Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Кечиримлилик – мўминга хос фазилат

Батафсил: https://azon.uz/content/views/38824

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОВОТ ВА САЛОМ АЙТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ🌹

1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.

3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

Жумъа кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг савоби кўп бўлади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬👇

🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Иккитаси_бирда...

Ҳакимлардан бири айтади:

-Мол энг яхши ходимдир. Айни вақтда жуда ёмон раҳбардир.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
АЛЛОҲга шукр этиб юр.
@qalbdavosi
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

АЛЛОҲга шукр этиб юр.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ифторлик_вақти

РАМАЗОННИНГ 25 КУНИ, 7 МАЙ

Тошкент вақти билан: 19:28
Оғиз очиш вақти ва дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+2; Жиззах +9/+5; Денов +13/+3; Термиз +18/+7;
Самарқанд +14/+8; Каттақўрғон +16/+12; Қарши +20/+13;
Нурота +17/+14; Навоий +19/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+19; Урганч +34/+35; Нукус +36/+39.

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
Каналга уланиш!👇


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Усмонийлар султони "Халифа Абдулҳамидхон-2" нинг қимор ўйнаган фарзандига шиддатли муносабати

"Аллоҳга бунинг ҳисобини қандай бераман?!.."

Каналга уланиш👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бир саҳройи арабнинг тунда ухламайдиган қора хизматкор баласи бор эди. Саҳройи араб: "Эй болакай, нима учун ухламайсан?" деган эди, бола: "Агар мен жаннатни зикр қилсам завқ шавқим кучаймоқда. Агар дўзахни зикр қилсам хавф ва қўрқинчим кучаймоқда. Агар ўлимни эсласам мудроқлик бартараф бўлмоқда. Эй ҳожам! Ким мана шу ҳолатда бўлса унга қандай қилиб яшаш мазали бўлсин!" деди. У киши йиғлаб: "Эй болакай, ушбу тушунчага эга шахс қул бўлиб яшаши дуруст эмас. Кетавер, сен Аллоҳ розилиги учун озодсан!" деди. Шунда бола йиғлади. Ҳалиги киши: "Сени нима йиғлатди?" деди. Хизматкор бола: "Эй ҳожам! Бу кичик озод бўлишдир. Ахир мени ким ҳам катта озодликка олиб чиқади, яъни Қиёмат кунги дўзах азобидан ким халос этади", деди.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌙🌹🎁 РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

☝️🍃🌹Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланган!

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🌹🍃🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

🌙🌹🎁🍃РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✔️☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

➥Линкни босиб "ИЙМОНЛИ•ҚАЛБЛАР" каналига обуна бўлинг!👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Билингки замон бир хил турмайди. Аллоҳ таоло ҳам дейди: "Бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз" (Оли-Имрон сураси, 140-оят).
Гоҳида фақирлик, гоҳида бойлик. Баъзида азизлик, баъзида хорлик. Бир вақт қул фараҳга тўлса, бир пайт хўжа кўз ёш тўкар. Шунда энг бахтли одам ҳар қандай ҳолатда бир қоидага амал қилганидир. У ҳам бўлса Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилишдир. Чунки у (тақво) бой бўлсанг зийнатлайди. Гар муҳтож бўлсанг, сабр эшикларини очади. Офиятда бўлсанг, у билан неъмат камолга етади. Агар синов келса, уни кўтаради. Замон туширса ҳам, кўтарса ҳам, тўйдирса ҳам, очқатса ҳам у ҳеч зарар қилмайди.

Имом Абдураҳмон ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ
---
Фойда: Мазкур ҳикматга амал қилиб кўринг, унинг тўғри эканига ўзингиз амин бўласиз. Зеро Аллоҳ таоло ҳам шундай деган: "Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир"


(Талоқ сураси, 2-3-оятлар).

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Болға ҳаётдан дарс олмоқда.
Бировларга берилган оғриқни ўзимизда ҳам ҳис қилишимиз керак..


📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Савол:

Ассалому алайкум. Ароқ ичиб, дуо қиладиган инсонларни кўрдим. Ичволиб, ҳар икки гапининг орасида Худо хоҳласа дейди. Дуогуй бўлиб қолишади. Шу ишлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

#Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Ароқ ва шу каби маст қилувчи ичимликларни шариатимиз ҳаром қилган. Агар бундай ишлар устида дуо қилинса, гуноҳи ундан-да катта бўлиб кетади. Бу гўёки шариатнинг устидан мазах қилиш демакдир. Бу ишни у билмасдан қилган бўлса, ароқ учун тавба қилишдан ташқари, айнан шу иши учун ҳам алоҳида тавба қилиши лозимдир. Агар у киши бу ишни билиб туриб қилган бўлса, бу иш унинг имонига салбий таъсир кўрсатиш хавфи бордир. Аллоҳ Ўзи асрасин бундан! Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ҲАДИС

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

- Етти тоифани Аллоҳ бошқа соя бўлмаган Кунда Ўзининг (арши) соясида соялантиради:

- Одил пешво;
- Аллоҳнинг ибодатида ўсган ўсмир;
- Қалби масжидларга боғланган киши;
- Аллоҳнинг йўлида ўзаро муҳаббатлашган икки киши, шу асосда тўпланиб, шу асосда тарқаладилар;
- Гўзал ва мансабли аёл ўзига чорлаганида, мен Аллоҳдан қўрқаман, деган киши;
- Садақа қилиб бу ишини беркитадиган ҳатто ўнг қўли берганини чап қўлига билдирмайдиган киши;
- Аллоҳни ёлғиз ҳолида эслаб, икки кўзи ёшга тўлган киши.


• Муттафақун алайҳ.

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ифторлик_вақти
РАМАЗОННИНГ 26 КУНИ, 8 МАЙ

Тошкент вақти билан: 19:29
Оғиз очиш вақти ва дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+2; Жиззах +9/+5; Денов +13/+3; Термиз +18/+7;
Самарқанд +14/+8; Каттақўрғон +16/+12; Қарши +20/+13;
Нурота +17/+14; Навоий +19/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+19; Урганч +34/+35; Нукус +36/+39.

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
Каналга уланиш!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҳикмат

ДУНЁДА БАХТСИЗ ИНСОНЛАР КЎП ЭМАС, ДУНЁДА НОШУКУР ИНСОНЛАР КЎП.

Дўстларингиз га ҳам улашинг уларҳам билишсин!

⤵️📲

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Минг ойдан авзал кеча Қадр кечаси

🎙
Нуриддин ҳожи домла

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Янги кунни Аллоҳнинг ҳузурида икки ракъат бомдод намозини ўқиш билан бошлашдан гўзалроқ нарса йўқ.
🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸
Унда сиз Аллоҳга муножот ва дуо қиласиз, нафсингиз эса шод, қалбингиз хотиржам бўлади.
🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸
Энди сиз ўзингизни кун бўйи қиладиган амалларда худди Аллоҳни сараланган бандалари каби хис қиласиз ва ўз нафсингизни гунох қилишдан хаё қилган ва ибодатларга эса ошиққан холда топасиз .
🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼
Эй орзуси жаннат сохиби Мухаммад ﷺ бўлишини истагида бўлган биродарим!!! Аллох барчамизни амалларда бардавом ва холис қилсин!!!

🔉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Солиҳлардан бири айтади:

Агар Аллоҳ сени яхшилик қилишингга ёрдам берадиган дўстга муваффақ қилса билгинки, У сенга яхшиликни ҳоҳлаяпди.
Агар сени дуо қилишга муваффақ қилса билгинки, У сенга ато қилмоқчи.
Агар сени инсонларнинг ҳожатини раво қилишга муваффақ қилса билгинки, У сендан ажрамоқчи эмас.
Агар сени Ўзининг зикрига муваффақ қилса билгинки, У сени яхши кўради.
Агар У сени яхши кўрса азиз қилади, нусрат беради, қувватлайди, дуойингни ижобат қилади.
Аллоҳ ҳаммамизни аҳбобларидан қилсин!


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Audio
@Fozilqori
👳‍♂УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

🎙 Нетай
#шерь

Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар!

👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Қадимда, ҳали микрофонлар чиқмасидан аввал Миср ўлкасида азон айтувчи муаззин кўзи ожиз бўлиши шарт қилиб қўйилган. Бу билан масжид яқинидаги ҳовлиларга кўз тушиши олди олинган.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ДУРДОНА

(эркин ўгирма)

• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

• Билгин:

• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Жон куйдирмасанг жонона қайда;

• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.

• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.


(с) Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаррух Соиповдан Рамазон туҳфаси.

Фойдали маслаҳатларни сизларга илиндик.
Аллоҳ рози бўлсин. Албатта кўринг ва яқинларга ҳам улашинг.🤲🏻


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz