Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc
19.8K subscribers
1.85K photos
514 videos
531 files
3.39K links
@ILM_NUR_2020 - илм-фан ва тадқиқотларга оид маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин.

Биз билан алоқа учун - @Ilmga_yordam_bot
Download Telegram
2665-1 23.06.2017.doc
43.7 KB
ДОКТОРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ ВА ДИССЕРТАЦИЯ АВТОРЕФЕРАТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ ҲАҚИДА

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:

а) ўқишнинг биринчи йилида:
диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;
диссертациянинг биринчи ва иккинчи боблари тайёрлиги;
диссертация мавзуси бўйича тегишли журналларда камида учта илмий мақола чоп этилганлиги;
диссертация мавзуси бўйича республика ва халқаро илмий конференциялар материалларида камида битта маъруза тезиси чоп этилганлиги;
диссертация мавзуси бўйича илмий конференция ёки семинарда маъруза қилиш;
диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ;
диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ натижалари бўйича семинарда сўзга чиқиш;

б) ўқишнинг иккинчи йилида:
диссертациянинг учинчи ва тўртинчи боблари тайёрлиги;
тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида тўртта илмий мақола эълон қилинганлиги (жумладан биттаси хорижда);
диссертация мавзуси бўйича халқаро ва республика илмий конференциялар материалларида чоп этилган камида битта маъруза тезисининг мавжудлиги;
диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича семинар ўтказиш;
конференция ёки семинарда маъруза билан қатнашиш (камида бир марта);
диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот;

в) ўқишнинг учинчи йилида:
тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида учта илмий мақола эълон қилинганлиги;
диссертация натижалари бўйича (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича) чоп этилган монографиянинг мавжудлиги;
ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши ва авторефератнинг мавжудлиги;
диссертация ёки авторефератни илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмаларида кўриб чиқилганлиги ва муҳокама этилганлиги.

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Император пингвин патлари

Император пингвинларининг патлари зичлиги барча қушлар орасида энг юқори эканлигини биласизми?

1 см² терига 30 тагача.

📷 Natural History Museum

📌
Kanalga ulaning
@ILM_NUR_2020
Forwarded from AKADEMIK BURCHAK
Ҳозирга қадар кўплаб Университет ва институтларда муддатидан аввал ҳимоя қилган тадқиқотчилар учун мукофот сифатида қолган стипендиялар тўлаб беришда баъзи бюрократик тўсиқлар юзага келаётган эди. Юқорида келтирилган ҳужжат қолган стипендияни олишга асос бўлади, албатта.

Ps: қадрли тадқиқотчилар, ҳақ олинур, берилмас!

📍@akademik_burchak да қолинг 🛋
‼️Диссертация бажарилган муассасада диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш.

Изланувчи тайёрлаган диссертациясини дастлабки экспертизадан ўтказиш учун диссертация бажарилган муассаса раҳбари номига ариза билан мурожаат қилади. Муассаса раҳбари диссертацияни ушбу муассасанинг ёки диссертация ихтисослиги бўйича илмий ишлар бажарилаётган бошқа муассасанинг (муассасаларнинг) тегишли кафедра, бўлим, лаборатория ёки кафедралараро, лабораториялараро бирлашган илмий (илмий-техник) семинарига дастлабки экспертизага юборади.

Диссертация бажарилган муассаса томонидан диссертациянинг дастлабки экспертизаси юзасидан хулоса берилади. Хулоса илмий семинар баённомасидан кенгайтирилган батафсил кўчирма шаклида расмийлаштирилади, илмий семинар раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда муассаса раҳбари томонидан имзоланади, муассасанинг гербли муҳри билан тасдиқланади. Хулосада диссертация натижаларини олишда изланувчининг шахсий иштироки, ўтказилган тадқиқот натижаларининг қай даражада тўғрилиги, янгилиги ва амалий аҳамияти, диссертация мавзусининг ихтисосликка мослиги, диссертация материалларининг изланувчи эълон қилган илмий ишларда нечоғлик тўлиқ баён этилганлиги ўз ифодасини топиши лозим.
Хулоса диссертация дастлабки экспертиза учун топширилган кундан эътиборан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича 2 ой ичида ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича 3 ой ичида изланувчига берилади. Диссертация бажарилган муассаса раҳбари хулосанинг сифати, холислиги ва ўз вақтида тайёрланиши учун масъулдир.
Изланувчи диссертациясини ўз хоҳиши билан илмий семинарларга мустақил равишда мурожаат қилган ҳолда дастлабки экспертизадан ўтказиши мумкин.
Диссертация бажарилган муассаса раҳбари дастлабки экспертиза натижаларидан қониқмаган тақдирда, диссертацияни қўшимча равишда экспертизага юбориши мумкин.
Изланувчи Ўзбекистон Республикасида бажарилган илмий-тадқиқот ишлари асосида тайёрланган диссертацияни хорижий давлатда ҳимоя қилмоқчи бўлган тақдирда, ОАКдан белгиланган тартибда рухсат олиши лозим.

Манба

Ps: охирги банд жудаям аҳмоқгарчилик 🤦‍♂️. Лекин ўрнатилган тартиб шунақа...

🚀Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020
Forwarded from Markaziy Osiyo | library
Pedagogning maqomi to’g’risida.pdf
5.7 MB
“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тўлиқ матни.

Library @centerasia_library

Каналга уланиш👇
@centerasiastudy
‼️Диссертацияни ҳимояга тақдим этиш ва Кенгашда ҳимоя қилиш

Диссертация бажарилган муассасада диссертация дастлабки экспертизадан муваффақиятли ўтганидан сўнг уни кўриб чиқиш учун муассаса раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга юборилади.

Диссертация ихтисослиги ёки тегишли фан тармоғи бўйича Илмий кенгаш бўлмаган тақдирда, диссертация бажарилган муассаса диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиб, диссертация ихтисослигига яқин келувчи Илмий кенгашга, бундай Илмий кенгаш бўлмаганда эса, тўғридан-тўғри ОАКга Бир марталик илмий кенгаш тузишни сўраб мурожаат қилади.

Илмий ва таълим ташкилотларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига ўзлари ишлаётган жойда тузилган Илмий кенгашларда, вазирлик, идораларнинг раҳбарларига ўз ташкилотларига қарашли муассасаларда тузилган Илмий кенгашларда диссертация ҳимоя қилишига рухсат берилмайди. Бунда уларнинг диссертация ҳимоя қилиши билан боғлиқ масалалар ОАК томонидан ҳал этилади.

ОАK аппарати ходимлари ОАК раҳбарияти рухсати билан диссертацияларини ҳимоя қилишлари мумкин.(шу жойи маззами)

Диссертацияни Илмий кенгашда дастлабки кўриб чиқиш, ҳимояга қабул қилиш ва диссертациянинг ошкора ҳимоясини ўтказиш ҳамда диссертация ва аттестация ишини ОАКга тақдим этиш Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) мувофиқ амалга оширилади.

Манба

Ps: маълумотларни бошқа илмий доираларга ҳам юбориб қўйинг.

🚀Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020
Eng aqlli guruh fotosurati.

Kvant mexanikasi bo'yicha beshinchi konferentsiya ishtirokchilari, 1927-yil. Albert Eynshteyn, Mari Kuri, Nils Bor va boshqalar. Bu rasmdagi 29 tadan 28 tasi Nobel mukofoti sovrindorlari bo‘lishgan.

Navigator-1

Navigator-2

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
Мария Складовская Кюри Нобел мукофотини қўлга киритган биринчи аёл бўлибгина қолмасдан, 2 фан (ФИЗИКА ва КИМЁ) бўйича Нобелга сазовор бўлган ЯГОНА шахс

1903-йилда ФИЗИКА бўйича, 1911-йилда КИМЁ бўйича Нобел мукофоти лауреати бўлган.

Кюрилар оиласи энг кўп Нобел мукофотини қўлга киритган оила - 6 та Нобел мукофотига шу оиланинг 5 вакили муносиб деб топилган.

Navigator-1

Navigator-2

каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Forwarded from AKADEMIK BURCHAK
‼️Ba'zi ma'lumotlarga qaraganda, Qo‘ng‘irotboy Sharipov Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vaziri lavozimiga tayinlangan.

📍@akademik_burchak 🛋
how-to-write-a-great-research-paper-wiley-keys-to-success..pdf
3.5 MB
#Soragan_edingiz

Talaba ilm olish bilan birgalikda mustaqil tarzda maqola yozishni ham o'zlashtirishi zarur.

Ushbu kitob maqola yozish strategiyasini sodda qilib ko'rsatib bergan. O'qib chiqing albatta foydali bo'ladi.

Yaqinlarga ham ulashing!

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#scholarship #eu #medical

Tibbiyot sohasida Yevropada o'qish uchun #scholarships

- Amsterdam Merit Scholarship (Нидерланды)
- Otto Bayer Fellowships (Германия)
- Open Competition Grants (Дания)
- Karolinska Institutet Scholarships (Швеция)
- Entrance Scholarships (Великобритания)
- King’s College London Scholarships (Великобритания)
- NHS Bursary students (Великобритания)
- The John Abernethy (Barts) Scholarships (Великобритания)
- UK and International Scholarships (Великобритания)
- SBW Berlin Scholarship (Германия)
- University of Hamburg: Merit Scholarship  (Германия)
- German University Foundation: Medicus Programme  (Германия)

P.s: Yana qaysi sohalarda scholarshiplar qidirmoqdasiz?

Ps: маълумотларни бошқа илмий доираларга ҳам юбориб қўйинг.

🚀Каналга уланишни унутманг
@ILM_NUR_2020
Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинаётган магистр ёхуд клиник ординатурага (тиббиёт фанлари учун) ёки мутахассислик дастурлари бўйича (1997 йилгача) олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражага эга бўлганлар мутахассислиги олий таълимдан кейинги таълим ихтисослиги тегишли бўлган фан соҳасига мувофиқ бўлиши шарт. Фан соҳалари мос келмаганда ёки олий таълимдан кейинги таълимда фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) белгилаган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириши лозим.

Шу билан бирга, тиббиёт, фармацевтика, ветеринария мутахассисликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтига фаннинг турдош соҳалари бўйича қабул қилинишга йўл қўйилмайди.

Бакалавриат таълими йўналиши ва магистратура мутахассислиги таълимнинг турли соҳаларига тегишли бўлганда, ОАК томонидан белгиланган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириш шарти билан, бакалавриат таълимининг йўналишига тегишли бўлган таълим соҳасига мувофиқ бўлган мутахассислик бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясининг белгиланган тартибда тайёрланишига ва ҳимоя қилинишига йўл қўйилади.

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
#professor
#Doktorantura

Профессор илмий унвони кимларга берилади?

Профессор илмий унвони умумий ва қуйидаги талабларни бажариб, таълим муассасасида муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилади:

👉 фан доктори илмий даражасига эга бўлган;

👉 илмий унвонга эга бўлган;

👉 камида 10 йиллик педагогик ва илмий, жумладан, таълим муассасасида 5 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

г) камида бир ўқув йили давомида таълим муассасасининг штатида кафедра мудири, профессор (вазифасини бажарувчи), олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида кафедра бошлиғи ўринбосари ёки кафедра бошлиғи лавозимларида ёки ушбу лавозимлардан бирида бир ўқув йили давомида камида 0,25 ставка ўқув юкламасини бажарган ҳолда педагогик фаолият олиб бораётган муассаса ректори (директори, бошлиғи), проректори (директор ўринбосари, бошлиқ ўринбосари), илмий котиби, таълим муассасасининг ўқув-ташкилий тузилмаси (факультет, бўлим) раҳбари лавозимларининг бирида муваффақиятли ишлаб келаётган (лавозимида ижобий ўзгариш бўлган ҳолларда аввалги лавозимида ишлаш муддати ҳам эътиборга олинади);

❗️ Ҳар бир билим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларини тақдим этиш ҳуқуқига эга;

👉 илмий даража олган олий малакали мутахассисни тайёрлаган ёки 10 нафар магистратура талабаси ва 5 нафар бакалавр таълим йўналишининг битирувчи талабасига илмий раҳбарлик қилган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун илмий даража олган 3 нафар олий малакали мутахассисни тайёрлаган ва 5 нафар магистратура талабаси ёхуд давлат стипендиялари танловлари ёки халқаро, республика олимпиадалари ёки танловлари ғолибларини тайёрлаган);

👉 диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда камида 5 та мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 2 та мақола чоп эттирган (тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда 10 та мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 2 та мақола чоп эттирган);

👉 педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан диссертация ҳимоясидан кейин таълим турларининг бирида фойдаланилаётган 1 та дарслик (ҳаммуаллифликда бўлган тақдирда 2 та) ёки таълим муассасаси ўқув дастурларига мос келадиган 2 та ўқув қўлланма нашр эттирган (ўқув қўлланма етарли бўлмаганда белгиланган меъёрдан ташқари нашр эттирилган дарслик ҳам ўқув қўлланма сифатида қабул қилиниши мумкин), шунингдек тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун қўшимча равишда 1 та монография чоп эттирган бўлиши лозим.

Ps: бошқа илмий доираларга ҳам маълумотни юбориб қўйинг

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Forwarded from AKADEMIK BURCHAK
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#repost

Aqliy salohiyatni rivojlantirishga ko'maklashuvchi foydali saytlar:

1. 99U - Yetakchilik, samaradorlik va o‘zini tarbiya qilishga doir YouTube sahifasi.

2. TED - O‘z tajribasi bilan o‘rtoqlashuvchi ilg‘or kishilar ishtirokidagi videolar.

3. Cerego - kishining kuchli va zaif tomonlariga bog‘liq ta'lim berish rejasini ishlab chiquvchi xizmat.

4. CreativeLive - ijodiy mutaxassisliklar bo‘yicha jahon ekspertlaridan bepul kurslar.

5. Coursera - dunyoning yuzlab mashhur universitetlarining kurslariga ega sayt.

6. Degital Photography school - fotosuratga olishni o‘rgatishga bag‘ishlangan sayt.

7. Investopedia - investitsiya kiritish, moliya bozorlaridagi o‘yinlar va shaxsiy moliya haqida ta’lim beruvchi sayt.

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
Фан доктори  (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича қандай талаблар мавжуд?

Эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 15 тадан кам бўлмаслиги керак;

Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт;

Ижтимоий-гуманитар фанлари соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиниши керак;

Улардан Рўйхатга киритилган илмий нашрларда камида 10 та мақола, улардан 1 таси тегишли фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли ихтисослашган илмий журналларида эълон қилинган бўлиши керак.

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020