Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#ҳикмат

Дўстларингиз га ҳам улашинг уларҳам билишсин!!!!

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бир замон келадики харом билан халолни фарқига бормай қолинади.
@qalbdavosi
Устоз ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Бир замон келадики харом билан халолни фарқига бормай қолинади. 🎼

2,62 МБ 💾

👇👇📲📲👇👇📲📲👇👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Нафсим сени хайрга чорласам,
Дединг бугун дам олиш куни,
Лек тинмайди сенда талваса,
Йўқми бунга дам олиш куни?

Дам олмоқни севар одамзод,
Ва хуш кўрар кайфу сафони,
Нега ҳалқум ёки қоринга,
Дам бермайди дам олиш куни,

Ҳафта бўйи ғафлатда тунлар,
Мудрамоқдан чарчамас, ухлар,
Лекин тинмай хуррак отишдан
Дам олмайди дам олиш куни.

Вақт ғанимат, умр оқар сув,
Вале қалбда йўқ зарра қўрқув,
Кирар бўлса чўнтакка фойда
Қолдирилар дам олиш куни

Ғийбат қилар жа орта аъзо,
Беш намоздан учтаси қазо,
Тўй, маърака, бозор, ҳоказо,
Дин ишига дам олиш куни.

Э воҳ, ўйлаб зирқирар қалбим,
Дам билмайди юракда дардим,
"Дам олиш кун" қилса гар Раббим
Нима бўлар дам олиш куни?!

Бизга раҳмат соя солмагай,
Чексиз неъмат насиб қилмагай,
Нафсим бунга чидай олмагай,
Йўқ керакмас дам олиш куни.

Ҳақ ризоси наф тирикликдан,
Бўшамаймиз тирикчиликдан,
Ёт нарсамас дангасаликдан,
Баҳонадир дам олиш куни.

Ҳар қандай қул турар боши хам,
Ҳизматида шай ўша куни ҳам,
Қулнинг ҳаққи борми олмоқ дам,
Унга йўқдир дам олиш куни.

Биродарлар ҳамдард бўлайлик,
Енг шимариб ишга кирайлик,
Аллоҳ учун тинмай елайлик,
Дамни олсин дам олиш куни.

Ҳаммасини ўқиб ва билгач,
Тер тўкмоқ шарт бизга тонг-туни,
Малакул-мавт ишини қилгач
Бизга келгай дам олиш куни!


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳасан Басрий айтади: «Амал қилмай туриб, жаннатни талаб қилиш гуноҳлардан биридир».

👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тиловат
▶️ Ихлос сурасини ёш талабалар чиройли қилиб ўқишди МашаАллоҳ 👍
➡️ Улашинг!
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз

#дуо #тонг
Дўстларингизга ҳам улашинг!

🔊 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга қайси Пайғамбарни ёрдамчи қилиб берган?
Anonymous Quiz
39%
Ҳизр алайҳиссаломни;
17%
Нуҳ алайҳиссаломни;
36%
Хорун алайҳиссаломни;
8%
Иншааллоҳ энди билиб оламан.
ИЙМОННИНГ ҲАҚИҚАТИ

Эй одам боласи, сен ўзингда бор айб билан одамларни айблар экансан, токи ўзингни ўша айбдан тузатмагунингча иймоннинг ҳақиқатини ҳаргиз топа олмассан. Агар айбингни ҳақиқатда тузата олсанг, албатта яна бошқа айбингни ҳам кўра оласан. Шунда сен ўзинг билан ўзинг машғул бўлиб қоласан. Ана шундоғ бўлмоғинг Аллоҳ таолога маҳбуброқдир.

Ҳасан Басрий.

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҚУРЪОН_АҲЛИНИНГ_ФАЗИЛАТИ

Қуръон ҳақларини адо этадиган, Каломуллоҳга меҳр қўйган инсон Қуръон аҳлидан саналади.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳллари бор”, деганларида, кишилар: “Ё Расулуллоҳ, улар кимлар?” дебсўрашди. Шунда Пайғамбаримиз: “Улар Қуръон аҳллари – Аллоҳнинг аҳллари, У Зотнинг хос
бандаларидир”, деб марҳамат қилдилар”.
Набий алайҳиссалом бошқа бир ўринда шундай деганлар: “Қуръонни кўтарувчилар билан тун эгалари умматим ичида энг шарафлидирлар”.
Қуръонни кўтарувчилар – Қуръонни тўлиқ ѐдлаб, унга амал қилувчи қорилар. Тун эгалари эса кечаси намоз ўқийдиган, дуо-илтижо қиладиган, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтадиган обидлардир.
Яна бир ҳадисда шундай марҳамат қилинади: “Қорилар жаннат аҳлининг раҳбарларидир”.


"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Яхшиликни ОЛЛОҲ розилиги учун қил
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Яхшиликни ОЛЛОҲ
розилиги учун қил.

1,07 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
''Роҳман'' сурасидан парча☝️

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгингиз хайрли бўлсин қадрлигим!

Тириклик бу — имконият!..
Хуш келибсиз бугунги имкониятга!..

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

📲
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Солиҳ алайҳиссалом қавмларига мўжиза кўрсатиб тошдан қандай ҳайвон чиқарган?
Anonymous Quiz
70%
Туя;
7%
От;
3%
Ит;
20%
Қўй;
JANNAT DARVOZALARI VA ISMLARI

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ҒИЙБАТНИНГ ҲУКМИ.

#руҳий_тарбия

#CАВОЛ:

Ассалому алайкум. Одамлар орасида ғийбат қилиш ҳоллари кўп учрамоқда. Илтимос, бунга динимизнинг кўрсатмаси ҳақида маълумот берсангиз.

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Ғийбат гуноҳи кабиралардан биридир. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтади: “Бир кишидаги айб-нуқсонни бошқаларга айтиб юриш ғийбатдир. У қилмаган ишни ёки унда йўқ нарсани айтиш туҳматдир”.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ

«Эй мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат килмасин!

Сизлардан бирор киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?!» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Исро кечаси бир қавм танасидаги бир қисм гўштни кесиб, уни еб турганларида, уларнинг олдидан ўтиб қолдим. Шунда уларга Жаброил алайҳиссалом “Биродарларингизнинг гўштини еганингиздек, еяверинглар”, деб айтди. Мен ҳайратланиб: “Эй Жаброил, улар кимлар эди?” деб сўрадим. Жаброил: “Улар умматларингиз орасидаги ғийбатчилардир”, деб жавоб берди» (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ёмон ГУМОНЛАРдан

четланинглар...
~ Кўчада 17 ёшли қиз 2 ёшли
фарзандини кўтариб кетаётса айтишади:
~ "Ана у фоҳишада, 15 ёшида ФАРЗАНД
кўрган.." Билмайдики қиз бечора мазлумни 15
ёшида зўрлаб, номусига тажовуз қилинганини...
____________________
... ~ Юзлари чандиқ, кўринишидан одам
сесканадиган БАҲАЙБАТ эркак хақида
айтишади:
~ "Бу жиноятчи, каззоб, кўриниши айтиб
турибди, балки қамалиб хам чиққандур..".
Билмайдики бу ИНСОН ёнғиндан бир неча
инсонни ҳаётини қутқараман деб, ўз
жисмини аямай фидо қилганлигини..."
____________________
... ~ Қўлидаги телефонга хар сонияда қараб,
ХАБАР кутаётган қиз хақида айтишади:
~ "Йигитлар билан тинмай мулоқотда бўлади,
телефонга қарамасдан юролмайди"
Билмайдики, бу қиз ЎЛИМ ТЎШАГИДА ётган
онасидан ҳавотирланиб, бетоқат бўлаётганини...
____________________
... ~ Кундузи бекатда, автобусда ёки талабалар
аудиториясида чарчаб УҲЛАБ ҚОЛГАН ЙИГИТ
хақида дейдилар:
~ "Кечаси билан санғиб, айшу ишрат қилиб
ухлашга вақти бўлмаган... "
Билмайдиларки, кечаси билан БЕМОР отасини
бошида мижжа қоқмай парвариш қилганини...
___________________
..... ~ «Эй ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАР...!
Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи
гумонлар ГУНОҲДИР....
Жосуслик қилманглар...
Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат
қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз
ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни
яхши кўрурми? Ха, ёмон кўрасизлар.
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГЛАР...!
Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи
ва раҳмлидир»....
(Хужурот сураси 12- оят)


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Namoz gunoxlardan poklaydi.
@qalbdavosi
УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Намоз гунохлардан поклайди. 🎼

2,27 МБ 💾

Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!☝️

💐🤲🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🍀

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🌸ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌸

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!

📲
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ