Iymonli QalblaR
140 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Валий зот ўз нафсига маъқул деб билганини мулоҳаза қилади. Аммо фақиҳ оммага манфаатли нарсани мулоҳаза қилади. Ҳар бирининг ўз қараши бор, амаллар эса ниятга қараб бўлади.

Аллома Муҳаммад Аввома ўгитларидан.

arabic.uz

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#маърифат

ИБРАТ
بسم الله الرحمن الرحيم

قال الشافعي:

عليك بتقوى الله إن كنت غافلا * يأتيك بالأرزاق من حيث لا تدري

فكيف تخاف الفقر والله رازق * فقد رزق الطير والحوت في البحر

ومن ظن أن الرزق يأتي بقوة * ما أكل العصفور شيئاً مع النسر

تزول عن الدنيا فإنك لا تدري * إذا جن عليك الليل هل تعيش إلى الفجر

فكم من صحيح مات من غير علة * وكم من سقيم عاش حيناً من الدهر

وكم من فتى أمسى وأصبح ضاحكا * وأكفانه في الغيب تنسج وهو لا يدري

فمــن عـاش ألفاً وألفين *** فـلابد من يوم يسـير إلى القبر

Имом Шофеьий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Эй биродар, билмасанг билиб олки доимо Аллоҳдан қурққин!

Ўзинг билмаган томондан сенга ризқ келаверади!

Ризқ берувчи Роббинг бўлатуриб нега фақирликдан қўрқасан?

Ў зот самодаги қушларни ва денгиздаги нахангларни хам ризқлантирмоқда!

Ким ризқ қуч қувват билан келади деб гумон қилса,

Бургутдан ошиб чумчуқ хеч нарса ея олмас эди!

Дунёдан кетасан бир кун, аммо билмайсан!

Кеч бўлса эрталабгача яшайсанми, ё йўқ?!

Қанча соғлар касал бўлмай вафот топдилар!

Қанча беморлар ўзоғ муддат яшаб ўтдилар!

Қанча ёшлар кулиб ўйнаб кечкириб тонг оттирар.

Аммо тақдиротда унинг кафани бичиб қўйилганини билмас!

Кимдир минг ё икки минг йил яшаса хам,

Билсинки қабрга кетадиган ўлим куни унга келмасдан илож йўқдир...


Каналга уланиш:⬇️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ОЛЛОҲ хоҳлаганига бойлик беради.
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

ОЛЛОҲ
хоҳлаганига
бойлик беради.

1,33 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 🕋
ЗИНОНИНГ КАСОФАТИ

Зино энг оғир, энг қабиҳ фаҳш иш саналади. Зино гуноҳи кабирадир. Аллоҳ таоло биз мўмин бандаларга хитобан: “Зинога яқинлашманг! Чунки бу бузуқликдир – энг ёмон йўлдир”, деган (Исро, 32).
Эътибор берилса, бу оятда “зино қилманг”, дейилмаяпти, балки “зинога яқинлашманг”, деб амр қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, мўмин банда зинога олиб бориши мумкин бўлган ҳар қандай ишдан узоқ юриши лозим.
Маълумки, ҳали оила қурмаганлар зино қилса, уларга юз дарра уриш жазоси белгиланади. Аммо оилали эркак ва аёл зино қилган бўлса, улар тошбўрон қилинади. Шундай уларнинг гуноҳи ювилишидан умид қилинади.
Зинонинг катта-кичиги бўлмайди, унинг ҳар қандай тури ҳаромдир. Аммо яқин қариндошлар, ака-ука ёки қўни-қўшни ўртасидаги зино энг қабиҳ ва жуда катта гуноҳ иш саналади. Бу ишни қилган кимсалар Аллоҳнинг лаънатига учрайди.

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُرَحْبِيلَ عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الذَّنْبِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ قَالَ: أَنْ تَجْعَلَ للهِ نِدًّا وَهُوَ خَلَقَكَ قُلْتُ: إِنَّ ذَلِكَ لَعَظِيمٌ قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ قَالَ: وَأَنْ تَقْتُلَ وَلَدَكَ تَخَافُ أَنْ يَطْعَمَ مَعَكَ قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ قَالَ: أَنْ تُزَانِيَ حَلِيلَةَ جَارِكَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.
Амр ибн Шураҳбил Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Аллоҳ наздида энг катта гуноҳ қайси?” деб сўрадим. У зот: “Аллоҳга (бирон) нарсани шерик қилишинг. Ваҳоланки, У сени яратган”, дедилар. Мен: “Албатта бу жуда катта гуноҳ. Ундан кейин қайси (гуноҳ энг каттаси)?” дедим. У зот: “Сен билан қўшилиб таом ейишидан қўрқиб болангни ўлдиришингдир”, дедилар. Мен: “Ундан кейин-чи?” деб сўраганимда, “Қўшнинг хотини билан зино қилишинг”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Аслида қўшни қўшнисининг, ака-укалар бир-бирининг омонатини сақлаши, унинг айб-камчиликларини беркитиши, оиласини ҳимоя қилишда кўмаклашиши лозим. Шунинг эътиборидан қўшни ўз қўшнисидан кўп ҳолларда ёмон гумон қилмайди, унга ишонади. Ака-укалар ҳам шундай. Аммо бу ишонч суиистеъмол қилинса, қилинган тақдирда ҳам энг ифлос йўл билан омонатга хиёнат қилинса, бу ишнинг касофати янада оғирроқ бўлади.
Ўзини мўмин санаган, Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонган, охиратда нажот топишдан умид қиладиган банда зинонинг ҳар қандай туридан сақланади. У кўз, тил, қўл ёки икки фарж зиноси бўладими, фарқи йўқ.
Шу билан бирга, мўмин киши ҳаром ишдан сақланиши билан бир қатордан ўзгаларни ҳам бу манфур амалдан қайтаради. Сабаби у амру маъруф ва наҳий мункар қилишга буюрилган. Акс ҳолда мусулмонлар жамияти бузилиб, оилалар тинчлигига хавф туғилади, фарзандлар тарбияси издан чиқиб, ҳар бир соҳада таназзулга юз тутилади.
Шундай экан, ўзини маймун ёки чўчқа эмас, балки инсон санайдиган ҳар бир одам зинодан, ака-укаси ё қариндош-уруғ, қўшнилари билан зино қилиш у ёқда турсин, яқинлари хотинига ҳирс кўзи билан қарашдан ҳазар қилиш керак. Акс ҳолда, бунинг оқибати жуда ёмон бўлади!!!


📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Azroil alayhissalomning yordamchilari bormi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

Kanalga ulanish

Manba
🌿Ассалaaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга:

🌼Яхшилик эшикларини,
🌼Омонлик эшикларини,
🌼Соғлик эшикларини
🌼Неъмат эшикларини
🌼Барака эшикларини,
🌼Куч-қувват эшикларини,
🌼Дўстлик эшикларини,
🌼Раҳмат эшикларини,
🌼Ризқ эшикларини,
🌼Илм эшикларини
🌼Мағфират эшикларини,
🌼Муҳаббат эшикларини
🌼Жаннат эшикларини сиз ва биз учун очсин!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz

Яқинларингизга ҳам улашинг
Фойдали маслаҳатлар

🌼 Ҳаром нарсалардан сақланинг, одамларни ибодатлироғи бўласиз..

🌼 Аллоҳ берган ризқига рози бўлинг, одамларни бойроғи бўласиз..

🌼 Кўп кулманг, кўп кулиш қалбни (дилни) ўлдирар..

🌼 Аллоҳдан қўрқинг, яхши ишларни бирортасини кичик санаманг. Одамларга табассум қилиб, очиқ чеҳра билан яхшилик қилинг. Ҳеч кимни хақоратламанг..

🌼 Фарзандларингизга бир хил меҳрда бўлинг. Уларга кийим, емак (ва бойликларни) тенг тақсимланг..

🌼 Маст қилувчи ичимликлардан сақланинг, чунки у барча ёмонликлар калитидир..

🌼 Аллоҳ наздида энг яхши гап - рост гапдир..

🌼 Аллоҳ наздида бандаларнинг энг яхшиси - ўз оиласига фойдаси кўп тегадиган кишидир..

🌼 Аллоҳнинг наздида уйларнинг яхшироғи - етимлар иззат қилинадиган уйдир..

🌼 Ўзингизга ёққан нарсани ўзгаларга ҳам раво кўринг...


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ибн Умар розияллоҳу анҳу:

«Тақво – ўзингни бирор кишидан афзал кўрмаслигинг», дедилар.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ🕋
НАРХ КЎТАРИЛДИ...

Салафлардан бирига: " Нархлар кўтарилиб кетаяпди"-дейишганда у зот: " Истиғфорни кўпайтиринг" -деган эканлар.
Бир аъробийга: " Бир дона нон бир динор бўлибди"-дейилди. У шундай жавоб қилди: "Аллоҳга қасамки , агар бир дона буғдой бир динор бўлса ҳам бу мени ташвишга солмайди. Мен Аллоҳ буюрганидай Унга қуллик қиламан. У эса ваъда қилганидек менга ризқ беради".
Бир неча киши Салама ибн Динорнинг ҳузурига келиб шундай дейишди:
"Эй Абу Ҳозим, нархларни кўтарилиб кетганини кўрмаяпсизми?!". У киши дедилар:
" Бу сизни нега ғамга солади? Арзончиликда бизга ризқ берган зот қимматчиликда ҳам ризқ беради".


Муҳаммад Ротиб Набулсий.
--------------------
Истиғфорни кўпайтирайлик.

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ

☝️🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬☝️
Умар ибн Абдулазиз:

«Аллоҳумма, анфиъний биъақлий»
(Аллоҳим, ақлимни мен учун манфаатли қил)
деб дуо қилардилар.


👇Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ОЛЛОҲ шифо берса соғаяди.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

ОЛЛОҲ шифо
берса соғаяди.

612 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz 🕋
Нега кайфиятингиз йўқ?
Нимадан ташвишдасиз?
Қайғуингиз нима?

Ҳазрати Иброҳим Ҳалилуллоҳ сингари оловга отдиларми сизни?
Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом сингари чуқурларга ташладиларми?
Айюб пайғамбар каби баданингизни яралар қопладими?
Ҳазрати Ёқуб алайҳиссалом каби севикли фарзанд доғида кўр бўлдингизми?
Юнус алайҳиссалом сингари денгизга ташлаб юборилдингизми?..

Нимадан норозисиз?

Ҳазрати Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам каби тошбўрон қилиндингизми?
Пойафзалингиз бошингиздан оққан қонларга тўлдими?
Намоз ўқиётганингизда бошингиздан ифлос қорин ағдардиларми?
Тишингизни синдирдиларми?
Юзингизга тупурдиларми?
Ҳижратга кетиш мажбуриятида қолдингизми?
Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу каби қулоқ-бурнингиз кесилдими?
Юрагингиз суғуриб олиндими?
Мусайб ибн Умар розияллоҳу анҳу сингари қўлларингизни кесдиларми?
Билол розияллоҳу анҳу каби қизиган қумларга кўмиб, устингизга чўғдай тошларни бостирдиларми?
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сингари баданингиз қилич ва ханжарлар зарбидан илма-тешик бўлдими?
Ҳазрати Али, ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу сингари ханжарландингизми?

Унда нега авзойингиз бузуқ? Нега асабийсиз?

Агар ризқ важидан бўлса, ўзингизни босинг. Бандаларининг ризқи Яратганнинг зиммасидадир.
Агар дунё важидан бўлса, даҳри дуннинг бор мулки Шайтонга оидлигини эсланг.

Қайғурсангиз, Аллоҳга лойиқ қул, Муҳаммад алайҳиссаломга муносиб уммат бўлолмаётганингизга қайғуринг.
Қайғурсангиз, инсонийликнинг ўлдирилишига индамай қараб турганингиз важидан қайғуринг.
Қайғурсангиз, кичик амалларингиздан қувониб, катта айбларингиздан ғофил қолаётганингизга қайғуринг.
Қайғурсангиз, ўзингиз амал қилмаётган насиҳатларингиз, ўз ҳаётингизга тадбиқ этилмаётган лофларингиз важидан қайғуринг.
Оёқда мустаҳкам турган гуноҳларингиз, ҳилвираган тавбаларингиз учун қайғуринг.

Бошқа қайғуларга йўл бўлсин...

Норозиликнинг давоси - тавба. Ҳазрати Одам алайҳиссалом бир гуноҳ учун икки юз йил тавба қилган эдилар.

Яратган бандасига тоқатидан ташқари қийинчиликларни юкламас. Шу қийинчиликлар, азоблар бўлмасайди, биз учун охиратда хушнудликлар бўлмасди
...

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч шундай дуо қилганмисиз? 🤲

❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам ибрат олишсин!!!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
••┄┄┄❅┄┄┄•••

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌿Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Жаннат қалбли диндошларим🖇🕊

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

🍃Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз.

🍃Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

Барчангизнинг тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб тонг нурафшон этсин..

Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз.

Хайрли тонг...🍃

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Иброҳим алайҳиссаломни оловга отишни буюрган подшоҳнинг исми нима эди?
Anonymous Quiz
41%
Абраҳа;
44%
Намруд;
10%
Толут;
6%
Энди билиб оламан;
ТАҚВО - МЎМИНЛИК АЛОМАТИДИР

Аллоҳ таолога тақво қилиш мўминликнинг аломатидир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда иймоннинг саҳиҳ бўлишига Ўзидан қўрқишни шарт қилиб келтирган:

“Агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангиз, Мендан қўрқингиз!” (Оли Имрон сураси, 175-оят)

“Агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга лойиқ зот Аллоҳдир!!!” (Тавба сураси, 13-оят)

Шунингдек, Аллоҳ таолодан қўрқиш банданинг ҳидоят йўлида эканини ҳам билдириб туради. Бунга Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавнга айтган қуйидаги сўзи далолат қилади:
“Мен сени Роббинг (йўли)га ҳидоят қилсам, шояд қўрқсанг” (Назиъат сураси, 19-оят)

Бу оят Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳидоятда бўлишнинг шартларидан бири эканига далолат қилади.

Барча хайрли ишлар тақво сабабли амалга ошади.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
☝️Илмнинг офати – унутиш.
☝️Ибодатнинг офати–риёкорлик.
☝️Ақлнинг офати – ужб.
☝️Сахийликнинг офати эса миннатдир
.

👇Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ 🕋
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирортангиз йеса, ўнг қўли билан йесин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан йеб, чап қўли билан ичади», дедилар».


Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, чап қўли билан еб-ичган одам Роҳманнинг амридан юз ўгириб, шайтонга эргашган ва унинг ишини қилган бўлади.
Шунинг учун бу масалага катта эътибор билан қарамоғимиз, фарзандларимизга ҳам ўргатмоғимиз лозим.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Онангни ёки опангни зино қилишини хохлисанми
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Онангни ёки
опангни зино
қилишини хохлисанми?

732 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz