Iymonli QalblaR
141 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Ўлимдан қўрқишга ҳожат йўқ

Нима учун ўлимдан қўрқасиз? Ажалдан нимага қочмоқчи бўласиз? Ундан қочишнинг имкони борми ўзи?

Инсоният шундай: доимо бир босқичдан иккинчисига ўтиб туради. Аввал йўқ эдингиз, У йўқликдан борликка чиқарди... Шу тариқа инсон то абадийлик кийимини кийиб, боқийлик диёрига боргунича бир босқичдан иккинчисига, иккинчисидан учинчисига, учинчисидан... ўтиб бораверади.

Агар инсон бир босқични маҳкам тутиб, бошқаси йўқ, деб ўйласа, камолот чўққисига чиқа олмайди. Бақо ҳовлисига кириши учун, аввал фано эшигидан ўтиши керак. Шундай экан, боқийлик диёрига элтувчи ўлимдан нега қочасиз. Нима учун фоний дунё этагига маҳкам чирмашасиз? Ўйлаб кўринг-да, Аллоҳ таоло аввал сизни онанинг қорнига жойлади. У ер қоронғу, жуда ҳам тор эди. Кейин каттароқ ва қулайроқ бўлган бу ёруғ оламга чиқарди. Энди Яратган сизни бу оламдан ҳам афзал ва қулай масканга олиб чиқмайди, деб ким айта олади?! Албатта, бундан кейинги босқичда ўлим, қийинчилик, хафагарчилик, турли хил бало-офатлар йўқ бўлган диёрга ўтамиз.

Унутмангки, ўлим билан ўлимнинг фарқи бор. Солиҳлар ўлимни азиз меҳмони каби хурсанд кутиб олади. Улар учун ўлим – бахтли ҳаёт дебочаси, боқийлик диёрига очилган эшикдир. Зеро, Аллоҳ таоло Ҳуд (алайҳис-салом)нинг қавмига юборган шамол мўминлар учун нажот шамоли бўлган.

Алқисса, солиҳлар учун катта имконият, жоҳиллар учун эса...

Демак, ўлим – кутилмаган меҳмон, қачон эшик қоқишини Ўзидан бошқа хеч ким билмайди.

Ҳўш кутилмаган меҳмон ташрифига тайёрмисиз?....

Бас, агар ўша (вафот этган зот Аллоҳга) яқинлардан бўлса, (унинг учун) роҳат, райҳон (бўйи) ва неъматлар жаннати бордир. Энди, агар у ўнг томон эгаларидан бўлса, бас, (эй, саодатли банда,) сенга ўнг томон эгаларидан салом! Борди-ю, у (динни) инкор этувчи гумроҳлардан (чап томон эгаларидан) бўлса,бас, қайноқ сувдан иборат "зиёфат" ва дўзахнинг тоблаши бордир. Албатта, бу (зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир[1].

Мавлоно Жалолиддин Румий хазратларининг

“Маснавий маънавий”асарларидан.



[1] Воқеа сураси 88-95-оятлар.

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қиёматдан огоҳ этувчи ''сурни'' чалиш вазифаси қайси фариштага юклатилган?
Anonymous Quiz
17%
Миккойил а.с;
8%
Азроил а.;
17%
Жаброил а.с;
48%
Исрофил а.с.
10%
Иншааллоҳ жааобини энди билиб оламан
Севгани учун қўшиқлар куйлайдиган, у учун шерлар ёзадиган йигитдан кўра, у билан бахтли бўлиш учун кечаси туриб икки ракаът таҳажжуд ўқиган йигит минг чандон афзал! 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
🍂 Ассалому алайкум.🍂

#XАЙРЛИ_TOНГ...🌥

Тонгда чиқиб нурли қуёшим,🌞

Кўзларимда севинчли ёшим,

Хайрли тонг дея чин дилдан, 🥀

Дуо қилиб сизни диндошим 🤲🏻


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бир киши хасталаниб оғриб қолган дўстига деди:
— Кел, ўртоқ озгина Қуръон ўқиб дам солай, шояд Аллоҳ шифо берса!
— Э, қўйсанг-чи, шу гапларингни!..
— Нега энди?
— Қуръон Аллоҳнинг каломи! Бунга гап йўқ. Аммо уни ўқиб пуф деганинг билан, инсонга таъсири бўлармиди?!
Шунда дўсти хастанинг кўзига тик қараб деди:
— Ит экансан! Чўчқасан! Эшшаксан!..
Хаста жаҳлдан қизариб-бўзариб, тили тутилиб, ғўлдираб қолди.
— Ана кўрдингми! — деди дўсти. — Оддий ҳақорат сўзлари инсонга шунча таъсир кўрсатади-ю, Аллоҳнинг каломи бетаъсир қоладими?!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳикмат

Ҳозирлари шундай бўлса, мозийлар қандай бўлган экан?!

👇👇📲📲👇👇📲👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Abdubosid Abdussomadga taqlid Takvir Surasi
Yunus_abdussamed

"Va eslatgin. Albatta, eslatish mo'minlarga manfaat berur."
(Zariyat, 55-oyat)


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
••••••••●○ 📲 ○●•••••••••
♻️Яқинларингизгa улашинг!!!

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгингиз хайрли бўлсин қадрлигим🌹

Тонгга етказганига шукр. Бошланаётган кун хайрли бўлишини тилаган ҳолда, “Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир” деган Илоҳий эслатмани ёдга олайлик!
Аллоҳ сизу бизни яхши амалларга шошилувчи инсонлардан қилсин...амийн 🤲

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Увайс Қаранийдан
сўрашди:
– Аҳволингиз қандай?
Жавоб пурмаъно бўлди:
– Оқшомга етиб бориш-
бормаслигини билмаган инсон
қандай бўлса, ўшандай.
– Бизга насиҳат қилинг, –
дейишди.
Увайс Қараний кулимсиради:
– Аллоҳни танидингизми?
– Ҳа...
– Ундай бўлса, бошқа нарсани
билмаслигингиздан ғам еманг.
– Ҳазрат, яна насиҳат қилинг, –
дейишди.
– Аллоҳ сизни биладими?
– Албатта, билади.
– Ундай бўлса, бошқалар сизни
билмаслигидан ғам еманг!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Абдурроҳман ибн Маҳдий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Киши ҳаромдан сақлангани каби, тубан ахлоқдан сақлансин. Чунки олийжаноб хулқга эга бўлиш ҳам диндандир”.👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Савол:

Ассалому алайкум! Муслим.уз сайтидаги бир мақоладаги матндан иқтибос келтираман. Салом бериш вақтидаги эгилишнинг ҳукми тўғрисида келган фаслда айтилишича, эгилиб салом беришдан қайтарилганмиз. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Киши биродарига йўлиққанда (саломлашиш учун) унга эгилса бўладими?» деб сўрадилар. Шунда у зот: «Йўқ», дедилар («Мажаллатул буҳусил исламия»). Демак, «келин салом» маросимида келинларимиз етти букилиб салом берар эканлар, бу шариатимизнинг кўрсатмасига хилофдир. Агар намоздаги рукуъ даражасида эгилиб салом берса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Қолаверса, янги келинчак барча меҳмонларнинг олдида кетма-кет эгилиб салом беравериши унинг нафақат жисми, балки кайфиятига ҳам салбий таъсир қилади. Иқтибос тугади. Ҳозирда сир эмаски, кўп келинлар намоздаги руку даражасидан ҳам кўпроқ эгилиб салом беришади келин саломда. Жоҳил бўлгандан кейин шундай бўлади. Шундай эгилиш ширкми? Шундай деб айтган одам гуноҳкор бўлмайдими яъни Аллоҳдан ўзгага шундай эгилиш ҳақида.


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кундаги бизнинг урфимизга кирган келин саломлар ҳаром амал ҳисобланади. Шунга мажбур қилаётганлар ҳаромга тарғиб қилиш ва мажбур қилиш ҳисобланади. Гап бу ерда салом беришда эмас, балки Аллоҳга рукуъ қилгандек бандаларга рукуъ қилишда. Аллоҳ бандаларини Ўзига ибодат деб белгилаган ишларни масалан сажда, қурбонлик ва ҳоказоларни бандалари учун қилишни ҳаром қилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Инсоф ҳақида. Мансабга эришиш учун гапирма, савоб учун қил.
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Инсоф ҳақида. Мансабга эришиш учун гапирма, савоб учун қил. 🎼

Бошқаларга хам эслатинг‼️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳим дунёни қуёш нури ила ёритганинг каби,
ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!

Ассалому алайкум!
#Хайрли_тонг!☀️

Хафтанинг биринчи куни барокатли бўлсин Аллоҳ паноҳида бўлинг!

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔊
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
“Мисрлик икки йигит институтни тамомлаб магистрлик дипломини олиш учун Англияга ўқишга борадилар. У ерда имтиҳонларни аъло даражада топшириб талабалик сафига қабул қилинадилар. Ўқиш мобайнида улар ўзларининг гўзал хулқи ва одоби билан барча дўстларининг меҳрини қозонган эдилар. Кунларнинг бирида иккала дўст гаплашиб турганида ўзлари билан бир курсда таълим оладиган қиз уларнинг олдига келади.

Ҳалиги мисрлик икки йигит араб тилида гаплашаётиб дарҳол инглиз тилида суҳбатни давом эттирадилар. Бу ҳолатдан ажабланган қиз ушбу икки йигитни зимдан кузатиб юра бошлайди. Қараса бу иш фақатгина ушбу қиз билан содир бўлаётгани йўқ, балки бошқа курсдошлари билан ҳам шу ҳол такрорланмоқда. Қизнинг кўнглини турли-туман ўй-ҳаёллар қамраб олган, тинмай ўз-ўзига савол берар эди: “Нима учун бу икки араб йигити ўзаро суҳбатлашаётганда ўз тилида гаплашади-ю, агар уларнинг олдига бошқа миллат вакили борса, инглиз тилида суҳбатни давом эттиради. Нима учун? Нима учун?” У бу саволларга жавоб топа олмасди.

Кунларнинг бирида одатдагидeк университeтга келди. ҳалиги икки йигит дераза олдида араб тилида сyҳбатлашиб турар эдилар. У дарҳол қўлидаги китобларини парта устига қўйиб, уларнинг олдига борди. Мисрлик йигитлар бошқа миллат вакилини кўришлари билан дарҳол инглиз тилида сyҳбатни давом эттиришди. Қиз бу сафар уларга ҳеч иккиланмасдан: “Нима учун сизлар ёлғиз қолган вақтингизда ўз она тилингизда гаплашасизлар-у, агар бошқа миллат вакили олдингизга келса инглиз тилида суҳбат қурасизлар. Бирор-бир сабаб борми?”, деди. У иккиси бир-бирига қараб кyлимсираб қўйишди. Сўнг улардан бири бу ҳолатни шундай изоҳлади: “Биз бу ишни ўз шахсий манфаатимиз учун эмас, балки бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганлари учун қиламиз. Чунки Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки киши ёнидаги учинчи инсон тушунмайдиган тилда ГАПЛАШМАСИН”, деганлар”, деб жавоб берди.

Бундай жавобни кутмаган қиз бир оғиз ҳам гапирмай ортига қайтиб кетди. Бир кундан сўнг келиб курсдошларига МУСУЛМОН* бўлганини маълум қилди. Мусулмон бўлишига сабаб бўлган нарса Ислом дини инсонни қандай ҳолатда бўлмасин эҳтиром қилиш, ўзга дин вакилига нисбатан қўл билан зарар етказиш у ёқда турсин, тил билан ҳам азият бeришдан қайтарадиган дин эканини баралла айтди” !

Ер юзини маърифат чашмалари билан суғорган, инсониятни тубсиз чуқурлик қаъридан чиқариб, гузал ахлоқлар бўстонига олиб кирган зиё – Ислом динидир. Дарҳақиқат, Ислом зиёси машриқ-у мағрибга чексиз гўзал хулқ, илм-фан, маданият ҳамда битмас-туганмас юксак илохий нурни таратди. Инсон Исломий меросдан отилиб чиқаётган маърифат булоғининг зилол сувларидан ичса унинг танасига шифо, руҳий қувватига қувват инъом этилади, қалби ва жасади гўзал ахлоқлар билан зийнатланади. Ислом нури тарқалишининг асосий сабабчиси булган Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини хаётга татбиқ этиш эса, нафақат ўша инсоннинг, балки атрофидагиларнинг ҳам бахт-саодатга эришишига сабаб бўлади ИН ША АЛЛОХ...!

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарқатинг

Буни хамма билгани яхши☝️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
📲--------------------------------------
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман. Менга биринчи бўлиб салом берган кишини, менга мажлисда силжиброқ ўтириб жой берган кишини ва менинг ҳожатимда юриб қадамлари чанг бўлган кишини. Аммо тўртинчисига келсак, менинг ҳаққимда уни Аллоҳ азза ва жалла Ўзи тақдирласин!. Шунда: “Тўртинчиси ким?”, деб сўралди. Абдуллоҳ ибн Аббос айтди: У – бошига бир ташвиш тушиб, тун бўйи “кимнинг олдига борсам экан?” деб ўйланиб, сўнгра охири ўзининг ҳожатига мени муносиб деб билиб, менга мурожаат қилган кишидир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арабистон шаҳзодаси Абу Умар 20 дақиқа қабрда ўлимни хис қилиш учун ўзини синаб кўрди ва у қабрдан чиққанида унинг холати .... 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀Ассаламу алайкум!🍀

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Пайгамбаримиз Соллаллоху алайхи ва саллам Шайтонга киска саволлар бердилар..

-Сен ким билан бирга утирасан?
-Фоиз егувчи билан
-Дустинг ким?
-Зинокор
-Ким билан ётасан?
-Маст билан
-Мехмонинг ким?
- Угри
-Элчинг ким?
-Сехргар(фолбин)лар
-Кузингни нури нима?
-Хотинни талок килиш
-Севганинг ким?
-Жума намозига бормай куйганлар.
Пайгамбаримиз с.а.в. мавзуни узгартириб бошка савол бердилар
-Сени кайси насл ранжитади?
-Аллох йулида жиходга чопган отларнинг кишнаши.
-Унда сени жисмингни нима эритади
-Тавба килувчиларни тавбаси
-Жигарингни парча парча киладиган нарса нима?
-Тун-у кун Аллохга истиfфор (тавба) айтиш
-Юзингни буриштирадиган нарса нима?
-Яширин садака
-Кузингни кур киладиган нарса нима?
-Тунги намоз
-Бошингни эгдирадиган нарса нима
-Жамоат б.н укиладиган намозни куплиги!!!

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Луқмони Хаким қандай иллатни даволай олмаганларини айтганлар?
Anonymous Quiz
20%
Бадфе'лликни;
53%
Ғийбатчиликни;
12%
Дангасаликни;
15%
Очкўзликни.