, дорга осилган ёки сувга чўкиб кетган бўлса ҳам фарқи йўқ, барибир унинг руҳига, танасига азоб етаверади”.
Аллоҳ таоло айтади: “(У азоб бир) оловки, улар эртаю кеч ўшанга кўндаланг қилиниб (куйдириладилар. Қиёмат) соати қоим бўладиган кунда эса (дўзах фаришталарига:) “Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга киритинглар”, (дейилади)” (“Ғофир” сураси, 46-оят).
Ушбу оят барча уламолар томонидан қабр азоби ҳақ эканига далил деб тафсир қилинган. Чунки унда ҳали қиёмат қоим бўлмасдан туриб Фиръавн ва унга эргашган кофирлар эртаю кеч олов азобига гирифтор қилинишлари очиқ-ойдин баён этилган. Яна бир неча муборак ҳадислар ҳам ушбу ояти карима мазмунини – қабрда азоб бўлишини тасдиқлайди (Шайх Алоуддин Мансур, “Қуръони каримнинг ўзбекча изоҳли таржимаси”).
Қабр азоби ҳақидаги ривоятлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутавотир тарзда бизгача етиб келган. Шунинг учун қабр азоби ёки роҳатига имон келтириш вожибдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр жангида ўлдирилган мушриклар жасади олдига бориб, “Раббингиз ваъда қилган (азоб) ҳақлигини билдингизми?!” дедилар. Шунда у зотга: “Ўликларга хитоб қиляпсизми?” дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар улардан яхшироқ эшитувчи эмассиз (яъни, улар ҳам сизлардан кам эшитишмайди). Бироқ (саволга) жавоб бера олишмайди”, дедилар (Бухорий ривояти).
Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни хутба қилдилар, қабр фитнасини, киши қабрда тортадиган азоб-уқубатларни зикр қилдилар. Буни эшитган мусулмонлар қаттиқ овоз чиқариб йиғлашди (Бухорий ривояти).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр олдидан ўтатуриб, “Мана шу икки (қабрдаги маййит) азобланмоқда. Лекин катта (гуноҳ) учун азобланаётганлари йўқ. Уларнинг бири сийдикдан эҳтиёт бўлмас, бошқаси ғийбат-чақимчилик қилиб юрарди”, дедилар. Кейин бир ҳўл навда олиб иккига бўлдилар, ҳар бир қабрга биттадан тиқиб қўйдилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, нега бундай қилдингиз”, дейилди. У зот: “Шояд икки (навда) қуригунича (азобларини) енгиллатса”, деб марҳамат қилдилар” (Бухорий, Муслим, Аҳмад ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр олдидан ўтаётиб улардаги маййитлар азобланаётганини эшитдилар, буни саҳобаларга маълум қилдилар. Кетидан азобга сабаб бўлган нарсани баён этдилар. Уларнинг бири сийдикдан покланмас, иккинчиси одамлар орасида гап ташиб, ғийбат, бўҳтон қилиб юрарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмонинг ҳўл навдасини олиб, иккига бўлдилар, ҳар бир қабрга биттадан тиқиб қўйдилар. Одамлар бунинг сабабини сўрашганида навдалар қуригунча қабрдагилар азоби енгиллатилишидан умид қилишларини айтдилар.
Яна Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, қабр азобининг кўпи сийдик туфайлидир. Шундай экан, ундан эҳтиёт бўлинглар!” деганлар” (Баззор, Ҳоким, Дароқутний, Табароний ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қачон биронтангиз ўлса, эртаю кеч унга жойи кўрсатиб турилади. Агар жаннат аҳлидан бўлса, жаннат аҳлидан, дўзах аҳлидан бўлса, дўзах аҳлидандир. Унга: “Аллоҳ қиёмат куни қайта тирилтиргунича мана шу сенинг жойинг бўлади”, деб айтилади” (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти).
Қабрда эртаю кеч шу гапларни эшитиш мўмин бандаларга роҳат бағишлайди. Кофир, мушрик, мунофиқлар учун қабр азобининг бир кўриниши бўлади.


⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Жуда керакли мавзу:
#Албатта_ўқинг👇

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إن الرجل لترفع درجته في الجنة فيقول: أنى لي هذا؟ فيقال: باستغفار ولدك لك صحيح الجامع

Бу оятни тафсири шу ки:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг жаннатда даражаси кўтарилиб қўйилади. Шунда у бу мен учун қаердан ҳосил бўлди? – дейди. Фарзандинг сени ҳаққинга истиғфор айтгани учундир – дейилади”.
Бу мавзуни кўтаришимиздан сабаби Ҳурматли ота~оналар ортингиздан қандай фарзанд қолдирябсиз.......? Бунга э'тиборли бўлинг!

Энди фарзандларга мурожаат қилсак сизлар ота~онангизга муносиб фарзанд бўла олябсизларми?
Чуқур ўйланглар.....!
Қачон ўтиб кетган ота~онангиз ортларидан Қур'он тиловат қилдингиз!
Агар улар тирик бўлишса қачон юзларидан оптингиз?
Чуқур таҳлил қилинглар.......

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
канал азъзолари учун маҳсус Аҳмаджон Одилов таёрлади!

Каналимизга кўшилинг👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Намоз албатта жаннатга етаклайди!

<ИЛМ>КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН МАНЗИЛ ⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Имом ал Бухорийнинг китобини қани эди мактабларда хам ўқитсада шу (китоб) дан бир хулоса қилса...

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
Бизнинг <ИЛМ>каналидан узоқлашманг сабаби эртага сизни ажойиб ва қизиқарли
малумот лар кутмоқда дўстларингизгаҳам бизни канналимизни таклиф қилинг⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️↙️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ

‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️
Каналимизга қандай мурожаат бўлса ⤵️⤵️⤵️
https://t.me/Axmadjon_odilov
Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун бази бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз.

Эй азиз намозхон дўстим, қуйида сизга бомдод намозига ўз вақтида туриш учун баъзи бир амалий воситалар.

1) Бомдод намозига таълуқли, барча оят-ҳадисларни ёдга олиб юришлик.
2) Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.
3) Гунохлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид менга нима бўлдики тахорат билан ётсам ҳам тахажжудга (яъни тунги намозга) тура олмаяпман" деганида у зот: "Гунохларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғирланади", деб жавоб берибдилар. Азизлар! Саҳоба ва Тобиънларнинг қайғулари тахажжуд (тунги)намозини ўқиш бўлган, минг афсуслар бўлсинки бизнинг ташвишимиз эса бомдод намозига туришдир.
4) Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш масалан: ярим кечагача телвизор кўриш, мало-яъни гапларни гаплашиб ўтириш ва хаказо.
5) Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.
6) Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, тахорат билан ётиш.
7) Уйғатгични қўйиб ётиш. Бироқ кишида қатиийлик бўлмаса, уни ўн мартта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.

#Ҳайрли_тонг

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qur'on калб шифоси👇👇👇
082 Инфитор
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_эшитинг🎧

Инфитор сураси

(🎤Абдулбосит қори тиловати)

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бир кишидан: «Намозингда қандай хушуъ қиласан?» деб сўрашди. «Олдимда Каъба, остимда сирот кўприги, ўнг томонимда жаннат, чап томонимда дўзах, орқа томонимда ўлим фариштаси турибди деб хаёл қиламан»,
​Ёмғир хакида билмаганларимиз🌧🌧

🌥Энг кам ёғин жой Чилининг Арика шаҳридир. У ерда йилига бор йўғи бир миллиметр ёғин ёғади, холос.

🌪 Одатда катта сув ҳавзаларига яқин жойларда ёғингарчилик кўп бўлади, деган тасаввур бор. Волга дарёсининг Каспий денгизига қуйилиш жойидаги Астрахан шаҳри Оврўпада энг камёғин шаҳар ҳисобланади. У ерда йиллик ёмғир миқдори 163 миллиметрдан ошмайди.

🌤Чилидаги Икикс шаҳрида 14 йил мобайнида ёмғир ёғмаган. Суданнинг Води халфа шаҳри ундан ўзиб кетган, яъни бу шаҳар аҳолиси 19 йил ёмғир нималигини билишмаган.

🌧🌧

ШАРИАТИМИЗДА Ёмғир ёққанда нима дейилади?

«Аллоҳумма, соййибан наафиъан» (Аллоҳим, уни манфаатли ёмғир қилгин) дейилади.
📚Имом Бухорий ривояти

Ёмғир ёғиб бўлганидан кейинги нима дейилади?
«Мутирнаа би фазлиллааҳи ва роҳматиҳ» (Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан ёмғирландик)
📚Имом Бухорий ривояти

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Савол: «Нима учун пистанинг нархи қиммат?»
Жавоб: «Писта доим кулиб туради, шунинг учун»
Хулоса: Қийматим баланд бўлсин десангиз доим кулиб, табассум қилиб юринг.

👇👇👇👇👇👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Тонги ҳазил😉

Диққат билан ўқиб кўринг..😄


⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ