Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
ИЙМОННИНГ ҲАҚИҚАТИ

Эй одам боласи, сен ўзингда бор айб билан одамларни айблар экансан, токи ўзингни ўша айбдан тузатмагунингча иймоннинг ҳақиқатини ҳаргиз топа олмассан. Агар айбингни ҳақиқатда тузата олсанг, албатта яна бошқа айбингни ҳам кўра оласан. Шунда сен ўзинг билан ўзинг машғул бўлиб қоласан. Ана шундоғ бўлмоғинг Аллоҳ таолога маҳбуброқдир.

Ҳасан Басрий.

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҚУРЪОН_АҲЛИНИНГ_ФАЗИЛАТИ

Қуръон ҳақларини адо этадиган, Каломуллоҳга меҳр қўйган инсон Қуръон аҳлидан саналади.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳллари бор”, деганларида, кишилар: “Ё Расулуллоҳ, улар кимлар?” дебсўрашди. Шунда Пайғамбаримиз: “Улар Қуръон аҳллари – Аллоҳнинг аҳллари, У Зотнинг хос
бандаларидир”, деб марҳамат қилдилар”.
Набий алайҳиссалом бошқа бир ўринда шундай деганлар: “Қуръонни кўтарувчилар билан тун эгалари умматим ичида энг шарафлидирлар”.
Қуръонни кўтарувчилар – Қуръонни тўлиқ ѐдлаб, унга амал қилувчи қорилар. Тун эгалари эса кечаси намоз ўқийдиган, дуо-илтижо қиладиган, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтадиган обидлардир.
Яна бир ҳадисда шундай марҳамат қилинади: “Қорилар жаннат аҳлининг раҳбарларидир”.


"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Яхшиликни ОЛЛОҲ розилиги учун қил
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Яхшиликни ОЛЛОҲ
розилиги учун қил.

1,07 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
''Роҳман'' сурасидан парча☝️

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгингиз хайрли бўлсин қадрлигим!

Тириклик бу — имконият!..
Хуш келибсиз бугунги имкониятга!..

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

📲
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Солиҳ алайҳиссалом қавмларига мўжиза кўрсатиб тошдан қандай ҳайвон чиқарган?
Anonymous Quiz
70%
Туя;
7%
От;
3%
Ит;
20%
Қўй;
JANNAT DARVOZALARI VA ISMLARI

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ҒИЙБАТНИНГ ҲУКМИ.

#руҳий_тарбия

#CАВОЛ:

Ассалому алайкум. Одамлар орасида ғийбат қилиш ҳоллари кўп учрамоқда. Илтимос, бунга динимизнинг кўрсатмаси ҳақида маълумот берсангиз.

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Ғийбат гуноҳи кабиралардан биридир. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтади: “Бир кишидаги айб-нуқсонни бошқаларга айтиб юриш ғийбатдир. У қилмаган ишни ёки унда йўқ нарсани айтиш туҳматдир”.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ

«Эй мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат килмасин!

Сизлардан бирор киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?!» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Исро кечаси бир қавм танасидаги бир қисм гўштни кесиб, уни еб турганларида, уларнинг олдидан ўтиб қолдим. Шунда уларга Жаброил алайҳиссалом “Биродарларингизнинг гўштини еганингиздек, еяверинглар”, деб айтди. Мен ҳайратланиб: “Эй Жаброил, улар кимлар эди?” деб сўрадим. Жаброил: “Улар умматларингиз орасидаги ғийбатчилардир”, деб жавоб берди» (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ёмон ГУМОНЛАРдан

четланинглар...
~ Кўчада 17 ёшли қиз 2 ёшли
фарзандини кўтариб кетаётса айтишади:
~ "Ана у фоҳишада, 15 ёшида ФАРЗАНД
кўрган.." Билмайдики қиз бечора мазлумни 15
ёшида зўрлаб, номусига тажовуз қилинганини...
____________________
... ~ Юзлари чандиқ, кўринишидан одам
сесканадиган БАҲАЙБАТ эркак хақида
айтишади:
~ "Бу жиноятчи, каззоб, кўриниши айтиб
турибди, балки қамалиб хам чиққандур..".
Билмайдики бу ИНСОН ёнғиндан бир неча
инсонни ҳаётини қутқараман деб, ўз
жисмини аямай фидо қилганлигини..."
____________________
... ~ Қўлидаги телефонга хар сонияда қараб,
ХАБАР кутаётган қиз хақида айтишади:
~ "Йигитлар билан тинмай мулоқотда бўлади,
телефонга қарамасдан юролмайди"
Билмайдики, бу қиз ЎЛИМ ТЎШАГИДА ётган
онасидан ҳавотирланиб, бетоқат бўлаётганини...
____________________
... ~ Кундузи бекатда, автобусда ёки талабалар
аудиториясида чарчаб УҲЛАБ ҚОЛГАН ЙИГИТ
хақида дейдилар:
~ "Кечаси билан санғиб, айшу ишрат қилиб
ухлашга вақти бўлмаган... "
Билмайдиларки, кечаси билан БЕМОР отасини
бошида мижжа қоқмай парвариш қилганини...
___________________
..... ~ «Эй ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАР...!
Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи
гумонлар ГУНОҲДИР....
Жосуслик қилманглар...
Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат
қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз
ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни
яхши кўрурми? Ха, ёмон кўрасизлар.
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГЛАР...!
Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи
ва раҳмлидир»....
(Хужурот сураси 12- оят)


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Namoz gunoxlardan poklaydi.
@qalbdavosi
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Намоз гунохлардан поклайди. 🎼

2,27 МБ 💾

Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!☝️

💐🤲🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🍀

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🌸ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌸

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!

📲
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Жума кунидаги савоб амаллар - 6 🎬

6,48 МБ 🎬

👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Батафсил: https://azon.uz/content/views/36563

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


🔊 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЯҚИНЛАРИМ...

Мана умримизнинг яна оппоқ бир саҳифасини варақлаб очдик...
Гўзал беғубор тонгни қаршиладик, кўзимизни Бисмиллоҳ деб очдик, аста яна Бисмиллоҳ деб ўнг томонимиз билан турдик ниятлар қилиб...
Мана шу кўзимиз очилиб, қўл-оёқларимиз соғ, жойимиздан туриб кетганимиз катта бахтдир... Зеро жойидан туролмаганлар қанча...


Яна бир гўзал тонгда сиз билан ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиз учун Яратган Эгамга ҳамду-сано ва шукроналар бўлсин..

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб, чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан, улардан сизни юксаклайтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин..

Тинчлик омонликда оқарган ҳар бир тонг Аллоҳниниг бизга хушҳабаридур . Орзулар даводур , яхши гумонда бўлиш эса умиддандур...

Ушбу кунимиз хайрли, барокатли, меҳрли ва чиройли эзгу амалларга бой бўлсин...

📲
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ