Iymonli QalblaR
150 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Нима учун янги туғилган фарзанднинг қулоғига азон айтамиз!

Субҳоналлоҳ! Бунинг сабаби ажойиб. Фарзанд туғилганида Пайғамбаримиз боланинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтишимизни буюрганлар. Азон ва такбир айтилгандан кейин намоз қани? Дейилган савол туғилади. Бу ҳақда бироз фикрлаб кўринглар. Жавоб шуки, ўша намоз жанозадаги намоздир. Мулоҳаза қилиб кўрилса жаноза намозида азон ҳам, такбир ҳам айтилмайди. Чунки, азон ва такбирни туғилганида айтиб бўлинган. Вафот қилганда ўқиладиган жаноза намозидан ибрат олинадиган яна бир ўрни, инсон ҳаёти такбир ва жаноза намози орасидаги фурсатдир, дейилмоқчи бўлади.
Бундан ташқари, чақалоқнинг ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтилишининг ҳикмати, унинг биринчи эшитган овози Аллоҳ калимаси бўлиши ҳамдир.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muhammad alayhissalom binolarni zabt qilmadi, balki insonlarning qalbini zabt etdi...Abu Sufyon

Anvar Ahmad domla

🔊Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
═══════════════════

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Баъзи солиҳ салафлар дўстларининг вафотидан сўнг қирқ йилгача унинг оиласидан хабар олиб турар, эҳтиёжларини ўтаб берар эдилар.

“Минҳожил қосидийн” асаридан.

arabicuz

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Buyuk olimlar sabri
hanafiyuz
#Mp3_suhbatlar

Ustoz Yorqinjon domla rohimahulloh!

Ulamolar sabridan bir lavha!

Shu suhbatni videosi!👈

Kanalga ulanish uchun 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми? #Саловат_айтинг

Макка билан Мадина орасидаги масофа тақрибан 410 км.ни ташкил этади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу масофанинг ярмини уловда ва ярмини пиёда саккиз кун давомида, жазирама иссиқда Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг ҳамроҳлигида босиб ўтганлар.
Бу машаққатларнинг барчасини бугунги кундаги сизу биз авлодга динни етказмоқлик учун енгиб ўтганлар.
Бугун эса, сизу бизлар иззат-ҳурматда, неъматларга бурканган ҳолда, эмин-эркинликда, динимизга амал қилиб яшамоқдамиз.
Бас, шундай экан, У зот саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтайлик.

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МашаАллоҳ🥺 Кўзларига ишонмасдан Аллоҳнинг уйига борганини кўриб суюниб йиғлаб юборди илоҳим бизни ҳам Ота онамиз билан боришлик насиб қилсин👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар :

" Ким дунёга совчи қўйса у маҳрга унинг динини сўрайди. Дунё бундан бошқасига рози бўлмайди " .

#ХАЙРЛИ_ТУН

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассаламу Алайкум! Чоршанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Абу Бакр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Эркаклар аёлларга итоат этган вақтларида ҳалок бўлдилар»

(Ҳоким ривояти).

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҳадис

Ан-Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот:

«Яхшилик ҳусни хулқдир. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ѐқтирмаган нарсангдир», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Каналга уланиш:👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Буюк_Жудолик

إنا لله و إنا اليه راجعون
Бугун 24 Зул Қаъда 1443-ҳижрий йил Истанбул ва бутун Ислом уммати бир буюк олими, мураббийси ва мужаддидидан маҳрум бўлган ҳолда тонг оттирди.

Маҳмуд Афанди ҳазратлари Аллоҳнинг раҳматига қовушди.

Аллоҳ ҳазратни ўз раҳматига олган бўлсин, аҳлу оилаларига, яқинларига ва жумла Ислом оламига Аллоҳ сабр ва силвон ато этсин!

Олимнинг ўлими оламнинг ўлимидир!

Роббим ўринларини тўлдирсин!

Бир Фотиҳа ўқиб руҳларига бағишлайлик.

Жаноза Жумъа куни, Жумъа намозидан сўнг Истанбулдаги Фотиҳ жомеъида адо этилар экан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Маҳмуд афанди Нақшбандий, Мужаддидий, ал-Холидий ҳазратлари
(қуддиса сирруҳу).

• Ҳаётлари
• Тариқатлари
• Ҳикматлари
• Илмий меърослари ҳақида ҳужжатли филм.
(Ўзбек тилида)

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Улашинг⬇️

https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аллоҳнинг_яратганлари

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм..

Жаннат гўзалроқ ва боқийдир..

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Исломнинг мадори бўлган ҳадис!

НАСИҲАТ

🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

mehrob_uz

🔊 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВИЖДОН БОЗОРИда бўлганмисиз..?

...... Кунлардан бир кун Виждон бозорига кириб қолгандим.. Ажиб бир САВДО устидан чиқиб қолдим..
~ Сотаману кетаман яп янги ишлатилмаган, қийналмаган ВИЖДОН бор... Кеб қолинг...

~ Келинг акажон нима берай..?

~ Виждонинг ҚАНЧА туради..?

~ Ишлатмасез анча туради...

~ Нархини сўраяпман..?

~ Юз минг акажон ...

~ Жа қимматку... Унинг устига менга ҳозирги пайтда жудаям шартмас... Сал тушир нархини..?

~ Ака қаранг, хали яп янги УМУМАН ишлатилмаган ўзимни виждоним...

~ Унда нега сотяпсан..?

~ Шу сал пулга қийналиб қолдимда... Агар виждонни олсангиз FУРУРни хам қўшиб бераман... Сиз хам сал қўшиб берасиз... Барибир ВИЖДОНсиз Fурур ўлиб қолади... Яна куйиб қолмай....

~ Яна нималаринг бор сотиладиган...?
Ўғил қизларга олиб кетардим...

~ Ўғлизга ЛАФЗ бор ака... Бор йўғи 3 марта ишлатилган... Қизларизга ибо-ҳаёлар бор...

~ Вой ўшандан бер борини...

~ Нафсинг борми.. ? Менда ҳам каттаси бор... Но виждоним йўқ эдида... Ўшанга келувдим олдинга...

~ Бор НАФС... Ўша виждон билан чиқишолмай соттиряптида...

~ АҚЛ борми.. АҚЛ.. ?

~ Ака ақлни шу НАФС еб битирибди ярамас, бехабар қолибман ...

~ Ҳа ... майли.. қийналиб қолибсан виждон, Fурур, лафзингни 100мингга берсанг оламан...

~ Сотдим... Фақат виждонини 100 минга сотди деб бошқаларга айтманг, ҳўп...

~ Ука.. ҳооов анаву сарғайиб турган нима..?

~ Уми..? ИНСОФ.. Олайми ака, кўрасизми..?

~ Йўқ керакмас ука... ИНСОФСИЗ хам яшаса бўлади... Ундан кўра хотинимга САБРинг бўлса бер..? Жуда зарурда, хотинимга олиб берайин...

~ Ака САБР умуман йўқ... Ҳозир чиқмай қўйди... САБРлар дефицит бўлиб кетди...

~ Ҳа майли... Виждон, Fурур, Лафзни коробкага солиб, чиройли қилиб ўраб бер..
Кетдим, Бозорингни берсин...
***
~ Келинг опа нима ХИЗМАТ...? Уялмай айтаверинг...

~ Шу десез ука... Нафсимни сотиб САБР олмоқчи эдим... Сиз ЁРДАМ бера оласизми..?

~ Узр опажон ... Сабр умуман йўқ.. топа олмайсиз ҳам..

~ Унда Нафсимни олинг ука..!

~ Опажон ўзимни нафсим бор... Ўзи зўрға эплаяпман... Камига сизни нафсизни олсам мени нафсим айниб қолади... Шу сиз ҳам зўрға юрибман. Узр ёрдам бера олмайман экан сизга...
*****-----
~ Ҳее келинг.. келинг укагинам...

~ Виждониз борми..?

~ Вой ҳозир сотворибманда...

~ Лафзизчи нима бўлди...

~ Уни ҳам яхши БАҲО беришганди берворибманда...

~ Унда нима қолди сизда..?

~ ВАЪДАлар бор ука... 2 қоп... Бир коробка ЁЛҒОН қолди... Ха айтмоқчи 30 литрча КЎЗ ЁШ ҳам бор...

~ Ака улар Ўзимда ҳам бор... Сизга маслахатим КЎЗ ЁШизни сотманг, асраб қўйинг.. Эртага налогдагилар келса ишлатасиз...

~ Устимдан куляпсанми ука... ? Маслаҳатингни пишириб егин.. . Виждонсизеей...
Оббо ўзи дўконимда НИМА қолди экана..?
Анави ҲАСАД ва ҒИЙБАТларим ўтмай қолди.. ҳаммада кўпайиб кетди...
Энди фақат ВАЪДА сотаман шекилли...

@Rasululloh_Vasiyatlari
Шаҳр ибн Ҳавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога: «Эй, мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?» – деди. Умму Салама розияллоҳу анҳо: «У зотнинг дуолари: “Я муқаллибал қулуб саббит қолбий ъала дийник»”, эди, дедилар. (Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил).

Имом Термизий ривояти.

Имом Бағавий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тақдирлар қийматлидир ва оқибат ғайбдир. Бирон кишига ўз ҳолини зоҳирига қараб ғурурланиб кетиши жоиз эмасдир. Шунинг учун ҳусни хотима ва динда собитликни сўраб дуо қилиш машруъ бўлган”.

“Шарҳу сунна” китобидан.

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон тинглашнинг ҳукмлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Аъроф» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

quranuz_kanali

📲 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​•🌹🎊ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ! ЖУМА МУБОРАК🎊🌹

🌹Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹Забони зикрдан тинмаганларга.
🌹Кибр тулпорига минмаганларга,

🌹🎊•ЖУМА МУБОРАК

🌹Фақат ҳалол луқма егувчиларга,
🌹Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга.
🌹Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом)
🌹дегувчиларга,

🌹🎊•ЖУМА МУБОРАК

🌹Шанбада яҳудий синагог топса
🌹Якшанба насроний черковга чопса.
🌹Жумада масжидда мўминлар эса...

🌹🎊•ЖУМА МУБОРАК

🌹Етим-у беванинг ҳолин сўрганлар,
🌹Дунё яйловидан савоб ўрганлар.
🌹Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,

🌹🎊•ЖУМА МУБОРАК

🌹Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
🌹Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга,
🌹ИншаАллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,

🌹🎊•ЖУМА МУБОРАК

🌹Дард кирмасин кўнгил худудингизга,
🌹Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга.
🌹Иблис хасад қилсин сужудингизга,

🌹🎊•ЖУМА МУБОРАК

🌹Етим-есирларни йўқлагувчилар,
🌹Савобни хирмондек тўплагувчилар.
🌹Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар

🌹🎊•ЖУМА МУБОРАК!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM