Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
“АЛЛОҲ ТАОЛО ОСМОНДА” ДЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#ақида

120-CАВОЛ:
Аллоҳ таоло осмонда дейиш, яъни Уни бирор маконда жойлашган деб эътиқод қилиш жоизми? Бу борада аҳли сунна вал-жамоанинг ақидаси қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Аллоҳ таоло осмонда дейиш ёки бирор жойда ўрнашган деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Чунки осмонни ҳам, маконни ҳам У зотнинг Ўзи яратган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг ҳадисларидан бирида шундай деганлар:

كَانَ اللَّهُ، وَلَمْ يَكُنْ شَىْءٌ قَبْلَهُ

яъни: “Аллоҳ таоло бор эди, ундан бошқа ҳеч нарса бўлмаганди” (Имом Бухорий ривояти).
Маконга жойлашиш яратилган нарсаларнинг сифати ҳисобланади. Яъни, ҳар бир яралмиш борки, катта ёки кичик ўрин эгаллайди. Аллоҳ таоло эса бундан пок ва олийдир. Аллоҳ таоло Ўзини васф этиб, шундай марҳамат қилади:

لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ

"У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир" (Шуро сураси, 11-оят).
Ушбу оят Аллоҳ таолонинг аъзо ва қисмлардан таркиб топган жисм
эмаслигига ҳамда бирор макон ё тарафдан жой олишдан холи эканига ёрқин
далилдир. Зеро, Аллоҳ таоло бирор тарафда бўлса бошқа нарсаларга ўхшаш
бўлиб қолади. Бу эса У зотнинг берган хабарига зиддир.
Шунинг учун ҳам уламоларимиз: “Аллоҳнинг макони йўқ! Аллоҳ таоло бирор бир томонда эмас!”, деб уқтириб келганлар.

Жумладан, эътиқодимиз қоидаларининг асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий ўзларининг "Тавҳид" китобларида: “Аллоҳни макон ила васфлаб бўлмайди. Зеро ҳали ҳеч нарса яратилмасидан олдин ҳам Аллоҳ таоло бор бўлган” деганлар.

Машҳур муҳаққиқ олим Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳимаҳуллоҳ аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига оид асарларида шундай деганлар:

وَتَعَالَى عَنِ الْحُدُودِ وَالْغَايَاتِ وَالْأَرْكَانِ وَالْأَعْضَاءِ وَالْأَدَوَاتِ،
لَا تَحْوِيهِ الْجِهَاتُ السِّتُّ كَسَائِرِ الْمُبْتَدَعَاتِ.

“У Зот (яъни Аллоҳ) чегаралар, ниҳоялар, бўлаклар, аъзолар ва воситалардан олийдир. У Зотни бошқа пайдо бўлган нарсаларга ўхшаб, олти тараф (ўнг, чап, олд, орт, уст, ост) ўрай олмайди” (манба: "ал-Ақида ат-Таҳовия" китоби).

Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ бошқа ўринда бундай дейдилар:
"وَمَنْ وَصَفَ اللَّهَ بِمَعْنًى مِنْ مَعَانِي الْبَشَرِ فَقَدْ كَفَرَ، فَمَنْ أَبْصَرَ هَذَا اعْتَبَرَ،
وَعَنْ مِثْلِ قَوْلِ الْكُفَّارِ انْزَجَرَ، وَعَلِمَ أَنَّهُ بِصِفَاتِهِ لَيْسَ كَالْبَشَرِ"

“Ким Аллоҳ таолони инсонларга хос бўлган бирон сифат билан васфласа, шаксиз кофир бўлади. Буни англаган инсон ибратланади ва кофирларнинг сўзига ўхшаш гап-сўзлардан тийилади ҳамда Унинг (Аллоҳнинг) сифатлари инсонларники каби эмаслигини билади” (манба: "ал-Ақида ат-Таҳовия" китоби).

Демак, ушбу далиллардан кейин хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз – Аҳли сунна вал-жамоа Аллоҳ таоло ҳақида шундай эътиқод қиламиз: Аллоҳ таоло бирор тарафда ҳам, бирор маконда ҳам эмас. Унга вақт ҳам замон ҳам жорий бўлмайди. Агар кўнглимизга “Аллоҳ қаерда” деган савол келадиган бўлса, иймон ва ихлос билан: “Бирор макон бўлмаган пайтда ҳам У зот бўлган. Кейин маконларни пайдо қилган, замонларни жорий қилган. У зот замонлару маконлар йўқ пайтда қандай бўлса, ҳозир ҳам ўшандайдир”,- деймиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш📲⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Audio
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.



Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ассаламу алайкум! 🌸

Хайрли тонг!☀️

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!👇👇👇

⬆️ @IYMONLI_QALBLAR_UZ 📲
Қуръони Каримда энг қисқа сура қайси?
Anonymous Quiz
11%
"Аср" сураси;
22%
"Иҳлос" сураси;
67%
"Кавثар" сураси;
0%
"Қуроиш" сураси;
КИМ БОЙ РОНАЛДО ЁКИ БИЗ?

Агар Роналдо 4 соатга ижарага олинса 6та Ламборжини автомобили харид қилса бўладиган пул тўланар экан. Битта оятни ёдлаш битта туяга эга бўлишдан яхшироқ дейилган. Туя саодат асрида ҳозирги энг замонавий автомобил ўрнида бўлган. Агар сиз 4 соатда камида 6та оят ёдласангиз Роналдодан яхшироқ натижага эришган бўласиз. Роналдо 4 соатда 23та малибуни пулини топиши мумкин экан. Сиз 4 дақиқада 2 ракъат таҳажжуд намозини ўқисангиз, бутун дунёни яратган Зотнинг назарини топишингиз мумкин. Албатта, бу натижа, 100та автомобил заводидан ҳам яхшироқ☺️. 4 соатлик ижара учун Роналдо 1637 та ‘Galaxy S8’ ёки ‘iPhone 7’ харид қилса бўладиган маош бўлар экан. Сиз Рамазонда ихлос билан 1 соат хатми Қуръон таровеҳ намозларида турсангиз Иншааллоҳ ‘Samsung’ ва ‘Apple’ компанияларини сотиб олишдан яхшироқ натижага эришасиз😊.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ҳикмат

👍 Дўстларингизга ҳам юборинг! 👇👇👇

🔊
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
НАМОЗДА ХУШУЪНИНГ АҲАМИЯТИ
#намоз

CАВОЛ:
Намозни хушуъ билан ўқиш керак, деган гапни кўп эшитамиз, шу масалани ёритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
“Хушуъ” сўзи арабча бўлиб, “хокисорлик”, “бош эгиш”, “қўрқиш” маъноларини билдиради.

Хушуъ – қалб ҳолати, у нафақат намозда, балки динимиздаги барча ибодатларда хуш кўрилгандир.
Намоздаги хушуъ – Аллоҳ таолога риёдан холи бўлиб, ихлос билан ибодат қилиш, унинг ҳузурида ҳокисор бўлиб туриш ва аъзоларнинг итоаткор, сокин бўлиб туришидир. Қалбдаги Аллоҳдан қўрқув, ҳайбат, унинг азаматини тафаккур қилиш сабабли, аъзоларда ҳам сукунат пайдо бўлади.

Ёмонланадиган хушуъ ҳам бор. У – одамларга риёкорлик қилиб, сохта хушуънинг аломатларини зоҳир қилишдир.
Хушуъ ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

Мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар (Мўминун сураси, 1-2-оятлар).
Демак, нажот топувчи мўминлар намозларида хушуъ-хокисорлик билан турар эканлар.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни хушуъ билан адо қилиш бандага жаннатни вожиб қилишини хабар бердилар:

وعن عقبة بن عامر قال : قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : " مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ ثُمَّ يَقُومُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ مُقْبِلٌ عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ إِلَّا وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ" . رواه مسلم

“Чиройли таҳорат қилиб, кейин икки ракат намоз ўқиган ва унда қалби-ю юзи билан (ибодатга) юзланган ҳар бир мусулмонга жаннат вожиб бўлади” (Имом Муслим ривояти).

“Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу “қалби ва юзи билан”, деган гапларида хузуъ ва хушуънинг барча навларини жамладилар. Чунки хузуъ аъзоларда бўлса, хушуъ қалбда бўлади. Бу кўпчилик уламоларнинг сўзи”(“Шарҳун-Нававий алал-Муслим”).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобий разияллоҳу анҳумга руку ва саждани мукаммал қилишни буюрардилар:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ أَقِيمُوا الرُّكُوعَ وَالسُّجُودَ فَوَاللَّهِ إِنِّي لَأَرَاكُمْ مِنْ بَعْدِي وَرُبَّمَا قَالَ مِنْ بَعْدِ ظَهْرِي إِذَا رَكَعْتُمْ وَسَجَدْتُمْ

яъни: “Руку ва саждани комил қилинглар. Аллоҳга қасамки, албатта, мен сизларни руку ва сажда қилганингизда орқа томонимдан ҳам кўриб турибман” (Имом Бухорий ривояти).

“Жумҳур уламолар: “Орқа тарафдаги нарсаларни кўриш – ҳақиқий кўриш (яъни, Аллоҳ таоло томонидан ато қилинган мўжиза) бўлган”, дейдилар” (“Шарҳун-Нававий алал-Муслим”).

Улуғ тобеъинлардан бўлган Саид ибн Мусаййиб намозда соқолини ўйнаган кишини кўриб: “Бунинг қалби хушуъ қилган (қўрққан)ида эди, аъзолари ҳам тинчиган бўларди”, деган (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да келтирган).

Хушуъни пайдо бўлишига қуйидаги нарсалар ёрдам беради:
- Намозга эрта ҳаракат қилиш,
- Чиройли таҳорат қилиш,
- Чиройли кийимлар кийиш, хушбўйланиш,
- Масжидга азон айтилмасдан кириш,
- Фарз намозларидан аввал нафл намозлар ўқиш,
- Намоз бошланмасдан олдин қиёматдаги ҳолатларни тафаккур қилиш,
- Намозда ўқиладиган сура, оят, зикр ва тасбеҳларнинг маъносини билиш, намозда уларни тафаккур ва тадаббур қилиб ўқиш,
- Аллоҳ таоло уни кўриб турганини ҳис қилиш,
- Хушуъга ёрдам берадиган амалларни қилиш, (кўзни сажда жойига қаратиш, қўлни киндик остига қовуштириш, оёқлар орасини тўрт бармоқ қилиш ва ҳаказо),
- Хушуъни кеткизадиган ишларни қилмаслик, (намозда атрофга қараш, оёқни ҳаддан зиёд кериш, эснаш, қистаниб намоз ўқиш, шошилиб намоз ўқиш ва ҳаказо),
- Ўтган салафи солиҳларнинг намоздаги ҳолатларини ўрганиш.
Намозни хушуъ билан ўқимоқчи бўлган киши, намозни бошқа ҳамма нарсадан устун қўйсагина мақсадига эришади.
Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#улашинг

" Уларни фақат олийжаноб эркак ҳурмат қилади ".

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Инсоф ҳақида. Мансабга эришиш учун гапирма, савоб учун қил.
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Инсоф ҳақида. Мансабга эришиш учун гапирма, савоб учун қил. 🎼

Бошқаларга хам эслатинг‼️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#савол_жавоб

Аҳли китоб (насроний, яҳудий) ларнинг таоми мусулмонларга ҳалолми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба

↪️Каналга уланиш
#Бuсмuллаҳ

🌸... АССАЛАМУ АЛАЙКУМ...🌸
🌺 ...ва Роҳматуллоҳи... 🌺
🌼...ва Барокатуҳ!...🌼

🌤Хайрли тонг тиламоқ бўлдик,

🤲Дуо қилиб эгам Раҳмонга.

🏠Хонадони файзга тўлсин.

🌅Янги кун муборак бўлсин !

⬆️ Дўстларингизга ҳам юборинг!

‼️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ 📲

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
КАНДАЙ КИЛИБ...

Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
Жавоб: “Ла ҳавла ва лақуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

Савол: Қандай қилиб Жаннатда сизга хурмо дарахти экилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

Савол: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар”ни айтинг.

Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг.

Савол: Қандай қилиб Аллоҳ Таола ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
Жавоб: “Ҳасбияллоҳу ла илаҳаилла ҳува Алaйҳи таваккалтува ҳува Роббул Аршил Азим”ни 7 марта айтинг.

Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этиши мумкин?
Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази маллази ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум валамват” ни ўқинг.

Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
Жавоб: Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

❗️УЛАШИНГ
••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••
📚Каналимизга уланинг👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
فَبِاَیِّ اٰلَآءِ رَبِّکُمَا تُکَذِّبٰنِ

Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?

👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
УЙИДА НАМОЗ ЎҚУВЧИ АЗОН АЙТАДИМИ?
#намоз


#CАВОЛ:

Бир китобдан масжидда азон айтмасдан намоз ўқиш макруҳ, шаҳардаги хонадонларда эса азон айтмасдан намоз ўқиш макруҳ эмас, деб ўқидим. Шунга изоҳ берсангиз.

💬 #ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳақиқатан, масжидда азон ва иқомат ёки иккисидан бири айтилмай қолиши макруҳ ҳисобланади. Чунки азон ва иқоматнинг ҳар бири таъкидланган суннатдир (“Фатҳу бабил иная”).

Шаҳардаги уйида намоз ўқувчи намозининг адоси жамоат кўринишида бўлиши учун, азон ва иқомат билан ўқийди. Агар азон ва иқоматни айтмаса ҳам жоиз бўлади. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг: “Маҳаллада айтилган азон бизга кифоя қилади”, деган гаплари бунга далил бўлади

Чунки маҳалла аҳли ўзларига муаззин танлагач, ҳукман, унинг азон айтиши маҳалла аҳлининг азонидек бўлади (“Ҳидоя”, “Фатҳу бабил иноя”).

Уйда намоз ўқийдиган киши азон ва иқоматни тарк қилиши, ўша маҳаллада азон айтилиб турган бўлса, макруҳ эмас. Лекин азон ва иқомат билан намоз ўқиши афзал ҳисобланади. Намозхон битта бўлса ҳам, кўпчилик бўлишса ҳам, фарқи йўқ.

Агар ўша маҳаллада азон айтилмайдиган бўлса, азон ва иқоматни тарк қилиш макруҳ бўлади, фақат азонни тарк қилиши макруҳ бўлмайди. Иқоматни тарк қилса, макруҳ бўлади (“Фатавои ҳиндия”).

Шуни ҳам айтиш керакки, катта қишлоқлар ҳам шаҳар ҳукмига киради.

Демак, доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин азон ва такбир айтиб ўқисалар афзал бўлади, савобга эришадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Tavbani xosili.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Тавбани хосили.

864 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«У сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга эшитиш, кўриш ва ақлни берган зотдир»

Мулк сураси 23 оят
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Яқинларга ҳам улашинг!
Каналга уланиш 👇

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
🌙🌹🌸ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕋🌹🌙

💝АССАЛАМУ АЛАЙКУМ 💝

🌹🍃🌸•Қиблага юзланиб шодланса юрак,
🌹🍃🌸•Шу онда раҳматин ёғдирса фалак.
🌹🍃🌸•Улуғроқ зот борми Аллоҳдан бўлак!?
🌹🍃🌸•Мусулмон аҳлига Жума Муборак!

🌸🍃🌺•Дунё бир боғдир меваси инсон,
🌸🍃🌺•Инсоннинг мағзи эътиқод иймон.
🌸🍃🌺•Иймонга қувватдир, хайру-саховат,
🌸🍃🌺•Муслим, Муслимага Жумъа Муборак!

🍃🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!🌹🍃

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Батафсил:
https://azon.uz/content/views/36062

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ