Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбни гуноҳдан қандай покланади...?

🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

#Видео #Медиа #Савол_Жавоб

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌹🍃Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🌹🍃Қалбимизни кенг;
🌹🍃Қадримизни баланд;
🌹🍃Сўзимизни олий;
🌹🍃Ҳаётда муваффақиятли;
🌹🍃Охиратда саодатли;
🌹🍃Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🌹🍃Қарзларимизга нажот;
🌹🍃Ризқимизга кенглик;
🌹🍃Кунимизга барака;
🌹🍃Бандаларига суюмли қилиб;
🌹🍃Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🌹🍃Дунёда муборак;
🌹🍃Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амйин!
🌹🍃Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Каналимизга уланиш учун
қуйидаги линкни устига босинг 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатладилар» (Бухорий, Абу Довуд ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлсифат эркакларни ва эркакшода аёлларни лаънатлаганлар» (Бухорий ривояти).

Кийиниш ва гапиришда эркакларга ўхшайдиган аёлларга эркакшода аёллар дейилади. Бир ривоятда: «Аллоҳ эркакшода аёлларни лаънатлади», дейилган.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар кийимини киядиган эркакни ва эркаклар кийимини киядиган аёлни лаънатладилар» (Абу Довуд, Насоий, Ҳоким).

Агар аёл киши эркакларга хос бўлган либосларни кийса, у ўзини эркакларга ўхшатган ҳисобланади ва Аллоҳ ва Расулининг лаънатига дучор бўлади. Эри ҳам агар унинг шундай юришига имкон берса (яъни, рози бўлса ва уни қайтармаса) малъундир (лаънатлангандир). Чунки у аёлини Аллоҳга итоат этишга ундаши ва гуноҳ ишлардан қайтариши лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтганки: «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни дўзахдан сақлангизки, унинг ўтини одамлар ва тошлардир» (Таҳрим сураси, 6).

Яъни, уларга одоб ва таълим беринг, Аллоҳга итоат этишга буюриб, гуноҳ ишлардан қайтаринг, ўзингизга ҳам худди шундай муносабатда бўлинг, дейилмоқда.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар бирингиз нозир ва ўз раъиятига масъулдир. Эркак киши ўз аҳли оиласига нозир ва қўл остидагиларга масъулдир» (Муттафақун алайҳ).

Абу Бакр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эркаклар аёлларга итоат этган вақтларида ҳалок бўлдилар» (Ҳоким ривояти).

Ҳасан розийаллоҳу анҳу айтганлар: «Аллоҳга қасамки, киши хотинига унинг ҳавойи нафси тилаган нарсаларда итоат этса, Аллоҳ таоло уни дўзахга улоқтиради».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мен кўрмаган икки тоифа борки, улар дўзах аҳлидандир: Сигир думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган тоифа ҳамда кийим кийган ялонғоч, йўлдан урувчи, йўлдан озган аёллар. Уларнинг бошлари туянинг ўркачи каби. Улар жаннатга кирмайдилар, унинг ҳидини ҳам топмайдилар. Ҳолбуки, унинг ҳиди мунча-мунча йўллик масофадан келиб туради» (Муслим ривояти).

Кийим кийган – Аллоҳнинг неъматларига мушарраф бўлган, лекин ялонғоч – Унга шукр қилмайдиган аёллар ёки баданининг шакли ва ранги билиниб турадиган даражада юпқа ва тор киядиган аёллар, деганидир.

Нофеъ розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Амрлар Зубайр ибн Абдулмутталибнинг ҳузурида эдилар. Бир вақт елкасига камон осган аёл қўйларини ҳайдаб ўтиб қолди. Абдуллоҳ ибн Умар ундан: «Сен эркакмисан ё аёл?» деб сўрадилар. «Аёлман», деди у. Ибн Умар Ибн Амрга ўгирилдилар-да: «Аллоҳ таоло Пайғамбар тили орқали эркакларга тақлид қилувчи аёлларни ва аёлларга тақлид қилувчи эркакларни лаънатлаган», дедилар».

Кўчага чиққанда номаҳрамларга зеб-зийнат ва тақинчоқларини кўрсатиб юрадиган, мушк-анбар ва ҳар хил хушбўйликлар билан ўзига оро берадиган ҳамда калта ва тор либослар киядиган аёллар ҳам малъундирлар. Бу ишларнинг барчасини, яъни, ўзини бозорга солиб, жамолини кўз-кўз қилиб юришни Аллоҳ таоло ёмон кўради. Лекин минг афсуслар бўлсинки, кўп аёллар шайтоннинг тузоғига илингандирлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида: «Дўзахга боқиб, унинг кўпчилик аҳли аёллар эканлигини кўрдим», деганлар (Муслим ривояти).

Яна у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Ўзимдан кейин эркаклар учун аёллардан кўра зарарлироқ фитна қолдирмадим» (Муслим ривояти).

Аллоҳ таолодан бизни аёллар фитнасидан сақлашини ва Ўз фазлу марҳамати ила уларни ҳам, бизни ҳам ислоҳ этишини сўраймиз.


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Оят ||

Дўстларингизга ҳам улашинг!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
АЛЛОҲ УЧУН ГУНОҲНИ ТАРК ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга хат орқали савол юборишади: “Бир кишининг ўй-фикрида нафсоний хоҳиш-истаклар бўлмайди яна бир кишининг нафси эса нафсоний хоҳиш-истаклари учун ҳаракат қилаверади, лекин у киши Аллоҳ учун уларни тарк қилади. Улардан қайси бири афзалдир?”.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу уларга: “Нафси гуноҳни хоҳлаб туриб, Аллоҳ учун уни тарк қилганлар “Айнан ўшалар Аллоҳ қалбларини тақво учун имтиҳон қилган зотлардир. Улар учун мағфират ва улкан мукофот бордир. (Ҳужурот сураси, 3-оят), деб зикр қилинган бандалардандир”, деб жавоб ёзиб юборганлар.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Уй ёниб кетишига қарамасдан она ўзи ёниб кетса ҳам боласини ёнғиндан ҳимоя қилиб ташқарига чиқариб қўймоқда.
Онани васф қилиш учун ҳарфлар камлик қилади!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ОЛЛОҲ таолонинг 99та гўзал исмлари-B.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

ОЛЛОҲ таолонинг
99та гўзал исмлари-B.

10,7 МБ🎧

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Тарбия

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳикмат_вақти:

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчиликни илтимосига биноан.

УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Меҳмон ҳақида.

5,58 МБ 🎬

👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
– Сизни табриклайман!
– Нега?
– Сизга уйғониш бахти насиб этибди!

Тонгда уйғониш — бахт! Катта бахт! Хайрли тонг бахтлилар!

Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

🍃🌹🍃АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАЛАР ҚАТОРИДА
БЎЛИНГ 🍃🌹🍃

🍃🌷🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌷🍃

👇👇👇👇👇👇👇👇
✿°•┈┈┈••ৡ🕌ৡ•┈┈┈•°✿
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Дўзах қаерда?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:

“Бир яҳудий ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан сўради:
“Қуръонда: “Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер баробарида...” (Оли Имрон, 133-оят) дейилган. Хўш, айтинг-чи, унда дўзах қаерда?

Умар розияллоҳу анҳу саҳобаларга:
– Бу одамнинг саволига жавоб беринг, – дедилар. Бироқ ҳеч кимдан жавоб чиқмади.

Шунда Умар розияллоҳу анҳу яҳудийдан:
– Ҳар куни кўриб турганингдек, кечқурун ҳамма ер зимистонга бурканади. Айт-чи, тун чўкканида кундуз қаерда бўлади? – деб сўрадилар.

Яҳудий:
– Аллоҳ хоҳлаган жойда.
– Ундай бўлса, дўзах ҳам Аллоҳ таоло хоҳлаган жойдадир.

Иттифоқо яҳудий ҳаяжонини яширолмай:
– Эй мўминлар амири! Аллоҳ таолога қасамки, Аллоҳ нозил қилган китобда (Таврот) ҳам худди сен айтганингдек ёзилган, – деди”.


“Қалбимизнинг нури” китобидан.

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Роббим! 🤲

Чекувчилар ҳам тавба қилиб, бундан батамом қутулишларини насиб қилгин. Уларнинг қалбига сигаретани ёмон кўриш ҳиссини жойлагин.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
Ёмон ГУМОНЛАРдан
четланинглар...
~ Кўчада 17 ёшли қиз 2 ёшли
фарзандини кўтариб кетаётса айтишади:
~ "Ана у фоҳишада, 15 ёшида ФАРЗАНД
кўрган.." Билмайдики қиз бечора мазлумни 15
ёшида зўрлаб, номусига тажовуз қилинганини...
____________________
... ~ Юзлари чандиқ, кўринишидан одам
сесканадиган БАҲАЙБАТ эркак хақида
айтишади:
~ "Бу жиноятчи, каззоб, кўриниши айтиб
турибди, балки қамалиб хам чиққандур..".
Билмайдики бу ИНСОН ёнғиндан бир неча
инсонни ҳаётини қутқараман деб, ўз
жисмини аямай фидо қилганлигини..."
____________________
... ~ Қўлидаги телефонга хар сонияда қараб,
ХАБАР кутаётган қиз хақида айтишади:
~ "Йигитлар билан тинмай мулоқотда бўлади,
телефонга қарамасдан юролмайди"
Билмайдики, бу қиз ЎЛИМ ТЎШАГИДА ётган
онасидан ҳавотирланиб, бетоқат бўлаётганини...
____________________
... ~ Кундузи бекатда, автобусда ёки талабалар
аудиториясида чарчаб УҲЛАБ ҚОЛГАН ЙИГИТ
хақида дейдилар:
~ "Кечаси билан санғиб, айшу ишрат қилиб
ухлашга вақти бўлмаган... "
Билмайдиларки, кечаси билан БЕМОР отасини
бошида мижжа қоқмай парвариш қилганини...
___________________
..... ~ «Эй ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАР...!
Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи
гумонлар ГУНОҲДИР....
Жосуслик қилманглар...
Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат
қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз
ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни
яхши кўрурми? Ха, ёмон кўрасизлар.
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГЛАР...!
Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи
ва раҳмлидир»....
(Хужурот сураси 12- оят)


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳим бизни илм ҳалқаларингдан айирма...

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
#ВАЪДА

Банда:
- Барча умидларим пучга чиқди!-, дейди.

• Аллоҳ таоло эса:
- Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар!-, дейди.(1)

• Банда:
- Яқинларим қолмади!-, дейди.

•Аллоҳ таоло эса:
- Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқмиз!-, дейди.(2)

• Банда:
- Қийинчиликлар мени эзиб қўйди!-, дейди.

• Аллоҳ таоло эса:
- Албатта бир қийинчилик билан бирга осонлик бор!-, дейди!(3)

• Банда:
- Менинг ҳам орзуларим қачон рўёбга чиқар экан?!-, дейди.

• Аллоҳ таоло:
- Менга дуо қилинглар, сизларга ижобат қиламан!-, дейди!(4)

~ Банданинг нима ташвиши бўлса Аллоҳ таолонинг ўша ташвишларини аритишга ваъдаси бор!
~ Фақат банда ташвишларини Парвардигорига арзу-дод этишни, қочар тарафини билсин! Муҳими шу...

• Шундай экан, Аллоҳга қочинглар! (5)

———
1. Зумар-53.
2. Қоф-16.
3. Иншироҳ-5.
4. Ғофир-60.
5. Зариат-50


📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

«Қуръон ўқинглар, зеро, у қиёмат куни ўз соҳибига шафоатчи бўлади» (Муслим ривояти).

Каналга уланиш

Манба
​​━━━••|﷽|••━━━
☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин!

Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодалантирсин!

Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!

Аллоҳ, бу кунида биздан оғриқларни аритсин!

Зулуматларимизни ёритсин!

Бизни нажоти ила суғорсин!

Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин!

Аллоҳим бу кун, биздан икки неъматинг:

Саломатлик ва дин неъматини айирма!

Бизни икки зийнат ила:
Меҳрибон қалб ва доно ақл билан зийнатла!

Бизни икки лаззатдан:
Сенга илтижо қилиш ва Гўзал Жамолингни кўришликдан бенасиб қилма!

Бизни икки яхшилик:
Дунё ва охират яхшилигида жамла!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬


✿══•═ ❁🍀❁ ═•══✿

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
"Ҳалиллуҳ" номи билан ҳам аталадиган пайғамбар қайси?
Anonymous Quiz
7%
Одам алайҳиссалом;
17%
Нуҳ алайҳиссалом;
72%
Иброҳим алайҳиссалом;
4%
Исо алайҳиссалом;
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман🌺

Бир донишманддан табиати хайрли бўлган аёл ҳақида сўрашибди. Донишманд дебди:
🍃 Роббисини рози қиладиган аёл..
🍃 Бегини мамнун этган аёл..
🍃 Уйини асраган аёл..
🍃 Беш вақт намоз ўқиган аёл..
🍃 Сир асрорларни муҳофаза этган аёл..
🍃 Овозини паст қилиб гапирган аёл..
🍃 Гап талашмайдиган аёл..
🍃 Итоаткор аёл..
🍃 Уйини жаннатдек тутган аёл..
🍃 Бегидан яхшилик кўриб, шукр қилган аёл..
🍃 Агар ёмонлик кўрса, сабр қилган аёл..
🍃 Агар беги ҳузурига кирса, ҳурсанд бўлиб табассум этган аёл..
🍃 Агарда ҳузуридан чиқса, ҳафа бўлиб, муштоқ бўлган аёл..
🍃 Агарда беги ундан ғазабланса, сабрли ва бардошли бўлган аёл..
🍃 Беги йўқлигида ҳам ўзини сақлаган аёл..
🍃 Бегининг айбини сатр этган аёл..
Аллоҳдан барча муслима аёлларимизни шулар қаторидан этишини сўраб қоламиз🌹

Шунингдек табиати ёмон бўлган аёл ҳақида сўрашганда, шундай деди:
🍂 Бесабаб йиғлайдиган аёл..
🍂 Кулгули бўлмаса ҳам кулаверадиган аёл..
🍂 Уйидан чиқганда зийнатланиб, гўзаллигини номаён этган аёл..
🍂 Уйига кирганда сўлиб, буришиб юрган аёл..
🍂 Ҳар бир гапида таҳдид қиладиган аёл..
🍂 Овозини баланд этиб гапирадиган аёл..
🍂 Яхшиликларни дафн этган..
🍂 Ёмонликларни тарқатган аёл..
🍂 Офатларга сабр этмаган аёл..
🍂 Беги кирганда, чиқиб кетадиган аёл..
🍂 Беги унга яқинлашганда, нафратланадиган аёл..
🍂 Ношукр аёл..
🍂 Ғазабланганда ўзини тута олмаган аёл..
🍂 Гўдагини оч қолдирган аёл..
🍂 Бурчини адо этмайдиган аёл..
🍂 Ундан Роббиси ғазабланган аёл..
🍂 Ундан беги пушаймон бўлган аёл..
🍂 Уни шайтон севган аёл..
🍂 Золимлик қилиб туриб, шикоят этган аёл..
🍂 Шоҳид бўлмасдан гувоҳлик берган аёл..
🍂 Мазлумга туҳмат қилиб, уни қоралаган аёл..
🍂 Тили узун аёл..
🍂 Либоси калта аёл..
🍂 Уйи ҳароба бўлган аёл..
🍂 Ёлғон гапирган аёл..
🍂 Кўз ёшлари сохта аёл..
🍂 Аҳмоқ аёл..
Шундай аёллардан Аллоҳнинг Ўзи паноҳ берсин..

Кун ҳадиси
Абу Ҳурайра радияллоҳу ъанҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам дедилар: “Дўзах аҳлидан бўлган икки тоифа одамлар борки, мен (ҳали) уларни кўрмаганман.
Бирлари – қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бўлган, шулар билан одамларни урадиган гуруҳ.
Иккинчилари – кийим кийган, яланғоч, йўлдан урувчи, ҳақдан тойилган аёллар. Уларнинг бошлари туянинг қийшиқ ўркачи кабидир. У аёллар жаннатга кирмайдилар ва унинг ҳидини ҳам топмайдилар. Жаннатнинг ҳиди мана шунча-мана шунча масофадан келиб туради”.

(Муслим ва Аҳмад ривоятлари).

🔊
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ