Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Мусибатимиз!
Бизга охиратни эслатувчилар эмас!
Кулгу ҳақида сўзловчилар кўпроқ ёқади.

👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
АЖОЙИБ ҲОЗИРЖАВОБЛИК

Бир киши Мутанаббини хижолат қилмоқчи бўлиб: “Узоқдан кўриб, мен сизни аёл киши деб ўйлабман?”, дебди.
Мутанабби: “Мен эса узоқдан сизни эркак деб ўйлабман”, деб жавоб берибди.

***
Британиянинг семиз вазири Черчилл озғин Бернард Шоуга: “Сизни кўрганлар Бринтанияда озиқ-овқат тақчил экан, деб ўйлаб қолади”, дебди.
Бернард Шоу: “Сизни кўрганлар эса тақчилликнинг сабабини билиб олишади”, деб жавоб берибди.

***
Абул Ғусн Дужайн Жуҳо қишлоқлардан бирига кириб келаётган экан бир киши унга: “Эй Жуҳо, сени эшагингдан танибман”, дебди.
Жуҳо: “Эшак эшакни танийди-да”, деб жавоб берибди.

***
Бир киши бир аёлга: “Бунча ҳам чиройлисиз?!”, дебди.
Аёл: “Агар сиз ҳам чиройли бўлганингизда мен ҳам сизга худди шу сўзни айтган бўлар эдим”, дебди.
У киши: “Ҳечқиси йўқ, сиз ҳам менга ўхшаб ёлғондан айтиб қўяверинг”, дебди.

***
Бир аёл тўртта хўтикни ҳайдаб кетаётган эди, унинг олдидан икки йигит ўтиб қолди ва: “Хайрли тонг, эй хўтикларнинг онаси”, дейишибди.
Аёл дарҳол: “Хайрли тонг, болаларим”, деб жавоб берибди.

***
Бир йигит бели камондек букилиб қолган қарияни кўриб: “Амаки камон неча пул?”, деб масхара қилибди.
Қария: “Аллоҳ умрингни узоқ қилса, текинга оласан”, деб жавоб берибди.

***
Бир аъробий амирнинг ҳузурида очкўзлик билан қўзичоқ гўштини еётган экан, амир унга: “Нега бунақа еяпсан, қўзичоқнинг онаси сени сузганмиди?”, дебди.
Аъробий: “Қўзичоққа бунча раҳмингиз келмаса, нима, онаси сизни эмизганмиди?”, дебди.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хорижлик журналист Агниешка Пикулицканинг аккредитациясини узайтирмасликка қарор қилди

Эслатиб ўтамиз, Агниешка Пикулицка Ўзбекистонда ЛГБТни тарғиб қилиб ҳатто Тошкентдаги "Вебстер" университетида ЛГБТ мавзуси бўйича дарс ўтганди.

👉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассаламу алайкум.
Бисмиллаҳ деб бошлаган тонгигиз муборак бўлсин.
🍃
Аллоҳ сизга яна бир тонгини кўришни насиб айладими,?

"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"

-демак сиз кимгадир кераксиз...
Аллоҳ сизни Ўз паноҳида асрасин,
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин, қадрлигим...

Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!

Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Маккада бир камбағал киши яшарди. У солиҳа аёлга уйланган эди. Бир куни аёли унга: “Эй азиз хожам, бизда ейишга таом ҳам, кийишга либос ҳам йўқ” деди. Эр дарҳол иш излаб бозорга чиқди. Роса иш қидирди, аммо топа олмагач, Масжидул Ҳаромга бориб, икки ракат намоз ўқиди ва Аллоҳдан мушкулини осон қилишини сўраб, астойдил дуо қилди.

Дуосини тугатиб, Ҳарам майдонига чиқди. Ўша ерда бир ҳамён топиб олди. Очиб қараса, ичида минг динор бор экан. Топиб олинган пул билан хотинимни ҳурсанд қиламан деб дарҳол уйига жўнади. Лекин аёли ҳамённи рад этди ва эрига: “Сиз бу ҳамённи қайтариб беришингиз керак. Чунки, Ҳарамда ётган нарсани олиш жоиз эмас” деди. Эр яна Ҳарамга жўнади. Борса, у ерда бир одам: “Ким ичида минг динор пули бор ҳамён топиб олди?” деб қичқираётган экан. Ҳалиги киши ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол: “Мен топиб олдим. Ма, ол ҳамёнингни. Уни Ҳарам майдонидан топиб олгандим” деди. Ҳамён эгаси фақир кишига узоқ тикилиб турди-да, кейин: “Ҳамённи ўзингга олиб қол. У сеники. У билан бирга яна тўққиз минг динор ҳам бор эди” деди. Фақир киши ҳайрон бўлиб турган эди, ҳамён эгаси яна сўзида давом этди: “Шомлик бир саҳоватли киши менга ўн минг динор берди ва “Бундан минг динорини Ҳарам майдонига ташлаб қўй. Агар топиб олган киши ҳамённи сенга қайтариб олиб келса, уни ўзига қайтар. Чунки, ўша қайтариб олиб келган одам омонатдор кишидир” деди”. Бу гапларни эшитган фақир киши жуда ҳурсанд бўлиб кетди ва Аллоҳга кўп шукрлар қилди. Зеро, Роббимиз Ўзининг муқаддас Каломида: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” деб марҳамат қилган.


(Талоқ сураси, 2-3-оятлар).

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҳикмат

Одам қанча эскирар,
Унга шунча эс кирар.

Хайрулла Ҳамидов


Каналга уланиш👇

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
25. Намоз ўқимайдиган одамнинг таоми ҳаромми
Шайх Муҳаммад Содиқ
Намоз ўқимайдиган одамнинг таоми ҳаромми?😳

(Аудио савол-жавоблар, 1.3мб)
#Ҳикматли_дунё_5

Шайх Муҳаммад Содиқ


🕋 Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқат аччиқ бўлади. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг мана шу фикрлари учун раддия талаб этилмоқда.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

Шайх Саййид раҳматуллоҳ термизий устоздан автомобиль йўллари қўмитасига раддия

👇🏻👇🏻👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мана бу ажойиб гаплар Ибн Қаййимга мансуб (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин):

Бир мункар-ёмон иш гарчи Аллоҳнинг ғазаби ва азобига дучор айласа-да, уни инкор этиш Аллоҳ ва Росулининг ўлчовидаги ундан-да мункарроқ-ёмонроқ ва манфурроқ ишга олиб борса, бу ишни қилиш жоиз бўлмайди. Ислом оламида содир этилган каттаю кичик фитналарга назар ташлаган одам улар мана шу асл-асосга риоя қилинмаганлик ва бир мункар-ёмон ишга сабрсизлик оқибатида рўй берганининг гувоҳи бўлади.

Ҳа, бир мункар-ёмон ишга сабр қилолмай, уни йўқ қилишга жон-жаҳдимиз билан уринаверамиз. Оқибатда эса ундан-да каттароқ яна бир мункар-ёмон ишга йўлиқиб қолаверамиз.

Ҳолбуки, Пайғамбар алайҳиссалом Маккадаги жуда кўп катта-катта мункар-ёмон ишларни ўзгартира олмаганлар. Ҳатто Макка фатҳ этилганидан кейин ҳам Байтуллоҳни ўзгартириб, Иброҳим алайҳиссалом қуриб кетган пойдеворга кўчириш ҳақида ўйладилар. Аммо кучлари етса ҳам бу ишни қилмадилар. Қурайшнинг эндигина куфрдан чиқиб, Исломга киргани ва Исломда ҳали суяги қотмаганини эътиборга олиб, бу ишни кўтара олмай қолиши мумкин, деган хавотир билан бу ишга қўл урмадилар.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Айтишларича, бирор нарсани ўғирлатишдан қўрқсангиз, уни китоб ичига яширинг.
Биз китоб очишдан қўрқадиган миллатмиз!

Айман Ёғий


👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ҚУРЪОН – БАРАКАДИР!

☝️Қуръон билан машғул бўлган эдик, баракаларга кўмилиб кетдик. (Имом Тобарий раҳматуллоҳи алайҳ)

🇺🇿Ўлкамизга баракалар ёғилмоқда!

https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
🍃🌹🍃 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ ТОНГ! ДИНДОШЛАРИМ🍃🌞🌹

🌹ЖАННАТга ошик биродарларим!
🌹Омонмисиз?!
🌹Сизларга қуёш ва ойни совға
🌹Қилмайман, чунки иккови ҳам
🌹Ботиб кетади.
🌹Сизларга шам ва қор ҳадя
🌹Қилмайман, чунки иккови ҳам
🌹Эриб кетади.
🌹Сизларга чечак ва атиргул ҳадя
🌹Қилмайман, чунки иккови ҳам
🌹Қуриб қолади.

☝️Мен сизларга «Субҳааналлоҳи
🌹Вабиҳамдиҳи, субҳааналлоҳил
🌹ъазийм»ни, «Лаа илааҳа
🌹иллаллоҳ»ни ва «Соллаллоҳу
🌹ъалаа Муҳаммадин ва аалиҳи ва
🌹соҳбиҳи васаллам»ни тортиқ
🌹қиламан, чунки бу калималарни
🌹зикр қилиб юрсангиз,
🌹қиёматдаги амаллар тарозусида
🌹абадий қолади.

☝️🌹☀️Бугунги тонг муборак!
Кунингиз мазмунли ва барокотли булсин. Амийн! Амийн!🤲🏻🤲🏻

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Болажонлар_учун

Намоздаги тасбеҳлар ва уларнинг маънолари

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
​​Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.

"ҚЎШИҚ" - санъат бўлдими?

"ПОРА" - "ҲАДЯ" бўлиб қолдими?

Аёлларни эркаклар билан бирга ўлтириши "МАДАНИЯТ" бўлдими?

Гўзаллигини ҳаммага кўз-кўз қилиш, "НАФИСЛИК" бўлдими?

Ярим-ялонғоч юриш "ЭРКИНЛИК" бўлдиими?

"ЗИНО" қилишчи вақтинчалик "АЛОҚА" бўлдими?

Аллоҳнинг ғазабидан қочиш эвазига, қарама-қарши борилмаяптими?

Иблис бизни бу дунёда йўлдан адаштириб, охиратда эса биздан воз кечиши очиқ-ойдин айтилмаганми?

Аллоҳ таоло деяпти:
«Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар». (Аллоҳ таоло бу ояти каримада кофирларни чўпонни овозини эшитиб, маъносини тушунмайдиган чорва ҳайвонларига, Пайғамбарларни уларни ҳайдаб юрувчи чўпонга ўхшатмоқда.)
(Бақара 171)

Бу очиқ-ойдин келтирилган ҳақиқатлар ҳозирги маданиятли замонда қалбларга жуда оғир ботади.
Агарда бирон бир одамга маъсиятни тарк этишини насиҳат қилсангиз-у, у сизга: «биргина мен эмас, ҳамма шу ишни қилаяпт» деса, сиз унга қуйидагича жавоб беринг:

Агар Қуръондан "КЎП ИНСОНЛАР" деган сўзни изласангиз, қуйидагиларни топасиз:

(Кўп инсонлар билмайдилар),
(Кўп инсонлар шукр этмайдилар),
(Кўп инсонлар иймон келтирмайдилар).

Агарда "УЛАРНИНГ АКСАРИЯТИ" деган сўзларни изласангиз, қуйидагиларни топасиз:

(Уларнинг аксариятлари итоатсиздурлар),
(Уларнинг аксариятлари жоҳилдурлар),
(Уларнинг аксариятлари юз ўгирувчилар),
(Уларнинг аксариятлари ақлсиздурлар),
(Уларнинг аксариятлари эшитмайдилар).

Азиз биродарим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақолинг:

(Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир).
(У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди).
(Аввалгилардан кўпгина жамоатлар ва охиргилардан оздирлар).

Бу мавзу жудаям муҳим мавзулардан бири бўлиб, уни имкон қадар дўстларингиз билан ҳам улашинг..Аллоҳ қилган хайрли ишларингиз эвазига Ўзининг гўзал мукофотлари билан сийласин. Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин, илмингиз бунданда зиёда бўлсин...амийн!

Кун ҳикмати
Кўпчилик бошқаларнинг ҳаётини ўзининг ҳаётидан афзал деб ўйлайди. Бошқалар эса уларнинг ҳаётини ўзиникидан афзал деб ўйлайди. Бунинг сабаби шуки, биз қаноатнинг ҳақиқий маъносини йўқотиб қўйганмиз. Бахтсизликнинг сири эга бўлган нарсамиздан рози эканимизни унутишимиздадир.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳнинг уйида жуда кўпчилик ўтириши мумкин. Аммо Аллоҳнинг ҳузурида фақат айримларгина бўлади.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг машҳур сўзларидан:

- Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин.
- Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан.
- Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади.
- Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади.
- Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор.
- Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади?
- Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#улашинг

Иш юришмасликнинг асосий сабаби бу .....

🕋
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қуръони каримнинг 30-жузи (пораси) қайси сурадан бошланади?
Anonymous Quiz
32%
"Наъба" сурасидан;
12%
"Намл" сурасидан;
42%
"Мулк" сурасидан;
14%
Энди билиб оламан 👍
#Қуръон_ўқиб

Баъзида қилаётган дуоларимиз ижобати нега кечикаётганига ҳайрон бўламиз:

وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ

"Ким Аллоҳга таваккул қилса...", яъни, дин ва дунё ишларида, Аллоҳга суяниб, ўзига керакли ҳожатларини Ундан сўраб, етиши мумкин бўлган зарарлардан паноҳ тиласа, машаққатларини аритишида Аллоҳга қатъий ишонса,

فَهُوَ حَسْبُهُ

"У унга (Ўзига таваккул қилган бандага) кифоядир", ишини юзага чиқаришда етарлидир.

Агар Аллоҳ бу ваъдасига кафил эканлиги ҳақида гап кетса, У бандасига барча нарсадан яқинлигини унутмаслигимиз лозим. (Ўзи кифоя қилишини айтдими, демак, аниқ шундай!) Лекин баъзида муайян илоҳий ҳикматга кўра банданинг ҳожати юзага чиқиши маълум бир муддатгача кечикади. Шунинг учун оятнинг давомини ўқиймиз:

إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ

"Дарҳақиқат, Аллоҳ ўз ишини (маромига) етказувчидир", яъни, Унинг қазои қадари, шубҳасиз, амалга ошади. Айни пайтда,

قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا

"Аллоҳ ҳар бир нарса учун ўлчов белгилаб қўйди".

Бу ҳар бир нарсанинг амалга ошиш вақти ва миқдоридир. Бирон иш Аллоҳ белгилаб қўйган қадар(ўлчов)дан олдин содир бўлмайди, ундан кечга ҳам қолмайди".

Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Ас-Саъдий. "Тафсири Саъдий", "Талоқ" сураси, 3-оят тафсири.

-----------------------------------------

Шундай экан, бизга буюрилгани ҳожатларимизни Роббимизнинг Ўзидан сўраш, Унга таваккул қилиш, ишларимиз рўёбга чиқиши кечикса ҳам умидимизни узмасликдир. Зеро, ҳар бир нарсанинг белгиланган ўрни бор.

🇺
🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ