Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc
19.8K subscribers
1.85K photos
514 videos
532 files
3.4K links
@ILM_NUR_2020 - илм-фан ва тадқиқотларга оид маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин.

Биз билан алоқа учун - @Ilmga_yordam_bot
Download Telegram
1964 йил 20 октябрда Калифория штатида дунёга келган қизалоққа Камала деб исм қўйишди. Камаланинг ота-онаси Британия колонияларидаги мамлакатлардан келган муҳожирлар эди: отаси ямайкалик Доналд Ҳаррис ва онаси ҳиндистонлик Шамала Гопалан.

Доналд Жаспер Ҳаррис иқтисодчи, Шамала Гопалан эса эндокринология йўналишида фаолият олиб борган. Камала ва унинг синглиси Мая ёшлигидан сифатли таълим олишган. Бугун яхши таълим ва кучли ақл билан буюк давлатнинг энг юксак лавозимларидан бирига эришди.

Ахир бу Америка дейишга шошилманг! Ҳаётда сифатли таълим ва доимо ҳаракатда бўлишлик инсонни шахс сифатида шакллантиради ҳамда халқ орасида қадрини оширади. Қаерда ва қандай шароитида бўлишдан қатъи назар илм олишдан тўхтаманг. Фақатгина илм орқали америкалик муҳожирдан АҚШ вице-президентига айланиш, уйининг гаражида буюк компанияга асос солиш, камида яхши дорамад қиладиган ўз соҳасининг энг зўр мутахассиси бўлиш мумкин.

Каналга аъзо бўлиш👇
@ILM_NUR_2020
Garvard unversitetida o'qish qancha turadi?

Garvard universiteti AQSh'ning eng taniqli va eng qadimgi universitetlaridan biri bo'lib, uning bitiruvchilari butun dunyoning siyosiy va ilmiy elitasi vakillariga aylanishadi. Universitet AQSh'ning Massachusets shtatida, Kembrij nomli ilmiy shaharchada joylashgan. Garvard o'zining elitarligi va yuqori ta'lim standartlari bilan mashhur.

Unda o'qish narxlari quyidagicha (yillik):
— O'qish - $47 730;
— Yig'imlar - $4195;
— Yashash - $10 927;
— Komisiya yig'imi - $6755;

O'rtacha summa yiliga $69 607 ekan, bundan tashqari boshqa xarajatlarini inobatga olganda bitta talaba imtiyozlar (ta’lim grantlari)ni qo’shmagan holda o'rtacha yiliga $73 ming dan $79 ming gacha sarflaydi.

©️ Manba

Kanalga obuna bo‘ling
@ILM_NUR_2020
Tadqiqotchilarga yordam

Ong tadqiqotlari bo'yicha ochiq manbalar:

1️⃣ https://ebrains.eu/

2️⃣ https://bigbrainproject.org/

♻️Navigator-1

♻️Navigator-2

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
Пешона тери.

Марк Твен ёшлигида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:

«Ёшлигимда жуда камбағал эдик. Мен нимжон ва кучсиз эдим. Устозимиз тозаликка қаттиқ эътибор берарди. Ким сиёҳдонидан сиёҳ тўкиб юборса, унга икки жазодан бирини қўлларди — бири уриш бўлса, иккинчиси бир доллар жарима.

Мен сиёҳдонни жуда эҳтиёт қилардим. Чунки отамнинг қўли калта ва у ошиқча доллар бера олмайди, шунингдек ўзим ҳам устознинг калтагига дош бера олмайман. Лекин бир куни барибир сиёҳ партага тўкилиб кетди. Устоз менга ўқрайиб қаради. Эртага мени нима кутиб турганини билдириб бошим билан устозга ишора қилдим.

Кечқурун отамга бўлган воқеани айтиб бердим. Отамнинг кўнгли юмшаб кетди ва устоз калтагидан қутилиб қолиш учун бир доллар берди. Эртасига долларни беришга кўзим қиймай, устознинг калтагига бир амаллаб чидадим. Пешона терим билан ишлаб топган биринчи долларимга шу тарзда эришганман».

♻️Navigator-1

♻️Navigator-2

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Integrated PhD dasturlariga grant e'lon qilib boruvchi top - 10 saytlar haqida

Integrated PhD dasturlari uchun grantlar va moliyalashtirish imkoniyatlari haqida ma'lumot beruvchi saytlar juda ko'p, lekin biz ulardan eng yaxshi 10 tasi belgilab oldik.
Quyida grantlar va stipendiyalar haqida e'lonlar chiqaruvchi, shuningdek, ilmiy tadqiqotlar va akademik imkoniyatlar haqida axborot beruvchi muhim veb-sayt ro'yxati keltirib o'tamiz:


ScholarshipPortal - Evropa bo'ylab turli stipendiyalar va grantlar haqida keng ko'lamli ma'lumotlar taqdim etuvchi sayt.

FindAPhD - PhD dasturlari, stipendiyalar va grantlar haqida global ma'lumotlarni taqdim etuvchi sayt. Foydalanuvchilar tadqiqot mavzulari va joylashuv bo'yicha qidiruvlarni amalga oshirishlari mumkin.

👉davomini batafsil o'qing👈

Kanalga obuna bo'lishni unutmang
🔗 @ILM_NUR_2020
Forwarded from AKADEMIK BURCHAK
#DIQQAT

‼️Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim qabulida ixtisosliklar kesimida talab etiladigan xorijiy til sertifikatlari ro'yxati tasdiqlandi.

♻️Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining “2024/2025 oʻquv yilidan boshlab oliy taʼlim muassasalarining magistratura mutaxassisliklariga hamda oliy taʼlimdan keyingi taʼlim ixtisosliklariga hujjat topshirishda talab etiladigan xorijiy tillarni bilish darajasini baholovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar roʻyxati va ularning darajalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 14-iyundagi 211-son buyrugʻi imzolandi.

Mazkur buyruq bilan “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlariga hujjat topshirishda talab etiladigan xorijiy tillarni bilish darajasini baholovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar darajalari boʻyicha ROʻYXATI” tasdiqlandi.

Navbatdagi ovozli chat oliy taʼlimdan keyingi taʼlim qabulida ixtisosliklar kesimida talab etiladigan xorijiy til sertifikatlari darajalariga bagʻishlanadi.

👉RASMIY RO’YXAT👈

📍@akademik_burchak da bo'ling 🛋
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

Илмий тадқиқот салоҳиятингизни кашф этинг❗️🤓

Elsevier Researcher Academy-олимлар учун таълим платформасидан бепул фойдаланинг ва ўз кўникма/малакаларингизни оширинг.↗️

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Отарчию, уйинчи созандаю қўшиқчини эьзозлаган, тўрини олиму донишга эмас шуларга берган миллат аслида хозирги ҳаётга муносиб! Так что хафа бўлиш гуноҳ, баттар бўлайлик ўзимиз шунга муносибмиз" деб ёзмоқда етук олималаримиздан бири Барногул Санакулова.

Ҳақиқатда бугун жамиятимизда илм-фан ва шоу-бизнес ўртасида катта фарқ бор. Буни барча соҳаларда кузатиш мумкин.

Қачонки илмий интеллектуал элита шаклланса жамият барча жабҳаларда ижобий натижаларга эришади.

🚀Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹Бир соатгина илм ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхшидир.

Ҳадис.

🔸Бировким қилса олимларға таъзим,
Қилур гўёки пайғамбарга таъзим.

Навоий.

🔹Илм ила кимнинг дили равшан эрур,
У замон ичра саломат тан эрур.

Фаридиддин Аттор.

🔸Билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил бўлади.

Абу Райҳон Беруний

Navigator-1

Navigator-2

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
#Сўраган_эдингиз

Доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига талабгорнинг диссертация ҳимояси даврида нашр этилган илмий ва ўқув-услубий ишлари инобатга олинадими?

Жавоб
:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори билан тасдиқланган "Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан

Доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига талабгорнинг диссертация ҳимоясидан кейин, шунингдек профессор илмий унвонига талабгорнинг доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонини олгандан кейин нашр эттирган илмий ва ўқув-услубий ишлари бўлиши шарт. Нашр қилинган ишлар бир марта эътиборга олинади.

Ps: маълумотларни бошқа илмий доираларга ҳам юбориб қўйинг.

🚀Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020
Швейцариянинг Берн университети Алберт Эйнштейнни профессор лавозимига лойиқ деб топмаганлиги ҳақидаги хат мазмуни:

"Ҳурматли, жаноб Эйнштейн.

Айни пайтда сизнинг аризангиз қабул қилинмади ва сиз профессорлик лавозимига лойиқ деб топилмадингиз.

"Annalen der Physik" илмий журналида чоп эттирган мақолангизда қизиқ назарияни илгари сургансиз, лекин бизга сизнинг фазо ва вақт ўртасидаги ёруғлик табиати ва фундаментал боғлиқлик ҳақидаги хулосаларингиз бироз кескин ва радикалдек туюлди. Хулоса ўрнида, сизнинг назариянгиз физикадан кўра, санъатга кўпроқ алоқадорга ўхшайди".


Navigator-1

Navigator-2

🚀Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020
Муҳаббатнинг кўзи кўр

Германиялик олим Андреас Бартел кимнидир севиб қолган инсоннинг миясида оқилона қарорлар қабул қилиш ва танқид қилишга жавобгар қисмлар бутунлай ишламай қолишини (ўчиб қолишини) исботлади. Юқорида келтирилган севиб қолган инсон миясининг томографиясида аниқ далил келтирилган.
Шунингдек, севиб қолган инсоннинг салбий ҳис-туйғуларни ажрата олиш қобилияти заифлашади. Натижада, севиб қолган инсоннинг кўзларига ҳамма нарса гўзал кўринади, шунинг ортидан улар кўпинча аҳмоқона ишларни қилишади ва бир-бирларининг камчиликларига эътибор беришмайди. Шундай экан, "Муҳаббатнинг кўзи кўр" ибораси ҳам бежизга пайдо бўлмаган ҳурматли тадқиқотчилар!

Navigator-1

Navigator-2

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эйнштейн ва Чаплин

Альберт Эйнштейн Чарли Чаплиннинг фильмларини томоша қилишни жуда яхши кўрарди. Бир кун олим актёрнинг "Олтин жазаваси" фильмини томоша қилади ва кейин актёрга қуйидаги телеграммани юборади: Сизга қойилман. "Сизнинг "Олтин жазаваси" фильмингизда ҳеч қандай сўз айтилмаса ҳам, уни ҳамма тушунади, сиз албатта буюк инсонга айланасиз. Эйнштейн."

Чаплин зудлик билан телеграммага жавоб қайтарди: "Мен сизга янада кўпроқ қойил қоламан. Сизнинг нисбийлик назариянгизни дунёда деярли ҳеч ким тушунмайди, лекин сиз барибир буюк одамсиз. Чаплин".

Navigator-1

Navigator-2

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020