Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ ҚИЛИНАЁТГАН ҚУРБОНЛИКЛАРНИ НИ ЎЗ ДАРГОХИДА ҚАБУЛ ҚИЛСИН ! 🤲🤲🤲👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Тарқатинг ❗️
Зуҳо намозининг вилоятларда ўқиладиган вақтлари
👆

Эслатма: Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ـ🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸
ـ🍃🌸🍃🌺🍃🌸 Ассалому
ـ🌺🍃🌸 Алайкум
ـ🍃 ва раҳматуллоҳ
ЖУМА 👇
🤲 ДУОДИР;
🌸 ЯХШИЛИКДИР;
😊 ХУРСАНДЧИЛИКДИР;
🍃 ПОКЛИКДИР;
📿 НАМОЗДИР;
БАЙРАМДИР;
☺️ ТАБАССУМДИР;
🥀 САЛОМЛАШИШДИР;
🌅 МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЭНГ СЕВГАН КУНИДИР!

🕌 ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!!!

l🍃
l🌺🍃🌸
l🍃🌸🍃🌺🍃🌸
l🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
🔊 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
#савол_жавоб

Ҳайитдан олдин сўйилган ҳайвон қурбонликка ўтадими?

Ҳикматуллоҳ ТОШТЕМИРОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси:

— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик вақти келмасдан сўйилган ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди. Қайтадан қурбонлик қилиш шарт бўлиб қолади.

Масжидни ободонлаштириш учун эҳсон қилиш катта савоб, лекин бу қурбонликни зиммадан соқит қилмайди. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:
“Қурбонликнинг аввалги вақти қурбонлик кунининг субҳи содиқидан (яъни, тонгидан) бошланади. Лекин шаҳар аҳолиси ийд намозини қурбонликдан аввал адо қилиши шарт бўлади” (Ҳозирги пайтда катта қишлоқлар ҳам шаҳар ҳукмида).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Ким намоздан аввал (қурбонлик) сўйган бўлса, ўзи учун сўйибди. Ким намоздан кейин сўйган бўлса, унинг қурбонлиги мукаммал бўлибди ва мусулмонларнинг йўлини тутибди” (Имом Бухорий ривояти).

Демак, қурбонлик вақти жума намози ўқилмайдиган олис қишлоқларда ҳайит куни тонг отгандан бошланса, шаҳар ва жума ўқиладиган катта қишлоқларда ҳайит намозидан кейиндир. Бу вақтдан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтмайди ва қайта қурбонлик қилиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Қурбонлик куни фақат бир кун, деган гап ҳам нотўғри. Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.

Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар — (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввалида (қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”).

Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”.

Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ.

Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Манба: ЎзА

═══════ ❁✿❁ ═══════
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Тунларни таҳажжуд ёритсин!
Тунингиз ибодатта отсин🤲

😴Хайрли тун диндошим !

#Улашинг 👍

"ИЛМ" КАНАЛИГА УЛАНИНИШ УЧУН МАНЗИЛ👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
​​​​​​══════☁️☀️☀️☁️══════

🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

☺️ Яхши инсонлар ҳар хил бўлишади.
🌸 Гулларнинг шакли, атирларнинг нави каби.
🌹 Ифорлар турли - туман эмасми?
🤝 Лекин уларни «ЯХШИЛИК» бирлаштиради.

🤲 Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

🌷Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!
🤝Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини,

💐 Садоқатнинг абадий бўлишини,

🌹Мағфиратнинг лаззатини,

💐Меҳрнинг самимиятини,

🍂 Адашишдан асрашини,

🌳 Орзулар рўёбини,

🌾 Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!

Кунимиз хайрли, баракали, #фойдали ўтсин!

┏━━━━•🍁•━━━━┓
© Фойдалар
┗━━━━•🍁•━━━━┛

═════☁️☁️☀️☁️☁️══════

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҳикоя📚

ИККИ ХИЛ АЁЛ
-----------------------------------------------------

Бир вақтлар янги уйланган бир йигит амакиси билан учрашиб:
- Амаки, менинг хотиним шундай назокатли, киборки, сиз билмайсиз, - деди.
Кекса амаки:
- Кўп мақтанма, бедаво йигит. Бугун оқшомда сен бизнинг меҳмонимиз бўл, кейин кўрамиз, - деди.
Йигит амакисининг меҳмони бўлди. Кекса амаки кампирига: «Хоним, меҳмон келди. Тарвузнинг яхшисидан олиб кел», деди. Кампир тарвуз келтирди. Амаки қўлида бир икки айлантириб кўриб: «Бўлмайди, бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел», деди. Шундай қилиб хотини ўн марта тарвуз олиб келди. Кекса хоним ҳар сафар эри: «Бошқасини олиб кел», деганида «хўп бўлади», деди, бирор марта норози бўлмай, айтганини қилди. Эртасига оқшомда амаки йигитнинг уйига меҳмонга борди. Йигит ҳам уйдаги тарвузлардан бирини олиб келишни буюрди. Хотини олиб келди. Йигит тарвузни салмоқлаб кўриб:
- Бу бўлмайди, бошқасини олиб кел, - деди. Хотин бошқа тарвуз олиб келди. Йигит яна «бўлмайди» деди. Хотини учинчи тарвузни олиб келди, эр яна «бўлмайди», деб бошқасини олиб келишни буюрди. Шунда ёш келинчак:
- Мен сизнинг югуртагингизманми, «олиб кел, олиб бор» деяверасиз. Сиз ақлли бўлганингизда, яхши бир тарвуз олардингиз. Бошқа тарвуз йўқ, фақат учта тарвуз олиб келгансиз, - деди.
Кекса амаки:
- Кўрдингми, болагинам, мен сенга нима деган эдим! Менинг уйимда бир дона тарвуз бўлиб, яхши феълли хотиним ўн марта олиб келган тарвуз айни ўша битта тарвуз эди. Лекин бирор марта итоатсизлик билан гап қайтармади. Энди тушундингми, - деб кекса амаки йигитга ўгит берди.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
---------------------------------------------------

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Одамлар оч қолиб, мен тўқ бўлсам, қандай ҳам ёмон ҳокимман!

Умар ибн Хаттоб
розияллоҳуанҳу

👇👇📲📲👇👇📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ТУШ ВА УНИНГ ТАЪБИРИ

#одоб-ахлоқ

#CАВОЛ:

Динимиздаги туш кўришга алоқадор ҳукмларни баён қилсангиз?

💬 #ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Тушлар уч хил бўлади:
- Аллоҳ таоло томонидан бўлган, таҳорат билан ётилганда тонгга яқин кўриладиган, ёрқин тушлар.
- Шайтондан бўлган, аниқ эсда қолмайдиган, кайфиятни туширадиган, алаҳсирашга ўхшаш ёмон тушлар.
- Касбига ёки қизиққан нарсасига таъаллуқли тушлар.
Пайғамбарлардан бошқа одамларнинг рост тушлари амал қилиниши шарт бўлган иш эмас, балки келажакдаги бирор яхшиликдан башорат бўлади, холос. Агар рост тушлар шариатга мос келса, амал қилиш мумкин, зид келса, қатъий амал қилинмайдиган ишдир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا انْصَرَفَ مِنْ صَلاةِ الْغَدَاةِ ، قَالَ: "هَلْ أُرِيَ أَحَدٌ مِنْكُمُ اللَّيْلَةَ رُؤْيَا؟" وَيَقُولُ: "إِنَّهُ لَيْسَ يَبْقَى بَعْدِي مِنَ النُّبُوَّةِ إِلاَّ الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ" (رَوَاهُ النَّسَائِي)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин: “Бу кеча бирортангиз (яхши) туш кўрдингизми? Мендан кейин фақат рост тушлар қолади”, дер эдилар”. Яъни, мендан кейин ваҳий бўлмайди, фақат рост тушлар мўминларга яхшиликлардан башорат бўлиб қолаверади.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўриш ҳам рост тушлардан ҳисобланади. Ҳаётда шайтон у зотнинг суратига кира олмагани каби, тушда ҳам суратларига кира олмайди.

عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ: أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "مَنْ رَآنِي فِي المَنَامِ فَقَدْ رَآنِي فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لاَ يَتَمَثَّلُ بِي" (أخرجه البخاري والترمذي).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алаҳи васаллам: “Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатда ўзимни кўрибди. Чунки шайтон менинг суратимга кира олмайди”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Ёмон туш кўрган киши тушини бировга айтмаслиги ва тушнинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак.

عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه قَالَ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِذَا حَلَمَ أحَدُكُمْ فَلاَ يُحَدِّثِ النَّاسَ بِتَلَعُّبِ الشَّيْطَانِ فِى الْمَنَامِ (رواه مسلم وابن ماجه)

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бирортангиз ёмон туш кўрса, шайтон у билан ўйин қилганини одамларга айтмасин” (Имом Муслим ва Ибн Можа ривояти). Бу ерда ёмон тушдан мурод одамни ғам-қайғуга соладиган тушлардир.

عن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ مِنْ اللَّهِ وَالْحُلُمُ مِنْ الشَّيْطَانِ فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلُمًا يَخَافُهُ فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ وَلْيَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ شَرِّهَا فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ" (رَوَاهُ البُخَارِيُّ)

“Рост туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз қўрқинчли туш кўрса, чап томонига туфлаб қўйсин ва тушнинг ёмонлигидан (Аллоҳдан) паноҳ сўрасин. Шунда ёмон туш зарар қилмайди”. Яъни, ёмон туш кўрган киши чап томонга енгилгина туфлаб: “Эй, Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб қўяди. Баъзи уламолар имкон бўлса ўрнидан туриб, таҳорат олиб, икки ракат нафл намоз ўқигани яна ҳам яхши, дейишган.
Тушни таъбирини сўрамоқчи бўлган киши, сўровчини яхши кўрадиган ёки олим кишига айтиши керак. Зеро, тушни нимага йўйса, ўшандай бўлади. Доим тушни яхшиликка таъбир қилиш керак. Ҳадисда келишича бир аёл уч марта келиб, Пайғамбаримизга: “Эрим тижорат билан кетган, ўзим ҳомиладорман, тушимда уйимнинг устуни синибди, ғилай бир бола туғибман”, дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар: “Эринг сафардан қайтади, солиҳ бир фарзанд туғасан”, дер эдилар.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўринди гўзаллик
Шайтон васлида..
Интернетнинг лахзага солган клип
Янгиси

🔊 Бизага кириш⬇️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
💐 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!💐

#Ҳайрли_тонг...🌅

🌹🤲🏻•Аллоҳ юзимизни ёруғ;
🌹🤲🏻•Қалбимизни кенг;
Қадримизни баланд;
Сўзимизни олий;
🌹🤲🏻•Ҳаётда муваффақиятли;
Охиратда саодатли;
🌹🤲🏻•Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Қарзларимизга нажот;
🌹🤲🏻•Ризқимизга кенглик, Кунимизга барака;
Бандаларига суюмли қилиб;
🌹🤲🏻•Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
Дунёда муборак;
🌹🤲🏻•Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!

🌸 Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!
ЯНГИ тонгга йеткизган Роббимизга. АЛХАМДУЛИЛЛАХ📿

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••

Бизнинг манзил👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳикмат_вақти

Қалам ушлаганларнинг ҳаммаси ҳам котиб бўлавермайди. Қоғоз қоралаганнинг ҳаммаси ҳам муаллиф хисобланмайди.
Ибораларни тушунарсиз қилиб сўзловчиларнинг ҳаммаси ҳам файласуф бўлавермайди.
Масалаларни ёдлаганларнинг ҳаммаси ҳам олим эмас.
Лаби пичирлаётганларнинг ҳаммаси ҳам зокир эмас.
Яшаш тарзи зиқ бўлганларнинг ҳаммаси ҳам зоҳид эмас.
От минганларнинг ҳаммаси ҳам чавандоз эмас.
Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас.
Мўйлаби сабза урганларнинг ҳаммаси ҳам йигит эмас.
Боши эгикларнинг ҳаммаси ҳам мутавозеъ эмас.
Кулаётганларнинг ҳаммаси ҳам масрур эмас.

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Инсон нима учун хато қилади?
Чунки уни кейин қайтармаслиги учун☝️

Дўстларингизга ҳам улашинг!

👇📲📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий баёнот

ИИВ ахборот хизмати карантиндан сўнг болаларнинг масжидга катталар ҳамроҳлигида келиб-кетиши мумкинлиги ва бу борада ҳеч қандай чеклов бўлмаслигини билдирди 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM