Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
🌸Кимлардир шошмоқда масжидга томон

🌼Ғафлатда ётибди баъзи бир инсон

🌺Қолмоқчи бўлсангиз дўзохдан омон

🍀Тез туринг муъаззин айтмоқда АЗОН

🌼РАМАЗОНИЙ ТОНГ МУБОРАК!

Уланинг
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
💭 #ЎЙЛАБ_КЎРДИНГИЗМИ?

💰-Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди. Чунки ҳузур мол дунёда эмас ибодатдадир.

🏫-Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди. Вақтдаги барака қулайликда эмас силаи раҳмдадир

💊-Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади. Чунки дори ҳам даволовчи ҳам касал қилувчи моддадир. Илло Асал ва Седана мустасно.

🎼-Инсонларни маънисиз куй қўшиқлари, сўзларини доим эшитамизу, Аллоҳнинг Қуръондаги сўзларини эшитишга малолланамиз.

😴-Кеч ётсак бомдодга тура олмаслигимизни биламизу, барибир кеч ётиб бомдодни қазо қиламиз.

📚-Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз. Огоҳ бўлингким! Телевизор инсонни жаҳолатга, китоблар эса ҳидоятга етаклайдир

🗣 - Дунёни кўп гапирамиз-у, Аллоҳни жуда кам зикр қиламиз.

💵-Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик. Камбағал, мискинларга эмас бойлар, мансабдорларга дастурхон ёзишни яхши кўрамиз.

✈️-Узоқ ерларга ҳордиқ учун борамиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

🔭-Фазода, дунёда нималар бўлаётганини кузатамиз биламиз-у, яқинларимиз муаммолари қийинчиликларидан хабаримиз йўқ.

👞-Ташқи кўринишимизни чиройли пок тутишга ҳаракат қиламиз, лекин руҳларимиз поклигига этибор бермаймиз.

📑-Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди. Режаларимиз фақат дунё топишлик бўлгани учун Аллоҳ бизни қалбимизни қувонтирадиган натижалар бермайди.

👬-Хатоларимизни айтган дўстларни ёмон кўриб узоқлаштирамизу, сохта мақтовлар айтадиган дўстларни яхши кўриб яқин бўламиз.

🏆-Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз...Чунки Аллоҳ кўрсатган ҳақиқий ютуқ жаннатни қолдириб, ўткинчи ютуқ учун ҳаракат қиламиз.

🌐 - Барчасини ўзгартириш сизни 👉👤 қўлингизда.

🔗 Яқинларингга жўнатиб насиҳат қилинг!

Каналга қўшилинг!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ibratvaqti Hammaga tegishli hamma eshitsin.
Birovni hotiniga qarash. (Davomi) 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
​​▬▬▬▬▬ ﷽ ▬▬▬▬▬

Хайрли_тонг!

Жаннатдаги даражангизни юксалтириш учун яна янги кун, янги имконият..
Бўш келманг, ҳаракатдан тўхтаманг! Арзимас кимсалар ва беҳуда нарсалар билан зинҳор-базинҳор чалғиб қолманг. Икки дунёнгизни обод қилиш йўлида тинмай, ҳормай ҳаракат қилаверинг. Ин ша Аллоҳ, ҳамма-ҳаммаси яхши бўлади.
☝️Унутманг, бу умр неъмати сизга бир мартага берилган ва қиёматда ёлғиз ўзингиз ҳисобини берасиз...

==Кунингиз хайрли ва
файзли ўтсин!==

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

IYMONLI QALBLAR UZᴬᴰᴹᴵᴺ

@Iymonli_Qalblar_uz

ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ
Лайлатул Қадр кечаси ИншаАллоҳ бу йил 11-июньдан 12-июньга ўтар кечасига тўғри келяпти.

Бу хабарни имкон қадар тарқатиб, у кечада қилинган савобли ишларга сиз ҳам шерик бўлинг!

@Iymonli_Qalblar_uz
🍃Юракни хижрондан, соғинч асрасин!
🍃Инсонни Шайтондан, ИЙМОН асрасин!
🍃Киприклар кўзларимни қандай асраса,
🍃Кадрдонларим
Сизларни хам АЛЛОҲИМ шундай АСРАСИН!!!
Ассалому алейкум ва рохматуллоху ва барокотух!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуолардан бири:
«Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотимани сўрайман. Рамазонда зиён кўргувчилардан қилиб қўйма!»

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ЙИГИТЛАР_УЧУН_МУҲИМ

❗️Ўзларина умр йўлдош танлаётган йигитлар, фақат шахватини қондириш учун ўзига шерик эмас.

– Фарзандлари учун она
– Уйнинг соҳибаси
– Яқин қариндошлари учун келин,
– Иймонининг ярмини олаётганларига диққат қилсинлар.

– Эркаклар ҳаётини шахват ва эҳтиросдан бошқа нарсани тушунмайдиган на ўзини на эрини қадр қийматини билмайдиган, танасини шакли билан қиймат топмоқчи бўладиган жоҳила қизлар билан қуришдан қаттиқ сақланиши керак. Ҳаётини иймонли, ҳаёли, ахлоқли қиз топиб уни қўлидан маҳкам тутишлари яъни уйланишлари керакдир.

❗️Албатта биз бундай қизларга уйланишни хохлаймиз лекин ундай қизни, қаердан топаман десангиз керак хойнаҳой?

❗️Сизга йўлини кўрсатамиз:

– 1. Аллоҳ таоло айтади: «Покиза эркаклар покиза аёллар учундир.» (Нур 26 #оят) Сиз шундай сифатдаги қизга уйланишингиз учун олдин ўзингиз шу сифатга эги бўлишингиз керак. Ўтмишингизда хато камчиликларингиз бўлса Аллоҳга тавба қилинг ва у гуноҳларга қайтманг. Аллоҳ сизни гуноҳлардан пок покиза қилади.

– 2. Аллоҳдан дуо қилиб сўранг. Сўраётган нарсангизга енгил қараманг албатта сиз жуда катта нарсани сўраябсиз. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Дунё матодир, буларни ичидаги энг яхшиси солиҳа аёлдир деб айтадилар» #ҳадис.
Дунёни ичидаги энг яхши неъмат солиҳа аёлдир. Энг яхши нарсани бир икки енгилгина дуо қилиб қўлга киритаман деб хом хаёл қилманг. Аллоҳдан кечалари таҳажжудларда, дуо қабул бўладиган вақтларда ялиниб ёлвориб сўранг, Аллоҳ дуонгизни қабул қилади сизга ундай қизни албатта рўбарў қилади. Биз бунга 100 фоиз кафолат берамиз.

– 3. Уйланадиган қизни танлашда оиласига, асосан онасига диққат марказни қаратинг, онаси қандай бўлса қизи ҳам худди шундай бўлади. Буни текширишда албатта оилангиздаги аёллардан зукколик талаб қилинади.

– 4. Охири қиз топилганда то унга уйлангунингизга қадар истихора намозини канда қилманг. Агар у қиз сизни келажак ҳаётингиз учун хайрли, сизни бахтли қиладиган қиз бўлса Аллоҳ у қизга уйланишингизни осон қилади. Агар зоҳиран гўзал кўрингани билан келажакда сизни бадбахт қиладиган қиз бўлса истихора сабабидан Аллоҳ у қизга уйланишингиз йўлига тўсиқлар ташлайди.

Аллоҳ таоло ҳаммамизга солиҳа йўлдош насиб қилсин. Аминй. 🤲
(Абу Холилуллоҳ)

Каналга уланиб бошқа #фойдалар'ни қўлга киритинг!
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​​​🌸🌸🌸🌸🌸|﷽|🌸🌸🌸🌸🌸

🍂Сиз ишлирингизни режа қиласиз,
🍃 Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди.

🍂 Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз,

🍃 Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади.

🌿 Шундай экан, Аллоҳни эсланг, уни Ўзи сизни ҳимоя қилади.

💖 Тилингиздан олдин, дилингиз билан: «Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.

💐 Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз албатта гўзаллашади.

🌷Ассалому алайкум ва Роҳимаҳуллоҳи ва барокатуҳ!»🌷

🌸Яна бир РАМАЗОНИЙ - ГЎЗАЛ, мунаввар тонг муборак! Аллоҳ бу кунларимизни хайрли ишлар ва мўл - кўл савобларга васила қилсин! Хайрли кунимиз, хайрли ўтсин!🌸


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
ДАДАМ ҚАДРИ БИЛИНДИ.

УМИДЛАРИМ СЎНГАНДА,
РАНГУ-РЎЙИМ ЎНГАНДА.
БОЛАМ КАСАЛ БЎЛГАНДА,
ДАДАМ ҚАДРИ БИЛИНДИ.

🥀🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🥀

ДАРДКА ЧИДАМСИЗ ЙИҒЛАБ,
БОЛАМ КЎЗИ МЎЛТИРАБ,
ТУРГАНДА МЕНГА ҚАРАБ,
ДАДАМ ҚАДРИ БИЛИНДИ.

🥀🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🥀

АРТИБ КЎЗДАН ЁШИНИ,
СИЛАБ МУРҒАК БОШИНИ,
ОХИР АНГЛАДИМ ШУНИ,
ДАДАМ ҚАДРИ БИЛИНДИ.

🥀🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🥀

ДУО ЎҚИБ ЎЗИМЧА,
ДАМ СОЛАМАН БИРМУНЧА.
ДОМЛАМАСМАН АКСИНЧА,
ДАДАМ ҚАДРИ БИЛИНДИ.

🥀🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🥀

БОЛАМ КЎЗИ ЁШ ЖИҚҚА,
ЙИҒЛАСА ҲИҚҚА-ҲИҚҚА,
МАЛҲАМ ИЗЛАБ ОҒРИҚҚА,
ДАДАМ ҚАДРИ БИЛИНДИ.

🥀🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🥀

КЎТАРВОЛИБ ЕЛКАМДА,
ДЕДИМ ШИФО ЭГАМДА.
ОҲ, БУ ДУНЁ БИР КАМДА,
ДАДАМ ҚАДРИ БИЛИНДИ.

🥀🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🥀

БОЛАМ РАНГИ БИР АҲВОЛ,
ҚУВВАТИ ЙЎҚ БЕМАЖОЛ.
БЎЛИБ БУНДА ХАЙРОН, ЛОЛ,
ДАДАМ ҚАДРИ БИЛИНДИ.

🥀🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🥀

ШИФО ИЗЛАБ БОЛАМГА,
ГОҲ СИҒМАДИМ ОЛАМГА.
ЗОР ЯЛИНИБ ЭГАМГА,
ДАДАМ ҚАДРИ БИЛИНДИ.

🥀🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🥀

МУНЧОҚ КЎЗИНГ ҚУРАЛАЙ,
САЛОМ ЎҒЛИМ ЎРГИЛАЙ,
ДЕГАН ДАРДИНГНИ ОЛАЙ,
ДАДАМ ҚАДРИ БИЛИНДИ>>

🥀🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🥀

АБДУССАЛОМ АНДИЖОНИЙ.

#Шеър
👇Линкни босиб каналга обуна булинг!👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
Рамазон Ҳайити Ўзбекистонда қачон нишонланиши аниқ бўлди

“Халқ сўзи” га Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан маълум қилинишича, мамлакатимизда Рамазон Ҳайити 15 июнь куни нишонланадиган бўлди.

Бу қарор Тошкентда ташкил этилган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан диний идоралари вакиллари учрашувида қабул қилинган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги тегишли фармонига мувофиқ диний байрамлар куни уч кунлик дам олиш куни белгиланган.

Манба

Дўстларингиз билан улашишни унутманг!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄

📌Тоатлар мавсумини қандай ўтказишимиз керак?📌

➡️ Шайх Шанқитийдан сўрашди:

«Ибодатлар мавсумини қандай кутиб олишни маслаҳат берасиз?»

➡️ Шайх дедилар: «Ибодатлар мавсумини энг яхши ўтказишнинг усули «истиғфорни кўпайтириш»дир.

Чунки банда гуноҳ сабаб тавфиқдан маҳрум бўлади. Истиғфорни лозим тутган банда борки қалби покланади.

Заиф бўлса, қувватланади;

Бемор бўлса, шифо топади;

Мусибатга гирифтор бўлган бўлса, қутилади;

Адашган бўлса, ҳидоятга юради;

Оромсиз бўлса, сукунатга эришади.


📿 Чунки истиғфор, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин бизга қолган нажот, омонликдир.

➡️ Ибн Касир роҳимаҳаллоҳ дедилар:

📿 «Ким истиғфор билан сифатланса, Аллоҳ унга ризқини муяссар, ишларини осон қилиб қўяди. Унинг шаъни ва кучини муҳофаза этади».🌤

➡️ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтган иборанинг кучлилигига аҳамият беринг!

📌 «Агар борди-ю осмондан чақмоқ тушса, истиғфор айтиб юрадиган бандага асло тегмайди» дедилар.

🤲 Аллоҳ барчамизни Ўзи севган ва рози бўлган амалларни бажаришимизга муваффақ қилсин!


©
Iymonli Qalblar

┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
У л а ш и н г ! 📲 ©

https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
Iymonli QalblaR pinned Deleted message
“ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР”НИ БЕДОР ЎТКАЗГАН КИШИНИНГ ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИМИ?

☝️ Севикли Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Лайлатул қадр” кечасини иймон билан савоб умидида бедор ўтказган мўминларнинг гуноҳлари кечирилиши хушхабарини  берганлар:


Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Ким Рамазонда иймон  ила савоб савоб умидида рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади.
Ким Рамазонда иймон  ила савоб савоб умидида қоим бўлса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади.
Ким “Лайлатул қодр”да иймон  ила савоб савоб умидида қоим бўлса (бедор ўтказса), унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”.
Муттафақун алайҳ.

🌙 Шунинг учун бу кечани Қуръон тиловат қилиш, намоз ўқиш, дуо қилиш ва истиғфор айтиш билан бедор ўтказиш керак.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг, бу кечанинг савобларидан махрум бӯлсалар, хамма нарсадан махрум бӯладилар...


Каналга уланинг⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug
“Лайлатул Қадр” – қандай кеча?

Бу кеча – “белгилаш кечаси”, яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кечадир.

Бу кеча «... минг ойдан яхшироқдир» (Қадр, 3).
1000 ой – 84 йилга тенг.
84 йил – 30000 кунга тенг.
Қадр кечасининг бир соати – 3780 кунга тенг.
Бу кечанинг бир дақиқаси – 63 кунга тенг.
Фақатгина тоаб, ибодат, зикр... қулганлар учун❗️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFHqNz-TZB5h96Lwug