Huquqshunos yordami
59.5K subscribers
776 photos
76 videos
78 files
1.05K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
#savolimbor "Больничный"пули яъни меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қанча миқдорда тўланади?

📌Меҳнат кодексининг 285-моддасига кўра👇

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, ходимнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган муддатига (умумий иш стажига), қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг
6️⃣0️⃣ фоизидан 1️⃣0️⃣0️⃣фоизигача миқдорда тўланади.

👉Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

💡Батафсил👇:
👉«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.)нинг 26-31-бандлари https://lex.uz/docs/357102#367611

👉Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сонли «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори https://www.lex.uz/docs/251921

@Huquqshunos_yordami
#savolimbor
Assalomu alekum men institutni tamomlab soham boyicha tashkilotga bordim 1 xaftaga ish urganishga qoyishdi lekin 1 oydan utdi xali xam pirkazdan utqazishmadi , shu boyicha menga maslaxat berib yuboringar oldindan raxmat.

Javob
👉Amaliyotda shunga o’xshash holatlar juda ko’p uchraydi. Hatto 6-7 oylab haq to’lanmasdan, tekinga ishlab yurgan “ish o’rganib yurgan” shaxslar mavjud. Bu ish beruvchiga qulay bo’lgan usul sanaladi. Zero nomzod yoqsa, unga ma’qul bo’lsa keyinchalik u bilan mehnat shartnomasini rasmiylashtiradi. Shunga o’xshash holatlarni oldini olish maqsadida qonun chiqaruvchi bunday munosabatlarni o’ziga xos tarzda tartibga solgan.

👉Mehnat kodeksining 82-moddasiga asosan, ishga qabul qilish huquqiga ega bo‘lgan mansabdor shaxs tomonidan yoki uning ijozati bilan xodimga haqiqatda ishlashga ruxsat etilgan bo‘lsa, ishga qabul qilish tegishli ravishda rasmiylashtirilgan yoki rasmiylashtirilmaganligidan qat’i nazar, ish boshlangan kundan e’tiboran mehnat shartnomasi tuzilgan deb hisoblanadi.

👉Shundan kelib chiqqan holda agar siz ishga qabul qilish huquqi berilgan shaxs odatda korxona rahbari sizni amalda ishga qo’ygan bo’lsa va siz bevosita mehnat funksiyalarini amalga oshirayotgan bo’lsangiz, sizga nisbatan Mehnat kodeksining 82-moddasi normasi qo’llanilib amalda ishga qo’yilgan kundan boshlab ishga qabul qilingan bo’lasiz.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#savolimbor Ногиронлиги бўлган фарзандим бор. Эшитишимча, пенсияга чиқишимда имтиёзли ҳуқуқ бор экан. Шу ҳақида маълумот берсангиз?


👉Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси з-бандига кўра, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни 8️⃣ ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида
2️⃣0️⃣ йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни5️⃣йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгалар.

👉Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.

💡Демак, агар болаликдан ногирон фарзандни 8️⃣ ёшгача тарбиялаган оналар, 50 ёшдан иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда, 50 ёшдан имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#savolimbor Ижара шартномаси қандай тузилади? Нотариал тасдиқлаш шартми?

⚠️ Ҳурматли, ижарадаги талабалар! Ижара шартномаси тузмаганмисиз, шошилинг бу жуда ҳам осон! Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларига Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб ижара тўловининг маълум бир қисми қоплаб берилади:
Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (245 минг сўм);
қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан (122 минг 500 сўм) ошмаслиги керак.

Табиийки, бу тўлов ижара шартномаси мавжуд бўлса тўланади. Ижара шартномаси йўқ талабалар нима қилиши лозим?

⚠️ Диққат! 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинган. Ижара шартномаси ўрнига солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилган.

📌 Бу эса жуда-жуда осон. Ижарага берувчи электрон равишда ёки бевосита давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилиш орқали шартномани расмийлаштириш мумкин. Бу Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарорига илова “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

📌Низомда уй-жойни ижарага бериш шартномаси ва бошқа барча зарур ҳужжатларнинг намунавий шакли берилган. https://lex.uz/docs/3972177#3988740|

❗️Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5️⃣ йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.

👨‍💻 Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг доимий яшаш манзили ёки кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.

Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;
б) кўчмас мулк ижара шартномаси;
в) ижарага берувчининг шахсини ёки унинг вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

@Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#savolimbor Рамазон ҳайити куни неча кун дам олинади, қўшимча дам олиш куни бериладими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сон “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига кўра, 2021 йилда қуйидаги 2 та қўшимча дам олиш кунлари белгиланган эди: 2 сентябрь — пайшанба; 3 сентябрь — жума. https://lex.uz/docs/5137156

Лекин Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан:
1. Наврўз умумхалқ байрами,
2. Мустақиллик куни,
3. Янги йил байрами,
4. Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр),
5. Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар 3️⃣ кундан кам бўлмаган муддатга белгиланиши назарда тутилди. https://lex.uz/docs/5137156

Демак, Фармонга кўра, Ҳайит байрамини нишонлаш даврида ишланмайдиган кунлар 3 кундан кам бўлмаслиги керак.
Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни 13-май — пайшанба дам олиш куни ҳисобланади (1️⃣-ишланмайдиган кун).

🤔Шунда 14 май —жума ва 15 май —шанба кунлари 2️⃣ва 3️⃣- ишланмайдиган кунлар бўладими?

❗️Фикримизча, юқорида таъкидлаб ўтганимиз ПФ-6122-сон Фармонга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Унга кўра, 14 май — жума қўшимча дам олиш куни (2️⃣-ишланмайдиган кун) этиб белгиланиши мумкин. 15-май — шанба эса барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни (3️⃣-ишланмайдиган кун) этиб белгиланса керак.

Шунда 16 май — якшанба эса 4️⃣-ишланмайдиган кун бўлади.

⚠️ Булар ҳозирча бизнинг тахминлар холос. Президент фармони чиқишини кутамиз...
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун👉@Online_maslaxatchi
#savolimbor МК 121-моддасига асосан байрам арафасида барча ходимлар 1 соат олдин кетиши белгиланган. Ярим ставка ишловчи ходимлар хам 1 соат олдин кетади тўғрими яъни табелда 3.5 эмас 2.5 килиб кўрсатиладими?

❗️МК 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари (131-модда) арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

⚠️Эътибор беринг! Моддада барча ходимлар учун дейилмоқда! Демак, 0.25, 0.5 ёки 0.75 ставкадаги ёки ўриндош ходимлар ҳам камида 1 соат вақтли кетадилар. Табелга ҳам ставкага мутаносиб 1 соат қисқартириб ёзилади. Демак, Сизнинг ҳолатингизда 0.5 ставкадаги ходимга 2.5 соат қўйилади. Агар 8 соатли иш режими бўлса, 0.5 ставкадаги ходимга 3 соат қўйилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇👇

@Online_maslaxatchii