Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Эй биродарлар, аччиқ бўлса-да ҳақиқатни эшитишга тайёрмисиз?...
Ҳақиқат шуки: Биз нуқул гап сотяпмиз, ғанимларимиз (динимиз душманларини назарда тутяпман) эса ишлаяптилар, биз ҳануз ухлаяпмиз, улар эса мудом бедорлар. Биз динимизда тасбеҳ ишлатишннг ҳукми (сингари масалалар) устида бош қотиряпмиз, кийимни калта, соқолни узун қўйишга даъват қилиш билан кифояланяпмиз. Улар эса ҳар бир (исломий) ўлканинг диний, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳолатини пухта ўрганиб, ҳар бир шаҳар учун махсус тарзда ёшларни йўлдан оздирадиган, дини исломдан чиқарадиган режалар ишлаб чиқмоқдалар. Ўн йиллик, йигирма йиллик режалар тузмоқдалар... Биз эса оёғимиз остидан нарини кўра олмаяпмиз, (ҳатто) олдимизни кўриш учун кўз қиримизни ҳам ташлаб қўймаяпмиз, қиёмат қўпгунча кутиб ўтирибмиз. (Ўзимизча) анжуманлар ташкил этиб турли фармонлар чиқаряпмиз, болахонадор маърузалар ўқиб ўтли-оловли мақолалар ёзяпмиз, лекин ўз бармоқларимиз куйгани қоляпти холос. Душман бизга қиё ҳам боқмай ўз йўлида илдам одимлаяпти, чунки улар қуруқ гапдан бўлак қўлимиздан ҳеч нарса келмаслигини, чиройли гапиришдан бўлак режамиз йўқлигини жуда яхши биладилар...
Али Тантовий.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Қиёмат аломати.
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Қиёмат аломати.🎧

1,50 МБ 🎧

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
____

Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар!

🕋
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Изоҳга ҳожат йўқ менимча.☝️

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

Дўстларингиз га ҳам улашинг бу ҳам бир даъват 👍👇

🕋 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
🌥 #Хайрли_тонг! 🌥
Янги кунга соғ-саломат еткизган Аллоҳга шукурлар бўлсин!
Кун давомида яхши амалларни кўпроқ қилишга муваффақ қилсин!

"Илм" канали👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ИНСОН АЪЗОЛАРИНИ КЎЧИРИШ (ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШ) АМАЛИЁТИ
#ҳалол-ҳаром

157-CАВОЛ:
Ҳурматли фатво ҳайъати, Шариатимизга кўра тирик инсоннинг тана аъзосини кўчириш мумкинми? Ёки бирор киши вафотидан кейин ўз тана аъзосини бировга ўтказилишига рухсат бериб, васиятнома ёзган бўлса вафотидан кейин ўша инсоннинг тана аъзосини бошқа инсонга кўчириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло инсонни жонзотлар ичида мукаррам қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят).
Демак, инсон ва унинг аъзолари мукаррам, ҳатто вафот этган кишининг ҳукми ҳам шундайлигича қолади, яъни вафот этган кишининг жасадини хўрлаш ёки бирор аъзосини кесиб олиш катта гуноҳ саналади.
Инсон аъзоларини сотиш жоиз эмас, чунки у савдо моли ҳисобланмайди. Инсон аъзолари мулк эмас, уни сотишга шаръан рухсат берилмайди, эваз ҳам олинмайди, чунки бу мулкида бўлмаган нарсани сотишдир. Худди шундай, инсоннинг аъзолари ворисларига ҳам мулк эмас, улар ҳам маййитнинг аъзоларини сота олмайдилар.
Одам аъзоларини сотиш унинг ҳурматига, мукаррамлигига зид келади.
Шариатимиздаги яна бир асл қоида: мусулмон киши хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин унга жароҳат ёки кесиш билан озор бериш ҳаром ҳисобланади. Ана шу қоидадан бошқасига ўтиш ёки истисно қилишга мажбур қиладиган далил бўлмаса, асл қоида ўз ҳолида қолади.
Уламолар инсон аъзоларини трансплантация қилиш (кўчириш) амалиётининг жоизлигига “инсонга манфаат бериш ва ундан зарарни даф қилиш” шаръий қоидасини асос қилиб олганлар. Ушбу қоидага биноан амалиёт жараёнида бошқа бир инсонни ҳалокатга дучор қилмаслик шарт бўлади.
Бу амалиётни бажаришда бошқанинг ҳаёти учун жуда катта манфаат борлиги сабаб ўз аъзоларини олиб, муҳтожга қўйишга рухсат берилиши инсоннинг аъзолари муккаррам эканини сақлаш тушунчасига зид эмас. Икки тараф мувофиқ келган тақдирда қуйидаги шартлар асосида аъзони кўчириш амалиёти мумкин бўлади:
1. Бирор аъзосини ҳадя қилувчи одамнинг аъзоси олинганда унинг ҳаёти хавф остида қолмаслиги;
2. Ўз аъзосини ҳадя қилувчи одам ихтиёрий равишда бўлиши, ҳеч ким томонидан мажбур қилинмаслиги;
3. Аъзонинг кўчирилишига сабаб ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган беморнинг касаллиги тиббиёт жиҳатидан фақат шу йўл билангина тузалиши мумкин деган хулосага келинган бўлиши;
4. Аъзоси олинаётган ва янги аъзо қўйилаётган икки тараф учун ҳам жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ўтиши ва кутилган натижага эришилиши тажрибаларда кузатилган ва унга ишонч ҳосил қилинган бўлиши зарур.
Кўчириш мумкин бўлмаган аъзолар:
- бир инсоннинг насли бошқасига ўтишига сабаб бўладиган ирсий аъзолар (эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари), шу сифатларни ташувчи ва ҳомилага сабаб бўлувчи аъзолар;
- инсоннинг яшашига бевосита боғлиқ бўлган юрак каби аъзолар;
- инсоннинг тўкис яшашига билвосита боғлиқ бўлган кўз қорачиғи каби аъзо;
Умуман, инсон шаъни, обрўси ва ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган тиббий амалиётларнинг барчаси шаръан таъқиқланади.
Юқорида зикр қилинган, аъзоларни зарурат бўлганда кўчиришга бир нечта шартлар қўйилмоқда. Энг муҳим нуқта – аъзо кўчирилганда ҳам сотилмайди, балки табарруъ (эҳсон) қилинади.
Энди баъзида қулоққа чалиниб қоладиган болаларни ўғирлаш ва уларнинг тана аъзоларни сотиш ҳолатларида бир нечта катта гуноҳлар жам бўлади. Бу ерда одамнинг жонига қасд қилиш бор. Қуръони каримда бир одамни ноҳақ ўлдириш барча одамларни ўлдиришга баробарлиги айтилган. Бунинг устига шариатимизда мол (товар) деб ҳисобланмаган нарса (одам аъзолари)ни сотиш – ҳаром пул топишдир. Бундай жирканч гуноҳга қўл урадиган кимсаларни агар тавба қилмасалар, дунёда хорлик ва охиратда аламли азоб кутади. (Манба: Робититул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг фатвоси) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Уқиб олинг; сизни намозга олиб боролмаган оёқ жаннатга ҳам олиб боролмайди.😢

Айман Ёғий

🕋
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Субханаллох😊

🎥Рус аскари Қуръон тиловати қилмоқда☝️

"Илм" канали 👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Болаларингизни хурмат қилинг.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Болаларингизни
хурмат қилинг.

1,55 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўринг қандай гўзал а!!!
Кўзларингиз қувонсин. Жаннат боғларида шундай гўзал манзараларда юрайлик. АЛЛОҲ савол жавобсиз, азоб ўқибатсиз жаннат боғларидан бир боғча берсин барчамизга! Омин!
Ассалому алайкум!
#Хайирли_тонг!

Ҳар тонг уйғонганимизнинг ўзи шукр қилишга арзигулик сабабдир. Шундай экан, кунни яқинларимизга табассум, меҳр улашишдан бошлайлик 😊

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:
-Сенда гуноҳнинг дориси борми, беҳад гуноҳкорман, - дебдилар.
-Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди.
-Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановвул қил. Кўрасан хасталигингдан асар ҳам қолмайди.
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб дебдилар:
-Ё, Роббим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!!! дея ҳушидан кетган эканлар.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ҳикмат

Дўстларингизга ҳам юборинг!

🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
#ибрат
#шеърият

УЗОҚ ВА БАХТЛИ УМР КЎРАЙ ДЕСАНГИЗ...

Пил ўлса сенинг хасминг, десангки, зарар топмай,
Бир пашшаға оламда еткурма зарар ҳаргиз.

Душманинг филдай кучли бўлса ҳам, зиён топмай десанг, бу оламда, ҳатто, пашшага ҳам озор етказма.

Тухум ерга тушуб чечак бўлди,
Қурт жондин кечиб ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму?
Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?


Алишер Навоий

Дўстларингизга ҳам улашинг!


"Илм" канали👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Ислом динини
кенг олинг,
тор қилиб оғир
қилманг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

"Илм" канали👇👇👇👇👇
👉
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Улашинг 🎥

Маъмуржон домла - Эрини уйлантирмоқчи бўлган аёл жаннатийми? 👇

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☺️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🧊Янги тонг муборак!

Хафтанинг иккинчи куни сиз у́йлаганданхам зиёда отсин!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲
👇 фақат сизлар учун 👇

👉
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
• ТИЛЛОДАН ОҒИР СЎЗЛАР •

~ Салафлар бир-бирларига учта сўзни доим васият қилиб юришарди.
~ Агар сен бу сўзларни тиллога тортиб кўрсанг, улар тиллодан оғир келади:

1. Ким Аллоҳ билан ўз орасини ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилиб қўяди;

2. Ким ботинини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг зоҳирини ислоҳ қилиб қўяди;

3. Ким охиратининг ташвишида бўлса, Аллоҳ унинг дунё ва охирати ташвишларига Ўзи кифоя қилади.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
"Ким илм талабида бир қадам қўйса, Аллоҳ таоло у бандага жаннат йўлини осон қилади" (Имом Муслим ривояти).

https://telegram.me/Jannatahli
КАНДАЙ КИЛИБ...
#албатта_ўқинг

☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
Жавоб: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор 💕айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)

☘️ Савол: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
Жавоб: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.

☘️Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

☘️ Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
Жавоб: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

☘️ Савол: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
Жавоб: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна бу́линг👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ