Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Ибн Умар розияллоҳу анҳу:

агар ёш бола ўнг қўлини чап қўлидан ажрата билса, унга намозни ўргатишни бошлардилар.

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бисмиллаҳир Рохманир Роҳийм.

Ассалому алайкум
ва рахматиллоху ва баракатух

Мехри дарё,
забони ширин, юзлари нурли, иймони бақувват қадрли дилга яқинларим!
🌸Бугунги кун муборак! Сизга ва яқинларингизга Аллохимнинг гўзал кунларини,
хайру барокотини, рахмини, яқинларингизга бўлган мехру оқибатни йўқолмаслигини, фарзандларингизни камолини кўриб юришликни, энг аввало
🌸Аллохим соғлик саломатлик ато этишини қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни сизга тилайман...
Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.

Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.

Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.

Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.

Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.

Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.

🌸Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🔊
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Қаноатли инсонлар барча нарсаларга эга бўлишмаса-да, лекин ўзларида бор нарсалар билан бахтни ҳис қила олишади.

"Ҳикмкатлар чашмаси"дан.

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Video_suhbatlar

Ahli muhabbatning alomatlari

Ustoz Yorqinjon domla rohimahulloh

Kanalga ulanish uchun 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Зулҳижжа ойининг ўн кунлиги:

Яхшиликлар қилиб олиш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.

Тавба ва ёмонликларни каффорати қилиб олиш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.

Аллоҳ билан алоқа ўрнатиб, ҳаётда янги саҳифа очиш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.

Аллоҳдан файзу футуҳ, каромат ва атоларни қўлга киритиш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.

Аллоҳни муҳаббатини қозониш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.

Аллоҳ йўлида бор куч ва имкониятини ишга солувчилар даражасини қўлга киритиш учун у кунни ўрнини босадиган эваз йўқ.

Кўплаб яхшиликларни бажариш учун у кунни ўрнини босадиган эваз.

🇺
🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#мўжиза

Қуръони каримда қайси ПОРА қайси бетда жойлашганини осонгина билишни ҳоҳлайсизми ..?!

... Қуръоннинг маълум бир пораси қайси бетдан бошланишини билиш учун муайян ҳисоблаш усули қўлланилса бас...
Масалан 9 - пора:
9-1=8
8+8=16
16 нинг охирига 2 ни қўшамиз = 162
Демак, 9 - пора 162 - бетдан бошланар экан...
... Шу йусинда ҳоҳлаган поранинг бошланиш бетини билиб олса бўлади...
Масалан 15 - пора:
15-1=14
14+14=28
28 нинг охирига 2 ни қўшамиз = 282.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
══════════════════

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
ҚУРЪОНИ КАРИМГА ЗИД ҲАРАКАТ ҚИЛМАНГ!

🎤Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️

┄┅••═•⊰ ﷽ ⊱•═••┅┄ 🌙

↘️@IYMONLI_QALBLAR_UZ
═══════════════
📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
ОДОБ ҲАҚИДА

Айтиш мумкинки, инсонларни бошқа ҳайвонлардан ажратиб тургувчи хислатларидан бири одобдир. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи “Адабул муфрад” китобларида одобнинг таърифида шундай деганлар: “Одоб барча яхши ва эзгу хислатларни ўз ичига олади. "Адаб" - чақирмоқ маъносида бўлиб, кишиларни яхшиликка чақиргани, ёмонликдан қайтаргани учун шу хислат "одоб", деб аталган” .
Яна ўша китобда Валид ибн Нумайр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича ўтмиш кишилар болаларнинг солиҳ бўлишлари Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан бўлади, аммо уларга одоб ўргатиш оталари вазифасидир, деганлар.
Ризоуддин ибн Фахруддин “Аҳли аёл” китобида ёзади: “Одам боласининг баҳоси, қадру ҳурмати ахлоқига қараб билинур. Гўзал ахлоқли кимсалар энг мўътабар бўлиб, ахлоқсизлар эса халқ қошида қадрсиз бўлурлар. Одам боласининг ёш чоғида ўрганган одоби қабрига қадар бирга йўлдош бўлиб борадур. Шунинг учун гўзал ахлоқни ёш вақтида ўргатиш керак.
Гўзал ахлоқ ҳар бир киши учун ҳам зарур, бироқ қизлар учун кўпроқ зарурдир. Аҳлоқсиз қизлар халқ орасида яхши исм чиқара олмаслар, эътиборлари ҳам бўлмас.
Гўзал хулқларнинг онаси ҳаё ила иффатдир. Бир қизда агар ҳаё ила иффат бўлса, унда барча яхши хулқлар жам бўлади”.
عن ابن عمر رضي الله عنهما : أنَّ رسول الله - صلى الله عليه وسلم - مَرَّ عَلَى رَجُلٍ مِنَ الأنْصَار وَهُوَ يَعِظُ أخَاهُ في الحَيَاءِ ، فَقَالَ رسولُ اللهِ - صلى الله عليه وسلم - : (( دَعْهُ ، فَإنَّ الْحَيَاءَ مِنَ الإيمَانِ )) متفقٌ عَلَيْهِ .
Абдуллоҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорий бир киши олдидан ўтаётгандилар, у ансорий биродарига уялишдан қайтариб насиҳат қилиб турган эди. (яъни жуда қаттиқ ҳаёли бўлма! Ўзингга қийин бўлади, дeб). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Буни ўз ҳолига қўйгин. Чунки ҳаё иймондандир”, дeдилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари) (“Риёзус солиҳин”)
Умaр ибн Xaттоб (розияллоҳу aнҳу): "Aввaл одоб, сўнг тaълим беринглaр", дедилaр.
Aбу Aбдуллоҳ Бaлxий: "Нaфснинг одоби илмнинг одобидaн кўпроқ, илмнинг одоби илмнинг ўзидaн кaттaроқ", дегaнлaр.
Aбдуллоҳ ибн Муборaк aйтaдилaр: "Aгaр менгa, бир кишидa aввaлгилaру оxиргилaрнинг илми бор, деб сифaтлaшсa-ю, ундa одоб бўлмaсa, у билaн учрaшмaгaнимгa aфсуслaнмaймaн, aгaр бир киши ҳaқидa нaфс одоби бор деб эшитсaм, унгa йўлиқишни орзу қилaмaн, учрaшмaсaм aфсуслaнaмaн". (“Бўстонул орифин”.
Aбу Лaйс Сaмaрқaндий)

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Muftiy hazrat Qoraqalpoq eliga tinchlik-osoyishtalik so‘rab, Ka’bai muazzama oldida duo qildilar.

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Ҳакимлардан бири айтади:

“Қўлида борини тугатмагунча йўғини талаб қилмаслик – дунёга бўлган тақводир”.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

#Зикрли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.🌤

🌷Ўзимизни куч-қувватимизсиз тонгда уйғотган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

🌷Борлиқни нурафшон қилганидек, ҳаёт йўлимизни ҳидоят нури ила нурлантирсин!

🌷Хонадонингизга Аллоҳнинг раҳмати, фароғати ёғилсин.
Кун давомида аъло кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

🌞Сешанба тонги муборак бўлсин азизлар!
👇👇

Тарқатинг👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Ҳазрати Умар даврида болалар тўпланиб қолишса, улардан бири: "Йиғлатишимни кўрасизларми?" дер ва: "Аллоҳдан қўрқинг, эй Умар!" дея хитоб қиларди.
Шунда Умар йиғлаб юборардилар..


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
41.Дам солса турмуш қуриш тезлашадими
Шайх Муҳаммад Содиқ
🎙Дам солса турмуш қуриш тезлашадими?

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳожатхонада телефон кўрганларга фаришталар лаънат айтади

Видеони савоб учун тарқатинг
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиллага тенг маълумотлар:

Икки қул аъузу, яъни фалақ ва нас суралари орасидаги фарқни биласизларми?
Фалақ сураси ташқи ёмонликлардан паноҳ беради. Кеча қоронғулашиб, ой кўздан ғойиб бўлганида кўплаб ёмонлик ва сеҳр авж олади. Бу пайтда сеҳргар ва ҳасадчи афсун қилинган тугунини тугади.
Нас сураси эса, ички ёмонликлардан паноҳ беради. Ички ёмонлик васваса ва мусулмон ғафлатда қолганида нафси ёмонликка ундашидир. Ички ёмонлик ташқи ёмонликка қараганда анча шиддатлидир. Масалан ташқи ёмонликдан йироқлашиш имкони бор. Аммо ички ёмонлик доим сен билан ҳамроҳ. Шунинг учун фалақ сурасида бир марта паноҳ тилаб, кейин паноҳ тиланадиган нарсани зикр қилишда давом этасан.
Нас сурасида эса, олдин учта паноҳ тилаб, яъни;
1. Одамлар Роббисидан.
2. Одамлар Подшоҳидан.
3. Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман, деб кейин паноҳ тиланадиган нарсани зикр қилишда давом этасан.
Ким паноҳ сўралувчи икки сурадаги ҳақиқий маъноларни англаса, ушбу икки сура ҳақида келган фазилатлар унга аён бўлади.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Солиҳлардан бирлари шундай дедилар: "Одамларни Аллоҳга маъсиятни қанчали кўпайтираётганларини кўрсанг, сен Унинг тоатида шунчали ҳаракат қил!"

➡️ https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
t.me/Robiya_Hoji_Ona_Masjidi
Mulk Surasi.Ahrorbek Qori Yo'lchiyev
#Тиловат

😢 Кўзлари аъмо аммо қалб кўзлари очиқ бўлган қори:

🎙 Ахрорбек қори Йўлчиев.

🗓 26.06.2022 Хуфтон намозида қилинган тиловат.

📲Яқинингизни ҳам қалбини Қурон билан хушнуд қилинг🙂

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
"Бойлардан қўрқма, фақирларнинг оҳу-ноласидан қўрқ! Чунки, бой қочса, ҳокимлар дарвозасига боради. Фақир оҳу-нола чекса, Аллоҳнинг дарвозасига етгай!".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

#Зикрли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ