Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Тунларни таҳажжуд ёритсин!
Тунингиз ибодатта отсин🤲

😴Хайрли тун диндошим !

#Улашинг 👍

"ИЛМ" КАНАЛИГА УЛАНИНИШ УЧУН МАНЗИЛ👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
​​​​​​══════☁️☀️☀️☁️══════

🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

☺️ Яхши инсонлар ҳар хил бўлишади.
🌸 Гулларнинг шакли, атирларнинг нави каби.
🌹 Ифорлар турли - туман эмасми?
🤝 Лекин уларни «ЯХШИЛИК» бирлаштиради.

🤲 Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

🌷Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!
🤝Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини,

💐 Садоқатнинг абадий бўлишини,

🌹Мағфиратнинг лаззатини,

💐Меҳрнинг самимиятини,

🍂 Адашишдан асрашини,

🌳 Орзулар рўёбини,

🌾 Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!

Кунимиз хайрли, баракали, #фойдали ўтсин!

┏━━━━•🍁•━━━━┓
© Фойдалар
┗━━━━•🍁•━━━━┛

═════☁️☁️☀️☁️☁️══════

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҳикоя📚

ИККИ ХИЛ АЁЛ
-----------------------------------------------------

Бир вақтлар янги уйланган бир йигит амакиси билан учрашиб:
- Амаки, менинг хотиним шундай назокатли, киборки, сиз билмайсиз, - деди.
Кекса амаки:
- Кўп мақтанма, бедаво йигит. Бугун оқшомда сен бизнинг меҳмонимиз бўл, кейин кўрамиз, - деди.
Йигит амакисининг меҳмони бўлди. Кекса амаки кампирига: «Хоним, меҳмон келди. Тарвузнинг яхшисидан олиб кел», деди. Кампир тарвуз келтирди. Амаки қўлида бир икки айлантириб кўриб: «Бўлмайди, бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел», деди. Шундай қилиб хотини ўн марта тарвуз олиб келди. Кекса хоним ҳар сафар эри: «Бошқасини олиб кел», деганида «хўп бўлади», деди, бирор марта норози бўлмай, айтганини қилди. Эртасига оқшомда амаки йигитнинг уйига меҳмонга борди. Йигит ҳам уйдаги тарвузлардан бирини олиб келишни буюрди. Хотини олиб келди. Йигит тарвузни салмоқлаб кўриб:
- Бу бўлмайди, бошқасини олиб кел, - деди. Хотин бошқа тарвуз олиб келди. Йигит яна «бўлмайди» деди. Хотини учинчи тарвузни олиб келди, эр яна «бўлмайди», деб бошқасини олиб келишни буюрди. Шунда ёш келинчак:
- Мен сизнинг югуртагингизманми, «олиб кел, олиб бор» деяверасиз. Сиз ақлли бўлганингизда, яхши бир тарвуз олардингиз. Бошқа тарвуз йўқ, фақат учта тарвуз олиб келгансиз, - деди.
Кекса амаки:
- Кўрдингми, болагинам, мен сенга нима деган эдим! Менинг уйимда бир дона тарвуз бўлиб, яхши феълли хотиним ўн марта олиб келган тарвуз айни ўша битта тарвуз эди. Лекин бирор марта итоатсизлик билан гап қайтармади. Энди тушундингми, - деб кекса амаки йигитга ўгит берди.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
---------------------------------------------------

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Одамлар оч қолиб, мен тўқ бўлсам, қандай ҳам ёмон ҳокимман!

Умар ибн Хаттоб
розияллоҳуанҳу

👇👇📲📲👇👇📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ТУШ ВА УНИНГ ТАЪБИРИ

#одоб-ахлоқ

#CАВОЛ:

Динимиздаги туш кўришга алоқадор ҳукмларни баён қилсангиз?

💬 #ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Тушлар уч хил бўлади:
- Аллоҳ таоло томонидан бўлган, таҳорат билан ётилганда тонгга яқин кўриладиган, ёрқин тушлар.
- Шайтондан бўлган, аниқ эсда қолмайдиган, кайфиятни туширадиган, алаҳсирашга ўхшаш ёмон тушлар.
- Касбига ёки қизиққан нарсасига таъаллуқли тушлар.
Пайғамбарлардан бошқа одамларнинг рост тушлари амал қилиниши шарт бўлган иш эмас, балки келажакдаги бирор яхшиликдан башорат бўлади, холос. Агар рост тушлар шариатга мос келса, амал қилиш мумкин, зид келса, қатъий амал қилинмайдиган ишдир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا انْصَرَفَ مِنْ صَلاةِ الْغَدَاةِ ، قَالَ: "هَلْ أُرِيَ أَحَدٌ مِنْكُمُ اللَّيْلَةَ رُؤْيَا؟" وَيَقُولُ: "إِنَّهُ لَيْسَ يَبْقَى بَعْدِي مِنَ النُّبُوَّةِ إِلاَّ الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ" (رَوَاهُ النَّسَائِي)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин: “Бу кеча бирортангиз (яхши) туш кўрдингизми? Мендан кейин фақат рост тушлар қолади”, дер эдилар”. Яъни, мендан кейин ваҳий бўлмайди, фақат рост тушлар мўминларга яхшиликлардан башорат бўлиб қолаверади.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўриш ҳам рост тушлардан ҳисобланади. Ҳаётда шайтон у зотнинг суратига кира олмагани каби, тушда ҳам суратларига кира олмайди.

عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ: أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "مَنْ رَآنِي فِي المَنَامِ فَقَدْ رَآنِي فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لاَ يَتَمَثَّلُ بِي" (أخرجه البخاري والترمذي).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алаҳи васаллам: “Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатда ўзимни кўрибди. Чунки шайтон менинг суратимга кира олмайди”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Ёмон туш кўрган киши тушини бировга айтмаслиги ва тушнинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак.

عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه قَالَ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِذَا حَلَمَ أحَدُكُمْ فَلاَ يُحَدِّثِ النَّاسَ بِتَلَعُّبِ الشَّيْطَانِ فِى الْمَنَامِ (رواه مسلم وابن ماجه)

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бирортангиз ёмон туш кўрса, шайтон у билан ўйин қилганини одамларга айтмасин” (Имом Муслим ва Ибн Можа ривояти). Бу ерда ёмон тушдан мурод одамни ғам-қайғуга соладиган тушлардир.

عن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ مِنْ اللَّهِ وَالْحُلُمُ مِنْ الشَّيْطَانِ فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلُمًا يَخَافُهُ فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ وَلْيَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ شَرِّهَا فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ" (رَوَاهُ البُخَارِيُّ)

“Рост туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз қўрқинчли туш кўрса, чап томонига туфлаб қўйсин ва тушнинг ёмонлигидан (Аллоҳдан) паноҳ сўрасин. Шунда ёмон туш зарар қилмайди”. Яъни, ёмон туш кўрган киши чап томонга енгилгина туфлаб: “Эй, Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб қўяди. Баъзи уламолар имкон бўлса ўрнидан туриб, таҳорат олиб, икки ракат нафл намоз ўқигани яна ҳам яхши, дейишган.
Тушни таъбирини сўрамоқчи бўлган киши, сўровчини яхши кўрадиган ёки олим кишига айтиши керак. Зеро, тушни нимага йўйса, ўшандай бўлади. Доим тушни яхшиликка таъбир қилиш керак. Ҳадисда келишича бир аёл уч марта келиб, Пайғамбаримизга: “Эрим тижорат билан кетган, ўзим ҳомиладорман, тушимда уйимнинг устуни синибди, ғилай бир бола туғибман”, дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар: “Эринг сафардан қайтади, солиҳ бир фарзанд туғасан”, дер эдилар.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўринди гўзаллик
Шайтон васлида..
Интернетнинг лахзага солган клип
Янгиси

🔊 Бизага кириш⬇️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
💐 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!💐

#Ҳайрли_тонг...🌅

🌹🤲🏻•Аллоҳ юзимизни ёруғ;
🌹🤲🏻•Қалбимизни кенг;
Қадримизни баланд;
Сўзимизни олий;
🌹🤲🏻•Ҳаётда муваффақиятли;
Охиратда саодатли;
🌹🤲🏻•Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Қарзларимизга нажот;
🌹🤲🏻•Ризқимизга кенглик, Кунимизга барака;
Бандаларига суюмли қилиб;
🌹🤲🏻•Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
Дунёда муборак;
🌹🤲🏻•Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!

🌸 Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!
ЯНГИ тонгга йеткизган Роббимизга. АЛХАМДУЛИЛЛАХ📿

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••

Бизнинг манзил👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳикмат_вақти

Қалам ушлаганларнинг ҳаммаси ҳам котиб бўлавермайди. Қоғоз қоралаганнинг ҳаммаси ҳам муаллиф хисобланмайди.
Ибораларни тушунарсиз қилиб сўзловчиларнинг ҳаммаси ҳам файласуф бўлавермайди.
Масалаларни ёдлаганларнинг ҳаммаси ҳам олим эмас.
Лаби пичирлаётганларнинг ҳаммаси ҳам зокир эмас.
Яшаш тарзи зиқ бўлганларнинг ҳаммаси ҳам зоҳид эмас.
От минганларнинг ҳаммаси ҳам чавандоз эмас.
Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас.
Мўйлаби сабза урганларнинг ҳаммаси ҳам йигит эмас.
Боши эгикларнинг ҳаммаси ҳам мутавозеъ эмас.
Кулаётганларнинг ҳаммаси ҳам масрур эмас.

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Инсон нима учун хато қилади?
Чунки уни кейин қайтармаслиги учун☝️

Дўстларингизга ҳам улашинг!

👇📲📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий баёнот

ИИВ ахборот хизмати карантиндан сўнг болаларнинг масжидга катталар ҳамроҳлигида келиб-кетиши мумкинлиги ва бу борада ҳеч қандай чеклов бўлмаслигини билдирди 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим дунёни қуёш нури ила ёритганинг каби,
ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!

Ассалому алайкум!
#Хайрли_тонг!☀️

Хафтанинг биринчи куни барокатли бўлсин Аллоҳ паноҳида бўлинг!👇👇👇

🔊
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Кавсар сурасига оид сонлар мўъжизаси...

Қуръони каримдаги энг қисқа сура Кавсар сурасидир.

Сура 10 та сўздан иборат.

Суранинг аввалги ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жам қилган.

Иккинчи ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жамлаган.

Учинчи оятида ҳам 10 та алифбо ҳарфи бор.

Сурада энг кўп келган ҳарф «алиф»дир. У 10 марта такрорланган.

Сурада бир марта келган ҳарфлар 10 тани ташкил қилади.

Кавсар сурасининг охирги оятлари «ро» ҳарфи билан тугайди. Ро ҳарфи алифбода 10 ўринда туради.

Охири «ро» билан тугайдиган суралар сони 10 та. Кавсар сураси уларнинг 10 чиси.

Сурадаги 10 рақамини сири нимада?

Кавсар сураси:

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ

1. Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ

2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ

3. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

Сурада энг муҳим масалалардан бири қурбонлик ҳақида сўз юритилган. Қурбонлик куни эса зулҳижжанинг 10 - кунидир.

Субҳаналлоҳ!

Қисқа сурада шунча мутаносиблик.

Катта суралар ҳақида нима деб ўйлайсиз?!

Аллоҳим барчамизни кавсар сувидан суғоргин. Амин!

Ўринбоев Равшанбек

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ғуслнинг фарзлари нечта?
Anonymous Quiz
68%
3 та;
19%
5 та;
9%
7 та;
4%
10 та.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ваз зариёт сураси
Гўзал қироатлар

Бизга уланинг!👇
✿°•┈┈┈••❀••┈┈┈•°✿

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳатто қабрга ҳам рӯмолсиз кириш макруҳдир.

وأمّا المرأة فأقلّ ما تكفّن فيه ثلاثة أثواب‏:‏ إزار ورداء وخمار، لأنّ معنى السّتر في حالة الحياة يحصل بثلاثة أثواب، حتّى يجوز لها أن تصلّي فيها وتخرج، فكذا بعد الموت‏.‏ ويكره أن
تكفّن المرأة في ثوبين‏.
Аёл кишининг кафани энг камида уч ҳил кийим шаклида бӯлиши керак: иштон, ридо ва РӮМОЛ. Чунки ҳаётлик даврида ҳам ана шу уч турли кийим билан сатр аврат ҳосил бӯлади. Шу кийимлар билан намоз ҳам жоиз бӯлади. Демак вафотидан сӯнг ҳам шулар бӯлиши керак. Аёл кишини икки кийимда (масалан рӯмолсиз) кафанлаш макруҳдир.
(الموسوعة الفقهية)

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳақиқатни айтиш учун, тўғрисини айтайми? – кафан елкада бўлиши керак!"

👇👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгда туриб
Сажда қилинг Роббига
Кўнглингизга ҳузур бериб,
Тўлдирсин Ўз нурига.
Тавба қилинг чин ихлос
Тоат-ибодат ила,
Аллоҳим қабул этсин
Ўз раҳмати ила.

#хайрли_тонг

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🔶Тилло суви билан ёзиладиган гаплар🔶

🔴 Бир киши ҳакимлардан бирини ҳақорат қилди. Ҳаким жавоб қайтармади. Бунинг сабабини сўрадилар.

-Ит воввиласа, сизлар ҳам вовиллайсизми?

-Йўқ, дейишди.

-Эшшак ҳанграса, сизлар ҳам ҳанграйсизми?

-Йўқ, дейишди.

-Мол мораса, сизлар ҳам морайсизми?

-Йўқ, дейишди.

-Бўлмаса мени ҳам ўз ҳолимга қўйинглар, ҳайвонлардан ажралиб турайлик, деди ҳаким.

#улашинг 👥

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz