Бу гапларни эшитиб юрагимда унга илик, муносабат пайдо бўлди, у менга у билан к,очиб кетишни шу йўл орк,алигина бирга бўлишимизни айтди, мен ўйлаб кўришимни менга вак,т керак Дидим, фотихадан кейин унаштирилган бола йўк, бўлиб кетганди, Орадан вак,т ўтди мен унга телефон к,илдим у эса мен билан гапшашгиси кемаябганини, хохиши йўк,лигини билдирди. Жахл устида Ж га тел к,илдим ва унинг таклифига Рози бўлдим. У бошк,а миллат бўлгани учун к,из олиб к,очиш уларда удум экан. Ж билан к,очдим ўша куни Ота Онам мени олиб кетишга келишди мен эса улар билан кетмаслигимни этдим. Шу Ж билан бирга к,олишимни айтдим,Ж эса Ота Онамни розилигини Олди ва мен Ж нинг уйида к,олдим. Кечга домла Келди никохимизни ўк,иди ва биз эру Хотин бўлдик, хамма нарса тез содир бўлди, гўёки мен ўчимни олдим.2 ой отиб Ж билан тўйимиз бўлди. Мен ўч олишни ўйлабманку Ж нинг оиласи хак,Ида сўрашни ўйламабман. Бу вок,еага 8 йил бўлибди. Эрим яхши боллаларим, уйим, розгорни ўйлайди лекин к,айнатам ва к,айнанам жудаям расво одам экам Хар 2 кунда кайнатам жанжал к,иларди ва мендан айб топиб эримга гид гижлаб уришга мажбур к,иларди, эрим ёмонмас яхши менга суяниб к,олган ноиложликдан к,ўл кўтарарди мен ёнимни олса жанжал катталашибди. К,айнанам эса жанжалдан чарчаса уйига кетиб к,оларди ва бироз вак,т ўтгач Хар хил бохона билан к,айтиб келиб ярашиб яшашарди. Шу зайлда вак,т ўтди менам кетадигон одат чик,ардим эримга чарчадим адез Яна жанжал бошлади дисам ўзи уйимга кетишга рухсат берарди ва бироз дам олиб асабларингни жойига
келтириб қайт диб уйимга обориб кўйарди. Бошк,аларнинг уйида аёл к,иши к,айнаналик қилса бизда акси к,айнатам аёл кишини ишини к,иларди.
Бошида Нима дисаям индамасдам хонамга кириб кетардим Бора Бора менам ўз фикримни билдириб ўзимнинг хак,лигимни талаб к,илдим. Унгаям жанжал бошлади. 2 марта квартира на чик,иб яшадик. Шу уйга келибманки эрга хиёнатни, ёлғонни ва кайнанамнинг болаларини ташаб кетишини кўрдим. Лекин эримдан нолимиман тўг'ри жахли тез, рашк,чи мен ва фарзандларимзни яхши кўради. Шу кунгачон бирор марта сен к,избола бомагансан, мен сени юзингни Ок,лабберганман диб юзимга солмаган. Балким бу менга берилган оллохимнимнг иномидир, ношукур бўлмайман. К,айнанам к,илган ишни мен к,илмайман, мен хеч к,ачон эримга, болларимга хиёнат к,илмайман. Нима бўлса хаммаси Оллохдан, хаммамизнинг так,диримиз Оллох томонидан белгиланиб к,ўйилган. Мен Ж эрим ва болларим борлигига шукур к,иламан. Эшитишимча менга фотиха к,илинган бола эса хали уйланмабди орадан 8 йил ўтди. Оллохимнинг хаммамизга берган синови ва яхшилиги бўларкан биз эса шу синовлардан тўг'ри ўтишимиз керак. Мен хозир к,изим билан дугонаман, мени ахволимга тушмасин, мен к,иган хатони к,имасин диб харакат к,ивомман. Оллохим хаммамизга инсоф берсин.
@ibratli_sozlar

📝ТАСИРЛИ ХИКОЯ КОНУНСИЗ ФАРЗАНД
Малика табиатан гузал, одобли, тарбияли,олий малумотли киз. У укиб юрган пайтлариданок курсдошлари яхши куриб унга совчи куя бошлашди . Лекин Маликанинг кунгли курсдоши Ма'мурда эди. Ма'мур ёлгиз угил булиб, отасидан эрта ажраган. Онаси бошка турмуш килмай ёлгиз углини катта килиб, укитиб, хунарли килиб, кейин севган кизи Маликага уйлаб куйди. Хаммаси шундан кейин бошланди. Ма'мурни кузига караб катта килган онаси Шохида опа негадир келинини суймас эди. Малика эрталабда эрини юзига сув бериб сочик тутса, сунг бирга чой ичиш учун дастурхон атрофига утирса, Шохида опа келинини бошка юмушга буюриб юборар, агарки бирга чой ичиш учун утириб колса, Ма'мур нон синдириб хотинини олдига куйиб, " Олинг" деб куйса уша куни уйда тинчлик йук.
Шохида опа дастурхонга дуо килиб туриб кетадилар. Ма'мур бир онасига бир хотинига караб, икки ут орасига тушиб колгандай, дастурхонга дуо килиб ишга кетади. Кунлар шу зайлда ута бошлади. Малика биринчи фарзандига хомиладор булди. Бу хурсандчиликдан онасини 90% га узгаришига умид килган Ма'мурнинг тарвузи култигидан тушиб кетди. Чунки бу янгиликни Шохида опа оддий холдек, хеч нарса булмагандай кабул килди. Фарзанди тугилишидан кейин, мехр кузда деб, онасининг узгаришига умид килган Ма'мур аёлига хам сабрли булишни насихат килиб, тинч-тотув яшаб юришди. Биринчи фарзанд тугилди, иккинчи, учинчиси, лекин Шохида опа узгармади. Охири токати тог булган Малика эри билан ажрашишга мажбур булди, аникроги Шохида опа мажбур килди. Малика уч фарзандини етаклаб ота уйига кетди. Онасининг сузидан чикмаган Ма'мур уч фарзандини тирик етим килишга мажбур булди.
Шохида опа мактаниб шу сузларни гапирар экан, виждоним портлаб, Шохида опага нафратим оша бошлади. Шохида опа:
-Углимни фарзандлари незаконнорожденный, келинимни кулидан хеч нарса келмиди, судга хам беролмиди, заксдан хам утган эмас, мендан хеч нарса талаб хам килолмиди. Углимни энаси упмаган кизга уйлантириб куяман, деди. Маликани айби углини севганлиги. Уша утирган еримда чидолмадим, Шохида опага дедим:
-Шохида опа Аллохдан куркасизми....?
-Ха албатта куркаман, ким куркмас экан, курканимдан ёмон йулда юрмадим, эрга тегмадим, фарзандимни бошка эркак этагига солмадим, бу ёги энди такдир, келиним узига-узи килди, деб жавоб берди. Яна сурадим:
-Етимлар хаккиданчи...?
Набиралар уволиданчи...? Бир муштипар аёл уволиданчи......? Энг асосийси булган, Аллох биз аёллар учун энг олий маком килиб берган никох уволиданчи....? Никох Аллох конуни, Аллохнинг конунини бузгани хаё килмайсизми...? Бир оила бузилса, Арш, само титрайди дейди, Аршни титратгани Аллохдан куркмайсизми....? Румолни ураб, таквони махкам ушлаган аёлман дейсиз-у, Аллохга булган Мухаббатингиз кани....? Сиз Аллохга карши ис'ён киляпсиз.... Етимларни хаккини емиман, етимларни хаккини хар ойда бериб тураман дейсиз, лекин уша етимларга тегишли булган уй-жойда яшаб, буни хаккини охиратда кандай килиб жавобини берасиз...? Шулар хакида уйлаб курдингизми...? Никох билан тугилган набираларингизни, сизни уйда канчалик хаккингиз булса, уларни хам шунчалик хакки бор, бу Аллохнинг конунида ёзилган ёки буни хам инкор киласизми...? Ёки сиз учун Ленин, Сталин бизни мусулмон давлатларига киргизиб куйган "Закс"конуни мухимми....? Углингизни онаси упмаган кизга уйлантирмокчи буляпсиз, углингизни уйлантириш урнига, хали ёшсиз, узингиз эрга тегинг, чунки боши очик аёлни иккинчи турмушга чикишини шариат ман килмаган. Такдир, такдир деймиз-у, ба'зида фарзандлар такдирига ота-она узимиз сабабчи булиб коламиз. Шу сузларни гапириб олдиму,,, туриб эшикка чикиб кетдим......
Кимлардир к,уш к,уш бахт эгаси, кимлардир бахтсизлик курбони.
Афсона Омон

Hayotingizda qaygʻu yomgʻiri yogʻsa, tayyor turing... Sabrning gullari ham tez orada unib chiqadi, Inshaalloh 🙂
@ibratli_sozlar
@ibratli_sozlar
Тақдирми, ё тантиқликнинг тўловими бу?
(Бўлган воқеа)
Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат , обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона -қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.
-Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай?-ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
-Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!..Унинг чакаги ўчай демасди.
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича..Бир пайт қараса , эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди.
-Уй -сиз ва қизимга.Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди...Кетди...
Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,»-деб ўйлай бошлади у.
Катталар аралашди. Уларни ҳеч ким яраштира олмади.
-Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди. Республика миқёсидаги катта лавозимни айтди аммаси.
Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқарди. Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди, аслида. Унга доим беғубор нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди.
Турмуш қурган одам тушган оиласидаги барчани яхши кўриб қолишга мажбур эканлигини жуда кеч тушунган эди, холос...
Феруза Салходжаева

Bir boʻlak oqqandning ishida qandayin oliyjanoblik bor... Choyga u borini beradi-da, darrov koʻzdan gʻoyib boʻladi..!
- Mahmud Darvesh
@ibratli_sozlar
- Mahmud Darvesh
@ibratli_sozlar
Фарзандларимга бегона бўлдим!
Бўлган воқеа.
Инсон ўз хатолари учун ўзи жавоб бериши керак, атрофидагилар, ота-онаси ва айниқса фарзандлари эмас. Фақат ўзи! Бироқ баъзида бунинг жавоби топилмайди ёки топилгани шу қадар оғир келадики, ноилож, одамларга дил ёриш ва маслаҳат сўрашга мажбур бўласан. Мен ҳам ана шу мажбурият юзасидан ҳаётимни ҳикоя қилиб беришга жазм этдим…
Ўн етти ёшимда турмушга беришди. Ота-онам топган, танлаган ва ёқтирган йигит билан оила қураётганим, ҳаёт аталмиш оғир синов қаршисида турганим, бунинг учун етарли даражада тайёр эмаслигим мени у қадар ташвишлантирмасди ўшанда. Кўзни қамаштирадиган сарполар, бағоят гўзал оқ либос, карнай-сурнай садоларию тантанали тўй базми ва ҳамманинг эътиборида бўлиш, маликалардек ясаниб тўрда ўтириш – булар мен учун аҳамиятлироқ эди ўшанда.
Лекин ҳаёт тўй эмас экан. Буни турмушнинг илк ойларидаёқ англаб етдим. Рўзғор ишларига нўноқлигим, ҳали эркаликларини қўймаган ёш қизалоқлигим, бирон ҳунар ёки касбга эга бўлмаганим – буларнинг бари тез орада ҳаётимни заҳарлай бошлади.
Ўқимишли, зиёли инсонлар оиласига келин бўлиб тушган эсам-да, катта даргоҳ, келди-кетдиси кўп хонадон эди. Мен бўлсам эрталаб соат етти яримда аранг кўзимни ишқалаб ҳовлига чиққанимда, ҳаммаёқни супуриб-сидириб, нонушта ҳозирлаб, эркакларни ишга кузатиб турган қайнонаю қайнсинглимнинг кўзига балодек кўринишим турган гап эди. Эрим тиббиёт институтининг сўнгги курсида ўқир, амалиёт билан банд бўлгани учун кечқурунлари чарчаб уйга қайтарди. Мен эса на уни ширин гап билан кутиб олишни билардим ва на баҳри-дилини очадиган суҳбат қура олардим. Мендан икки ёш кичик қайнисинглимнинг пазандалиги, чаққонлиги, тили ширинлиги олдида неча марта уялиб қолганимни айтмасам ҳам бўларди.
Аввалига ҳали ёш-да, ўрганиб кетади, деб сабр қилиб юрган қайнонаю қайнотамнинг фарзандли бўлганимдан кейин сабр косаси тўлди. Чунки мен оналик вазифаларини-да уддалай олмас, боламга ҳам қайнонам ва қайнсинглим қарашарди. Ўзим эса доим ҳаммадан хафа, тунд қиёфада юрардим. Чунки бу хонадонда мен ўзимни эркин ҳис қилолмас, қўйган ҳар бир қадами хатодан иборат ношуд бир одамдек эдим. Натижада билмаганларимни ўрганиш учун қилган барча саъй-ҳаракатларим ҳам тузук натижа бермасди. Хуллас, чақалоғим икки ойлик бўлганида отамникига кетиб қолдим.
Бу, албатта, ота уйига биринчи марта аразлаб келишим эмасди. Биринчиси тўйдан икки ой ўтгач содир бўлганди. Ҳар сафар онам «ажаб қипсан, уларга хорлатиб қўядиган қизим йўқ. Ўзлари ялиниб олиб кетишади», деб кутиб олар, бир неча кундан сўнг чиндан ҳам ё эрим, ё қайнотам келиб олиб кетарди. Лекин қўлимда болам билан кириб борган ўша куним онам «хуш келибсан» демади. Аксинча: «Бекор қипсан, болани ташлаб келиш керак эди», — деди. «Қанақасига?» — десам: «Шу пайтгача айтганларим тўғри чиқяпти, шундайми? Болангни ташлаб келганингда тезроқ олиб кетишарди», - деди.
Ростдан ҳам бу сафар уйимда бир ой ўтирдим. Олиб кетишга ҳеч ким келмади. Охири отам қайнотам билан келишиб, ўзи олиб бориб қўйди. Бу билан эримникидагилар менга сабоқ бермоқчи, мени она сифати боламнинг ҳаётига масъулият билан қарашга чақирмоқчи бўлишган. Мен эса болалигимга бориб, «онам ҳамиша ҳақ бўларкан, унинг айтганини қилишим керак», деган нотўғри хулосага келдим.
Шундай қилиб, бориб-келиб юриб орадан саккиз йил ўтди. Икки ўғил ва бир қизли бўлдик. Оилавий ҳаётни бир лойқаланиб тинадиган сувга қиёслашади. Аммо менинг сувим шунча вақт ўтса ҳам, тинай демасди. Ҳар сафар кетаётганимда онамнинг «Болаларингни ташлаб кел. Улар ўша ёқда қолса, эринг ялиниб келади», дегани эсимга тушарди. Кичкинам олти ойлик бўлганида, қайнонамнинг бир гапи жон-жонимдан ўтиб кетдию, кичкинтойни бешикка белаб, қорнини тўйғаздим-да, сумкачамни илганча яна онамникига йўл олдим.
Катта ўғлим ўқишда, кичиги боғчада эди. Катта кўчага чиқиб улгурмасимдан ортимдан қайним машинасида етиб келди ва қўярда-қўймай уйга қайтариб олиб кетди. «Ҳа, қўрқмас экансанлар-а!» — деб ўйладим ўзимча. Назаримда, онамнинг айтганлари тасдиқланаётгандек эди.

Шундан кейин аразласам, болаларни ташлаб кетишга ўрганиволдим. Икки ёшга тўлгунча, кичкинамни олиб кетардим.Аммо бу онамга ёқмасди. Сўнгра уни ҳам ташлаб кетадиган бўлдим.
Эрим билан муносабатларимиз шунча йил ўтса-да, яхшиланмади. Бунақа омонат ҳаёт, келиб-кетиб юришларим унинг ҳам асабини қақшатган, мендан кўнглини совитган эди. Нима қилай, мени онамдан бошқа ҳеч ким йўлга солмасди. Онам эса «ўшалар»га ўзимни хорлатиб қўймаслигимни, қадримни кўрсатиб туришимни уқдирарди. Мен онамни ҳамма нарсага айбдор, демоқчимасман. Чунки у хонадонда яшаган менман, иссиқ-совуғию аччиқ-чучуги ҳеч кимга менчалик аён эмасди. Демак, муросаю мадора қилиш ва тадбир топиш ҳам аввало ўзимнинг қўлимда эди.
Бундан бир йил аввал эримнинг тоқати тоқ бўлдию, менга «Йўқол, ҳаммаси жонимга тегди», деб юборди. Мен ҳам алам устида: «Кетаман! Аммо итваччаларинг ўзингга сийлов, уларни деб ёш умримни ҳазон қилмайман!» — дедим-да, болаларни ташлаб, ота уйимга жўнавордим. Икки ярим яшар қизалоғим «Ойижон!» дея йиғлаб орқамдан эргашганидан қувондим: «Яхши бўлди-да. Бола хархаша қилаверса, бирпасда ортимдан учиб борасанлар», — деб ўйладим.
Буни қаранг-ки, ҳеч ким ортимдан учиб бормади. Аввалига болаларни ташлаб кетиб, ўрганиб қолганим учун уларнинг соғинчи у қадар билинмади. Биринчи кечадаёқ кичкинам тушимга кириб чиқди.
Эрталаб отланиб, болаларни олиб келишга кетаётганимда онам йўлимни тўсди:
– Қаёққа?
– Ажрашишга қарор қилдим, ойи. Бунақа яшаб бўлмайди. Болаларни олиб келаман.
– Ажрашадиган бўлсанг, олиб келиб нима қиласан. Қўлингда ҳунаринг ё тилингда илминг бўлмаса. Бу уч болани қандай қилиб таъминлайсан, оёққа қўясан? Ҳали ёшсан. Сени ёш умрингни хазон қилишинг учун туққан эмасман. Эринг эркак киши, болаларсиз бирпасда ёш ва чиройли қизга уйланиб олади. Сени эса уч боланг билан ит ҳам олмайди.
– Нима қил дейсиз бўлмаса?
– Шу пайтгача айтганларим тўғри чиққан, биласан-а? Энди жим ўтирасан, болаларни эринг боқиб олсин. Бир-икки кун соғинасан-да, кейин кўникасан. Ҳали ёшсан, гўзалсан. Ўзим сени бундан-да яхши жойга узатаман.
Онамнинг айтганларини қилиш қийин бўлса-да, унга қарши боришга иродам етмади. Шу кундан бошлаб ўзимни янги ҳаётга тайёрлай бошладим. Гўёки мен уч боланинг онаси эмас, эрта-индин бадавлат ва келишган инсонга турмушга чиқиши керак бўлган қизман.
Эримникида ўтган ҳаётим, болаларим – барини бир тушдек унутишим керак эди. Онам томонидан ҳар куни бир неча марталаб таъкидланадиган бу сўзларга бора-бора ишониб, ўзимни шунга тайёрладим. Ҳатто фарзандларимнинг туғилган кунларини-да унутдим гўё, ўша кунларда ҳам уларни йўқламадим. Лекин ичимда, қалбимнинг туб-тубида бир умид бор эди. Яъни ўша мен турмушга чиқажак шаҳзода шу даражада олижаноб бўладики, менинг уч фарзандимни ҳам ўзиникидек қабул қилишга сўз беради. Шунда мен болаларимни отасиникидан олиб кетаман, деб ўзимни овутардим.
Бу орада суд орқали ажрашдик, болаларим отаси билан қоладиган бўлди. Эрим пайсалга солмай уйланиб ҳам олди. Эшитишимча, фарзандларим у аёлни «ойи» дейишаётган эмиш. У аёл ҳам болаларга ҳақиқий онаси каби меҳр бераётганмиш.
Бир кун менга ҳам талабгор чиқди. Онам айтганидек, ўқимишли топарман-тутарман, келишган йигит. Собиқ эримдан ўлса ўлиги ортиқ. Биринчи оиласи билан ажрашган, икки фарзандини хотини олиб кетган экан. Айтишича, хотини ҳадеб эри билан баҳслашаверар, ҳеч унинг айтганини қилмас экан. Унга мендек ёш, чиройли, айниқса, итоаткор аёл керак эмиш Фақат бир шарти бор: фарзандларим ҳақида умуман оғиз очмас эканман. Ўзимизнинг болаларимиз туғилгач, вақти-вақти билан биринчи эримдан бўлган болаларни кўриб туришимга рухсат бераркан. Аммо уларни бутунлай олиб келиш тўғрисида гап ҳам бўлмаслиги керак
Бу менинг охирги умидим ҳам пучга чиқди, дегани эди. Балки эркак зоти қуриб кетмаган, сени фарзандларинг билан қабул қиладиган одам чиқади ҳали, демоқчидирсиз. Фақат ўша одам чиққунча мен фарзандларимнинг онаси бўламанми-йўқми Бежиз бундай демадим. Чунки шу кунларда эрим мени оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш учун судга ариза берибди. Энди мен бошимни қайси тошга урай?

ЖАННАТ АҲЛИНИНГ ЭНГ ҚУЙИ ВА ЭНГ ОЛИЙ ДАРАЖАСИ ҲАҚИДА
🕊
Муғийра ибн Шуъба розийаллоҳу анҳудан ривоят: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Мусо алайҳиссалом Парвардигордан: "Жаннат аҳлининг энг қуйи даражаси қандай?" деб сўради. Аллоҳ деди: "Бир киши жаннат аҳли жаннатга кириб бўлгач, келиб: "Эй Раббим, қандай қилай? Инсонлар жойларини эгаллаб, оладиганларини олиб бўпти", дейди.
Унга: "Дунёнинг мулкичалик мулк берилса, рози бўласанми?" дейилади. У: "Розиман, эй Раббим", дейди. Бас, унга: "Сенга шу ва яна шунча, шунча, шунча", дейишади ва бешинчисида:
"Розиман, эй Раббим", дейди. Унга: "Сенга шунча ва унинг ўн баробари, нафсинг хоҳлагани ва кўзингни қувонтиргани ҳаммаси сенга", дейилади. У: "Розиман", дейди". Мусо алайҳиссалом:
"Ундай бўлса, эй Парвардигор, энг олий даража қандай?" деди. Аллоҳ таоло: "Улар мен танлаган инсонлардир. Уларнинг ҳурматидан дарахтларни ўзим экдим ва унга муҳр босдим, уни кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва бирор-бир мавжудотнинг хаёлига ҳам келмаган", деди".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Бунинг тасдиғи ушбу оятдир: "Улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, охират неъматларини олдиндан) бирор жон билмас" (Сажда сураси, 17-оят) (Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга охири кирадиган ва дўзахдан охирги чиқадиган инсон шундай кишики, эмаклаб келади. Аллоҳ унга: "Жаннатга кир!" дейди, У: "Жаннат тўла-ку", дейди. Унга уч марта айтилади, у ҳар сафар: "Жаннат тўла-ку", дейди. Шунда Аллоҳ таоло унга: "Сенга дунёнинг мислича ва яна ўн баробар", дейди" (Бухорий ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннат аҳлининг энг қуйи манзилдагиси учун еттита қаср бор: олтиндан, кумушдан, дурдан, зумраддан, ёқутдан, кўзлар идрок қила олмайдиган ва Аршнинг рангидаги қаср. Ҳар бир қасрда зебу зийнат ва ҳурлар борки, уларни Аллоҳ азза ва жалладан бошқа ҳеч ким билмайди". Буни Қитбий "Уйунул ахбор" номли китобида зикр қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннат аҳлининг энг қуйи даражасидагиси минг-минг хизматчилар қуршовида уловга минади...".
Ибн Умардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат аҳлининг энг қуйи даражадагиси боғлари-ю неъматлари, хизматчилари-ю сўриларига минг йиллик масофадан қарайди. Жаннат аҳлининг Аллоҳга энг мукаррами Аллоҳ таолонинг юзига эртаю кеч тикилади", дедилар, сўнг: "У кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб тургувчидир!" (Қиёмат, 22) оятини ўқидилар.
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Жаннат аҳлининг энг қуйи манзилдагисининг саксон минг хизматчиси ва етмиш иккита хотини бўлади. Ва унинг учун Жобия билан Санъонинг оралиғичалик дур, забаржад ва ёқутдан бўлган қубба тикланади" (Ибн Муборак ривояти).
Мужоҳид айтади: "Жаннат аҳлининг энг қуйи манзилидаги киши ўз мулкини минг йилда айланиб чиқади, унинг четини олдини кўриб тургандек кўриб туради. Жаннатнинг энг юқорисидаги киши Парвардигорга эртаю кеч қарайди".
Имом Қуртубий “Жаннат васфи”дин.

📝 Сабрнинг фазилати!
5 опа-сингилларга бирин кетин совчилар кела бошлайди. Ота аввал тўнғич қизини сўнгра қолганларини кетма-кет узатиш ниятида эди.
Аммо тўнғич қиз отасига ғамхўрлик қилишини айтиб, турмушга чиқишдан воз кечади. Шундай қилиб ота қолган тўрт қизини турмушга беради. Тўнғич қизи эса отаси билан қолиб, унга ғамхўрлик қила бошлайди.
Вақт соати етгач, ота омонатини топшириб, Роббиси ҳузурига риҳлат этади. Қизлари эса унинг вафотидан сўнг васиятномани очиб ўқийдилар. У ерда оталари шундай дея васият қолдирган эди:
«Қизларим, ўзининг бахтини сизларнинг бахтингиз учун қурбон этган опангиз турмушга чиқмагунга қадар, меросни тақсим эта кўрманг!»
Аммо тўрт опа-сингил васиятдан норози бўлишиб, уйни сотишларини ва ҳар бирлари ўз улушини олишлари кераклигини айтиб, оёқ тираб оладилар. Улар ҳаттоки Аллоҳдан ўзга мададкори бўлмаган опаларини «уйни сотсак қаерга ҳам ёлғиз ўзлари бош уриб борадилар» деб ўйлаш эвазига, опаларидан ҳақларини талаб эта бошлайдилар.
Тўнғич опа сингилларининг таҳқиқлари остида ортиқ яшай олмаслигини сезгач, уйларини сотиб олмоқчи бўлган тижоратчи одамга қўнғироқ қилиб, унга шароитини тушунтириб беради. Унинг ҳозирча борадиган бошқа ери йўқлигини ва то ўзига муносиб макон топгунига қадар унга бирон ой муҳлат беришини айтиб, илтимос қилади.
Ҳалиги одам «ҳечқиси йўқ, яшаб тураверинг» деб рози бўлди. Уй сотилгач, меросни 5 опа сингил ўзаро бўлиб оладилар. Бари ўз улушини олгач, ҳурсанд бўлиб жуфтларининг уйига қайтиб кетадилар. Улардан лоқал биронтаси опасининг тақдирини, унинг қаерга боришини ўйлаб ўтирмадилар ҳам.
Опалари жуда ҳам мўъмина қиз эди. У отасига беминнат ҳизмат қилиб, ғамхўрлик қилгани учун Аллоҳ уни ёлғиз қолдирмаслигини аниқ билар эди.
Орадан бир неча ой ўтгач, уй соҳиби қўнғироқ қилиб, уни кўрмоқчи эканини айтади. Опа хавотирга тушиб, қалбида қўрқинч ҳиссини туя бошлайди. Ҳамма фикру ҳаёли «ҳозир уй соҳиби келади-ю, уни уйдан қувиб юборади».
Уй соҳиби келгач, опа оҳисталик билан гап бошлайди: «қаршингизда жудаям ҳижолатдаман, мен ҳалиҳам ўзимга макон топганимча йўқ» деди.
Уй соҳиби:
«Ҳеч қиси йўқ, ҳавотир олманг. Мен бунинг учун сизнинг ҳузурингизга келмадим. Келишимдан мақсад сизга мана буларни бериш эди», деб сумкасидан суд қоғозларини чиқариб, қизга узатади ва гапида давом этиб:
«Бу ерда уйни сизга маҳр этиб берганлигим қайд этилган. Менинг жуфти ҳалолим бўлишингизни истайман. Агарда рад этсангиз ваъда бериб айтаманки сизни ортиқ безовта қилмайман. Бу ерга қандай келган бўлсам, изимга шундай қайтиб кетаман. Қандай қарорга келсангиз ҳам бу уй энди сизнинг мулкингиз. Унда энди сизнинг тўлиқ ҳаққингиз бор» деди.
Опа бундай таклифни очиғи кутмаганлиги учун йиғлаб юборади. У Аллоҳ таоло унинг қилган хайрли амалларини қабул этишини яхши билар эди.
Шундай қилиб тўнғич опа тижоратчининг жуфти ҳалоли бўлишига розилик бериб, бир умрга меҳрибон жуфти билан ота уйида бахтли-саодатли ҳаёт кечира бошлайди.
Қилган амалингиз қандай бўлишидан қатъий назар, Аллоҳ таоло сизни ажирсиз қолдирмагай.
Қалбингни ислоҳ қил!
Росулуллоҳ соллаллоҳуе алайҳи васаллам:
«Аллоҳ жисмингизга, молингизга қарамайди. Балки, қалбингизга, амалларингизга қарайди» дедилар.
Имом Муслим ривояти

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг икки шоҳ асари бор. Бири «Маснавийи маънавий», яна бири «Девони Кабир». «Девони Кабир» ҳис-туйғу, завқ-шавққа тўла шеърлардан иборат. «Маснавий» эса насиҳатларга бой маърифий китобдир. Бу асарда қадар ва таваккулга доир янглиш тушунчалар бир неча бор кескин танқид қилинади.
«Маснавий»да баркамоллик, камолга эришув йўллари ёрқин мисоллар билан баён этилади. Юқорида келтирилган ҳикояда ҳам икки мақсадга эътибор қаратилган. Биринчиси — ҳушёр ва ақлли, меҳнатсевар, ғайрат-шижоатли бўлишга чақириш. Иккинчиси — «ўлмасдан олдин нафснинг салбий истакларини ўлдир» мазмунида насиҳат қилиш. Дунё ва охират ҳаётида нажотга эришиб, бахт-саодатли бўлиш шу икки хусусиятга боғлиқ.
Бу ўлчов «Маснавий»даги ҳамма ҳикояларга тегишлидир.
Мақсад ҳикоя айтиб бериш эмас, ҳикоялар орқали ўқувчи диққат-эътиборини асл мавзуга, гўзал ҳикматларга тортишдир.
Бирор ишни уддалаш учун азму шижоатли, иродали ва қатъиятли бўлиш керак. Айш-ишратга берилган ўткинчи ҳой-ҳавасларга учган кимсалар мақсадга етишолмас. Ҳикоядаги ақлли балиқ азм этди ва қутулди. «Маснавий» тили билан айтганда: «Кўксини оёқ қилди ва йўлга тушди, у таҳликали жойдан нур денгизига қадар юрди, денгизга етди».
Мавлоно бошқа бир мисол келтиради ва бундай вазиятларда қандай ғайрат кўрсатиш кераклигини айтади: «Орқасидан бўри қувлаётган жайрон ҳаётидан бир томир қолса-да, югуради-ку! У балиқ ҳам шундай шиддат-ла сузмоқда эди. Орқадан кўппак қуваркан, қуён уйқусига чўмиш катта хатодир. Ғайратли балиқ узоқ йўл босиб, поёнсиз денгизга етди ва қутулди».
Ғайратли, азм-шижоатли ва қатъиятли бўлиш комил мусулмонлик белгисидир. Қуръони каримда «Инсон учун факат ўзи қилган ҳаракатигина бўлур. Унинг қилган саъй-ҳаракати эса яқинда кўринур», дея марҳамат қилинади (Нажм, 39-40). Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳаётлари бошдан охиригача мужодала ва ҳаракат билан ўтди. У зот доимо ҳалол меҳнат, яхшиликка интилиш билан кун кечиришни тавсия қилдилар. Бу дунёдан комилликка интилмай, нуқсонларни тузатмай, илм, ҳунар эгалламай, эл-юртга, маърифатга хизмат қилмай ўтиш ҳаммомдан нопок — ювинмай чиқмоққа менгзалади:
Камол эт касбким, олам уйидин
Сенга фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ.
Жаҳондан нотамом ўтмак биайни
Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.
Алишер Навоий
Яратган бизга комиллик учун ақл, кўз, қулоқ, қўл ва неча яна тенгсиз неъматлар, воситалар бермадими. Биз эса баъзан ҳаракат у ёқда турсин, сўрашга ҳам эринамиз, эплаёлмаймиз. Бизни ҳаракатга, нажотга чиқарувчилар устидан эса Румий ҳикоясидаги эринчоқ балиқ каби куламиз, уни масхара қиламиз...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум !
Қалблари муҳаббат изҳори-ю кўнгил номаларига маҳтал бўлган меҳр истар ёрлар , кўнгли мусаффо диллар!
🌹
Хуш ифорли тонг, кунни кутиб олмоққа шайланган бир вақтда сизни ҳам қалбингиз янгидан янги эзгу орзу ниятларни кутиб олсин!
🕊
Ёнингизда сизни ҳеч кимга алмашмайдиган, ҳар қандай ҳолатингизга «лаббай» дейдиган инсонингиз борми?!
🌼
Уни қадрланг, эъзозланг, меҳрингизга кўминг ...

Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.
Унинг бир неча кўриниши бор:
- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.
- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.
- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз
- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.
⚜Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга ҳамроҳ қилиб олинг!

Насиҳат
Модомики одам ўзини ислоҳ қилишни (тузатишни) қасд қилмаса, бирор муаллим ёки муршиднинг таълиму тарбияси ҳеч қандай фойда бермайди, бирор кишининг дуоси ҳам одатда унга таъсир қилмайди. Мана кўринг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам ортиқроқ ким муаллим, муршид ёки дуоси мақбулроқ бўлиши мумкин. У кишининг амакилари Абу Толиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мўътақид (эътиқодли), балки ошиқ эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам у кишини қаттиқ яхши кўрар, қандай бўлса ҳам у кишининг иймонга келтириш ғамида бўлар эдилар. У кишини иймонга келтириш учун охиригача тўхтовсиз тадбирлар қилдилар. Магар, у кишининг ўзида қасд бўлмагани учун ҳеч қандай тадбир фойда бермади. Қуръони каримда:
إِنَّكَ لَا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَٰكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَن يَشَاءُ ۚ
Маъноси: «Сиз яхши кўрганингизни ҳидоят қила олмайсиз. Лекин Аллоҳ таоло кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилади», дея оят нозил бўлди. Тафсирдаги машҳур гап шуки, «Хоҳласа»нинг замири Аллоҳ таолога қайтади, яъни хоҳловчи Аллоҳ таоло бўлади ва мана шу тафсир саҳиҳдир. Лекин бошқа яна бир тафсири ҳам бўлиши мумкин. Унга кўра «Хоҳласа»нинг замири «ким»га қайтади. Яъни хоҳловчи киши банданинг ўзи бўлиши лозим. Бунда оят «Ким ўзининг ҳидоят топишини хоҳласа, Аллоҳ таоло уни ҳидоят қилади», деган маънони ифода қилади. Мана шу мазмун Қуръони каримнинг
وَمَنْ أَرَادَ الْآخِرَةَ وَسَعَىٰ لَهَا سَعْيَهَا
Маъноси: «Ким охиратни хоҳласа ва унга яраша ҳаракат қилса» ояти билан ҳам қувват топади.
"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

📝БУ ХИКОЯТИМИЗ ТУФАЙЛИ ОИЛА ДИГАН ТУШУНЧАЛАРИНГИЗГА ОЗГИНА БУЛСАЯМ ФОЙДАСИ ТЕГСА БИЗ БУНДАН ХУРСАНДМИЗ. .....
(Ибратли, бўлган воқеа)
Раҳматли бувам:
--- «Аллоҳ таолонинг барча ишларида ҳикмат бор», дер эдилар. Зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бу сўзнинг тасдиғини ўз ҳаётимда кўрдим...
Келинг, сизга бошимдан ўтган ўша ИБРАТЛИ воқеани сўзлаб берай. Зеро, шу воқеадан сўнг менинг ҳаётим тубдан ўзгариб, яхши инсонга айландим...
Мен табиатан шўх ва шаддод қиз эдим. Исмим Дийдора бўлишига қарамай, маҳаллада мени “Ўғилой” деб чақиришарди. Деярли ҳар куни бирор киши билан уришар эдим. Кунимни қўшиқ эшитиш ва телевизор кўриш билан ўтказардим. Ота-онага кўмаклашиш, қиз болалар билиши керак бўлган тикиш~бичиш, овқат пишириш каби фазилатлардан йироқ эдим. Ким билсин, ота~онамнинг ёлғиз фарзанди бўлганим учунми ёки бошқа сабабми қиз болада топилиши керак бўлган латофат ва нозик хилқатлик мен учун бегона эди. Ёшим 17 ёки 18 га етгунга қадар шу зайилда ўсдим. Бир воқеа сабабли бутунлай бошқа қизга айландим, аниқроқ қилиб айтганда, барча ёмон сифат ва одатларимни тарк қилиб, яхши фазилатлар соҳибасига айландим. Буни мақтаниш учун эмас, Аллоҳнинг берган НЕЪМАТИНИ айтиш учун зикр қилаяпман...
Етмиш олти ёшга етган бувим бор эдилар. Рамазон ойи кириб келди. Дадам:
--- «Қизим, Рамазон ойида бувингнинг олдиларида хизматларини қилиб, ДУОларини оласанми?!» дедилар. Мен рози бўлдим. Дадам Рамазон ойи киришидан бир кун олдин, бозорлик қилиб бувимнинг зиёратларига бордилар ва дуоларини олиб, мени у кишининг олдиларига қўйдилар. Кетаётганларида:
--- «Қизим, бувингнинг дуоларини олгин. Бу кишидан БОБОНГ РОЗИ бўлиб ўтганлар», дедилар...
Дадамнинг ушбу сўзлари ҳануз ёдимда. Қалбларидан чиққан бу холис сўз ва ўша йилги Рамазон сабабли мен яхши инсонга айландим...
Бувим билан бир ой "РЎЗА" тутдим...
Бувим менга ҳар куни аёл кишининг жаннатга кириши эрини РОЗИ қилишида деб, ҳаётларида қилган амалларини сўзлаб берар эдилар. Мен бувимнинг олтиндан қиммат сўзларини тинглаб, МАЪНАВИЙ ОЗУҚА олар эдим...
Билмадим, нимагадир у кишининг сўзлари менга жуда "ҚАТТИҚ ТАЪСИР" қилар, гўёки мендаги барча ёмон сифатларни <<ЮЛИБ>> ташлаётгандай бўларди. Рамазоннинг ўн бешинчи кечаси бувим иккинчи марта Қуръонни хатм қилишга киришиб, «Бақара» сурасини тугатдилар. Ва таровеҳ намозини ўқиб, саҳарликка тайёргарликни бошладилар... Мен бувим билан ўтаётган кунларимдан хурсанд эдим. Саҳарликка тахминан икки~уч соатлар қолганди. Бувим менга бир воқеани сўзлаб бердилар. Келинг, ушбу воқени бувим тилларида сўзлаб берайин:
--- «Раҳматли бобонг жуда ИЙМОНЛИ киши эдилар. Бирор марта шариатга зид амал қилганларини кўрмадим...
Менга ҳар доим яхши муомалада бўлганлар. Ҳар доим менга яхшилик қилиб:
--- «Мўминларнинг энг яхшиси аҳлига яхшилик қиладиганидир. Аҳлига яхшилик қилувчиларнинг энг афзали Пайғамбаримиз эдилар», дер ва уй юмушларида менга КЎМАКЛАШАР эдилар...
Ўн иккита фарзандимизнинг деярли барчасини тунда уйғониб қолса, ухлатишга ҳаракат қилар, агар ухламаса, кейин мени уйғотиб, ухлатишимни сўрар эдилар...
Рамазон ойи кириб келди. Мен Рамазон ойида деярли ухламасдим. Рамазон ойи мен учун КАТТА АЖРларни қўлга киритиш ойи деб билардим !
Кундузлари бир пора Қуръон ўқиб, бобонг <<ВАЗИФА>> қилиб берган 100 та САЛОВОТ ва 1000 та истиғфорни айтиб юрардим...
Дуо ижобат бўладиган соатларда фақат ва фақат БОБОНГНИНГ ҳақларига дуойи ~хайр қилганман...
Бирор марта ўзим учун бирор нарса сўрамаганман. Бобонгнинг баракаларидан уйимизда ҳеч қачон озиқ~овқат борасида "КАМЧИЛИК" бўлмаган...
Бобонгни рози қилиш учун ҳар куни ифторликда икки~уч хил овқат пиширар эдим. Раҳматли хўжайиним уларнинг фақат биттасини еб қолганларидан оз~оздан ер ва «булардан ҚЎШНИларга ҳам беринг», дер эдилар...
Бир куни бандалик қилиб саҳарликка КЕЧ туриб қолдим. Шоша~пиша бир~икки нарсадан едик. Маҳалла масжидидан муаззиннинг АЗОНИ эштилиши биланоқ ейишдан тўхтадик. Мен хўжайинимни кўнгилдагидек овқат тайёрлаб, саҳарлик қилдира олмадим, деб РОССА ЙИҒЛАДИМ... Бобонг табассум қилиб,

--- «Онаси нафсингизга РАҲМИНГИЗ КЕЛСИН... Ҳаммаси яхши бўлди...
Худо хоҳласа, ҳеч ҳам очликни сезмаймиз», дедилар. Мен эса бу ишим учун ўзимни КЕЧИРОЛМАЙ ҳар кунгидан кўпроқ истиғфор ва салавот айтиб, ўзим билмаган ҳолда ухлаб қолибман...
ТУШ КЎРДИМ...
Тушимда манзараси жуда чиройли жойда дур ва лаълдан қурилган қасрни кўрдим...
Унинг яқинида жуда нурли одамлар бир~бирларига:
--- «Йўл очинглар, йўл очинглар, мана ЭРИНИ "РОЗИ" қилган аёл келаяпти... Бу қаср УНИКИ !
У ҳар доим эрини РОЗИ қилишга <<ШАЙ>> турган ва ижобат бўладиган дуоларини фақат эрига атаган СОЛИҲА АЁЛ !
Бу қаср ~ БУГУН САҲАРДА у аёл учун бино қилинди...
У бу қасрга АМАЛИ учун эмасс, қалбидаги ўзига ШИОР қилиб олган нарсаси сабабли эришди», дейишар эди...
“Ким экан” деб, у ёқ~у ёққа қарадим. Ҳеч ким келмаётган эди. Кейин билсам, ҳалиги НУРЛИ ОДАМЛАР менга ишора қилаётган экан. Шу пайт амакинг Аҳмаджон “Ойи, ойи, туринг, АСР вақти кирди”, деб уйғотиб юборди...
Бир тарафдан аср намози учун уйғонганимга хурсанд бўлсам, бир тарафдан шундай чиройли тушнинг "УЗИЛИБ" қолганига хафа бўлдим...
Ўша куни қандайдир БОШҚАЧА кун бўлди...
Кейин бобонг ишдан қайтдилар...
Мен ифторликка ҳар доимгидек уч~тўрт хил тансиқ таом тайёрлаб қўйган эдим. Ифторлик дастурхони атрофида ўтирганимизда бобонг менга қараб:
--- «БУГУНГИ ТУШИНГИЗНИ мен икки кун олдин кўрган эдим...
Тушимда ўша қаср сизга берилиши ВАЪДА қилинди», дедилар...
Йиғлаб юбордим...
Ўшандан буён бирор марта раҳматли эримни РОЗИ қиладиган амалдан ғафлатда қолмаганман. Вафотларидан олдин:
--- «Аллоҳим, Ўзинг, фаришталаринг ва бутун махлуқотларинг ГУВОҲ бўлсинким, мен бу солиҳа, бутун умрини мен учун бахшида қилган бандангдан РОЗИМАН !
Ўзинг ундан рози бўлгин ва Ўша қасрни ато қилгин», деб ШАҲОДАТ калимасини айтган ҳолда жон таслим қилганлар»...
Бувимнинг бу гаплари менга шу даражада ТАЪСИР қилдики, этларим жимирлаб кетди... Кўзларимдан ёш чиқиб кетганини билмай қолибман. Мен бувимдан:
--- «Қалбингизда ўзингизга ШИОР қилиб олган нарса нима?!» деб сўрадим. Бувим:
--- «Баъзилар эрнинг хизматини қилишдан МАЛОЛЛАНАДИ... Мен сенга бир <<СИРНИ>> ўргатаман. Ўшанга амал қилсанг, эрнинг хизмати малолланишингга эмас, роҳатланишингга ва ҳузурланишингга сабаб бўлади. Аёллар учун турмуш ўртоқлари Аллоҳ томонидан ЖАННАТГА КИРИШ учун берилган "ЧИПТА" ҳисобланади...
Ким эрини рози қилса ва унинг хизматида қоим бўлса, чипта унинг қўлида !
Ким бу ишларни қилишдан малолланса, катта имкониятдан маҳрум бўлиб, уни зое қилган бўлади...
Менинг шиорим:
--- «Эрнинг хизмати Аллоҳнинг ва диннинг хизмати, эрнинг розилиги Аллоҳ ва Русулининг розилиги» !
Мана шу шиор сабабли тушимда менга жаннатда қаср ваъда қилинган», дедилар ва ўша кеча ҳаққимга узундан~узоқ дуойи хайрлар қилдилар...
Рамазон тугагач, бувимнинг уйларидан КЕТГИМ келмади. Фақатгина ота~онанинг розилиги деган нарсагина уйимга келишга мажбур қилди. Энди мен ҳам "ЎЗГАРИБ" қолган эдим...
Барча уй юмушларини бажарадиган, намозларни вақтида ўқийдиган, бўш вақт топдим дегунча китоб ўқийдиган, САЛАВОТ ва ЗИКР учун алоҳида вақт ажратадиган қизга айланган эдим...
Орадан икки йил ўтиб, турмушга чиқдим...

Ҳозир учта фарзандим бор...
Мен ҳам раҳматли бувим айтгандек, умр йўлдошимни рози қиладиган СОЛИҲА АЁЛ бўлишга интилмоқдаман...
Гарчи бувим кўрган тушни ҳали кўрмаган бўлсам~да, бувим айтган шиорни ўзимда <<МУЖАССАМ>> этиб, шу шиор остида яшамоқдаман...
Сўзимнинг бошида «Аллоҳ таолонинг барча ишларида ҲИКМАТ бор», деган эдим. Аллоҳ ўн икки ой ичида Рамазонни танлаб, бу ойда шайтонларни кишанбанд қилди...
Шайтонларнинг кишанбанд бўлиши ва илоҳий раҳматнинг ёғдирилишининг асосий ҳикматларидан бири менга ўхшаган ибодатдан йироқ одамларни ИБОДАТГА ЧОРЛАШ , ибодат қиладиган, лекин дангаса мусулмонларни эса "СЕРҒАЙРАТ" қилишдир...
Зеро, аввалида фосиқ, кейинчалик солиҳ зотларга айланган шахсларнинг тарихига назар ташласак, уларнинг кўплари РАМАЗОН ойи шарофати билан динда мустаҳкам, ибодатда полвон инсонга айланган...
Албатта, Аллоҳ таолонинг Рамазон ойини жорий қилишидаги улуғ ҳикмат бу бандаларини бир ойлик ибодатда бардавом бўлишлари натижасида ўзларида кўникма ҳосил қилиб, кейинги ўн бир ойни мана шу руҳда ва мана шу кайфиятда ибодат билан ўтказишдир...
Бувим билан ўтказган Рамазон ойи мен учун бутун умр САОДАТЛАР ва яхшиликларни тақдим қилган ойга айланди !
Мен ҳар доим Рамазон ойи келганда бувимнинг қимматбаҳо насиҳатлари ва тундаги ибодатларни эслайман ва зулматдан <<НУРГА>> чиқишимга сабаб бўлган бувижонимнинг ҳақларига ДУО қиламан...

МЕН ЎҒИЛИМНИ ҚАРҒАМАЙМАН ФАҚАТ БИР УМР БАРАКАСИЗ БЎЛСИН
Ўн беш кунлар деганда ўзига келиб суриштириш учун палатага кириб келган терговчини бемалол кутиб олди.
— Хўш, ота, яхшимисиз энди? — кулиб сўради терговчи. — Мана, шундай меҳрибон қизингиз бор экан. Худо хоҳласа, кўрмагандай бўп кетасиз ҳали.
— Ажабмас, болам. — деди қария бир бурчакда қимтинибгина ўтирган Марғубага меҳр билан тикилиб. — Яхшиям шу қизимни худо берибди. Бўлмаса…
— Ўғлингиз-чи?…
— Қўйинг, болам, ўшанинг номини тилга олманг! Нима қилайки, ўша пайтларда болалар уйига бериб катта хато қилибман. Ўша ернинг тарбиясини олиб қўйиб… Қариганимда шундай кунларни бошимга солиши етти ухлаб тушимга кирмаган…
— Хафа бўлманг, у қилмишига яраша жазосини олади… Фақат…
Маҳмуд ота яна терговчини гапиришга қўймади…
— Мен уни қарғамайман. Жувонмарг бўлсин демайман. Нима бўлгандаям, болам. Фақат… Бир умр баракасиз ўтадиган бўлди-да!.. Эҳ, бола-я, нега урди?.. Мен қарғамаганимминан, барибир дилим қурғур оғриб қўйди-да!..
Йўлчини узоқ муддатлик қамоқ жазосига ҳукм қилишди…
Йўқ, буниси асосийси эмас. Чунки ўша воқеага ҳам мана, ўн беш йиллар бўлди. Йигит аллақачон жазони ўтаб ўз уйига қайтган. Маҳмуд ота ҳам оламдан кўз юмиб кетди. Марғуба турмуш қуриб, икки фарзанднинг онаси бўлди. Ҳаёти жуда-жуда ширин…
Йўлчи эса… Ота қарғиши ўқ шекилли. Қайсидир заводда итдай қора терга ботиб ишлайди. Бўш қолган кунлари мардикорчилик қилиб пул топади. Аммо… Ёлчимайди. Топгани ўзига юқмайди. Ҳамон уйланмай, аёл меҳрига зор бўлиб яшаяпти экан. Қўшниларнинг айтишларига қараганда, ичмайди, ҳатто сигарет чекмайди, яхши еб, яхши киймайди. Лекин ҳар ойда қарзга ботиб қолаверади. Пул топиши билан қарз тарқатади…
Бу отанинг қарғиши туфайли эмасмикан?

Аллоҳнинг адолати.
Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.):
– Аллоҳим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб ҳисоблайди, – дедилар. – Ҳолбуки, Сенинг адолатинг муҳаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва ҳақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин.
У зот (а.с.)га шундай жавоб бўлди:
– Эй Мусо, саҳрода тўрт йўл кесишган жойдаги дарахт ортига беркиниб, чашма бошида бўладиган воқеаларни кузатсангиз, золим зулмининг жавобини қандай олишини кўрасиз...
Мусо (а.с.) айтилган жойга бориб, дарахтлар орасига беркиндилар. Бир пасдан кейин отлиқ киши келди. Отдан тушиб, елкасидан хуржунини олиб, чашма бўйига ўтирди. Емагини еб, чашма сувидан ичиб, чарчоғи чиққач, отига миниб кетди. Ичида олтинлари бўлган хуржунини эса унутиб қолдирди.
Отлиқдан кейин келган йигит сув ичаркан, чашма бўйидаги хуржунга кўзи тушди. Ичида олтинлар борлигини билди, у ёқ-бу ёққа қараб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, хуржунни олиб кетди. Унинг ортидан кўзи ожиз қария келди. Сув ичиб, бир пас дам олиш учун дарахт соясига ўтирди. Шу пайт отлиқ киши қайтиб келди ва хуржунини қидира бошлади. Кўрдики, кекса чолдан бошқа кимса йўқ, демак, хуржунини шу одам беркитган. Ғазаб билан қарияга бақира кетди:
– Тўғрисини айт, хуржунимни қаерга беркитдинг? Тезда пулларимни қайтар, бўлмаса, ўлдираман!..
– Мен кўзи ожиз одам бўлсам, – деди чол, – хуржунингни қаердан биламан?!
Ғазаби қўзиган отлиқ алдаяпти деб ўйлаб, чолни бир уришда ўлдириб қўйди ва отига миниб жўнаб қолди. Воқеаларни кузатиб турган Мусо (а.с.) Аллоҳга нидо қилиб, сўрадилар:
– Парвардигоро, отлиқнинг хуржунини унинг ортидан келган йигит олиб кетди. Жазони эса ундан кейин келган қария олди. Бу ерда адолат қани?
Аллоҳ таолодан шундай хитоб бўлди:
– Эй Мусо! Одамлар шундай – ҳодисаларнинг сиртига қараб хулоса чиқарадилар, ичидаги қадарнинг адолатини эса кўрмайдилар. Чашма бўйидагилар аввалда қилган ишларига жавоб олишди. Яъни, олтинлар солинган хуржунини чашма бошида унутган отлиқ, ўз вақтида қўлида хизмат қилган фақир кишининг ҳақини бермаган. Унинг хуржунини олиб кетган йигит ўша фақир хизматчининг ўғли. Хуржундаги пуллар отасининг ҳақи эди, уларни олиб кетди. Адолат шу тахлит юзага чиқди. Ўлган қария эса осганда осган, кесганда кесган золимлардан эди. Умри зулм қилиш билан ўтган, энг сўнгида отлиқнинг отасини бир мушт уриб ўлдирган, қотиллиги яширин қолди деб ўйлаганди. Ниҳоят куни келиб отлиқ пулини ўғирлаган гумон қилиб, қарияни бир мушт уриб ўлдирди.
Эй Мусо, бандаларимга айтингки, ҳикматини билмаган воқеаларидан норози бўлишмасин. Билсинларки, кишининг кишига қилган зулми жазосиз қолмайди. Бамисоли отлиқ одам ишчисига бермаган ҳақни хуржун тўла олтин билан тўлагани, отасини бир уришда ўлдирган кишини худди ўшандай ўлдиргани сингари
“Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 1-сонидан олинди.

Shunchaki odamlardan uzoqlik, Allohga yaqinlik kerak bu qalbga...
Foydasiz, nasibsiz, o‘tkinchi yo‘llarda qalblaringizni charchatmang....
Shubhasizki, qaytishimiz Allohga!
@ibratli_sozlar
Foydasiz, nasibsiz, o‘tkinchi yo‘llarda qalblaringizni charchatmang....
Shubhasizki, qaytishimiz Allohga!
@ibratli_sozlar
Тасаввур қилинг имтиҳон қилинябсиз..
Жуда қийналиб, тушкунликка тушиб, исён қилишга тайёр бўлиб турган вақтингиз бир овоз келди:
“Бандам..
бу Мени сенга берган синовим…
Мен учун чиройли сабр қил!
Сабрингни мукофотини эса Мендан кут!
Сенга янада хайирлироғини, яхшироғини, улкан ажрларни туҳфа қиламан,
энг муҳими..
Мен сендан рози бўламан!
Менга ишон!
Ёлғиз Менга суян!..
Мендан ёрдам сўра..
Сени эшитаман, кўраман
Оз қолди.. Фақат сабр қил!”..
нима қиласиз шу пайтда..?
Исёнда давом этасизми?
Бошим балодан чиқмайди деб нолийсизми?
Йўқ!
Аниқ биламан, ўзингизга сиғмай кетасиз.
“Роббим, мен ҳаммасига чидайман, етарки мендан рози бўл, қанча синовинг бўлса мана мен тайёрман” дейсиз..
“Бандам” дейишини ўйлашни ўзида инсон титраб, ўлиб қолгудек бўлади
зотан Аллоҳдан “қулим” деган сўзни эшитиш учун яшамаябмизми
Дардлар, қайғулар, синовлар ҳам неъматга айланмайдими?