Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🌹🍃 🍃🌹🍀
🌹🌸 🌸🌹
🍃 Ассаламу 🍃
алайкум
вараҳматуллоҳ

🌞
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌺Яхши кайфият, қалб ҳотиржамлиги, ҳалол ризқ ва ҳамиша тақво ҳамроҳингиз бӯлсин!🌱

🌹Аллоҳим, қалбларимизга қувват бер❗️🤲

🌸Иймон қувватини...
🌺Сабр қувватини...
🌷Сукут қувватини...
🌹Бизни тоатинг - ла юксалтир!!!

#Тонгги_Дуо 👇

🤲«Алҳамдулиллааҳи ваҳдаҳу вассолаату вассалааму ъала ман лаа Набиййа баъдаҳу» 🌺

🔈⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️📲

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Ўлимга тайёрмисиз... 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#КЎЗГУ

• Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
"Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!", деса
унга жавобан Ҳабибимиз:
"Тўғри айтдинг!", дердилар.
• Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Расулимиз алайҳис саломга қараб:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!", деса унга ҳам жавобан:
"Тўғри айтдинг!", дердилар.
• Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида:
"Ҳа, Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди", дея жавоб берганлар.
• Иймон асосий мезондир. Ҳар ким бу мезонга кўра ҳосил олади.
• Булбул гулга, қарға эса ахлатга олиб боради.


© Маҳбубий

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бу йиртиқ қопнинг ичида мазали мева тургани каби баъзи йиртиқ-ямоқ либос кийган кишиларнинг ичида ҳам пок, мусаффо қалблари бордир. Ҳеч нарсага ташқи кўринишига қараб баҳо берманг!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Фарзанд тарбияси ҳақида гап кетганда, ўн йиллар аввал раҳматли опоқдадамлар билан бўлган воқеа ёдимга тушади. Ўшанда Қозоғистонда Қуръони каримни нашр эттиргандим. Ундан бир нусхани опоқдадамларга бериб: "Қаранг, охири Каломуллоҳни нашр этиш насиб қилди. Буни сиз учун олиб келдим" дедим. У киши Қуръони каримни қўлларига олиб, ўпдилар ва пешоналарига суртиб, варақлай бошладилар. Сўнг ҳаққимга дуо қилдилар. Бир пайт тўсатдан овозлари ўзгариб: "Яна Қуръони каримни нашр қилдим, деб ўзингдан кетмагин, ғурурланмагин. Билиб қўй, сен ҳеч кимсан! Бир чақага ҳам арзимайдиган одамсан!", дедилар. Ишни қойил қилиб қўйган кайфиятда турган мен, дарҳол ўзимни ўнгладим ва уларнинг гапларини маъқулладим.
Опоқдадам бизни ҳеч талтайишга қўймас, доим танбеҳ бериб турардилар.
Бошқалар олдида боласини мақтаб, ғурурланаётган кишиларни кўрганда, доим опоқдадамнинг мазкур тарбия услублари ёдимга тушади.


Мубашшир Ахмад.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Audio
#Маъруза

👳‍♂ Ёрқинжон домла рохимаҳуллоҳ.

🎙 "Ўлим" ҳақида.

6-қисим.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Агар одамлар ҳақида фикр қилсангиз уларни тўрт турли эканини топасиз:

1. Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бахтиёр.
2. Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бебахт.
3. Аллоҳга осий ва ҳаётда бахтиёр.
4. Аллоҳга осий ва ҳаётда бебахт.
Агар (1) рақамга оид киши бўлсангиз бу табиий нарса. Чунки Аллоҳ таоло: "Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган энг чиройли амаллари сабабли бериладиган ажр-савоблар билан мукофотлаймиз" (Наҳл сураси, 97 оят), деб айтган.
Агар (4) рақамга оид киши бўлсангиз бу ҳам табиий. Чунки Аллоҳ таоло: "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз", (Тоҳа сураси, 129 оят) деб айтган.
Агар (2) рақамига оид бўлсангиз икки ҳолатдан бирининг эҳтимоли бор:
– Ёки Аллоҳ таоло сизни яхши кўриб, сабрингизни синаб, даражангизни кўтаришни истабди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:
"Албатта биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бирон мусибат келганида: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз»,- дейдиган сабрли кишиларга хушхабар беринг!" (Бақара сураси, 155 оят) деб айтган.
– Ёки ибодатдаги камчилик, ғафлатда қолинган гуноҳ ёки тавбани ортга сурилган бўлиши мумкин. Аллоҳ Ўзи томон қайтишингиз учун синовга учратишни истаган.
"Албатта Биз улар шояд ўз (исёнларидан) қайтсалар, деб уларга (Қиёмат Кунидаги) улуғ азобдан илгари яқин азобни (яъни, дунё азобини — турли кулфат-балоларни, мусибатларни) тотдирурмиз" (Сажда сураси, 21 оят).
Агар (3) рақамига оид бўлсангиз эҳтиёт бўлинг! Чунки бу истидрож – арқонни узун ташланишидир. Бу, инсон тушадиган ўриннинг энг ёмонидир. Бунинг оқибати ҳам хатарлидир. Бунинг учун Аллоҳ томонидан келадиган азоб нақддир. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Энди – қачонки улар ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, биз уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, биз уларни тўсатдан (азоб билан) ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар" (Анъом сураси, 44 оят), деб айтган.


Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мақсад сари астойдил меҳнат қилаётганингизда, ишингизни бузадиган итлар учраб туришини унутманг!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲🌹 Ассалaaму-алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🤲 Умрингиз давомида илоҳим
Аллоҳ сизга
Сўнмас иймон,
Гўзал ахлоқ,
Шукр этгувчи қалб,
Зикр этувчи тил,
Хайрли умр,
Дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин шаа Аллоҳ.

🤲 Аллоҳ таоло
Хонадонингизга тинчлик, рўзғорингизга барака беришини тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️ https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР

Қўшимча Қуръон курслари очилди

• ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎҚИТИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙБДИ
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса !!

Уйлар тўлар файзу зиёла
Сўзлар сўзи бўлар ҳаёла
беодоблик қилмас уялар
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса !

Номаҳрамга қилмайди назар
Ёмонликдан қилади ҳазар
Яхшиликла амалин безар
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса !

Фарзандларга тайёр муаллим .
Қори қилар , ўргатади илм
Бундан ортиқ ёрдам қилар ким ?
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса !

Ишдан келинг , тайёр егулик
Зериксангиз сўзлар кулгулик
Ҳар амали раҳмат дегулик
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса !

Исроф қилмас , фикр қилади
Йўқда , борда шукр қилади
Яратганни зикр қилади
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Яхши аёл ярим жаннатдир .
Олтину зардан ҳам қимматдир .
Икки дунё учун зийнатдир
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса .!

Бахтингиз , шундайни топсангиз
Арзир қанча ,, қалин ,, ёпсангиз
Дўппини осмонга отсангиз
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса .!


Обидхон Ҳамидов .

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

📲 @Rasululloh_Vasiyatlari
Аллоҳ таоло ўз каломининг биринчи оятида инсонга хитоб қилиб "Ўқи" деб амр қилди.
Эй Абу Муҳаммад!
Сенинг кўзларинг кўради шунинг шукри учун ҳам ўқи.
Кўзи ожизларнинг илм олишга ва ўқишга рағбатини кўринг.
Ким ўқишдан, илм ва ҳунар олишдан тўхтаса у фикрлашдан тўхтайди.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
🎤 Шукуруллоҳ домла -

📞Телефонда гаплашиб юрган ёшлар❗️

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет
---
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди. Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш боис бўлади.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ustoz Yorqinjon domla rohimahulloh!

Ta'sirli qisqa suhbat!

Kanalga ulanish uchun 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU

https://t.me/Yorqinjon_domla
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг интернетдаги Савол-Жавоб саҳифасига берилган энг кулгули саволлар....

Шайх ҳазратлари,баҳорда лайлак пасайиб учса нима бўлади?

-Лайлак пасайиб учган бўлади.

Шайх ҳазратлари Қуръонда сумалак ҳақида бирор нарса ёзилганми?

-Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас,у инсониятни тўғри йўлга бошловчи китоб!

Шайх ҳазратлари анжир дарахтини ёқса бўладими?

-Бўлади,яхши ёнади!

Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади?

-Нима бўларди,сал баланд бўлади!

NIKE крассовка кийсам бўладими?

-Размери тўғри келса кийинг!

Шайх ҳазратлари ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди,бу мумкинми?

-Ҳа,ёрилмаса мумкин!

Шайх ҳазратлари чет элдаги мадрасаларда,масалан:Туркияда таълим олиб келса бўладими?
Келгандан кейин маоммо бўлмайдими?

-Бўлади

Шайх ҳазратлари халода кесак билан покланиб кесакни хожатхонага ташласа нима бўлади?

-Шалоб деган товуш чиқади!

Шайх ҳазратлари Чеченистондан келтирилган косага нима дея оласиз?

-Коса келтирилди дея оламан!

Шайх ҳазратлари нима учун бизни мазҳабимиз ҳанафи мазҳаби?

-Имомимизнинг номлари Абу Ҳанийфа бўлгани учун!

Шайх ҳазратлари Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади?

-Буни ўзидан сўраш керак!

Шайх ҳазратлари мен балиқ тутишни яхши кўраман,илмоққа чувалчангни тиқиш гунохмасми?

-Йўқ гунохмас,лекин бировларни вақтини олиш гунох!

Шайх ҳазратлари тарвузни сотиб олаётганда унинг сифатини билиш учун чақмолатиб олса бўладими?

-Ҳа бўлади,фақат уйга олиб боргунизча суви оқиб кетади!


👇👇👇👇👇👇👇👇👇
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалoму алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Қайси пайғамбар "Зиннун" балиқ эгаси лақабини олган?

"Одоблар ҳазинаси" -1 китобидан.
Anonymous Quiz
24%
Нуҳ алайҳиссалом;
23%
Юсуф алайҳиссалом;
46%
Юнус алайҳиссалом;
7%
Аюб алайҳиссалом;
#Гўзал сифатлар жам бўлган суюклигим - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам!!!

#Аллоҳ таоло Қуръони каримда ойни нур сочгувчи деб васф этди.
قَمَرًا مُنِيرًا
«...нур сочгувчи ой...» Фурқон, 61.

#Қуёшни эса шуъла таратувчи чироқ сифатида васф этди.
سِرَاجًا وَهَّاجًا
«Ва (қуёшни) шуъла таратувчи чироқ қилдик» Наба, 13.

#Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда эса оламни мунаввар этувчи, зиёга тўлдирувчи гўзаллик ва нур сифатларини жам қилиб васф этди.
وَسِرَاجًا مُنِيرًا
«...нурли чироқ қилиб юбордик» Аҳзоб, 46.

Ота-онам Сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ!!!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Вафосиздур бу мансаблар, алардин кеч,
Ки, кўрдингму бирон мансаб вафосин ҳеч?

Агар бўлса гўзал хулқинг вафодоринг,
Кетар мансаб, вале кетмас ўшал ёринг.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU