Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Аюбхон Қорака -
Жигарлар жудаям таъсирли маъруза

Янада кўпроқ👇🏼


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳар тонг муаззин "Нажотга келинглар!" дея чақирадиган уфқда қуёш суръатла кўтарилади.Кунингизни бомдод билан бошланг!

#Ҳайрли_тонг

⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️↙️↙️↙️↙️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ЗУХО НАМОЗИ

Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, саволим шуки намоздан сўнг зикр қилинадиган амаллар тасбех айтиш ўрнига Зухо намозини бомдод намозидан 10-15 дақиқа кейин бошлаб пешин киргунча ўқиса бўлади деган видеосини эшитдим. Бу қанчалик тўғри? Субханаллоҳ, алҳамдулиллоҳ, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ ни ўрнига Зухо намозини 2 ракатдан 8 ракатгача ўқиса бўладими?

#ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!

عن أبي ذر -رضي الله تعالى عنه- أن رسول الله -صلى الله عليه وسلم- قال: (يصبح على كل سُلَامَى من أحدكم صدقة، فكل تسبيحة صدقة، وكل تحميدة صدقة، وكل تهليلة صدقة، وكل تكبيرة صدقة، وأمر بالمعروف صدقة، ونهي عن المنكر صدقة، ويجزئ من ذلك ركعتان يركعهما من الضحى)([1])، رواه مسلم

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бирингиз ҳар бир бўғими зиммасига садақа вожиб бўлган ҳолатда тонг оттиради. Ҳар бир тасбеҳ садқа, ҳар бир таҳмид(ҳамд айтиш) садақа, ҳар бир таҳлил(Лаа илааҳа иллаллоҳ) садақа ва ҳар бир такбир(Аллоҳу акбар) садақ, яхшиликка буюриш садақа, ёмонликдан қайтариш садақа ва буларнинг барчасидан чошгоҳ вақтида ўқилган икки ракъат намоз кифоя қилади” дедилар. Муслим ривояти.
Яъни зуҳо вақтида ўқилган икки ракъат намоз ўшалар ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

"Илм" каналига уланинг👇


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ислом дининг бешинчи устуни нима?
Anonymous Quiz
24%
Закот;
68%
Ҳаж;
4%
Намоз;
4%
Рўзв;
Ғоятда камбағал бир аёл радио дастурига қўнғироқ қилиб, Аллоҳ учун ёрдам беришлигини илтимос қилади.

Ҳудди шу дастурни эшитиб ўтирган бир атеист, аёлнинг гапларини тинглаб туриб, уни мазаҳ қилиш фикри ҳаёлига келибди. Радиодан аёлнинг манзилини олиб, котибасини чақиртириб дебди: - Ҳозироқ бозорга бориб, катта миқдорда озиқ-овқат махсулотларини сотиб оласиз-да, мана бу манзилга элтиб берасиз.

Агар аёл сиздан: - "Булар кимнинг номидан" деб сўраса, унга: - "Булар шайтоннинг номидан" деб айтасиз, тшунарлими? деб буйруқ берибди. Ва ниҳоят атеистнинг котибаси аёлнинг манзилига етиб келиб, аёлга маҳсулотларни топширибди. Аёл озиқ-овқатларни кўплигини кўриб, жудаям хурсанд бўлиб кетибди.

Ва ёрдам учун ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор этиб, катта миқдордаги озиқ-овқатларни кичкинагина кулбаси ичига бирин-кетин ташибди. Шунда котиба аёлдан кулиб сўрабди: - Бу озиқ-овқатлар кимнинг номидан эканлигига қизиқмайсизми? Аёл жавоб берибди: - Йўқ, менга бунинг қизиғи йўқ. Чунки Аллоҳ амр этиб турганда, уни қутқариб қолиш учун ҳаттоки шайтонлар ҳам шай бўлиб турар эканлар.

Кун ҳадиси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар: - "Қайси хислатлар исломда энг яхшидир?". Айтдилар: - "Очларга таом бермоғинг ва таниган ё танимаганга салом бермоғинг".


(Ҳадис китоби - Ал-жомиъ ас-саҳиҳ)

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халифа Умар ибн Абдулазиз йиғлаб ўтиргандилар. У кишидан сўрашди:
– "Нега йиғлаябсиз?"
– "Мен шу умматга бош бўлдим – дедилар, Умар ибн Абдулазиз – Уммат ичидаги оч фақирлар, қаровсиз қолган беморлани ўйлаябман!..
Тез орада Аллоҳ таоло мендан улар борасида сўрашини ўйлаб, йиғлаябман!.."

✔️ Улашинг

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
♻️Яқинларингизгa улашинг!!!

🔊 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бисмиллаҳ.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸

КЎЧАДА ҚИЗЛАРГА ҚАРАШЛИКДАН ҚАНДАЙ ТИЙИЛАМИЗ?

▪️Номаҳрам аёлларга қарашлик зарарлари ҳақида:
Хотирани заифлаштиради.
Тақвони озайтиради.
Намозда хушу йўқолади.
Ибодатда сусткашликни келтириб чиқаради.
Бегона аёлларга қанча кўп қараса шунча ўзини аёли унга чиройсиз бўлиб кўринаверади.(агарчи аёли гўзал бўлса ҳам)
Беҳаё қизларни кўпайишига сабаб бўлади. (Агар эркаклар беҳаё қизларга ёмон кўриб қарамаса, гуноҳ қилаётгани учун нафрат қилса шунақа қизлар кўпаймайди.

▪️Қизларга кўзи кетиб қолувчиларга маслаҳатлар:

Биринчи имконияти бўлса уйлансин. Уйланмаган йигитларни ичида шундай бир ўт бўладики уни фақат уйланганида аёли ўчиради. У ўчмагунча йигитнинг кўзлари оч бўрининг кўзларидек ёниб ўйнаб туради.

Агар уйланишга қурби етмаса Рўза тутсин. Рўза шахватни озайишига сабаб бўлади. Шахват озайса қарашликка бўлган вас-васага заифлайди.

Шайтон вас-васа қилиб, қиўларга қаратмоқчи бўлса, у аёлданда яқинроқда Аллоҳ кузатиб турганини билсин. Аллоҳдан ҳаё қилсин.

У қизга қарагани билан нафси қонмайди. Аммо шахвати қўзғалиб ўзини қийнагани ва гуноҳкор бўлгани қолади.

Шундай қизларга қарамаган эркаклар жаннатдаги қоракўз қизларга қарашликни Аллоҳ уларга беришлигини фикр қилсин.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

🍀Дўстларингизга юборинг, бу ҳам бир даъватдир!🍀
Бизни кузатиб боринг!👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
82. Номаҳрам инсонни севиш мумкинми
Шайх Муҳаммад Содиқ
#Долзарб_Мавзу❗️

Номаҳрам инсонни севиш мумкунми?

Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
Ассаламу алайкум! 🌸

Хайрли тонг!☀️

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Кунингиз мароқли ўтсин😊

Дўстларингизга ҳам улашинг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Огох бу́линг☝️☝️☝️☝️
#Албатта_улашинг 👍

🔥 Шайтоннинг қалбларга ташлайдиган сўзлари...

💭 Бир мартасида хеч нима қилмайди;

💭 Ҳали ёшсан, вақти келади

💭 Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди.

💭 Замон сенга эмас, сен замонга мослашгин;

💭 Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингизни қотирманг;

💭 Жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасан-ку!

💭 Кейин тавба қилиб оласан.

💭 Ибодатни қаригандан кейин қиласан, ҳозир ёшсан ўйнаб ол.

Замонамизда кўпчилик шу сўзларга ўлими келганча алданиб шу ҳолатда вафот этмоқда.

❗️Пайғамбар алайҳиссалом: «Қандай яшасанг, ўшандай ўласан» деб айтганлар. #ҳадис Яъни инсон ўйламасин гуноҳларни қилиб кейин тавба қилиб, иймон калимасини айтиб ўламан деб ўйламасин. Гуноҳларда юрган инсон гуноҳлари устида ўлади.

▪️Ақлли инсонлар Аллоҳнинг эслатмасидан фойда олиб вақтида тавба қилганларидир.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

"Илм" каналига уланинишни унутманг⤵️⤵️⤵️⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Долзрб_мавзу ☝️

Кимдур сизни янги йил билан табрикласа шу суратни жу́натинг☝️👆👆

Ду́стларингизгахам улашинг улархам билишсин☝️

"Илм" каналига уланинишни унутманг⤵️⤵️⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹💐 Ҳафта ичра турли кун,
🌹💐 Турли саҳар, турли тун.
🌹💐 Энг муқаддас, нурли кун
🌹💐 Жума айём муборак!

🌹💐 Динимиз доим омон,
🌹💐 Дилларда ишқу иймон.
🌹💐 Эй муҳтарам мусулмон,
🌹💐 Жума айём муборак!

🌹🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🌹🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🌹🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🌹🤲 Ризқимизга барака берсин!
🌹🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹


┄┄┅┅✿ 🍃🍁🍃✿┅┅┄┄

🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!🍃🌹

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🕌ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ❗️

🌺 Соллаллоҳу алайҳи васаллам

🌺 Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ

🌺 Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад

🌺 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

🌺 Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад

🌺 Аллоҳумма солли aълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳaммад иннака ҳамидум мажид

🌺 Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажил

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» (Имом Бухорий)

♻️Дўстларингизга Улашинг


•┈┈┈┈•❈•✾••❈•┈┈┈┈•
👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ишонганим фақат сенсан Аллоҳим. 
Суянганим фақат сенсан Аллоюим. 
Кечдим бу дунё роҳатларидан. 
Севганим ҳам фақат сенсан Аллоҳим!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Imom Hasan va Husan
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Имом Хасан ва Хусан.

29,1 МБ 💾

01:03:35

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🤲 Аллоҳ ушбу кунимизга файз ва барокатлар ато этсин! Нафсларимизга осудаликни, қалбимизга Ўз нурини ато этиб, инсонлар орасидаги меҳр-оқибатни зиёда қилсин!
🤲 Кунингиз ҳайрли бўлсин!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
БУЮК БИДЪАТЛАР

БУЛАРНИ
БИЛИШЛИГИМИЗ ЛОЗИМ!

БУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРСА, ЁМОН БЎЛАДИ ДЕГУВЧИЛАР АДАШУВЧИЛАРДИР


*.Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
*.Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
*.Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
*.Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
*.Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
*.Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
*.Хўроз бемаҳал қичқирса;
*.Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
*.Бойўғли сайраса;
*.Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
*.Ҳовлига мажнунтол экилса;
*.Сафар ойида тўй қилинса;
*.Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
*.Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
*.Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
*.Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
*.Биров тишлаган нарсани еса;
*.Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
*.Бахт ёки бахтсизлик Пешонанинг кенглиги;
*.Қўлнинг узунлиги;
*.Тана аъзоларининг шакли, ҳажми; Кўзнинг ранги;
*.Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
*.Синиқ ойнага қараш;
*.Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
*.Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан даромад ва баракага юзага келмайди!
*.Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
*.Ўнг кафт қичиши;
*.Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
*.Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
*.Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик, туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши асос бўлолмайди!
*.Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
*.Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
*.Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
*.Сувда қайнатилган мошнинг тез очилиши НАЗАРДАН сақламайди.
*.Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
*.Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
*.Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.
*.Кимнингдир ўлимига Юлдуз учиши;
*.Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
*.Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
*.Бешикни икки киши кўтариши;
*.Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
*.Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

БУ НАРСАЛАРГА ИШОНCАНГИЗ...
Адашасиз!!!
Адашасиз!!!
Адашасиз!!!


🤔 Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
-хато, бидъат.

🤔 Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
-хато, бидъат.

🤔 Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
-хато, бидъат.

🤔 Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ; -хато, бидъат;

🤔 Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
-хато, бидъат.

🤔 Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
-хато, бидъат.

🤔 Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
-хато, бидъат.

🤔 Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
-хато, бидъат.

🤔 Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
-хато, бидъат.

🤔 Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
-хато, бидъат.

🤔 Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
-хато, бидъат.

🤔 Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
-хато, бидъат.

🤔 Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки, у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
-хато, бидъат.
.
🤔 Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади????
-хато, бидъат.


Огоҳ бўлинг:
булар БИДЪАТ ва ЗАЛОЛАТдир.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ УЛАРҲАМ БИЛИШСИН ‼️‼️‼️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ