Laylo Rustamova
1.46K subscribers
869 photos
386 videos
5 files
1.13K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобиль, уй, юқори даромад — касбидан қадр, барака топиб, машҳурликка эришган муваффақиятли устоз

Ҳеч кимга сир эмас, ўқитувчига меҳнати юқори баҳоланмайдиган, қанча ишласа ҳам маошига машина, уй сотиб олишга қодир бўлмаган “омадсиз" касб эгаларига қарагандай қарашади. Аслида эса ҳар қандай касбда ҳам муваффақиятга эришиш инсоннинг ўзига боғлиқ. Исталган касбни таҳлил қилиб кўринг, унда муваффақиятга эришган ёхуд аксинча эришмаган инсонлар бор.

Худди шундай энг шарафли касб саналган ўқитувчилик касбида ҳам ўз устида доим ишлаб, бугун энг талабгир ва муваффақиятга эришган устозлар бор...

Ҳавас билан ҳамма нарсага эришиш мумкин, “Олма пиш, оғзимга туш” дегани билан ҳеч ким бизга олмани узиб бермайди, деган шиор билан ҳаракатдан тўхтамайдиган 144-умумтаълим мактабнинг олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Машрабхон Умарова ана шундай тиришқоқ устозлардан.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бошланади. Унда халқ таълими тизимини ривожлантириш миллий дастурининг лойиҳаси ҳам тақдимот қилинади ва кўриб чиқилади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание, посвященное результативности проводимых реформ в сфере народного образования. Будет представлен и рассмотрен проект национальной программы по развитию системы народного образования.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент келгуси устувор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади.

Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун:

- 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий таълим марказлари ташкил этилади;

- ушбу марказларга математика, физика, кимё, биология, IT каби аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилинади;

- хорижий мутахассислар ёрдамида олийгоҳ, миллий таълим марказлари ва мобиль гуруҳларнинг муаллимларидан иборат ҳар бир вилоят кесимида “тренерлар гуруҳлари” шакллантирилади;

- мазкур тренерлар эса жойларда мактаб ўқитувчиларининг бевосита малакасини ошириб боради. Уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устамалар тўланади.

Умуман, юқоридаги янги тизимларни жорий қилиш учун 100 миллион доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.
Президент бу борада Қорақалпоғистон ва Самарқанд тажрибасини кўрсатиб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистондаги мобил гуруҳлар бир ой давомида жойида муаллимларни ўқитгани натижасида уларнинг билим ва кўникмалари 15 фоизга яхшиланган.

Самарқандда 420 нафар илғор педагоглар танлаб олиниб, мобил гуруҳлар вилоятнинг 9 минг нафар ўқитувчилар малакасини оширишни бошлаган.

Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади.

Умуман, янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади.

Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади.

Ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади.
📢 8 апрель, жума куни ўтказилиши режалаштирилган пресс-тадбир:

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ва мутасаддилари

Журналистлар таклиф этилади

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Матбуот анжумани


https://m.youtube.com/watch?v=9r0Q1A2pH1Q
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг махсус устамаларини тўлиқ тўлаб бериш бўйича топшириқ берилди!

Ҳозирги кунда айрим жойларда таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларга белгиланган устамаларни тайинланиши турлича талқин қилиниб, бюджетга қайтариш лозимлиги бўйича хавотирли ҳолатлар юзага келаётган эди.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҳудудий халқ таълими ва молия органларига Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг кўрсатмаси билан тегишли топшириқлар берилиб, тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўриш лозимлиги белгиланди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Брифинг

📢 13 апрель, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

▪️Мавзу: Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга ўқишлари учун яратилган шароитлар
● Вақти:
14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга ўқишлари учун яратилган шароитлар

АОКАда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтди.
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.

Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.

По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.

Просим не поддаваться провокациям.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги 158-мактабнинг психологи томонидан ўқувчи қизларга нисбатан содир этилган номақбул ва хатти-ҳаракатлар юзасидан МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 64-умумтаълим мактаби ўқитувчиси томонидан ўқувчининг калтаклангани билан боғлиқ ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланди, натижаси бўйича батафсил маълумот берилади.
#Брифинг

📢 21 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинг:

〰️〰️〰️

● Мавзу: Мактабларда ўқувчиларнинг якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
ТЕЗКОР МУНОСАБАТ

Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида юзага келган вазият юзасидан
ушбу муассасага Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилари, Болалар бўйича омбудсман, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, Миллий гвардия, шаҳар прокуратураси, ва тегишли мутассадилар муассасага келган ҳолда вазиятни ўргандилар.

Ўрганилганда муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланди.

Айни дамда муҳит барқарор, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари кун тартиби бўйича шуғулланмоқдалар, вазият назоратга олинган.
Ижтимоий тармоқларда Ихтисослашган мактаблардан ўқувчиларни кўчириш бўйича ота-оналарнинг норозилиги акс этган видеомурожаат юзасидан

МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 14 апрель куни Ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этишга ягона ёндашувни шакллантириш, ушбу мактаблар тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда таълим жараёнига малакали раҳбар ва педагог кадрларни жалб қилиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида 168 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар ташкил этилиши белгиланди.

Агентлик мактабларида Президент мактаблари тажрибасидан келиб чиқиб, ўқув жараёни халқаро таълим дастурлари асосида тайёрланган замонавий дарсликлар асосида олиб борилади, ўқувчилар хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириши учун зарур шарт-шароит ва таълим муҳитини яратилади, мазкур жараёнга хорижий ҳамда маҳаллий педагог кадрларни жалб қилинади, сунъий интеллект, робототехника, агротехнология, нанотехнология, биотехнология, IELTS, TOEFL ва SAT бўйича қўшимча курслар ташкил этилади.

2022/2023 ўқув йилида Агентлик мактабларига ўқувчилар танлов асосида, янги аниқ фанлар йўналишига 5 - 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 - 11-синфларга қабул амалга оширилади.

Мазкур танловларда биринчи навбатда шу мактабда таълим олаётган ўқувчилар тўлиқ иштирок этади ва уларни барчасига танловда қатнашишга имконият берилади.

Агентлик томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида ғолиб бўлган (1, 2, 3-ўрин) умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўзи таълим оладиган ҳудудида жойлашган Агентлик мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказиладиган мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини бошқа таълим муассасаларига кўчириш бўйича кўрсатма берилмаган.

Шу ўринда, мактаб маъмуриятларидан шошма-шошарлик билан ота-оналар ўртасида норозиликларни келтириб чиқармасликлари, ўқув йилини ушбу мактабда тўлиқ якунлашлари бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб боришлари сўралади.

Ҳурматли ота-оналар!

Ортиқча безовта бўлмасдан, ўқув йилини тўлиқ якунлаб, Агентлик томонидан эълон қилинган танловларда муваффақиятли иштирок этишингизни сўраб қоламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ 26 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказиладиган матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ташхис маркази, ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.

Мавзу: Халқ таълими тизимида болалар ўртасида зўравонликка қарши олиб борилаётган ишлар.

Иштирок этади: Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ва бошқа мутасаддилар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.