Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сабр килишни Фотима онамиздан урганинг

Линкни босинг каналга аъзо бўлинг📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 24 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!


Каналга уланиш:
➡️ @IYMONLI_QALBLAR_UZ
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
┄┅┅••══•⊰📲⊱•══••┅┅┄

ШАЙТОН УХЛАЙДИМИ?

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўради: -

Иблис ухлайдими?

Ҳасан Басрий дедилар:
- Ухласа эди, биз роҳат топардик!

📚 («Талбису иблис» 301 бет.)

📌 Шайтон сиздан насибадор бўлмасин! 📌

📜 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўз аскарларига)  «Сизларга ётоқ ҳам, кечки таом ҳам йўқ», дейди. У уйига кирса-ю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон «Ётоққа етишдингиз», дейди. Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, «Ётоққа ҳам, кечки таомга ҳам етишдингиз», дейди», дедилар»

#Муслим, Абу #Довуд ва #Насаий ривоят қилганлар.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
☝️ РАМАЗОН ОИЙИ КИРИБ КЕЛИШИГА 3-КУН ҚОЛДИ

🌹Алллоҳнинг эшиклари кўп.
🌹Улар доимо очиқ.
🌹Аллоҳга кўпроқ дуо қилайлик, албатта ўзи биздан балоларни даф қилади.
🌹Аллоҳим бизларни рамазонга етказгин, жамоат билан ибодат қилишимизни насиб эт.
🌹Масжидларимиз тезда очилсин. 🌹Гуноҳларимизни ўзинг кечир.
🌹Бошимиздан балони арит.
🌹Қалбларимиз махзун бўляпти, жамоат намозларини соғиняпмиз. 🌹Аллоҳ барча нарсага қодирсан ўзинг бизларга енгиллик бер.

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

📲
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
👉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
🔊
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
••••••••••••••••••••••••
095 At-Tin
Maher Al-Muaiqly
#Қуръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳар куни бир сурадан ташлаб борамиз.

Маҳер Ал-Муақлй

95- ''Тийн'' сураси.

Дўстларингизга ҳам улашинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бор эдилар, кетишди.
Биз ҳам бормиз ва кетажакмиз.

👇👇📲📲👇👇📲👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
“ПИРИМ ҚЎЛЛАСИН” ДЕБ ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#дуо

125-CАВОЛ:
Бир танишим овқатдан сўнг дуо қилаётган вақтда ишларимизни “Довуд пирим қўлласин”, баъзан эса “йигит пирим қўлласин” деб дуо қилади. Шундай деб дуо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бундай дуо қилиш жоиз эмас. Мусулмон киши барча ҳожатларини сўрашда фақат Аллоҳ таолодан сўрашга ва унинг Ўзигагина ибодат қилиши лозим. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай дейди:

فمن كَانَ يَرْجُوا لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا (سورة الكهف/110)

яъни: “...Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Каҳф сураси, 110-оят).

Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, вафот этган авлиёлар ҳожатларни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)

яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).

Пир тасаввуфда устоз маъносини билдиради. Баъзи илмсиз кишилар ўтган пирларга нисбатан нотўғри эътиқод қилиб, уларни турли ғойибона ёрдамларни бериш қобилиятига эга деган хаёлга борадилар. Шу маънода “Ё пирим!” дейиш шаръан дуруст эмас. Қолаверса, бундай деб дуо қилиш Аллоҳ таолога нисбатан одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машааллоҳ ☝️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт Мазмуни (Шайтон буни кўрма дейди, сиз эса албатта кўринг!) Жуда таъсирли видео лавҳа!!

#Улашинг📲
👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Биласизми?

ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:

1. "Мўмин қавм дилларга шифо - ором беради". (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "Қуръон имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Манба: Mehrob.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Бuсмuллаҳ

🌸... АССАЛАМУ АЛАЙКУМ...🌸
🌺 ...ва Роҳматуллоҳи... 🌺
🌼...ва Барокатуҳ!...🌼

🌤Хайрли тонг тиламоқ бўлдик,

🤲Дуо қилиб эгам Раҳмонга.

🏠Хонадони файзга тўлсин,

🌤Хайрли тонг, ҳар мусулмонга.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
094 Ash-Sharh
Maher Al-Muaiqly
#Қуръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳар куни бир сурадан ташлаб борамиз.

Маҳер Ал-Муақлй

94 - ''Шарҳ'' сураси.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Нишонга_урилган_гаплар:
“Ўзинг ҳеч нарса бўлсанг, бобонгнинг улуғ инсон бўлганидан нима фойда?!”

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Уй ҳайвонларини сотиш жоизми?

Уй ҳайвонлари билан яъни Ит, мушук ва шунга ўхшаш нарсалар билан савдо қилиш мумкунми ёки йўқми?  

ЖАВОБ:

- Мумкин эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

Каналга уланиш:⬇️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳикмат

Сен фақат бировларнинг айбини кўрадиган бўлган пайтингда кўзи ожиз одам сендан кўра назари ўткирроқ бўлиб қолади.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Иброҳим Ат-Таймий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ўзимни жаннатда юргандек тасаввур қилиб кўрдим: меваларидан еяпман, дарёлари(даги ичимликлар)дан ичяпман, атрофимда ҳурлар...

Кейин дўзахни тасаввур қилдим: заққум дарахти мевасидан еб, йиринг ичяпман, ҳамма ёғимни кишану занжирлар ўраб олган...

Нафсимдан: "Хўш, қайси бирини истайсан?" – деб сўрадим. "Дунёга қайтарилиб, солиҳ амаллар қилишни", деди. Унга айтдим: "Сен орзу қилган нарсанг ичида (дунёда) турибсан-ку. Энди амал қил!"

Ибн Абуд Дунё. "Муҳасабатун-нафс", 26-бет.


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ассалому Алайкум ва Рахматуллоҳи ва Бароеатуҳ! Кимгадир керагим, иймон нури ила ёруғ юзли диндошим омонмисиз!

Азизларим шукроналар ила бошланган файзли ва нурафшон тонгингиз хайрли барокатли бўлсин!

Эзгу тилаклар элчиси, қалбида сира ҳам ёмонликка жой бўлмаган, ўзгаларга яхшилик илиниб яшавчу, қалбларга иликлик, яхши кайфият ато этадиган қадрдонларим!

Аллоҳим соғ-омон ушбу тонгига етказганига минг шукур, ғойибона дийдори бўлса ҳам хар бир тонгни отиши ёқимли! Ширин ташвишлар ила ҳаммамиз яна бир куни бошлаб олганимизга беадад шукурлар бўлсин!!!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатишда давом этинг азизларим...

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
093 Ad-Duha
Maher Al-Muaiqly
#Қуръон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ҳар куни бир сурадан ташлаб борамиз.

Маҳер Ал-Муақлй

93- ''Зуҳо'' сураси.

Дўстларингизга ҳам улашинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
​​#Ўқинг_жуда_қизиқ Қуръоний сир

Собиқ совет тузумининг ситамлари авжига чиқиб дин кишилари, Қуръон қорилари ва илмли инсонларга зулм ва истибдод кучайган уламолардан ошкор баҳрамандлик батамом тақиқланган даврлар эди. У пайтлари бир корхонанинг катта юк машинасини ҳайдар эдим. Машинага юк ортиб узоқ сафарларга чиқардим. Бахтимки, ёшлигимдан ота-онам ва устозимнинг саъй-ҳаракатлари сабаб қалбим Қуръон нури ила мунаввар бўлганди. Аллоҳнинг каломига муҳаббатим шу қадар эдики, тинмай тиловат қилгим келарди. Вазият жуда қалтис бўлса ҳам, машинамда Қуръон олиб юрардим. Сафар мобайнида Қуръонни гоҳ ёддан ўқирдим, гоҳо китобга қараб тиловат қилардим.

Ана шундай кунларда менга ташкилот томонидан рус миллатига мансуб бир одамни ҳамроҳ қилиб қўйишди. У ҳамкасбим билан биринчи марта йўлга чиқадиган куним эди. Сафар олдидан Қуръон китобимни машинанинг бир четига беркитиб қўйдим. Йўлга тушдик. Боряпмиз-у, қалбим Қуръон тиловатига муштоқ, бор овозим билан қироат қилгим келарди. Аммо ҳолат ўзимга эшитилар-эшитилмас даражада тиловат қилишга мажбур этарди. Шеригимнинг зийрак нигоҳлари менга қадалганини пайқадим. У менга ажаблангандек боқарди. Бироз шу ҳолатда борганимиздан кейин, орадаги жимликни унинг кутилмаган саволи бузди: «Нима ўқияпсан?». «Китобимни ёддан ўқияпман». «Менга ҳам ўқиб бер, илтимос». Мен Қуръондан тиловат қила бошладим, аммо қалбимда ҳадик, ҳаётим хавфда қолиш эҳтимоли юқори эди. Тиловат асносида ҳамроҳимга кўз қиримни ташладим-у, ҳайратдан қотиб қолдим. Чунки у юзларини кафти билан беркитиб олиб йиғларди. Қироатдан тўхтадим. Шу заҳоти унинг титроқли овози қулоғим остида жаранглади: «Нега тўхтадинг, ўқи, ўқийвер! Бундай сўзларни ҳеч эшитмаганман!» Тиловатни давом эттирдим. Қанчалик ихлосу муҳаббат билан ўқисам, у шунчалик кўп, елкалари силкиниб-силкиниб йиғларди. Бу ҳолатдан севинчим ичимга сиғмасди. Ўша кун ҳар доимгидан ўзгача, ҳеч қачон унутилмайдиган бўлиб қолди!

Эртасига тонгда машинага минганимизда, ҳамроҳим яна Қуръон ўқиб беришимни сўради. Мен эса олам-олам қувонч билан тиловат қила бошладим. Кўз ёшларимиз шашқатор келарди! Шу ҳолат такрор-такрор содир бўлди. Сафарларимиз файзи, қувончи ҳам шунда эди! Бу ҳолат иккимизнинг орамизда сирга айланди. Ҳа, бу Қуръоний сир эди. Орамизда илиқликка Қуръон сабаб бўлганди.

Раҳмонқул АЛИҚУЛОВ

“Мир Араб” олий мадрасаси ўқитувчиси

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

•••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄•••
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz