Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Ҳасан Басрий бир одамга дедилар: "Онанг билан кечқурун бирга овқатланиб кўнглини олишинг ва кўзини қувнатишинг мен учун нафл ҳаждан кўра яхшироқдир.
---
Ота-онага ҳужжат излаш - оқ бўлишдир. (яъни, бир гап айтишса, унга қарши ҳужжат ва баҳона қидириш)

Язид ибн Абу Ҳабиб раҳимаҳуллоҳ
---
Ҳасан Басрийдан онаси рўзасини очишни талаб қилган киши ҳақида сўраб: "Рўзани бузадими ёки тутадими?" дея сўрашди. У зот жавоб қилдилар: "Рўзасини очади. Унга қазо вожиб бўлмайди. Балки рўза ва яхшиликнинг ажри бўлади".


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Исҳоқжон Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ.
• Йўл қурилиши - соғин сигир !?
• Асфальтларимиз нега 30-40 йил хизмат қилмаяпти ?!
• Виллаларга юборилаётган асфальтлар
• Йўл қурилишидагилар ризқ Аллоҳдан эканига иймон келтиришган-ми ?!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қалби мехру мухаббатда қайноқ, кўнгли тонгдай оқ ва соғинчи дийдорга муштоқ олисдаги қадрдонлар! Барчангизга янги тонг муборак бўлсин!!!

Яратган қўлласин, мададкор бўлсин,
Ҳар кўрар кунингиз гулбахор бўлсин.
Сиз шундай яшангки фоний дунёда,
Васлингизга ЖАННАТ ҳам интизор бўлсин...

Аллоҳ ибодатларимиздан, қилаётган хайрли, савобли ишиларимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан рози бўлсин.

Ҳеч кимни эртанги отажак тонг умидидан бенасиб қилмасин!!!

Барчамизга бугунги куннинг файзу барокати хамрох бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Биз билан бирга бўлинг👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ОДОБ

• ХОТИН ОДОБИ


• Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» каби чиройли сўзлар билан қаршилайди.

• Эрининг уст кийимини, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров қўлидан олади.

• Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.

• Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.

• Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам изн олиши яхши.

• Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.

• Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.

• Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.

• Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.

• Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.

• Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.

• Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.

• Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.

• Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.

• Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.
• Бундай аёли бор эр дунёдаёқ жаннатга эришибди. Бу каби аёлининг қадрига етмаган эр кўр бўлгани яхши.


🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Гўзал_тиловат.

🌷Тингланг ва қалбингиз ором олсин.🌷

🌿Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олмасми?! (13:28).

🍃БИРОДАРИНГИЗГА ҲАМ РАВО КЎРИНГ!🍃

👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Мазлумнинг кўзидан оқаётган ёш ташқи кўринишидангина кўз ёшдир. Аслида эса бу кўз ёшлар, Аллоҳнинг қўлидаги чақмоқдир. У билан золимларни уради.
Аллоҳ золимларга кифоя қилсин.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким одамларнинг мол-пулларини қайтариб бериш ниятида (қарз) олса, Аллоҳ унинг учун адо этиб (қайтариб) беради, ким зарар етказиш ниятида олса, Аллоҳ унга зарар етказади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: "Аллоҳ унинг учун адо этиб (қайтариб) беради", дегани, яъни бу дунёда қарзини узишга ёрдам беради ёки охиратда ҳақдорни рози қилдиради.
"Аллоҳ унга зарар етказади" дегани, яъни унга ёрдам ҳам бермайди, ризқини кенг ҳам қилмайди. Балки, молини талофатга учратади. Чунки бу киши мусулмоннинг молини талофатга учратишни қасд қилган эди. Бу сўзлар билан қарз олишда ниятни яхшилашга тарғиб қилинмоқда.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу ёшлар ҳозирги кунда долзарб бўлган, чала муллалар ҳақида жуда қизиқ мавзуни ёритиб беришибди. Ҳулоса ўзингиздан. 👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​☀️🌤⛅️🌥☀️🌤⛅️🌥☀️🌤⛅️🌥

Яна бир тонгни, янги кунни қарши олдик. Ўтаётган ҳар кунимиз ўтмишга айланиб бормоқда. Унда биз турли кунларни яшаб ўтдик - қувончли, қайғули, бахтли, изтиробли дамлар... Шундай яшайлик-ки ортга назар солганимизда бизни афсус-надоматлар паришон қилмасин.
Инсонларнинг энг яхшиси одамларга фойдаси тегадиганидир. Шундай экан кунимизни яхши ниятлар ила бошлайлик!

Ассаламу алайкум!

Янги кун - янги имкониятлар, янги умид-орзулар демак!

Кунингиз хайрли бўлсин!

🔉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг»

Taхрим сураси, 6-оят

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

📲 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#албатта_ўқинг

Қуръонда тарбия

Одамлар билан муомала қилиш ҳусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат:

• Аниқлаб, текшириб кўринглар
• Ислоҳ қилинглар
• Адолатли бўлинглар
• Масхара қилманглар
• Мазах қилманглар
• Лақаб қўйманглар
• Ғийбат қилманглар
• Жосуслик қилманглар
• Гумондан четда бўлинглар


Каналига уланиш👇

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
🕋🕌Отангиздан айрилдингизми.

🎙 Нуриддин ҳожи домла Холикназаров.

Каналимизга уланиш учун👇

👉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
НАСИҲАТ

• Дўстим!
• Инсонларнинг ўзаро алоқалари модомики, бир-бирларининг айбларидан кўз юмишар экан бардавом бўлади.
• Улар модомики бир-бирларини рози қилишар экан алоқалари мустаҳкамлашиб бораверади.
• Модомики бир-бирларидан майда камчиликларни ҳам излайверсалар алоқаларга путур етади.
• Ҳар доим ҳақиқатни талаб қилавериш орқали эса алоқалар ўлади.

• Табассум қилсанг маҳзунлик ўтиб кетади;
• Сабр қилсанг ташвишларинг ўтиб кетади;
• Сукут қилсанг аҳмоқлик ўтиб кетади;
• Чиройли сўз айтсанг кўнгилсизлик ўтиб кетади!

• Хоҳлаган нарсангни аниқласанг ҳам фақат ҳеч қачон такаббурлик қилма!
• Хоҳлаган нарсангни ёзсанг ҳам фақат ҳеч қачон фитнани қўзғама!
• Хоҳлаган кимсангни танқид қилсанг ҳам фақат ҳеч кимга таъна қилма!

• Инсоннинг қадри у молик бўлган нарсасида эмас, балки бера олган нарсасидадир.
• Қуёш ҳам оловга молик аммо унинг қадри оламга нур таратишида.


#улашинг

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мен: 5+5=10 дейман.
Сен: 6+4=10 дейсан.
Сиз: 3+7=10 дейсиз.
У: 1+9=10 дейди.
Улар: 2+8=10 дейдилар.
Бу ерда ҳамманинг гапи тўғри, лекин турли йўл билан баён қилинган. Мен сенга мухолиф бўлсам, бу хатокорлигимни англатмайди ёки сен хато қилдинг, дегани эмас. Турлилик фақатгина фикр баёнидир. Ўзаро эҳтиром ва қадрлаш эса вожиб амалдир. Барибир натижа ва ечим бир бўлади.
Яқинларимиз билан бўладиган муаммоларимизнинг аксари асосан икки сабабга кўра бўлади:
1. Назарда тутилган нарсани тушунмаслик.
2. Назарда тутилмаган нарсани тушуниб олиш.

Бу муаммонинг ечими қуйидагилар билан бўлади:
1. Назарда тутилган нарсани яхшилаб тушунтиришни сўраш.
2. Яхши гумонга бориш.
Бу ечимни Аллоҳ таоло «Ҳужурот» сурасида баён қилган:
«...аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар»
«Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир».
Маъноси маълум, хулоса ўзингиздан.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассаламу алейкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ!

☘️Қалбингиз иймонга

☘️Уйингиз қувончга

☘️Юзингиз нурга

☘️Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин.🤲

улашинг👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бир одам қарз олганда яхши ниятни қилиб, қарзини адо этишни чиндан истаса у учун қандай яхшилик бор ?

"Қарз'' китобидан.
Anonymous Quiz
8%
Аллоҳ уни гунохларини кечиради;
25%
Аллоҳ унга тўкин ризқ ато этади;
63%
Аллоҳ унга кўмакчи бўлади;
4%
Энди билиб оламан;
Кекса ёшли бир кишидан сўрашди:
- Ўтган умрингиздан нималарни сабоқ олдингиз?!
У киши қуйдагича жавоб қилди:

- Шуни ўргандимки, албатта, дунё унда қандай қарз олсанг шундай қайтарар экансан.

• Яна шуни билдимки, мазлум инсонга албатта ёрдам келар экан гарчи узоқ муддат ўтса ҳам.

• Шуни ўргандимки, тунги ўқлар(дуолар) зоеъ кетмас экан.

• Яна шуни билдимки, ҳаёт, биз ғафлатда бўлган ҳолимизда бир лаҳзада тугаши мумкин экан.

• Шуни билдимки, ширинсўз, хушмуомалалик ва олийжаноблик ахлоқлар дастмояси экан.

• Шуни ўргандимки, бутун олам ичра энг бой инсон соғлом ва омонда бўлган инсон экан.

• Яна шуни билдимки, саримсоқ пиёз эккан одам ҳосил пайтида райҳон термас экан.

• Шуни ўргандимки: умрнинг ниҳояси бор, иш эса бениҳоя экан.

• Кимки инсонлар уни эшитишини хоҳласа, ўзи ҳам одамларга қулоқ солмоғи лозим.

• Шуни билдимки, инсонлар билан сафар қилиш уларнинг хазинасини очиб берувчи дақиқ микроскоп экан.

• Яна шуни билдимки, кўп фалсафа ("мен ундай, мен бундай")дейдиган кимсанинг ичи бўм-бўш бўлар экан.

• Хазинаси олтин бўлган одам олтинлигича қолар, хазинаси темир бўлгани эса, ўзгариб занглаб қоларкан.

• Шуни билдимки, қабрларга дафн қилинган ҳар бир кишилар машғул, ваъдалари бор ва кўп ниятлари амалга ошмай қолар экан.

• Яна ўргандимки, биз кичик ўлим(уйқу)дан роҳат топиш учун ётоғимизни тартиблаб, хонамизни салқинлатамиз, лекин катта ўлим чоғи роҳатда бўлишимиз учун амалларимизни тартиблаб ва қабримизни тоат-ибодат билан салқинлатдикми!

Солиҳлардан бири айтган экан: Инсонларга ҳайронман, баъзи овқатлардан касаликдан қўрқиб тийилишади-ю, дўзахдан қўрқиб гуноҳлардан сақланишмайди.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
"Тавбани кечиктиришдан сақлан! Ўлим тўсатдан келади!!".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол_ва_жавоб

ПОЕЗДДАГИ НАМОЗ

Ассалому алайкум! Поезд вагонида (плацкарт) кетаётган киши намозларини қай тарзда адо этади? У ерда қиём ва саждани хеч иложиси йўқ.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Поезд, автобусларда фарз, вожиб намозларини ўқиш жоиздир. Хоҳ бирор узр бўлсин ёки бўлмасин. Лекин, қиблага юзланиш ва қиём шартдир. Узрсиз қибла ва қиёмни тарк қилиш билан намоз намоз бўлмайди. Автобус ёки поезд тиқилинч бўлганлиги туфайли пешонани қўйиб сажда қилишнинг имкони бўлмаса ва вақт чиқиб кетмасидан олдин бирор жойда тўхташликни умиди бўлмаса, икки ўтиргични орасида қиблага юзланади, қиём ва рукуъ қилади, сажда учун орқа ўриндиққа ўтириб оёғи пастда турган ҳолатда олдинги ўтиргичга сажда қилади ёки ёнига сажда қилади. Саждада пешона ва оёқ тегиб турган бўлиши шарт. Икки тизза тегмасдан турса, зарари йўқ.
Агар қибла икки ўтиргичнинг ўртасида бўлса, ўтиргичлар ўртасида туриб, пастга сажда қилса бўлади. Агар юқорида зикр қилингандек ҳолат топилмаса, тиқилинч ёки ёмғир туфайли ҳамма жой ҳўл бўлибт, намоз ўқишга жой топилмаса, ўтирган ҳолатда имо-ишора билан рукуъ сажда қилиб намозини адо қилади (Аҳсанул фатаво).
Бирор транспортда кетаётиб, намоз ўқилмоқчи бўлган жойнинг пок ва нопоклиги ҳақида гумон қилиб қолса, нажосатнинг ўзи, ранги ва ҳатто ҳиди ҳам ўтмайдиган бирор покиза матони тагига солиб ўқиса бўлади. Агар оёғининг ости нажосат бўлса, оёқ кийимини ечиб, устига оёғини қўйиб, ўқиса бўлади.
Баъзилар қиёмга қодир бўла туриб, поездлардаги ўриндиқларнинг иккинчи қаватида ўтириб намоз ўқийдилар. Бу билан уларнинг намози адо бўлмайди (Аҳсанул фатаво). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

@IYMONLI_QALBLAR_UZ