Iymonli QalblaR
150 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
UZ: Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби:

«Аллоҳ берган энг катта неъматлардан бири — саломатликдир. Биз унинг қадрига етишимиз керак. Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзини эҳтиёт қилиши ва бошқаларни ҳам асраши керак.

Мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг фатвосига биноан бугун барча мўмин мусулмонларимиз жума намозларини ўз уйларида адо этдилар. Уларнинг ибодатларини ва дуоларини Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.
Юртдошларимиздан карантин пайтида имкон қадар уйларида, оиласи даврасида ўтириши мақсадга мувофиқ.

Илгари байрамларда силаи раҳим қилардик, беморларнинг ҳолидан хабар олишни тарғиб қилар эдик. Бироқ ҳозир вазият буни талаб қилмаяпти. Бугун яқин инсонларга силаи раҳим қилиш — уларнинг олдига бормаслик. Чунки уларнинг олдига бориш уларга хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун уйда туриб уларга соғлиқ сўраб дуо қилишимиз керак. Фарзандларимиз эса бўш вақтларидан фойдаланиб, китоб мутолааси билан шуғуллансалар, нур устига нур бўлар эди.

Шу нарсани айтиш керакки, ҳар бир инсоннинг ватанпарварлиги эл бошига иш тушганда билинади. Дўст — ташвишда синалади. Ана шундай қийин пайтда нархларни сунъий оширмасдан, даромадларини ҳалол йўл билан кўпайтиргани мақсадга мувофиқдир.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
- ЛАТОИФ -

МУЛЛАНИНГ ОЛДИДА ТИЛИНГНИ ТИЙ!
(Ёҳуд ўқ «еган» домла)

Ҳазратни бир мухлислари меҳмонга чақирибди. Ўрдак овлаган экан...
Ўша кезда водийдан айрим илм аҳлари ҳам ушбу меҳмондорчиликка ташриф буюришибди. Овланган ўрдаклар пишгунча ўзаро суҳбат, савол-жавоблар асносида, водийдан келган, Ҳазратнинг ёнида ўтирган меҳмон норози кайфиятда ҳаммага эшиттириб сўз қотибди:
— Тақсир! Бизга сизнинг айрим гапларингизни айтиб боришяпти, ўша гапларингиз мазҳабга мувофиқмас-ку!

Орага совуқ жимлик чўкибди. Ҳамма, энди нима жавоб бўларкин, дегандек Ҳазратга тикилибди.

— Бизга ҳам сизнинг гапингиз, деб ҳар тур гапларни айтиб келишади. Фақат биз Тошкент билан водийнинг орасида тоғ бор, гапнинг ярми йўлда тушиб қолган бўлса керак, деб индамай қўя қоламиз — , дебдилар Ҳазрат.

Жавобнинг салобатидан ҳалиги домла ғалати аҳволда қолибди. Бошқаларнинг юзига эса илиқ табассум югурибди...

Ўрдак пишиб, дастурхонга тортилибди.
Ҳалиги домла ўрдак гўштидан бир луқма оғзига солибди. Гўштнинг ичида ўқнинг золдири қолиб кетган эканми, домланинг оғзидан «Қарс!» этган овоз чиқибди...
Ҳамма домлага қарабди. Ҳазрат мийиғларида кулиб:
«Ҳа домла, ўқ едингизми!?» дебдилар...
Домла тишини ушлаб, бошини сарак-сарак қилиб:
«Едим тақсир, ўқ едим», дебди... :)

***

Нақадар ажойиб ва самимий зот эдилар-а, ҳазратим-эй!!!

• АЛЛОҲ ЎЗ РАҲМАТИГА ОЛГАН БЎЛСИН! ОМИН!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ...

🌺 Кунларнинг энг гўзали гуноҳ амаллардан ҳоли бўлган кундир.

Ассалому Алайкум Кунингиз Ҳайрли Эзгу Савобли Амаллар билан ўтсин
☺️


👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Айтилди: Ё Расулуллоҳ, суҳбатдошларимизнинг қай бири яхши?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Уни кўришингиз Аллоҳни эслатадиган,
сўзи амалингизни зиёда этадиган ва
амали охиратни ёдга соладиган кишидир" дедилар.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
009-At-Taubah
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

9-''Тавба'' сураси

Яссер Ал-Доссари
.

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Зикр ҳақида фикр...

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا

41. «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар». Аҳзоб сураси.

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

Инсон қачон Аллоҳни кўп зикр қилувчи бўлади?

Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

Агар киши эрта ва кечда маъсур бўлган зикрларга бардавом бўлса зокирлардан ҳисобланади.

«Азкор» китобидан

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Болажонлар_учун

Ёмғир ёғаётганда ȳқиладиган дуо.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
МАШИНАДА ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Уловга миниб намоз ўқиш ҳақида Мулла Али Қори шундай дейдилар: “Нафл намозларни шаҳар ташқариси (яъни, мусофир намозни қаср қиладиган ўринлар)да уловга минган ҳолда, қибладан бошқа томонга қараб ҳам имо ишора билан ўқиб кетиш мумкин. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни Хайбар томонга юзланиб, уловлари устида намоз ўқиётганини кўрдим”, дейилади. Бошқа ривоятда “...Бу ишни (яъни, уловда намоз ўқишни) фарзларда қилмас эдилар”, деб келади. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади. Фақат Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқийди, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидланиб келган, деганлар.

Фарзларни, жумладан витрни ҳам уловда ўқиб бўлмайди. Фақат узр бўлсагина, уловдан тушса касали зиёда бўладиган бўлса, йиртқичдан ёки душмандан қўрқса ёки ер лой бўлиб, саждада юзи лойга ботиб кетадиган бўлсагина жоиз. Худди шундай, назр қилинган намозлар, бузиб қўйилган нафлнинг қазоси, жаноза намози, ерда тиловат қилинган сажда ояти уловга миниб адо этилмайди (“Фатҳи бабил иноя”).

Демак, фарз ва вожиб намозларни улов ва машиналарда ўтириб ўқиб бўлмайди. Нафл намозларни мусофирчиликда улов ва машиналарда ўтириб, қайси йўналишда кетаётган бўлса ҳам, ўқиса бўлади. Фақат уловни ёки машинани ҳайдаётган бўлмаслиги керак. Нафл намозларни муқимликда улов устида фақат қиблага қараб ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш📲⤵️⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Кашмирийни кўпчилик уламолар мақташган, мадҳ қилишган. Жумладан, уммат ҳакими Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:
"Шарқшунослардан бирининг шундай деганини эшитган эдим: " Ислом уммати ичида имом Ғаззолийнинг бўлиши исломнинг ҳақ ва самовий дин эканлигига кифоядир". Мен айтаманки, уммат ичида Кашмирийнинг бўлиши исломнинг ҳақ ва самовий дин эканлигига кифоядир".
"Фатҳул мулҳим" нинг муаллифи шайх Шаббир Аҳмад ал-Усмоний айтади:
"Унга ўхшагани йўқ. У тенгсиз эди. У салафлар давомчиси, халафлар ҳужжати, мавжли денгиз, порлоқ қуёш эди. Кўзлар унга ўхшаганини кўрмагандир. У Аллоҳнинг мўъжизаларидан бир мўъжиза бўлиб бутун оламга Аллоҳнинг ҳужжати эди".
Кашмирийнинг шогирди аллома Бадри Олам айтади:
"Унга боқсанг зеҳн ва хотирада Заҳабийга ўхшаганини, забт ва итқонда ибн Ҳажарга ўхшаганини, адолат ва назари ўткирликда ибн Дақиқил Ийдга менгзаганини, шеърда Бухтарийга ўхшаганини, баён ва сеҳрда Саҳбонга ўхшаганини кўрар эдинг. Ҳа бу иш Аллоҳга қийин эмас".
Муҳаммад Зоҳид Кавсарий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Шайх имом ибнул Ҳумомдан кейин ҳадислар орасидан нодир баҳслар қиладиган Кашмирийга ўхшаган бошқа бир кимса келмаган ва бу узоқ даврдир". Ибнул Ҳумом 841 санада вафот этган.
Имом Кашмирий вафот этган куни Ҳинд диёри муфтийси шайх Кифоятуллоҳ Деҳлавий шундай деган эди:
" У ўлмади. Илм ва уламолар ўлди".

Абдулқодир Полвонов

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Audio
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.



Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мўмииннинг_қалқони

Агар мўмин бўлсангиз, каронавирусдан қўрқманг !!!
Кунда 5 маҳал намоз ўқинг !
Кейин Расулуллоҳга саловат айтинг !
Кейин дуо, зикр қилинг !
Кейин Қуръондан ўқинг !
Кейин Аллоҳга таваккал қилинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Қандай_яшагансизлар?

Бобомдан сўрадим:

-Технологиялар (интернет, телефон, ақлли гаджет ва бошқа техникалар)сиз қандай яшагансизлар?

Жавоб бердилар:

-Ҳозир сизлар меҳр-муҳаббат, садоқат, вафо ҳамда инсонийликсиз қандай яшаётган бўлсангиз шундай яшаганмиз болам!!!


#Яқинлардан_узоқлашманг!

📲📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
📿 Бисмиллаҳир - роҳманир - роҳим.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биз лойиқ бўлмасак ҳам бизга яна бир тонг ато этилди нега энди шукр қилмаймиз?

Дам олиш кунингиз зикрга бой бўлсин !


Дўстларингизга ҳам улашинг ! 🔽

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Бахтиёр оила...

Суқротдан бир шогирди сўради:

-Қандай аёлга уйлансам бўлади?

Суқрот жавоб берди:

-Агар яхши аёлга уйлансанг, бахтли бўласан. Ёмон аёлга уйлансанг файласуф бўласан.

-Суқротнинг аёли яхши бўлса керак, деди шогирд.

Суқрот айтди:

-Иш сен айтгандек бўлганида Суқрот файласуф бўлмас эди.
008-Al-Anfal
Yasser Al Dossari
#Қуръон

Кунда битта сурадан мунтазам ташлаб борамиз .

8-''Анфол'' сураси

Яссер Ал-Доссари.

Дўстларингизга ҳам юборинг
!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Бахтиёр оила...

Суқротдан бир шогирди сўради:

-Қандай аёлга уйлансам бўлади?

Суқрот жавоб берди:

-Агар яхши аёлга уйлансанг, бахтли бўласан. Ёмон аёлга уйлансанг файласуф бўласан.

-Суқротнинг аёли яхши бўлса керак, деди шогирд.

Суқрот айтди:

-Иш сен айтгандек бўлганида Суқрот файласуф бўлмас эди.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бир кишидан: «Намозингда қандай хушуъ қиласан?» деб сўрашди. «Олдимда Каъба, остимда сирот кўприги, ўнг томонимда жаннат, чап томонимда дўзах, орқа томонимда ўлим фариштаси турибди деб хаёл қиламан», деди у.

Дўстлангизга ҳам юборинг !

🔈⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️📲

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ДАФН ПАЙТИДАГИ ОДАТЛАР
#дафн_маросими

187-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, маййитни дафн қилиш чоғида одамлар тупроқ олиб, унга суфлаб, белбоғга йиғиб маййитнинг бошига қўйишади. Шу иш жоизми? Кейин, дафн давомида белкуракни қўлга бермай ерга қўйинглар, дейишади. Бу қандай амал?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дафн пайтида маййитнинг бош томонига қўллари билан уч ҳовуч тупроқ сочиш мустаҳаб, яъни хуш кўрилган ишлардандир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ "унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” ояти ўқилади (Тоҳа сураси, 55-оят).
Бу ҳақда муҳаддис олим Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадиси шарифни келтирадилар:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَلِ رَأْسِهِ ثَلَاثًا

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозини ўқидилар, сўнгра қабр ёнига келиб бош томонидан уч марта тупроқ сочдилар”.
Мўтабар ҳанафий манбалардан бири “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

وَيُسْتَحَبُّ لِمَنْ شَهِدَ دَفْنَ الْمَيِّتِ أَنْ يَحْثُوَ فِي قَبْرِهِ ثَلَاثَ حَثَيَاتٍ مِنْ التُّرَابِ بِيَدَيْهِ جَمِيعًا وَيَكُونُ مِنْ قِبَلِ رَأْسِ الْمَيِّتِ وَيَقُولُ فِي الْحَثْيَةِ الْأُولَى : مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِي الثَّانِيَةِ : وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَفِي الثَّالِثَةِ : وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى ، كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ .

“Дафн маросимида иштирок этаётган киши қабрга маййитнинг бош томонидан икки қўллаб уч ҳовуч тупроқ сочиши мустаҳабдир. Биринчи ҳовучни сочаётганда مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ “Биз сизларни ундан (ердан) яратдик”, иккинчи ҳовучни сочаётганда وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ "унга қайтарурмиз”, учинчи ҳовучни сочаётганда وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى "ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир марта ундан чиқарурмиз” деб айтади. “Жавҳаротун наййироҳ” китобида шундай келтирилган”.

Аслида дафн маросими давомида қабрга тупроқ ташлаётган кишилар белкуракни бир-бирининг қўлига бериши ёки ерга қўйиши ихтиёрий мубоҳ ишлардандир. Лекин белкуракни қўлга берса, ёмон бўлади ёки гуноҳ бўлади, албатта уни ерга ташлаш керак, кейин қўлга олиш керак, дейилса бу бидъат амалга айланади. Динимизда бандага яхшилик ва ёмонлик келиши, фойда ва зарар етиши фақат Аллоҳ таолодан деб билинади, бу каби ишлардан шумланиб, ирим қилиш асло мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#МАСЪУЛИЯТ

• Умар розияллоҳу анҳунинг мўъминларнинг амири, Ислом жамиятининг биринчи рақамли шахсияти бўлиб турган ҳолида тўни йиртиқ, қорни эса очликдан «қурул»ларди. Шунда у қорнига қараб:
- Эй қорним! Хоҳла «қурулла», хоҳла «қурулла»ма, токи мусулмон гўдаклар тўймагунича сени тўйғизмайман!- дерди.
• Агар сендан:
- Мусулмон ўлкаларида адолат қани?!- деб сўрашса:
- Умар ўлган! - деб жавоб бер!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz