Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲНИ АРШИНИ ЛАРЗАГА КEЛТИРАДИГАН АМАЛ🌴

🌙🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

☘️ @IYMONLI_QALBLAR_UZ ☘️ Каналига уланиш учун линкни босинг👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👇Қуйдаги саналганлардан қай бир Онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлари ичида энг кўп ҳадис ривоят қилганлар?
Anonymous Quiz
27%
💡Хадича онамиз;
8%
💡Умми Салама онамиз;
2%
💡София онамиз;
60%
💡 Оиша онамиз;
2%
😊Энди билиб оламан;
ЖОНЛИ МУЛОҚОТ. АБРОР МУХТОР АЛИЙ
Аброр Мухтор Алий
#СУҲБАТ

• Мавзу: Илм ва унинг аҳамияти ҳақида.

☝️ Др. Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
БУ ДУНЁ ФОНИЙ ДУНЁДИР

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари "вал-аср" сурасини ўқиб, сўнгра шундай насиҳат қилдилар:

- Бизнинг Нақшбандий
машойихларимизнинг гўзал одати, узоқ йўлга сафарга чиқмоқчи бўлсалар дўсту-аҳбобларига "вал-аср" сурасининг маъносини насиҳат қилар эдилар. Шу сабабли ҳозир ушбу сура ўқилди.

Сўнгра Шайх ҳазратлари дардли овозда ушбу шеърни ўқидилар:

(Шеърнинг таржимаси):

Ғанимат бил бирга суҳбатлашишни,

Жудолик соати бошга тушгувчидир.

Ғанимат билгил, ҳаётдир баҳор,

Келиб бўлмас бу дунёга такрор такрор.

Сўнг Шайх ҳазратлари дедилар:

Ҳар нарсага назар ташласангиз, бир куни у мендан жудо қилинади, деб тасаввур қилинг.

Сўнг Ҳазрат Шайх ушбу ҳикояни айтдилар:

Бир подшоҳ қаср қурдирди. Қаср қуриб битказилгач, подшоҳ буюрди:

- Халойиқни тўпланг, қасрни кўрсин. Дўстлар хурсанд бўлсин, душман ҳасад ўтида ёнсин.

Аллоҳнинг дўстларидан бири ҳам қасрни кўргани келибди. Подшоҳ одамларга:
- Бу қасрнинг камчилигини айтадиган бирор киши борми? деб сўрабди.
Ҳамма бирваракайига: Ҳеч қандай камчилиги йўқ , дейишибди. Шунда Аллоҳнинг дўсти подшоҳга: Қасрнинг икки камчилиги қолибди, деди. Подшоҳ: Нима камчилиги бор экан? деб сўраганида, Аллоҳнинг дўсти шундай деди: Биринчи камчилиги шуки, бу қаср абадий бўлиб қолмайди. Иккинчи айби, сен ҳам бу қаср ичида абадий қола олмайсан.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌎 Мана шу митти сайёрадан туриб Фиръавн: "Мен сизларнинг энг олий роббингизман", деб айтган. (Назиъаат - 24)

Тафаккур қилишимиз учун яна бир жуда тасирли видео. Диққат билан кўринг...

••┄┄┄❅┄┄┄•••
🔉
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📲
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
018-Al-Kahf
Yasser Al Dossari
#Қуръон

''Каҳф'' сураси

Яссер Ал-Доссари
.

Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧


Дўстларингизга ҳам юборинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Муқаддас Ислом динимиз инсонларни тинч-тотув, ҳамжиҳат, кечиримли, бир-биримизга дўст ва биродар бўлиб ҳаёт кечиришга буюради. Тарихдан маълумки, динимизни мана шу кўрсатмасига амал қилиб яшаган мусулмонлар доимо бахт ва саодатда яшаганлар, тинч-тотув ҳаёт кечирганлар.

Батафсил: https://azon.uz/content/views/43660

© AzonUZ ахборот-таҳлилий портали
Қизингиз бўлса эшитинг...!
Қизингиз булса нолиманг.
Жудаям таъсирли ...

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇⤵️⤵️⤵️⤵️

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
صباح الخير

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

🍀🌹🍀 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍀🌹🍀

ҲАЙРЛИ ТОНГ!

🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊

Азизларим!!!
Роббимнинг
марҳамати ўлароқ берилган
ЯНГИ КУН
барчамизда
муборак бўлсин!

🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊🎊

🌹🕋Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌹🕋Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹🕋Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹🕋Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹🕋Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹🕋Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹🕋Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹🕋Юрагингиз МЕҲРни,
🌹🕋Жигарингиз ОҚИБАТни
🌹🕋ЙУҚОТМАСИН!

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГАДОЙЛИКДАН ОЛИМЛИЕЕАЧА.

Буюк ҳинд уламоларидан Анваршоҳ Кашмирий ёшликларида ота-онадан етим қолиб, Деҳлидаги Шоҳ Жаҳон қурдирган масжидда гадойлик қилган эканлар. Бир куни у кишининг олдиларига бир одам келиб сўрабди:
— Ўғлим, туришингдан жуда заковатли болага ўхшайсан. Илм ўқимадингми?
— Илм ўқитгани менинг ота-онам йўқ.
— Мен ҳамма харажатларингга кафил бўламан, илм ўқийсанми?
Ўша киши болакайни Маҳмуд Девбандий ҳузурига илм ўрганишга олиб борган экан...
* * *
Анваршоҳ Кашмирий айтадилар: «Мен 137000 китоб ўқидим. Фаразан, агар Девбанд кутубхонасини кимдир ёқиб, кул қилиб юборса ҳам заррача парво қилмайман. Чунки у ердаги китобларнинг ҳаммасини ёдлаб олганман».
* * *
Анваршоҳ Кашмирий Ҳажга борганларида бир кишида «Нурул изоҳ» китобига «Мароқул фалоҳ» ҳошиясини ёзган олимнинг ўз дастхати билан қолдирган нодир нусхани кўриб, эгасидан сўраган эканлар:
— Шу китобни менга бир йилга берсангиз. Кейинги йил Ҳажгача мен бу китобни Девбандда бостириб сизга қайтараман.
— Китобни беролмайман. Мусаннифнинг ўз дастхати билан қолган...
— У ҳолда бир кечага бериб туринг.
Ҳазрат бир кечага 500 саҳифалик ушбу китобни ўқиб, ёдлаб олган эканлар. Кейин уни Девбандда бостириб, кейинги йили Ҳажга олиб келиб солиштиришса, олдинги китобдаги хатоларни ҳам тузатилган ҳолда чоп қилинган экан...
* * *
Анваршоҳ Кашмирий айтадилар: «Аллоҳ таоло менга шунча зеҳн ато этди-ю, лекин Қуръони каримни ёдлашни насиб этмади. Ҳар йили Рамазонда 30 кун эътикоф ўтириб, Қуръони каримни каримни хатм қиламан, деб ният қиламан. 30 кун ичида 30 саҳифа Қуръон ўқий оламан холос. Бир оятни ўқишим билан Аллоҳ таоло менинг кўз ўнгимда чеки йўқ денгиз пайдо қилади. У ердаги дурларни тераман деб, шу даражада киришиб кетаманки, натижада яна хатм қилолмай қоламан. Шунинг учун ҳам мен Каломуллоҳни ёдлай олмадим».
* * *
Анваршоҳ Кашмирий «Саҳиҳи Бухорий»га «Файзул Борий» деган шарҳ ёзиб машҳур бўлиб кетган вақтларида дунёнинг энг машҳур уламолари (улар орасида Миср муфтийси Рашид Ризо ҳам бор эди) 300 нафар араб олимлари билан Деҳлидаги Шоҳ Жаҳон масжидига Анваршоҳ Кашмирийни зиёрат қилгани келган эканлар. 300 нафар олим билан сўрашиб чиққанларидан сўнг ҳазрат деворга суяниб, йиғлаган эканлар. Шунда Рашид Ризо йиғи сабабини сўраганда, у зот:
— Бир пайтлар мен шу ерда гадойлик қилардим. Бир неча марта калтак ҳам еганман. Бир пайтлар менга нон бермаган бу гўшада илм сабабидан бугун дунёнинг энг забардаст олимлари қўлимни ўпди...


Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞Musulmon odam rostgo’y bo’lishi keremasmidi?

🎙 Shukurulloh Domla

Kanalga azo bo’ling

🌐 https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
— Агар жоҳил жим турганида, одамлар ихтилофга тушмасди!

• Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу..

#Хайрли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ кунларимизни Ўзининг зикри билан нурли қилсин.
Кунингиз хайрли ўтсин!


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

Қўшилинг👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Намознинг аҳамияти

Аллоҳ Таъоло "Мўминун" сурасини шундай бошлади:

ِ قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ

"Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар".

Кейин уларнинг энг биринчи сифатини зикр қилди:

الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

"Улар намозларида хушуъ қилувчилардир". ("Мўминун" сураси, 2-оят).

Ундан кейин мўминларнинг лағвдан (беҳуда сўздан) четланишлари, закот беришлари, зинодан сақланишлари, омонат ва берилган аҳдларга риоя этишлари каби бошқа сифатлари саналиб, охирида яна ўша биринчи сифат таъкидланди:

وَالَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَوَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ

"Улар (мўминлар) намозларини муҳофаза қилувчилардир". ("Мўминун" сураси, 9-оят).

Энди натижага қаранг:

أُولَٰئِكَ هُمُ الْوَارِثُونَ * الَّذِينَ يَرِثُونَ الْفِرْدَوْسَ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

"Ана ўшалар ворис бўлгувчилардир. Улар Фирдавсни мерос олурлар, улар унда абадий қолгувчилардир". ("Мўминун" сураси, 10-оят).

Аллоҳ Таъоло барчамизни ана шундай – намозида хушуъ қилувчи, уни ўз вақтида ўқувчи мўминлардан қилсин.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM