Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Масжидга пиёда юриб боришнинг самаралари:

1. Жаннатга тушиш билан ютуққа эришилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
2. Гуноҳларга каффорот бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ хатоларни ўчириб, даражаларни кўтаришига сабаб бўладиган нарсага сизларни далолат қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Қийинчиликларга қарамасдан, таҳоратни тўлиқ мукаммал қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни кутиш. Ана ўша риботдир», дедилар». Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Исломда чегарани душман ҳужумидан ҳимоя қилиш «рибот» дейилади. Чегарачи нафсини жиловлаб, чегарада сабр-матонат билан собит туради. Шунинг учун ҳадисда зикр қилинган амаллар ҳам риботга тенглаштирилмоқда.
3. Яхшиликларни қўлга киритишга сабабчи бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким уйидан масжидга чиқса, икки фаришта ҳар бир босган қадами учун ўнта яхшиликни ёзишади. Масжидда намозни кутиб ўтирган одам намоз ўқувчилар кабидир. То уйига қайтиб келгунча намоз ичида деб ёзилади", деб айтдилар. Имом Аҳмад ривояти.
4. Масжидга пиёда юриб борганларга башорат. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжидларга зулматларда юриб борувчиларга қиёмат куни тўлиқ нур бўлишининг башоратини бер», дедилар».


Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Худо мени яхши кўрмаса кечаси туриб намоз ўқийдиган қилиб қўярмиди”?!

Imom Butiy so'zlaridan Ustoz Yorqinjon domla rohimahulloh ! (02.11.2006 yil)

Kanalga ulanish uchun 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Audio
#Маъруза

👳‍♂ Ёрқинжон домла рохимаҳуллоҳ.

🎙 "Ўлим" ҳақида.

5-қисим.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Фойдали

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💽Қалбларни титратувчи тиловат☝️
#رعد_محمد_الكردي_
#Муҳаммад_Ал_Курдий

🎙 "Тавба"сурасидан тиловат

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ📲

#Таровех_1442_2021

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Iymonli QalblaR pinned Deleted message
Surat Al-Kahf
Dr.Abdulloh Basfar
#Элон
#Навбатдаги_тиловат_соҳиби

🌐 Бутун дунё "тахфизул қурон" хайати бош котиби, қуръони карим учун жуда катта хизматлар кўрсатиб келаётган фазилатли устоз,🇸🇦Саудия Арабистони Жидда шаҳри мансур шаби масжиди 🕌 баш имом хатиби

👳‍♂"Шайх доктор.Абдуллох бин Али Басфар"

🎙 ''Каҳф'' сураси;

34:23: (Давомилиги)
💾 8.8 мгб (Ҳажми)

🔊 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz


Манба👇👇👇
🔊 @Quran_30_Pora 📲
💠 Оламларга раҳмат бўлган Муҳаммад алайҳиссаломга саловат айтишнинг энг афзал куни жумъа кунидир ҳоҳлаганингизча саловот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇

Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.

══════ ❁✿❁ ══════
🔹 Дўстларингизга ҳам улашинг📲

Уланиш учун линк 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУРЪОН

Муҳаммадлоиқ қори

ФОТИҲА СУРАСИ

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!👇🏻

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Қилган ишингни фақат ОЛЛОҲ билсин.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Қилган
ишингни фақат
ОЛЛОҲ билсин.

1,57 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Хушхабар

Қўшимча Қуръон курслари очилди

2021 йилнинг 3 июль кунидан бошлаб, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта махсус диний таълим муассасасида қўшимча “Қуръони карим ва тажвид” курслари ташкил этилди.

Вилоятларда ҳам тез кунларда Қуръон курслари очилиши кутилмоқда.👇🏻

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#Ажойиб_саволга
#Ўринли_жавоб

☝️ — Фарзандларингизни қандай қилиб телефон, планшет ўйнашни тўхтатиб, унинг ўрнига китоб ўқишга кўндирдингиз?

— Болалар бизни эшитмайдилар, балки бизга тақлид қиладилар.

📚 “Дунё ажойибот ва ғаройиботлари”

Дўстлангизга ҳам улашинг!

☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🌹🍃 🍃🌹🍀
🌹🌸 🌸🌹
🍃 Ассаламу 🍃
алайкум
вараҳматуллоҳ

🌞
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌺Яхши кайфият, қалб ҳотиржамлиги, ҳалол ризқ ва ҳамиша тақво ҳамроҳингиз бӯлсин!🌱

🌹Аллоҳим, қалбларимизга қувват бер❗️🤲

🌸Иймон қувватини...
🌺Сабр қувватини...
🌷Сукут қувватини...
🌹Бизни тоатинг - ла юксалтир!!!

#Тонгги_Дуо 👇

🤲«Алҳамдулиллааҳи ваҳдаҳу вассолаату вассалааму ъала ман лаа Набиййа баъдаҳу» 🌺

🔈⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️📲

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Ўлимга тайёрмисиз... 👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
#КЎЗГУ

• Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
"Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!", деса
унга жавобан Ҳабибимиз:
"Тўғри айтдинг!", дердилар.
• Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Расулимиз алайҳис саломга қараб:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!", деса унга ҳам жавобан:
"Тўғри айтдинг!", дердилар.
• Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида:
"Ҳа, Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди", дея жавоб берганлар.
• Иймон асосий мезондир. Ҳар ким бу мезонга кўра ҳосил олади.
• Булбул гулга, қарға эса ахлатга олиб боради.


© Маҳбубий

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бу йиртиқ қопнинг ичида мазали мева тургани каби баъзи йиртиқ-ямоқ либос кийган кишиларнинг ичида ҳам пок, мусаффо қалблари бордир. Ҳеч нарсага ташқи кўринишига қараб баҳо берманг!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Фарзанд тарбияси ҳақида гап кетганда, ўн йиллар аввал раҳматли опоқдадамлар билан бўлган воқеа ёдимга тушади. Ўшанда Қозоғистонда Қуръони каримни нашр эттиргандим. Ундан бир нусхани опоқдадамларга бериб: "Қаранг, охири Каломуллоҳни нашр этиш насиб қилди. Буни сиз учун олиб келдим" дедим. У киши Қуръони каримни қўлларига олиб, ўпдилар ва пешоналарига суртиб, варақлай бошладилар. Сўнг ҳаққимга дуо қилдилар. Бир пайт тўсатдан овозлари ўзгариб: "Яна Қуръони каримни нашр қилдим, деб ўзингдан кетмагин, ғурурланмагин. Билиб қўй, сен ҳеч кимсан! Бир чақага ҳам арзимайдиган одамсан!", дедилар. Ишни қойил қилиб қўйган кайфиятда турган мен, дарҳол ўзимни ўнгладим ва уларнинг гапларини маъқулладим.
Опоқдадам бизни ҳеч талтайишга қўймас, доим танбеҳ бериб турардилар.
Бошқалар олдида боласини мақтаб, ғурурланаётган кишиларни кўрганда, доим опоқдадамнинг мазкур тарбия услублари ёдимга тушади.


Мубашшир Ахмад.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Audio
#Маъруза

👳‍♂ Ёрқинжон домла рохимаҳуллоҳ.

🎙 "Ўлим" ҳақида.

6-қисим.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU
Агар одамлар ҳақида фикр қилсангиз уларни тўрт турли эканини топасиз:

1. Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бахтиёр.
2. Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бебахт.
3. Аллоҳга осий ва ҳаётда бахтиёр.
4. Аллоҳга осий ва ҳаётда бебахт.
Агар (1) рақамга оид киши бўлсангиз бу табиий нарса. Чунки Аллоҳ таоло: "Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган энг чиройли амаллари сабабли бериладиган ажр-савоблар билан мукофотлаймиз" (Наҳл сураси, 97 оят), деб айтган.
Агар (4) рақамга оид киши бўлсангиз бу ҳам табиий. Чунки Аллоҳ таоло: "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз", (Тоҳа сураси, 129 оят) деб айтган.
Агар (2) рақамига оид бўлсангиз икки ҳолатдан бирининг эҳтимоли бор:
– Ёки Аллоҳ таоло сизни яхши кўриб, сабрингизни синаб, даражангизни кўтаришни истабди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:
"Албатта биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бирон мусибат келганида: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз»,- дейдиган сабрли кишиларга хушхабар беринг!" (Бақара сураси, 155 оят) деб айтган.
– Ёки ибодатдаги камчилик, ғафлатда қолинган гуноҳ ёки тавбани ортга сурилган бўлиши мумкин. Аллоҳ Ўзи томон қайтишингиз учун синовга учратишни истаган.
"Албатта Биз улар шояд ўз (исёнларидан) қайтсалар, деб уларга (Қиёмат Кунидаги) улуғ азобдан илгари яқин азобни (яъни, дунё азобини — турли кулфат-балоларни, мусибатларни) тотдирурмиз" (Сажда сураси, 21 оят).
Агар (3) рақамига оид бўлсангиз эҳтиёт бўлинг! Чунки бу истидрож – арқонни узун ташланишидир. Бу, инсон тушадиган ўриннинг энг ёмонидир. Бунинг оқибати ҳам хатарлидир. Бунинг учун Аллоҳ томонидан келадиган азоб нақддир. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Энди – қачонки улар ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, биз уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, биз уларни тўсатдан (азоб билан) ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар" (Анъом сураси, 44 оят), деб айтган.


Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мақсад сари астойдил меҳнат қилаётганингизда, ишингизни бузадиган итлар учраб туришини унутманг!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU