Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
098 - Қиёмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Қиёмат

#Сунний_ақийдалар


Shayx Muhammad Sodiq
Muhammad Yusuf



🍃💐✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️🍃
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🌹🤲🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹🤲🍀

🌹🤲🍀 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

🌹🍀 Илохим ҳар бирингизнинг
🌹🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹🍀 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹🍀 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹🍀 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🍀Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

🌹🍀🌹ХАЙРЛИ КУН!🌹🍀🌹

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
════════════════
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
🌼🌼🌼🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻🌻
Усмон (розияллоху анху) айтдилар:

-— «Ким беш вақт намозни ЎЗ ВАҚТИДА адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ
таоло уни тўққизта НЕЪМАТ* ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни ЯХШИ* кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига БАРАКА ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг БЕЛГИсини зоҳир қилиб қўяди...
6. Қалбини "МУЛОЙИМ" қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди»!

🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Япония ўт ўчириш ходимлари ёниб кулга айланган бино ичидан, Қуроъни кариймни бус-бутунлигича олиб чиқишди.
Аллоҳимнинг қудрати чексиз!!!

Телеграм каналимиз ⬇️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Савол

Бидъат эмасми?

Ассалому алайкум! Тошкент шаҳриданман.
Бир неча ой олдин қариндошларнинг зиёрати баҳонасида вилоятга боргандим. Шунда келинойим тунда таҳажжуд намозидан ташқари икки ракъат қабр ҳаққи намозини ўқишларини айтиб қолдилар. Мен уларга: «Тунги таҳажжуд намозини ўқиб, яна Мулк сурасини қироат қилишимиз қабрга борганда етарли эмасми?» дедим. Улар қабрга ҳам бирор нима олиб борилишини айтдилар. Ишроқ намози, зуҳо намози, аввобийн, тавба, истихора, тасбеҳ намози, ҳожат намози, шукри вузуъ, тунги таҳажжуд намози каби намозларни биламан, лекин қабр ҳаққи намозини ҳеч эшитмаган ва бирор китобда ўқимаган эканман. Қабр ҳаққи намози бидъат эмасми? Бу намоз ҳақида динимизда бирор маълумот борми? Ва қандай фойдали жиҳатлари бор?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Бундай намоз йўқ. Валлоҳу аълам.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Фозил кори Темирчи
Бугунги кун
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Темирчи

👉
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Каналимизга жойланаётган манбалардан манфаат олмоқдамисиз?
Anonymous Poll
95%
Ҳа албатта;
5%
Ёқ вақтим бўлмаяпти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌞 Ассалому Алайкум!!!

🌞Хар тонг уйғонар экансиз, яхши кайфиятингизни уйғотишни унутманг☝️☝️
Зеро, яхши кайфият иш самарадорлигини оширади!

🌞 Хайирли Тонг 🌞

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ҲАРБИЙ ИНСОФ.
Зафарли қўшинларимиз Димашқни, Ҳимсни ва Шомнинг бошқа шаҳарларини фатҳ қилгач уларни мудофааси ва ҳимояси учун сулҳ тузиб улардан мол олишди. Ҳирақл мусулмонлар билан ҳал қилувчи жанг учун қўшин жамлагач бизнинг қўмондонларимиз ҳам барча фатҳ қилинган шаҳарларни ташлаб чиқиб Румга қарши курашиш учун бир жойга жамланишни афзал билишди. Қўшинларимиз Ҳимс, Димашқ ва бошқа шаҳарларни ташлаб чиқишди. Холид ибн Валид Ҳимс аҳлини, Абу Убайда Димашқ аҳлини, бошқа қўмондонлар ҳам ўз шаҳарлари аҳлини жамлашиб уларга шундай дейишди:
" Биз сизларни мудофаа қиламиз, ҳимоя қиламиз деб мол олган эдик. Биз ҳозир бу шаҳарлардан чиқиб кетаяпмиз. Сизни ҳимоя қила олмаймиз. Шу сабабли мана молларинг, сизга қайтараяпмиз!".
Шунда шаҳар аҳли шундай дейишди:
"Аллоҳ сизга нусрат бериб сизни қайтарсин. Аллоҳга қасамки, сизнинг ҳукмингиз ва адолатингиз Румнинг жавр ва зулмидан биз учун суюклироқдир. Аллоҳга қасамки, улар сизнинг ўрнингизда бўлишганида ҳеч нарсани қайтариб беришмас, балки қўлларига нима илинса олиб кетишган бўлишар эди!".
-------------------------------------
Ҳа, ҳаттоки ҳозирги тараққиётни даъво қилиб турган асримизда ҳам бир қўшин бир шаҳарни ташлаб чиқмоқчи бўлса душман фойдаланиши мумкин бўлган бирор-бир нарсани қолдиришмайди. Бунга ўхшаганини сиз эшитганмисиз?!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қуръони_каримдан

Қуръонда Сулаймон алайҳиссаломнинг қиссасида зикр қилинган Ҳудҳуд қуши мана шу қушдир.

(Намл сураси 20-оят)

Абдулҳодий Юсуф сахифалирадан.

Каналга уланиш👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ 📲
ВАСВАСАДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ.

#руҳий_тарбия

#CАВОЛ:

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Нафси аммора (ёмонликка амр қилувчи нафс) ва шайтони лаъин васвасаларидан омонда бўлиш учун кўпроқ нима амалларни бажариш керак?

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолони кўп зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва бошқа яхши амалларни бажариш лозим. Жумладан, “Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ” ва “Муваззатайн” (Нос ва Фалақ суралари)ни ўқиб, Раббил оламиндан паноҳ сўраб, мунтазам дуою илтижолар қилиш лозимдир. Шунингдек, шаръий илмларни пухта эгаллаган, илмига амал қиладиган олимларнинг тез-тез суҳбатида бўлиш ҳам тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Audio
#БИЛАСИЗМИ

Ўзга сайёраликлар мавжудми?

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қиз боланинг ватани - эридир.
Ўзингизга муносиб ватанни танланг!

Интернет ва телефон орқали бошланган севги-муҳаббат, шу интернет ва телефоннинг ўзида тугайди.
Ҳар қандай туйнук, дарчалардан келадиган муҳаббат яна келган жойидан қайтиб кетади.
Уйларнинг эшикларидан келадиган муҳаббат эса умрнинг охиригача давом этади.

Аллоҳ таоло айтади: "Уйларга эшикларидан киринг ва Аллоҳга тақво қилинг шояд нажот топсангиз".

(Бақара сураси 189-оят).

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR
Каналимизга жойланаётган манбалардан манфаат олмоқдамисиз?
Anonymous Poll
95%
Ҳа албатта;
5%
Ёқ вақтим бўлмаяпти.
​​​Ассалому алайкум!

Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир...
Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси... Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз...
Майли, истаганларимиз бўлмасин, Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин! Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...

Кунингиз солиҳ амалларга, Аллоҳнинг раҳматию мағфиратига тўлсин.

Яна бир тонг муборак!

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
"Дарҳақиқат, Юсуф ва унинг оға-инилари (ҳақидаги қисса)да сўрагувчилар учун оят-ибратлар бордир" (Юсуф сураси, 7 оят)
– Ота муҳаббати бир қаралганида ажойиб, лекин Юсуф алайҳиссаломнинг қудуққа тушишларига сабаб бўлган.
– Қудуқга тушиб қолганлари бир қаралганда хунук иш, лекин вазирнинг уйига киришларига сабаб бўлган.
– Вазирнинг қасри бир қараганда яхши маскан, лекин зиндонга тушишларига сабаб бўлган.
– Зиндонга тушишлари бир қараганда ёмон бир ҳолат, лекин Миср вазирига айланишларига сабаб бўлган.
Демак, ҳар-бир бало ва офат ортида совға ва туҳфа бор экан.
"Албатта, Парвардигорим Ўзи хоҳлаган нарсани сездирмай амалга оширгувчи Зотдир" (Юсуф сураси, 100 оят).

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қайси Пайғамбарни қавми баччавозликдан Аллоҳнинг лаънатига учраган?
Anonymous Quiz
80%
Лут а.с;
3%
Иброҳим а.с;
3%
Мусо а.с;
13%
Иншааллоҳ энди билиб оламан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчиликни илтимосига биноан.

Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ.

14,2 МБ 🎬

👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Уйқунинг ўн одоби бор:
Биринчиси: таҳорат ва мисвок қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Агар банда таҳоратда ухласа, руҳини Аршга олиб чиқилади. Шунда рост тушлар кўради. Агар таҳоратда ухламаса, руҳи бунга етишишга қосирлик қилади. У алоқ-чалоқ тушлар кўради, улар рост бўлмайди”. Бундан зоҳирий ва ботиний таҳорат баробар ирода қилинган. Ғайб пардаларини очишда ботиний таҳорат таъсирлидир.

Имом Ғаззолийнинг "Иҳёу улумид-дин" китобларидан.

Ҳайирли Тун !

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бомдод намози ҳар тонгда топшириладиган имтиҳондир.

Тўшагидан сакраб туриб, намозни ўқиган одам имтиҳондан муваффақиятли ўтган бўлади.

Тўшагига ўраниб, намозга дангасалик қилганлар эса ҳасрату надоматда қолади.

Намозингизга эътиборсиз бўлманг! Зеро, махшарда энг биринчи сўраладиган амалимиз ҳам НАМОЗдир!

Ассалому алейкум!!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҳикоя📚

ИККИ ХИЛ АЁЛ
-----------------------------------------------------

Бир вақтлар янги уйланган бир йигит амакиси билан учрашиб:
- Амаки, менинг хотиним шундай назокатли, киборки, сиз билмайсиз, - деди.
Кекса амаки:
- Кўп мақтанма, бедаво йигит. Бугун оқшомда сен бизнинг меҳмонимиз бўл, кейин кўрамиз, - деди.
Йигит амакисининг меҳмони бўлди. Кекса амаки кампирига: «Хоним, меҳмон келди. Тарвузнинг яхшисидан олиб кел», деди. Кампир тарвуз келтирди. Амаки қўлида бир икки айлантириб кўриб: «Бўлмайди, бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел», деди. Шундай қилиб хотини ўн марта тарвуз олиб келди. Кекса хоним ҳар сафар эри: «Бошқасини олиб кел», деганида «хўп бўлади», деди, бирор марта норози бўлмай, айтганини қилди. Эртасига оқшомда амаки йигитнинг уйига меҳмонга борди. Йигит ҳам уйдаги тарвузлардан бирини олиб келишни буюрди. Хотини олиб келди. Йигит тарвузни салмоқлаб кўриб:
- Бу бўлмайди, бошқасини олиб кел, - деди. Хотин бошқа тарвуз олиб келди. Йигит яна «бўлмайди» деди. Хотини учинчи тарвузни олиб келди, эр яна «бўлмайди», деб бошқасини олиб келишни буюрди. Шунда ёш келинчак:
- Мен сизнинг югуртагингизманми, «олиб кел, олиб бор» деяверасиз. Сиз ақлли бўлганингизда, яхши бир тарвуз олардингиз. Бошқа тарвуз йўқ, фақат учта тарвуз олиб келгансиз, - деди.
Кекса амаки:
- Кўрдингми, болагинам, мен сенга нима деган эдим! Менинг уйимда бир дона тарвуз бўлиб, яхши феълли хотиним ўн марта олиб келган тарвуз айни ўша битта тарвуз эди. Лекин бирор марта итоатсизлик билан гап қайтармади. Энди тушундингми, - деб кекса амаки йигитга ўгит берди.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
---------------------------------------------------

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ